Имя Евгения Карловича Бетгера – книговеда, востоковеда, выдающегося библиографа Средней Азии, связано с историей библиотечного дела республики, с ее главным книго-хранилищем – Национальной библиотекой Узбекистана. Подготовленные им многочисленные библиографические указатели, переводы, научные исследования, разработки по организации фондов, созданию каталогов, поиску книг, до сих пор служат пользователям и широко известны в среде историков, этнографов, археологов, востоковедов. Особо необходимо отметить его дар библиографа. Он составил «Указатель литературы, посвящённый странам, сопредельным с бывшим Туркестанским краем к 417–591 томам «Туркестанского сборника». Научное и литературное наследие Евгения Карловича составляет свыше ста тридцати работ.

 Ўрта Осиёнинг буюк библиографи, китобшунос, таржимон, шарқшунос Евгений Карлович Бетгер номи – республикада кутубхона қурилиши ҳамда, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан боғлиқдир.

У томонидан тайёрланган кўп сонли библиографик кўрсаткичлар, таржималар, илмий изланишлар, фондларни ташкил қилиш, каталоглар яратиш, тизимлаштирилган китоблар қидируви ҳозиргача фойдаланувчиларга хизмат қилмоқда ва тадқиқотчилар, этнографлар, археологлар, шарқшунослар эътирофидадир.

Евгений Карлович Бетгер 1887 йил 30 июнда Тошкентда туғилган. 1905 йилда гимназияни тугатиб, Москва университетининг тарихий филология факультетига ўқишга кирган. 1906 йилда у Ҳайдельберг университети Фалсафа факультетининг Тарих бўлимига тингловчи сифатида қабул қилинади, аммо олтита семинарни тинглаб, Россияга қайтади ва 1909 йилда Киев университетининг Филология факультетига ўқишга киради.

1918 йилдан бошлаб, Евгений Карлович ўз фаолиятини Туркистон оммавий кутубхонаси билан боғлайди. 1919 йилнинг 12 майида Туркистон ўлкасида кутубхона ишига раҳбар этиб тайинланади. Унинг вазифаларига кутубхона ишини ривожлантиришга умумий раҳбарлик, оммавий ва болалар кутубхоналари ташкил этиш, миллий (ўзбек, украин, немис, армян) ўқув хоналари яратишдан ташқари, босма нашрларни классификацияси ва каталоглашириш масалалари бўйича кутубхона-ларга маслаҳатлар бериш ҳам кирган.

Ўлка марказий китоб омборининг масъул ходими сифатида, Ўрта Осиё халқлари табиати, турмуши, тилларини чуқур ўрганишга интилувчи ўлкашунос сифатида Евгений Карлович ўз хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда, 1920 йилдан 1924 йилгача шарқшунослик илмларининг тўлиқ курсини ўқиб чиқди ва 1924 йилда Ўрта Осиё давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тугатганлиги ҳақида диплом олди.

У нодир нашрлар ва қўлёзмалар билан ишлашнинг янги шаклларини яратди. Сараланган нодир адабиётлар учун янги шифр бериб, улар рўйхатини тузди. Китоблар нашрини ўрганиш, уларни илмий тавсиф қилиш ишлари билан шуғулланди.

Е.К. Бетгернинг илмий меросида Ўрта Осиё библиографиясига оид ишлар катта ўрин тутади. Масалан, «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат кутубхонасидаги XVI–XVIII асрларга оид русча китобларнинг хронологик обзори (1581–1800 йиллар)»да 250 та китобга тавсиф берилган.

Айниқса, «Туркестанские ведомости» газетаси ва ўта нодир «Туркистон тўплами» доимо унинг диққат марказида бўлган. Олим бу газета ва тўпламлар библиографиясини тузиб, келажак авлодга бебаҳо мерос қилиб қолдирди. Унда манбашунос олим 1870–1892 йиллар ичида босилган мақолаларнинг мукаммал кўрсаткичини тузди.

Фондда дунёга машҳур бўлган «Туркистон тўплами» бўлиб, 594 жилддан иборат. Бу тўпламнинг охирги уч, яъни 592, 593 ва 594 жилдлари 1939 йили Е.К.Бетгер томонидан тўпланган. Унинг 417–591 жилдлари Туркистон ўлкаси билан қўшни бўлган мамлакатлар тарихига бағишланган. Е.К.Бетгер олима О.Маслова билан биргаликда тўплам учун 272 бетли кўрсаткичлар тузган.

1954–1955 йилларда Е.К.Бетгер 1826 йилда Парижда босилиб чиққан Е.К. Майендорфнинг 1820 йили «Оренбургдан Бухорога, Орол денгизидан шарққа ва қадимий Яксарт чўлу биёбонлари орқали саёҳат» асарини француз тилидан таржима қилди.

Туркистон оммавий кутубхонасига тегишли «Ўнлик библиографик классификация»нинг асосий ишланмаси Ғарбий Европанинг энг яхши кутубхоналари ҳолати ҳақида кучли маълумотларга эга Е.К.Бетгер ҳамда кутубхона комиссияси аъзолари Л.К.Давидов ва А.А.Метленковларга топширилди.

Бетгер Карлович ўнлик библиографик классификация иқтибосларини бирма-бир қўлда ёзиб чиқиб, ягона жадвал ҳолига келтирди ва 1918 йил ёзида миллий Туркистон кутубхоналари ходимлари учун чоп эттирди. Унинг иши билан танишиб чиққан Брюссель Халқаро кутубхона институти тадқиқотчилари Бетгерга амалга оширган ишлари учун ташаккур изҳор этдилар ва новаторлик ғояларини тан олганликларини айтдилар. Тузилган жадвалларга Поль Отле – Брюссельдаги Халқаро кутубхона институти директори ижобий баҳо берган, у билан Е.К.Бетгер хат ёзишиб турган.

1920 йил оммавий кутубхоналарини янги классификацияга ўтказиш зарурияти сабабли, «Ўнлик библиографик классификация»ни қайта нашр қилишга қарор қилинди. Бу даврда Тошкент, Янги Бухоро, Андижон, Хўжанд, Ўратепада янги кутубхоналар очилаётган эди, уларни бир йўла янги классификацияга ўтказиш керак эди.

Е.К. Бетгер мазкур қўлланмани бир ўзи тузатиб, қўшимчалар билан қайта нашр қилди.

1923 йилдан эътиборан кутубхона фаолияти ҳақида Е.К. Бетгер томонидан тайёрланган йиллик ҳисоботлар нашр этила бошланди. Ўрта Осиё Халқ кутубхонаси 1923, 1924 ва 1925 йилларда библиографик ҳисоботлар чиқарди ва бу ҳисоботларга адабиётлар рўйхати илова қилинди.

Олим, Н.Н. Бенедиктова билан биргаликда 1946 йили «Туркистон тўплами» дан Қирғизистонга оид маълумотларни тўплаб, « Туркистон тўплами»да Қирғизистон» номи билан алоҳида кўрсаткич тузди.

1943 йилнинг ёзида Е.К.Бетгер Ўрта Осиё Давлат университетининг тарих факультетида «А.И. Бутаков хотира дафтари унинг биографияси учун материал сифатида» мавзусида диссертация ёқлади. 1945 йилнинг бошида тиниб-тинчимас олим Ўзбекистон Давлат кутубхонасининг 75 йиллик юбилейига бағишланган «Маданий ишларнинг чоракам бир асри» номли қўлёзмани тугаллади.

Республика кутубхона иши учун Евгений Карлович 41 йилдан ортиқ, улардан 38 йили Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ривожи учун хизмат қилган.

Евгений Карлович томонидан тайёрланган кўп сонли библиографик кўрсаткичлар, таржималар, илмий тадқиқотлар, фондларни ташкиллаштириш, каталоглар яратиш, китоблар қидируви бўйича ишланмалари ҳозиргача фойдаланувчиларга хизмат қилмоқда ва тарихчилар, этнографлар, археологлар, шарқшунослар, кутубхоначилар доирасида маълум ва машҳурдир.