Жемчужинами среди рукописей и литографий библиотечной коллекции являются произведения Алишера Навои. Они переписывались множество раз, как при жизни поэта, так и после его смерти, вплоть до XIX века. Наиболее ценные рукописи и литографии произведений Алишера Навои, среди которых «Махбуб ул-кулуб», переписанные Муллой Хакназаром Усто Бешарикий Курбон в 1254 году хиджры, хранятся в фонде службы.

Произведение Алишера Навои «Тарихи мулуки ажам» впервые было издано печатным способом в 1785 году в Вене (Австрия) под названием «Тарихи фанойи».

В фонде Службы рукописей, уникальных и особо ценных изданий хранятся 18 рукописей и литографических изданий и 50 произведений Алишера Навои, изданных в разные времена в разных странах.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг «Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар» фонди нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасида ҳам алоҳида ўз ўрнига эга.

Фондда ХIII–ХХ асрларда Моварауннаҳр, Хуросон, Туркистон заминида битилган қўлёзма ва тошбосма асарлар, Ғарбий Европада чоп этилган китоблар кутубхонанинг нодир ёдгорликларидан саналади.

Жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси, мутафаккир, шоир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг асарлари ҳаётлик давридан то XIX аср охирларигача кўплаб хаттотлар томонидан кўчирилиб, кўпайтирилган. Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати фондида шоирнинг бир неча асари сақланаяпти. Жумладан, «Маҳбуб ул-қулуб» асарининг Қўқонда 1823 йили котиб Мулла Холиқназар Уста Қурбон Бешариқий томонидан кўчирилган нусхасидир. Алишер Навоий девонининг 1867 йилги қўлёзма нусхаси ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Қўлёзма чиройли настаълиқ хатида кўчирилган.

Шунингдек, Алишер Навоийнинг китобот қилинган жойи ва санаси номаълум бўлган «Лисон ут тайр»(«Қуш тили») достони, «Хамса»нинг 1901 йилда Тошкентда тошбосма усулида чоп этилган нусхалари, таҳминан XIX аср охирларида яратилган, хаттот исми ва кўчирилган жойи номлари келтирилмаган «Ғаройиб ус-сиғар» («Болалик ажойиботлари») асарлари ҳозирда ҳам фойдаланувчилар томонидан улкан тарихий манба сифатида авайланиб, қизиқиб ўрганилиб келинмоқда. Ғарбий Европада босмахоналар пайдо бўла бошлагандан сўнг кўплаб нодир асарлар матбаа йўли билан чоп этилди. Жумладан, Алишер Навоийнинг қадимги шоҳликлар тарихига оид «Тарихи мулуки ажам» асари «Тарихи Фанойи» номида биринчи марта Венада 1785 йилда чоп этилган, асарнинг сўз бошисида келтирилган маълумотни, жумладан, бир киши Турк давлатининг мажлис аҳлига мурожаат қилиб, бу чиғатой тилидаги рисолани турк тилига таржима этиб кўпайтирилиши, ундан кўпчиликнинг огоҳ бўлишлари имконияти ҳақида бўлишини илтимос қилинган экан. Шундан кўриниб турибдики, асарда келтирилган маълумотлар давлатлар орасида маърифатни юксалтиришда ўзгача ўрин тутган.

«Навоий асарларидаги ўзбекча сўзларнинг форсча изоҳи» номли луғат Назарали Саййид томонидан тузилган бўлиб, кўчирилган жойи ва санаси номаълум. Китобда Алишер Навоий асарларида учрайдиган сўзларнинг форс тилидаги таржимаси келтирилган. Луғат муқаддима, уч боб ва хотимадан иборат.

Умуман олганда, кутубхонанинг Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати фондида Алишер Навоий асарларининг 18 та қўлёзма ва тошбосма китоблари ҳамда 50 дан ортиқ турли давр ва минтақаларда чоп этилган нашрлари мавжуд. Шарқшунос Бартоломей Эрбелонинг 1697 йили Парижда нашр этилган «Bibliotheque orientale» (Шарқ кутубхонаси) энциклопедиясида Ўрта Осиёда яшаб ижод этган юзга яқин олим, шоир, давлат арбоби ҳақида маълумот берилган бўлиб, унинг 661 бетида биринчи марта Европада Алишер Навоий ҳақида маълумот берилган.

1841 йил Францияда нашр этилган, «Шарқий турк тили хрестоматияси»нинг биринчи қисмида Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул-луғатайн», «Тарихи мулуки ажам» асарларидан матнлар келтирилган, 1968 йилда Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейига бағишлаб, унинг айрим ҳикматли сўзлари рус, форс, инглиз, немис, француз, испан ва хитой тилларида «Ҳикматли сўзлар  Афоризмы – Aphorisms – Sinnsprüche – Aphorismes – Aforismos – номи билан нашр этилган китоби машҳур шарқшунос олим Александр Алексан-дрович Семёновнинг «Навоий даври портретлари» асарида Навоий даврида ишланган ҳар бир миниатюрага қисқа тарихий маълумотлар берилган бўлиб, мутахассислар томонидан қизиқиб ўрганилмоқда.

Шунингдек, таржима нашрлари, жумладан, украин тилида «Фарҳод ва Ширин» достонининг Миколи Божан таржимаси кутубхонанинг нодир китобларидан саналади.

Бугунга келиб эса, Миллий кутубхона фонди Буюк Британия кутубхонаси томонидан Ўзбекистон Ҳукуматига тақдим этилган Алишер Навоийнинг «Ғаройиб ус-сиғар» асарининг муаллиф замонасига жуда яқин даврда – XVI асрда кўчириб ёзилган, китобат санъатининг ноёб дурдонаси номига муносиб қўлёзма нусхасининг электрон шакли билан бойитилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сақланаётган тарихий, илмий, бадиий, маданий қимматга эга бўлган нодир нашрларнинг библиографик ва тўлиқ матнли базасини шакллантириш ҳамда уни тўлдириш бўйича дастур яратилган. Фойдаланувчилар nodir.natlib.uz сайти орқали қўлёзмалар, нодир китоб, альбом, газеталар каталоги ҳамда тўлиқ матн билан танишиш имконига эга. Алишер Навоийнинг ушбу асари тавсифи ҳам бошқа асарлари қатори каталогга киритилди. Ушбу дастурий таъминотнинг самарали жорий қилиниши фойдаланувчилар, мутахассис олимларга ҳамда талабаёшларга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида фондлардан кенг фойдаланиш имконини яратади.

Бугунги кунда олдимиздаги энг муҳим вазифалардан бири – фойдаланувчиларни, айниқса, ёшларни бой маданий ва маърифий меросимиз билан таништириш, уларни китобга, маънавий, маданий ёзма меросимизга бўлган меҳрини янада оширишдан иборатдир.