Газета «Туркестанские ведомости» является уникальном источником по изучению истории, литературы, географии и этнографии народов Средней Азии с 1870 по 1917 год. Она является первым официальном периодическим изданием на русском языке, издавае-мым в городе Ташкенте.
В газете печатались правительственные и административные распоряжения, статьи по литературе, этнографии, истории, сельскому хозяйству Туркестанского края. Опубликованные в ней сведения представляют выдающееся эстетическое, стилистическое и лингвистическое значение.
В Национальной библиотеке Узбекистана имеется полный комплект газеты «Туркестанские ведомости» (1870–1917 гг.).

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида 28 000 нусхадан ортиқ ноёб қўлёзмалар сақланмоқда. Бу ерда ХIII – ХХ асрларда Мовароуннаҳр, Хуросон, Туркистон заминида битилган қўлёзма ва тошбосма асарлари тўпланган. XVI – XVIII асрларда Ғарбий Европада, Туркистонда чоп этилган газета ва журналлар бўлимнинг нодир ёдгорликларидан саналади.

Юртимиз тарихини ўрганишда қўлёзма ва нодир китоблар муҳим аҳамият касб этади. Ана шундай ноёб манбалардан бири «Туркестанские ведомости» газетасидир.

«Туркестанские ведомости» – («Туркистон хабарномаси») илк расмий ҳукумат газетаси ҳисобланиб, у Ўрта Осиё вақтли матбуотига асос солган нашрлардан биридир.

«Туркестанские ведомости»нинг 1870 йилда 17 та сони ўқувчилар қўлига етиб борди. 1871 йилдан бошлаб ҳафтасига бир марта, 1903 йил декабрдан 3 марта, 1907 йилдан 4 марта чиқиб турди, ва ниҳоят, 1907 йил июлидан бошлаб кундалик газетага айлантирилди. Унинг охирги сони 1917 йил 15 декабрда чиққан. «Туркестанские ведомости» газетасининг 47 йил мобайнида 6406 та сони нашрдан чиққан.

Газетага 1870 йилдан 1892 йилгача Н.А. Маев, 1892 йил 20 ноябрдан 1899 йил 17 декабргача А.П. Романович, 1899 – 1901 йилларда С.А. Геппенер ва 1901 йил 5 ноябрдан 1907 йил 9 январгача  Н.Г. Малицкий муҳаррирлик қилган. «Туркестанские ведомости» газетасида «Расмий», «Ички ахборот», «Халқаро ахборот», «Нафис адабиёт», «Маҳаллий ахборот» каби бешта рукн ташкил этилган эди. Дастлабки сони 100 нусха, 1909 йилдан кейин эса, 853 нусхада чоп этилган.

Унда, асосан, ҳукумат буйруқ ва фармойишлари, расмий телеграммалар, вилоят аҳолисига тааллуқли бўлган мукофот ва ёрдамлар, тантанали кунлар тўғрисида қисқача маълумотлар бериб борилган. Туркистон ўлкасига тарқалиши лозим бўлган умумий ҳукумат фармойишлари, рус подшоларининг ҳаётидан олинган қисқа ҳикоялар, маҳаллий ва бошқа ахборотлар, бундан ташқари, ўлкадаги почта-телеграф округи  ва бошқа ҳукумат муассасаларининг эълонлари ҳамда хусусий эълонлар босилиб турган.

Газета оммабоп ва қизиқарли бўлиши учун ўлканинг тарихи, географияси, этнографияси ва статистикасига оид мақолалар ёритилар эди. Дарҳақиқат, бундай мақолаларнинг аксарияти Ўрта Осиёни биринчи бўлиб ўрганган, унинг географияси ва этнографиясига оид жуда кўп асарлар яратган Н.А. Маев қаламига мансубдир. Ўрта Осиё ҳудудини дастлабки жиддий ўрганган олимлардан Н.А. Северцев, А.П. Федченко, И.В. Мушкетов, В.Ф. Ошанин, Н.Н. Пантусов, В.В. Бартольд, академик Л.С. Берг каби олимларнинг ўлка иқтисоди, тарихи, этнографиясига бағишланган мақолалари босилди. Турли даврларда газета саҳифаларида «Қирғизлар» (этнографик очерк), «Амир Темур ҳаётининг сўнгги кунлари»,  «Қўқон тарихи ҳақида очерк» ва бошқа кўпгина мақолалар эълон қилинган.

«Туркестанские ведомости» Ўрта Осиёни, айниқса, Туркистон ўлкасини ўрганиш соҳасида қимматли тарихий манба сифатида муҳим аҳамиятга эга нашрдир.

Газетада 1893–1917 йилларда босилган мақолалар юзасидан тайёрланган алифболи кўрсаткич ўлка тарихини ўрганишда қимматли манбалардан бири ҳисобланади. Сабаби, Ўрта Осиёда содир бўлган муҳим сиёсий воқеалар, ислом дини ҳақида қизиқарли мақолалар, шунингдек, Туркистон маърифатпар-варларининг мақолалари ҳам омма эътиборига ҳавола қилинган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Туркестанские ведомости» газетасининг асл нусхалари билан бир қаторда, унинг микроплёнка нусхалари ҳам сақланмоқда. Газета тўлиқ рақамлаштирилган.

Бугунги кунда кутубхонада сақланаётган тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга бўлган нодир нашрларнинг библиографик ва тўлиқ матнли базасини шакллантириш ҳамда уни тўлдириш сайти – nodir.natlib.uz  яратилган. Бу сайтнинг афзалликлари фойдаланувчилар нодир китоблар, альбомлар, газеталар каталоги ҳамда унинг тўлиқ матни билан танишиш имконига эга бўлади. Дастурда қўлёзмалар, нодир китоблар сақловчи кутубхона, архив, институт, музейлар маълумотлар базаси билан уланиш, айрим фойдаланувчилар (олимлар, мутахассис, тадқиқотчилар учун) қўшимчалар киритиш орқали тарқоқ материалларни бир жойга жамлаш имконияти мавжуд. Мазкур дастур ёрдамида фойдаланувчига қисқа вақтда барча ахборот-ресурсларини бир маконга умумлаштириш, кенг кўламли маълумотларни сифатли тақдим этиш имконини беради. «Нодир нашрлар ва қўлёзмалар» маълумотлар базасидан «Туркестанские ведомости» газетаси ҳам ўрин олган.

Шунингдек, бой маданий ва маърифий меросни сақлаш, ўрганиш, ёшларимизга уларнинг тарихий манба сифатида етказиб бериш ва тарғиб қилиш муҳим вазифаларимиздан биридир.