Осиё Касымова – крупный ученый библиотековед и библиограф, доктор исторических наук, профессор, трудовая деятельность которая посвящена развитию библиотечного дела в Узбекистане, подготовке библиотечных кадров и популяризации духовной культуры в стране. Её трудовая деятельность в Национальной библиотеке Узбекистана началась с 1946 г. с должности помощника библиотекаря отдела хранения, затем главного библиотекаря справочно-библиографического отдела. С 1961 г. начала вести занятия по библиотековедческим предметам в Государственном пединституте им. Низами. В 1974 г. стала заведующей кафедрой библиотековедения Ташкентского государственного института культуры им. А. Кадыри. Её научные изыскания широко известны научно-педагогической общественности республики, особенно в вопросах разработки вопросов национальной библиографии и истории библиотечного дела в Узбекистане.

Кутубхоначилик ва библиография илмининг ривожланишига ўз ҳаёти ва бутун борлиғини бағишлаган ўзбек олималарининг борлиги биз кутубхоначиларга фахр туйғусини беради. Ўзбекистонда худди шундай кутубхоначилик соҳасининг заҳматкаш фидойиларидан бири Осиё Ғофуровна Қосимова эди.

Осиё Қосимова 1930 йил Наманган шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топади ва шу шаҳарда ўрта мактабни битиради. 1946 йилда, 16 ёшли Осиё Қосимова Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат кутубхонаси (ҳозирги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси) нинг «Китоб сақлаш бўлими»да ёрдамчи ходим сифатида ишга қабул қилинади. Шу ерда у даставвал кутубхоначи, сўнгра катта кутубхоначи лавозимларида фаолият юритади. Ўша йиллари ёш кутубхоначи қиз бир қанча синовларни бошдан кечиради. «Халқ душмани» дея айбланган падари бузруквори туфай-ли, унга кўплаб тазйиқлар бўлади. Қатор олий ўқув юртларига қабул қилинмайди. Лекин илмга бўлган интилиши, меҳнатсеварлиги туфайли барча қийинчиликларни енгиб ўтади. Ҳаёт учун тинимсиз курашади. Ва ниҳоят, у кутган кун келди. 1950 йили кутубхона раҳбарияти томонидан энг фаол кутубхоначи сифатида Санкт-Петербургдаги Маданият институтининг кутубхоначилик факультетига ўқишга йўлланма берилди. 1954 йили институтни тугатиб, Тошкентга қайтиб келади ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг маълумот-библиография бўлимида бош кутубхоначи лавозимида фаолиятини давом эттиради.

1958 йили Санкт-Петербург Маданият институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари илмий анжуманида «Алишер Навоий номидаги Давлат кутубхонасининг «Туркистон тўплами» мавзуида маъруза билан иштирок этади ва ўша ерда ўзбек қизининг кутубхонашунослик ва библиография соҳасида ҳеч кимдан қолишмаган илмга эга эканлигини кўрсатади.

Осиё Ғофуровна 1954 йилдан Тошкент маданият техникумида «Кутубхонашунослик» фанини ўқитиш билан ўқитувчилик фаолиятини бошлаган. 1960 йили Низомий номидаги Тошкент педагогика институтида кутубхоначилик ва библиография кафедраси ташкил этилиши муносабати билан Осиё опани 1961 йилдан кутубхонашунослик ва библиография фанларидан ўқитувчиликка таклиф этишади. У 1968 йил «Кутубхонашунослик ва библиография» кафедраси мудирлиги лавозимига тайинланади.

1960 йилда Ўзбекистон ФА Тарих ва архе-ология институти аспирантурасига қабул қилинади. 1965 йилда тарих фанлари доктори, академик Раҳима Аминова раҳбарлигида на-фақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда ку-тубхоначилик соҳасида биринчи бўлиб «Ўзбекистон оммавий кутубхоналарининг ривожланиш тарихи» (1917 –1941 йиллар) мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилади ва илк ўзбек кутубхонашунос олимаси  сифатида тан оли-нади. Ўзбек олима аёллари сафида биринчи бўлиб соҳага оид дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини чоп этади. Таржималар билан ҳам шуғулланиб, кўплаб кутубхонашунос олимларининг китобларини ўзбек тилига таржима қилади.

Осиё Қосимованинг мақсади республикамиз аҳолисига китоб ва вақтли матбуот нашрлари орқали самарали ва сифатли хизмат кўрсатишга эришиш эди. Бунинг учун у туну кун изланади. Эътиборини оммавий кутубхоналарга очиқ фонд  шароитда хизмат кўрсатиш усулини олиб киришга қаратди ва ана шу тажрибани Қарши шаҳридаги 2 та ҳамда Қўқон шаҳридаги 3 та шаҳар кутубхоналарида синаб кўрди. Унинг натижаларини ўзининг 1961 йилги «Қишлоқ кутубхонаси» номли китобида ҳамда «Даштақибалин қишлоқ кутуб-хонаси тажрибаси» мавзуидаги мақоласида акс эттиради.

1968 йили «Ўзбекистонда кутубхоначилик иши» китобини нашрдан чиқаради. Бу китоб кутубхоначилик факультети талабалари учун «Кутубхоначилик иши тарихи» фанини ўрганишда узоқ вақт дастлабки ва ягона ўқув қўлланмаси бўлиб хизмат қилди. Соҳага оид фаолиятни яхшилаш мақсадида 1970 йили «Педагогика ОЎЮлари кутубхоначилик факультети талабалари, техникумлар ўқувчилари ва кутубхоначи-библиографлар учун кутубхонашунослик ва библиографияга оид қисқача изоҳли луғат»ни нашр эттиради.

1974 йил Тошкент Маданият институти қошида Низомий номидаги Тошкент педагогика институти таркибидаги кафедра негизида кутубхоначилик факультети ташкил этилади.  Осиё Қосимова «Кутубхонашунослик» кафедраси мудирлигида ишини давом эттиради (1996 йилга қадар).

Кўп йиллик тажрибалари, илмий изланишлари натижасида Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда биринчи бўлиб, 1975 йили  академик Раҳима Аминова раҳбарлигида 1917 – 1974 йиллар Ўзбекистонда кутубхоначилик иши тарихига бағишланган докторлик илмий ишини ҳимоя қилади. Олима илмий ишида ҳар бир тарихий босқичда кутубхоналар ва уларнинг мамлакат тараққиётида тутган ўрни юксак аҳамиятга эканлигини аниқ далиллар воситасида очиб берган эди. Унинг 1975 йилдан ўша мавзуда «Ўзбекистон кутубхоначилик-библиографик ташкилотларида илмий-тадқиқот ишларининг тараққиёти» асари нашр этилади. 1981 йили эса, ўзбек ва рус тилларида «Ўзбекистонда кутубхоначилик иши тарихи» дарсликларини чоп этади. Осиё Қосимова кафедра фаолиятини бошқариш жараёнида профессор ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини оширишга, уларнинг касбий малакаларини, назарий ва амалий билим савиясини ўстириш учун тиним билмай хизмат қилди. Турли делегациялар сафида Араб мамлакатлари ва Голландия, Белоруссия, Болгария каби ўнлаб мамлакатларда хизмат сафарида бўлиб, уларнинг соҳа тажрибаларини ўрганиб қайтди ва мамлакатимиз кутубхоналарида қўллашга тавсиялар берди, қўлланмалар чиқарди.

Ундаги синчковлик, талабчанлик, ҳар бир ўқитувчининг ўзига хос хусусиятига қараб вазифа бериш ва талаб этиш фазилати кўпчиликни лол қолдирарди. Биз уни «Соҳамиз қалқони» деб атардик.  Осиё опа ҳаёт бўлганларида бу йил 85 ёшга кирган бўлардилар. Айтишадику, яхши инсонлар ерга эмас, инсон қалбига кўчади, деб. Албатта, Осиё Қосимова ҳам шогирдлари қалбида, китобларининг ҳар бир сатрида узоқ вақт яшайди. Нурли хотиралар билан эсланади.