The author writes about the activities of the Fundamental Library of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan over the past 85 years, which contributes to the rich scientific literature to meet the information needs of users. At the present in the system of the Uzbekistan Academy of Sciences it's about 19 research institutions function at the regional level. In the library collection, in addition to scientific literature, there are more than 10,000 thousand theses, as well as 64,000 abstracts. To improve the efficiency of reader service, fulltext electronic resource databases are created in the Fundamental Library, which contain rare and unique publications. In addition, with the support of the Foundation of Fundamental Projects of the Uzbekistan Academy of Sciences, one of the main innovative areas is the creation of a «Bibliometric database for Uzbek scientists».

Автор статьи пишет о деятельности Фундаментальной библиотеки АН РУз за про-шедшие 85 лет, которая вносит свою лепту богатой научной литературой для удовлетворения потребностей пользователей в области информации. В системе АН РУз на сегодняшний день на региональном уровне функционирует около 19 научно – исследовательских учреждений. В библиотечном фонде кроме научной литературы имеется более 10 000 тысяч диссертаций, а также 64 000 авторефератов. Для повышения эффективности обслуживания читателей в Фундаментальной библиотеке создаются полнотекстовые электронные ресурсные базы данных, в которых имеются редкие и уникальные публикации. Кроме того, при поддержке фонда фундаментальных проектов Академии наук, одним из основных инновационных направлений является создание «Библиометрической базы данных для узбекских учёных».

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мана қарийб 85 йиллик фаолияти давомида ўзининг илмий адабиётга бой фонди орқали соҳа ходимларнинг ахборотга бўлган талабини қондиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Тизимда бир қатор илмий-тадқиқот муассасалар бўлиб, айни пайтда уларнинг 19 таси кутубхона илмий ходимлари учун хизмат кўрсатиб келмоқда.

Кутубхона ўз фаолияти давомида ISIS-NIT (ISIS-NIT ва ИРБИС тизимларини ишлаб чиқувчи ва фойдаланувчи Халқаро Ассоциация), МAAН (Фанлар академиялари Халқаро Ассоциацияси), Ҳамдўстлик ва Болтиқ бўйи академия кутубхоналари директорлари Кенгашининг аъзоси, 1980 йилдан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистонда чоп этилаётган табиий ва гуманитар фанлар бўйича нашрларининг депозитарияси сифатида дунё ахборот ва кутубхона рўйхатига киритилган.

Кутубхона фондида 10 мингга яқин диссертация ва 64 мингга яқин авторефератлар мавжуд. Айни пайтда улардан фойдаланиш самарасини ошириш мақсадида тўлиқ матнли маълумотлар базасини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, китобхонлар учун муҳим бўлган кам нусхадаги, ноёб адабиётларнинг электрон вариантлари ҳам яратилмоқда. Бундан ташқари, тизимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, зарур техник воситалар билан таъминлаш мақсадида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётир. Шу билан бирга, электрон кутубхона ва электрон ўқув зали ҳам ташкил этилди. 

Яна бир муҳим янгилик Ўзбекистон илм-фанининг ривожиға улкан ҳисса қўшган олимларнинг умр давомида тўплаган китобларини асраш, сақлаб қолиш мақсадида кутубхона тизимида юртимиз олимларининг шахсий кутубхоналарини жалб қилиш йўли орқали «Академиклар фонди»ни ташкил этишга эришилди. Ҳозирда ушбу фонд хазинасида 1000 дан зиёд ноёб китоблар сақланиб келинмоқда.

Айни пайтда Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018–2020 йилларга мўлжалланган «Жамиятимизда китоб мутолааси, китобхонлик маданиятини оширишнинг педагогик ва психологик усулларини такомиллаштириш» мавзусидаги грант лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг китоб ўқиш маданиятини шакллантириш, уларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, бадиий, тарихий, илмий адабиётларни фарқлай билиш, унинг инсон дунёқарашининг шаклланишидаги ўрни ҳақида маълумотларни йиғиш, тўплаш, таҳрир қилиш ва иш якунида шулар асосида китоб мутолаасининг педагогик ва психологик усуллари хусусида монография тайёрлаб нашр этишдан иборат. Бундан ташқари, муҳим янгиликлардан бири Фанлар академиясининг Фундаментал лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш фонди кенгашининг тегишли қарори асосида 2 йилга мўлжалланган Ўзбекистон олимларининг библиометрик маълумотлар (базасини) яратиш лойиҳаси устида  ишланмоқда.

Сўнгги йилларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиб, ҳар бир соҳага кириб келаётганлиги сабабли кўплаб МДҲ мамлакатлари орасида илм-фаннинг ривожланишини тадқиқ этиш, олимлар ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда китобхонларга тезкорлик билан етказиб бериш, фан ютуқларини сарҳисоб қилиб бориш мақсадида веб технология асосида библиометрик маълумотлар базаси яратилмоқда. Унда танланган олимнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган қисқа маълумот, босма ва электрон шаклдаги асарларининг рўйхати (асосийлари), қайси йўналишда фаолият юритгани, илмий даражаси, илмий унвони ва Давлат мукофотлари ҳақидаги маълумотлар берилади. Тадқиқот натижалари жадвал кўринишида ва электрон шаклда ҳамда 2 йилга мўлжалланган бўлиб, икки босқичда амалга оширилади. Тадқиқотнинг объекти сифатида республикадаги барча илмий тадқиқот муассасалари, илмий марказлар, олий ўқув юртлари ва илмий ташкилот рўйхатга олинади. Ундан кўзланган мақсад ўтган вақт мобайнида юртимиз илм-фани тараққиёти йўлида ўз ҳиссасини қўшган илмий ходимлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва улар ҳақидаги манбаларни барча китобхонларга етказишдан иборат. Бунинг натижасида мамлакатимизда илк маротаба барча илмий ходимлар ҳақидаги библиометрик маълумотлар бир жойга тўпланади, сақланади ва хизмат кўрсатиш учун татбиқ этилади. Яна бир қулайлик томони китобхонлар бир вақтнинг ўзида мазкур маълумотлар билан онлайн ва офлайн режимларда фойдаланишлари мумкин бўлади. Шунингдек,  китобхонлар дунёнинг исталган нуқтасидан юртимиз олимлари ҳақидаги библиометрик маълумотларни олиш ва фойдаланиш имконига эга бўлади. Бу эса, Ўзбекистонда яратилаётган дастлабки библиометрик маълумотлар базаси ҳисобланади. Адабиётлар фондини рақамлаштириш, диссертациялар ва авторефератларнинг маълумотлар базасини яратиш, Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихи каби мавзулардаги маълумотлар билан мунтазам тўлдириб бориш масаласи ҳам эътибордан четда қолаётган йўқ. Сўнгги йилларда нашрга тайёрланган  ва тайёрланаётган барча биобиблиографияларни нашрдан чиқариш, электрон биобиблиографияларни интернет тармоғига жойлаштириш, «Фан» ва бошқа нашриётлар нашрларининг маълумотлар базасини яратиш, Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқланган илмий журналларнинг электрон каталогини яратиш устида ҳам фаолият олиб борилмоқда. Шу билан бирга, тўла матнли маълумотлар базасини шакллантириш, шулар асосида Ўзбекистон илм-фани ривожининг келгуси тараққиёти учун хизмат қиладиган, илмий ходимларнинг талаб ва қизиқишларини тўла, сaмарали қондириш устида иш олиб бормоқда.