Annotation: in this article, media competence is considered as an important factor in the development of information culture of young people. In addition, the scientific views of scientists on the concept of media competence, the main elements of media competence, stages of development, information culture and the formation of media competence are highlighted.
Аннотация: в данной статье медиакомпетентность рассматривается как важный фактор развития информационной культуры молодежи. Кроме того, освещаются научные взгляды ученых на понятие медиакомпетентности, основные элементы медиакомпетентности, этапы развития, информационная культура и формирование медиакомпетентности.
Аннотация: ушбу мақолада медиакомпетентлик ёшларнинг ахборот маданиятини ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида кўриб чиқилган. Бундан ташқари медиакомпетентлик тушунчасига олимлар томонидан илмий қарашлар, медиакомпетентликнинг мухим элементлари, ривожлантириш босқичлари, ахборот маданияти ва медиакомпетентликни шакллантириш масалалари ёритилган.
Калит сўзлар: медиа, компетентлилик, медиакомпетентлик, медиамаданият, медиатаълим, медиаахборот, компютер маданияти, медиасаводхонлик
Хозирги кунда жамиятни ахборотлаштириш даражаси давлатнинг
Ривожланиш даражасини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳамда унинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятининг энг муҳим омилидир. Жамиятни ахборотлаштиришнинг устувор йўналишларидан бири шахснинг ахборот маданиятини шакллантиришдан иборатдир.
Ахборот технологиялари сохасидаги замонавий тараққиёт ва янги рақамли медиа ва ўқув воситаларининг кенг тарқалиши, медиа саводхонликнинг ахамияти тобора ортиб боришига олиб келмоқда. Медиа саводхонлик деярли бутун дунё таълим тизимида энг асосий компетенциялардан бири деб тан олинмокда1.
Ҳозирги кунда таълимга кириб келаётган янги атамалардан бири медиакомпетентлилик бўлиб, шахс ахборот маданиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Медиакомпетентлик бу медиа маълумотларни турли кўринишда узатиш ва баҳолаш, ўрганиш, етказа билиш каби маъноларни ўз ичига олади.
«медиа» ва «компетентлилик», «медиакомпетентлилик» атамасининг таркибий қисми ҳисобланади. Юқорида келтирилган атаманинг биринчи таркибий қисми атамалар луғатида «медиа» (лот. Media - воситалар) – (оммавий) коммуникация воситалари – маълумотни яратиш, ёзиб олиш, нусхалаш, кўпайтириш, сақлаш, тарқатиш, идрок этиш ҳамда субъект (медиаматн муаллифи) ва объект (оммавий тингловчилар)2 ўртасида алмашишнинг техник воситалари сифатида таърифланган.
«компетенция» (лот. Сompetere – мувофиқ бўлмоқ, тўғри келмоқ), билим, маҳоратларни қўллаш қобилияти каби умумий турдаги масалаларни ҳал қилишда амалий тажриба асосида муваффақиятли ҳаракат қилиш билан аниқланади; компетентлилик эса (инг. Competence) – компетенциялар йиғиндиси; муайян соҳада самарали фаолият юритиш учун зарур бўлган билимлар ва тажрибалар мавжудлиги» ни билдиради.
Ўзбекистон миллий энциклопедиясида «компетенция» (лот. Compete – эришяпман, муносибман, лойиқман) – у ёки бу соҳадаги билимлар, тажрибалар» сифатида таърифланган.
Германияда (нем. – мedienkompetenz, инг. – media competence) медиакомпетентликни «медиага нисбатан малакавий, мустақил, ижодий ва ижтимоий-масъулиятли ҳаракатлар» қобилияти сифатида тушунилади3.
Медиакомпетентликни таълим соҳасида ишлатилишида бир неча компонентларини жорий қилиш масаласига тўхталиб ўтилиши ҳам бежиз эмас. Тажрибалар шуни кўрсатадики, медиакомпетентлик тушунчаси остида ётадиган бир неча атамалар, жумладан, медиамаданият, медиатарғибот, медиатаълим, медиаахборот, компютер маданияти, медиасаводхонлик каби атамалари умумий маънода ахборот маданиятини шаклланиши ва ривожланишининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади.
Компетентлик шахс томонидан алоҳида билим ва малакаларни эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади.
«Kомпетенция» тушунчаси бўлажак мутахассис томонидан меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳал қилиниши мумкин бўлган вазифалар доираси сифатида белгиланади. Турли хил луғат ва энциклопедияларда биз қуйидаги таърифларни топамиз: «компетенция» (лот. Сompetere – мувофиқ бўлмоқ, тўғри келмоқ), билим, маҳоратларни қўллаш қобилияти каби умумий турдаги масалаларни ҳал қилишда амалий тажриба асосида муваффақиятли ҳаракат қилиш билан аниқланади; компетентлилик эса (инг. Competence) – компетенциялар йиғиндиси; муайян соҳада самарали фаолият юритиш учун зарур бўлган билимлар ва тажрибалар мавжудлиги».
Россиялик тадқиқотчи а.в. хуторской «компетенция» ва «компетентлилик» тушунчаларни синонимик тарзда фарқлайди: компетенция муайян объектлар ва жараёнларга нисбатан аниқланадиган уларга нисбатан юқори сифатли ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган шахснинг ўзаро боғлиқ хусусиятлари (билимлар, маҳорат, кўникмалар, фаолият усуллари)нинг тўпламини ўз ичига олади. Компетентлилик деганда шахснинг тегишли ваколатларга эга бўлиши, эгалик қилиши, шу жумладан унинг шахсга бўлган муносабати ва фаолият предмети тушунилади.
Яна бир тадқиқотчи н.в. чичерина «медиакомпетентлик» атамасини «глобал ахборот маконида оммавий ахборот воситалари оқимлари билан етарли даражада ўзаро ишлаш қобилияти» дея тушунтириш бериб, турли хил оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар орқали тарқатилган медиа-матнларни ҳар хил шаклларда қидириш, таҳлил қилиш, танқидий баҳолаш ва яратиш»2 деб таърифлайди.
Бошқа бир тадқиқотчи л.а. иванованинг таъкидлашича, «медиатаълимнинг мақсади оммавий ахборот воситалари орқали олинган тизимлаштирилган билимларнинг йиғиндиси, талабалар орасида коммуникация соҳасида кўникмаларни шакллантириш ва медиа маҳсулотларни истеъмол қилиш танловини шакллантириш»4 - деб тушунтириш беради.
Маълумки, шахс нима содир бўлаётганлигини тўғри аниқлаш учун танқидий фикрлай олиш, ўз нуқтаи назарига эга бўлиши керак ва бунинг учун ҳеч бўлмаганда медиакомпетентликнинг элементар кўникмаларига эга бўлиши лозим ҳисобланади.
Шахсни ахборот жамиятида яшашга ахборот орқали тайёрлаш муаммоси анъанавий равишда халқаро ҳамжамият ва энг аввало, халқаро ташкилотлар диққат марказида туради. Юнеско медиа ва ахборот саводхонлигининг ривожланишига кўмаклашади ва уни «инклюзив, очиқ, иштирокчи ва плюралистик билимлар жамиятини барпо этиш учун замин», деб ҳисоблайди. Масс-медиа ва ахборот технологияларининг инсонлар ҳаётига таъсирининг ўсиб бориши муносабати билан халқаро ҳамжамият олдида инсонни ахборот жамиятида яшашга тайёрлаш долзарб муаммо сифатида пайдо бўлди. Ушбу муаммолар ечими глобал даражада юнеско ва ифла (international federation of library associations) ҳужжатларида, жумладан, медиатаълим бўйича грюнвальд декларациясида (1982 й.), «ахборот саводхонлиги ва бутун умр давомида таълим олиш бўйича александрия декларацияси»да (2005 й.), «париж дастури ва медиатаълим бўйича 12 тавсия» (2007 й.) Ҳужжатларида ўз ифодасини топган5.
Бугунги кунда компьютерлар, уларнинг тармоқ ва тизимлари, улкан ҳажмдаги ахборот ресурсларидан оқилона фойдаланишда, айниқса, ахборот маданияти феноменининг глобал аҳамиятини англаш талаб этилади. Ахборот маданияти феномени ахборотлаштириш асрига ўтишнинг универсал ижтимоий муҳим категорияси сифатида хизмат қилади. Техника ва технологиянинг ривожланиши, ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши, ўз навбатида, жамиятнинг ахборот маданиятига эга бўлиши – бу ҳар бир инсоннинг ўзлигини англашида, социумдаги ўрни ва вазифасини билишида катта аҳамиятга эгадир.

Таълим ахборот маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, таълим олиш тизимининг ривожланиши ва унда ҳар бир индивиднинг самарали тарзда ахборотга эга бўлиши ҳамда ундан мақсадли фойдалана билиши жамиятнинг юксалишига хизмат қилади.
Тараққий этган давлатларда ахборот маданияти (инфоэтика, медиаэтика, медиатаълим ва ҳоказо) алоҳида фан, алоҳида муаммо, алоҳида педагогика, алоҳида сиёсат даражасига чиққан бўлиб, илмий марказлар, олим ва мутахассислар ушбу муаммолар атрофида ихтисослашган ҳолда, юз бераётган холатни ўрганиб, таҳлилий асарлар яратишмоқда.
Ахборот жамияти пайдо бўлиши билан одамлар ҳаётига янги атамалар ва тушунчалар тезда кириб келди. Ахборот жамияти аҳолининг ахборот эҳтиёжлари тўлиқ қондирилиши билан тавсифланади. Ю.очерет: «жамиятдаги бирорта ривожланишни ахборот маданиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бундан ташқари, ахборот воситалари техник-таъминот имкониятларининг кенгайиши билан ҳаётнинг ҳар бир соҳасида ахборот маданиятининг роли ва ўрни ошди»6, деб таъкидлаган.
Бугунги кунда замонавий олий таълимнинг вазифаси – битирувчи талабаларга оммавий ахборот воситаларининг ишлаши, уларнинг мазмунини тўғри баҳолаш қобилияти, ўсиб бораётган ахборот оқимларидан энг муҳимларини мустақил равишда танлаш қобилиятига ёрдам бериш, маълумотни қайта ишлаш ва ундан мақсадли фойдаланиш, шунингдек зарарли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни «филтрлаш» дан иборат.
Бўлажак мутахассисларнинг медиакомпетентлиги унинг медиаматнлар яратиш, медиа соҳада ўз ижодий салоҳиятини амалга ошириш қобилиятини ўз ичига олади7.
Шуни инобатга олган ҳолда, компетентлик ёндашувнинг маълум тоифаларига кўриб чиқилган турлича ёндашувлар асосида хулоса қилиш мумкинки, «компетенция», «компетентлик», «медиакомпетентлик» тушунчалари замонавий таълим ва фан учун муҳимдир. Ушбу тушунчаларга турли соҳа олимлари ва педагоглар тадқиқот ишнинг келгусида ривожланиш истиқболлари ёшларнинг касбий салоҳиятини оширишда муҳим саналади.
Медиакомпетентликни ривожлантириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Биринчи– тажриба;
Иккинчи– медиа соҳасидаги янгиликларни ўзлаштириш;
Учинчи– мустақил билим олишга интилиш каби таркибий қисмларга асосланади8.
Медиакомпетентликнинг яна бир муҳим элементларидан бири – медиавоситалар ёрдамидаги масофавий таълим категориясидир. Бу йўналиш ҳам тобора оммавийлашиши натижасида таълимнинг педагогик технологияларни замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар воситалари орқали қўллаш заруратни кучайтирмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш юз бераётган, инсон омилининг роли кучайиб бораётган шароитда илмий-техникавий тараққиёт талабларига мос ҳолда олий таълим муассасаларида медиакомпетентликни ривожлантириш ҳозирги замон талабларидан ҳисобланади. Шахсда медиа воситаларидан фойдаланиш, медиа воситаларига бўлган муносабат, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини, коммуникатив қобилиятларни, медиа саводхонликни ривожлантиришнинг илмий-назарий ва методик асосларини ишлаб чиқиш долзарб мавзулардан бири саналади.
Медиа саводхонлик – масс-медиани қабул қилиш ва унинг фаолиятини баҳолаш бўйича кўникмалар ва малакалар мажмуини билдиради9.
Мас таркибини қуйидаги асосий тушунчалар ташкил этади:
– медиа саводхонлик;
– ахборот саводхонлиги;
– ўз фикрини эркин баён этиш саводхонлиги;
–кутубхона саводхонлиги;
– янгиликлар саводхонлиги;
– компьютер саводхонлиги;
– интернет-саводхонлиги;
– рақамли технологиялар соҳасидаги саводхонлик;
– электрон ўйинлардан фойдаланиш саводхонлиги;
Мазкур тушунчалар ўртасида боғлиқлик мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги турли хил баҳсларга сабаб бўли, у ёки бу фойдаланувчилар ҳамжамиятининг касбий контексти ёки маданий амалиётига қараб турлича қўлланилади.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-ташаббуси «аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш»ни ташкил этишга қаратилган. Шунингдек, ташаббус доирасида уларни ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида республика бўйича 21 та it-тадбиркорлик ва рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилган10.
Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шахснинг ахборот олиш малакаларини шакллантириш узоқ ва тизимли йўл тутишни талаб этади. Шунинг учун ҳам мазкур муаммо фақатгина маълум бир давлат чегараларидан чиқиб, глобал характерга эга бўлди. Шахснинг ахборот маданиятини ривожланишининг дастлабки босқичи ўқувчида китобхонлик маданияти шаклланиши билан боғлиқ.
Бу борада халқаро ахборот саммити (женева, 2003 й.; тунис, 2005 й.) 2006 йилда сеулда ифланинг бутунжаҳон 72-кутубхоначилик ва ахборотлаштириш конгрессида юнеско нинг очиқ форуми бўлиб ўтиб, мазкур форумда бошқа бир қатор муҳим йўналишлар билан бирга ахборот олиш маданиятини шакллантириш масаласи муҳим йўналишлардан бири эканлиги тан олиниб, ривожлантириш, ғоялари илгари сурилди.
Ахборотга бўлган эҳтиёж– айнан маълум бир ижтимоий рол ва вазифаларни бажариш учун лозим бўлган ахборотни олишга бўлган эҳтиёждир. Аксарият ҳолларда истеъмолчи у ёки бу мақсадга эришиш учун нимани билиши зарурлигини англайди ва ўз қидирув ишини маълум бир натижага қаратади. Бу борада ахборот-кутубхона хизматлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Хусусан, бугунги кунда матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасида тегишли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. 1677 та матбаа корхоналари, 118 та нашриёт давлат рўйхатига олинган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси, 14 та ҳудудий бирлик ахборот-кутубхона маркази, туман ва шаҳар марказларидаги таълим муссасаларида 200 га яқин ахборот-ресурс марказлари томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон республикаси президенти Ш.М. Мирзиёев «мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари»га бағишланган вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида таълим, илм-фан, давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш юзасидан қатор вазифаларни белгилаб берди.
Хусусан, ўқувчи-ёшларнинг бадиий, илмий, тарихий адабиётларни ўқишга бўлган қизиқишларини шакллантириш борасидаги қуйидаги фикрларини келтириш мумкин: «ҳозирги пайтда ҳаммамизнинг олдимизда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турибди»11.
Президентимиз томонидан 2019 йилда қабул қилган «ўзбекистон республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни замон талаблари даражасига ташкил этишга замин яратди. Мазкур қарорга кўра, 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари босқичма-босқич ташкил этилади. Уларда китобларнинг босма нашрларидан ташқари электрон вариантларини ҳам ўз ичига олади12. Бу китобхонларга интернет орқали масофадан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш имкониятини беради.
Ўзбек тилидаги биринчи электрон кутубхона – www.ziyouz.com 2004 йили ташкил этилган бўлиб, ҳозирда порталда кўп қисми ноёб нашрлардан иборат 10000 дан ортиқ электрон китоблар мавжуд. Android платформасидаги телефонлар учун 30 дан ортиқ китоб иловалари ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунга қадар ҳар бир иловани 1 млн дан ортиқ фойдаланувчи юклаб олган.
Ўтказилган назарий таҳлил ва эмпирик тадқиқотлар натижасига кўра шахснинг ахборот маданиятини ривожлантиришда медиакомпетентлик ёндашувини жорий этиш истиқболда ўз самарасини бериши аниқланди. Мамлакатимизнинг рақамли иқтисодиёт ва ахборот жамиятига ўтиши шахс ахборот маданиятини янада юксалтириш масаласини тақазо қилмоқда.
Жамиятни ахборотлаштиришнинг барча асосий хусусиятлари, шу жумладан унинг динамикаси ахборот маданиятига сезиларли даражада боғлиқ. Бироқ саъйҳаракатларнинг хилма-хиллиги, мақсадли равишда ташкил этилган ахборотни ўрганиш жараёнининг йўқлиги туфайли жамиятнинг ахборот маданияти даражаси нисбатан пастлигича қолмоқда.
Хусусан, бугунги кунга келиб шахснинг ахборот маданиятини нафақат анъанавий балки янги ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда ахборотга бўлган эҳтиёжларни мувофиқ қондириш бўйича мақсадли ва мустақил фаолиятни таъминловчи дунёқараш ҳамда билим ва кўникмаларлар тизимининг йиғиндисига айланди.
Хулоса қилиб айтганда, шахснинг ахборот маданияти айнан маълумотлардан фойдаланиш нуқтасида шаклланади, шахс шаклланиши даражасида бу вазифани кутубхона бажаради ва айнан шу ўринда ахборот маданияти ва медиакомпетентликни шакллантириш фаолиятига йўл очади.
Ёшларга интернетдаги янгиликлар ва бошқа ахборотларни «соғлом» истеъмол қилиш кўникмаларини сингдириш, ахборотни бир неча медиаманбалардан олиш орқали ахборотдан тўғри фойдаланишга ўргатиш, фейкларни аниқлаш ва янгиликларга оид онлайн-ресурсларнинг ишончлилигини аниқлаш бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш учун кутубхоначилар тренинглар, очиқ маърузалар, лойиҳавий ўқитиш ташкил этиш, тақдимотлар, брошюралар, плакатлар тайёрлаш, веб-саҳифалардаги мақолалар чоп этиш ҳамда ижтимоий медиадаги материаллар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиш зарур ҳисобланади.
Фойдаланган адабиётлар:
1. Медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантиришнинг педогогик жиҳатлари. –тошкент: extremum-press,2017.–142б.
2. Словарь терминов по медиаобразованию, медиапедагогике, медиаграмотности, медиакомпетентности / под ред. А. В. Федорова. – таганрог : изд-во таганрог. Гос. Пед. Ин-та. – 2010. – 24 с.
3. Staiger m., wichert, a. Medienbegriff – medienkompetenz – mediendidaktik. Perspektiven des mediendiskurses// metz, b., pfeiffer, j., staiger, m., wichert, a. Le-sen, schreiben und kommunizieren im in-ternet. Theorie und praxis teilvirtueller hochschullehre. – herbolzheim: centaurus-verlag, 2004, s. 19-42.
4. Иванова л.а. формирование медиакоммуникативной образованности школьников – подростков средствами видео /на материале уроков французского языка: дис…. Канд. Пед. Наук : 13.00.01/ л. А. Иванова. - иркутск, 1999. – 204 с.
5. Фёдоров а. В. Медиаобразование // большая российская энциклопедия. Т.17.– м.: большая российская энциклопедия, 2012. – с. 480.
6. Очерет ю.формирование информационной культурыличности в условиях информационно-библиотечных учреждений. //информационная культура в контекстеновой парадигмы образования: проблемы, поиски, решения. – кемерово: облиуу, 2001.–с.150.
7. Literacy in the information age. New brunswick & london: transaction publishers, p.2.
8. Baran, s. J. (2002). Introduction to mass communication. -boston-new york: mcgraw hill, 535 p.
9. Ўзбекистон медиатаълим тараққиёти йўлида/тузувчилар: я.маматова, с.сулейманова. – тошкент: extremum-press,2015.–94 б.
10. 2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг «халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили» да амалга оширишга оид давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий услубий рисола .– тошкент: маънавият, 2017.– б.190.
11. Мирзиёев ш.м. танқидий таҳлил, қатъий тартибинтизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. / мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. – т.: «ўзбекистон», 2017. – 47-б.
12. Ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 7 июндаги «ўзбекистон республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги пқ- 4354- сон қарори. Https://lex.uz/docs/4372449.
