В статье автор рассказывает о XXII Генеральной ассамблее, которая состоялась в Международном центре ISSN в Париже в нынешнем году. В 1975 году по инициативе ЮНЕСКО была организована межправительственная организация по международному стандартному серийному номеру периодических изданий (ISSN). На сегодняшний день по всему миру было зарегистрировано около 2,0 млн. периодических изданий. Основной целью организации является проведение систематических мониторингов и изучение требований пользователей. Узбекистан также является членом этой Международной организации, где зарегистрировано 1116 наименований периодических изданий индексом ISSN. Национальная библиотека Узбекистана присваивает регистрационные номера ISSN для периодических печатных изданий по всей стране, где для издателей предоставляются традиционные и онлайн-услуги.

Ҳар йили дунёда юзлаб, минглаб турли номдаги вақтли матбуот нашрлари чоп этилади. Табиийки, улар ҳақидаги умумий маълумот қаердадир, тўғрироқ айтганда, ким томонидандир юритилиши керак. Худди мана шу ишни ISSN халқаро маркази олиб боради.

1975 йили ЮНЕСКО ва Франция ҳукумати туркум нашрларни рўйхатдан ўтказиш ва Халқаро марказини ташкил қилиш лойиҳасини қўллаб қувватлайди. Бу ҳукуматлараро ташкилот туркум нашрларнинг халқаро стандарт рақами – ISSN идентификациясига жавоб беради. 1975 йилдан буён ташкилот дунё бўйича илмий муассасалар ва миллий кутубхоналар қошида фаолият олиб боради ва кенг тармоқли ISSN миллий марказларига таянади. Тармоқда Европанинг 1990 йиллардаги сиёсий эволюцияси билан параллел равишда ривожланган ва ҳозирда ҳам янги аъзоларни жалб қилиб, ташкилотнинг масштаби (миқёсини) ва нуфузини кенгайтириб бормоқда. Париж шаҳрида жойлашган ISSN Халқаро маркази умумжаҳон библиографик ҳамкорликни боғлаб турувчи бўғини ҳисобланади, чунки у нуфузли босма ва рақамли туркум нашрлар мегамаълумотлар рўйхати ISSN реестрини ишлаб чиқади ва юритади. Шунинг учун ҳам бу ташкилот фаолияти катта аҳамиятга эгадир.

ISSN ҳар бир туркум нашр учун ноёб идентификатор бўлиб, туркум нашр чиқиш маълумотларининг мажбурий унсури ҳисобланади. Туркум нашрларга, асосан, даврий нашрлар (ҳар қандай даврий нашр туркумлаб чиқарилади) киради. Доимий равишда ташкил қилинадиган конференциялар, симпозиумлар, конгрессларнинг нашрлари даврий нашр ҳисобланмайди.

Ҳар бир даврий нашрга фақат бир маротаба ISSN рақами берилади. ISSN рақами газеталар, журналлар, йиллик нашрлар, туркум аудио-видеонашрлар, электрон нашрлар ва микроташувчилардаги туркум нашрларга берилади.

ISSN Халқаро маркази тарихи ЮНЕСКО тарихи билан чамбарчас боғлиқ ва табиийки, унга охирги 40 йил ичида сиёсий, иқтисодий ва техника соҳаларидаги ўзгаришлар катта таъсир кўрсатган. ЮНЕСКО 1947 йили, яъни ташкил топганидан 2 йил ўтиб, Кутубхоначилик ассоциацияси ва муассасалари Халқаро Федерацияси (ИФЛА) билан шартнома имзолайди ва кутубхоначилик соҳасига дунё ҳамжамиятининг қизиқиши катта эканлигини намоён этади. Шунингдек, ЮНЕСКО миллий библиографияни ривожлантириш, архив ва ҳужжатшуносликни автоматлаштириш масалалари билан шуғулланиб, библиографик хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича конференциялар ташкил қилади. 70 йиллар-да ЮНЕСКО кутубхоналар ва ахборот сиёсати бўйича иккита дастурни амалга оширишга киришади. NATIS дастури миллий ахборот тизимларини яратилишини қўллаб-қувватлайди ва бунда ИФЛАнинг ҳиссаси катта, чунки Универсаль библиографик назоратни (LOR, 2012) яратади. Иккинчи дастур эса UNISIST деб аталади ва Бутунжаҳон илмий-ахборий тизимларни ривожлантиришга ёрдам беради.

2018 йил 26 – 27 апрель кунлари Парижда ISSN Халқаро марказининг XXII Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2018 – 2020 йиллар учун Бошқарув кенгаши қайта сайланиб, овоз бериш жараёнида 23 мамлакатдан вакиллар қатнашди. Сайлов натижаларига кўра, кенгашга: Канада, Германия, Швеция, Америка, Буюк Британия, Бразилия, Аргентина, Хорватия, Тунис ва Мавритания вакиллари кирди. ISSN бош ваколатхонаси Парижда жойлашганлиги учун улар доимий аъзо ҳисобланади. Икки кунлик анжуман ишида ISSN халқаро маркази ва Миллий марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартноманинг янги лойиҳаси муҳокама қилинди ва ташкилотга янги давлатлар, асосан, Лотин Америкаси мамлакатлари қўшилганлиги айтиб ўтилди. Панама Миллий кутубхонаси, Гваделупа Миллий маркази ISSN га яқинда қўшилганига қарамай, бошқа давлатлар 3 йилда бажарган ишларини бир неча ойда уддалашгани, Марокаш Миллий маркази ISSN таркибига қўшилганига қисқа муддат бўлган бўлса ҳам, жуда катта ютуқларни қўлга киритгани эътироф этилди. Бу мамлакатлар ўтган қисқа вақт ичида ушбу соҳада, яъни мамлакатларида чоп этилаётган даврий нашрларни ISSN халқаро реестрига киритиш борасида салмоқли ишларни амалга оширишгани, ҳукумат, ноширлар ва бизнес вакиллари бу масалага бефарқ эмаслигини исботлади. Ўрта Осиё давлатлари, умуман, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан биргина Ўзбекистонни иштирок этаётгани, Ўзбекистонда ушбу масалага давлат томонидан катта эътибор берилаётгани ISSN бош директори Дебус Лопез томонидан алоҳида таъкидланди.

Икки кун давом этган анжуманда ISSN халқаро марказининг бажарувчи директори Г.Беқуэт марказнинг 2016 – 2017 йиллардаги фаолиятига оид ҳисоботи, ISSN бош директо-ри Дебус Лопез марказнинг ривожаланиш ва янги аъзоларини жалб қилиш стратегияси, Бразилия Миллий маркази фаолияти ҳисоботи, шунингдек, ISSN халқаро марказининг янги портали, дастурий таъминоти, янги лойиҳалари ҳақида маърузалар қилди.

Г.Беқуэт маърузасида 2016 йилда ISSN Халқаро рўйхатига 1 943 572 манба киритилганлиги, 2017 йилда эса 2 005 090 тани ташкил қилгани ва улардан 61 670 таси 2017 йилда янги ёзувлар экани, марказнинг аъзолари 2017 йилда 90 та мамлакатни ташкил қилганлигини таъкидлади.

ISSN Халқаро Марказининг портали www. ISSN.org орқали мониторинг ишлари олиб борилади, порталдан ким фойдаланяпти, нима-ни излаяпти ва бошқалар ҳам доимий равишда кузатиб борилади. Марказ портали 2017 йилда янгиланиб, порталдан барча ноширлар, тадқиқотчилар, миллий марказлар, қолаверса, оддий китобхонлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун албатта, рўйхатдан ўтиш талаб этилади. ISSN.org порталида 600 мингдан ортиқ ёзувлар мавжуд бўлиб, улар соҳалар бўйича ажратилган. Порталда ўзаро алоқа воситаси (чат) ишлаб туради, бу эса қизиқтирган саволингизга реал вақтда жавоб олиш имконини беради. Нашриётлар учун порталда алоҳида саҳифа мавжуд, порталдаги маълумотлар доимий равишда янгиланиб турилади. Портал интерфейси бир неча тилларда фаолият олиб боради. Нашрдан чиққан ёки нашрга тайёрланган туркум нашрлар идентификациясини содда, кенгайтирилган ва классификация турлари асосида қидирилиши мумкин. ISSN маълумотларини юклаб олиш имконияти яратилган бўлиб, ёзувлар MARC 21, UNIMARC, MARC XML, PDF / XML форматларида яратилган. Миллий марказлар томонидан йилнинг охирида ҳисоботлар тайёрланиши мажбурий этиб белгиланган.

Париж анжуманида ISSN Халқаро маркази ва Миллий марказлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани янгилаш мақсадида тайёрланган лойиҳа муҳокамага қўйилган. Германия, АҚШ миллий марказлари томонидан кўплаб эътирозлар бўлганлиги сабабли, шартнома Миллий марказлар томонидан чу-қур ўрганилиб, талаб ва таклифлар ISSN марказига юборилиши келишиб олинди.

Шу ўринда бир савол туради, Ўзбекистоннинг ISSN халқаро марказига аъзо бўлиши бизга нима беради? Биламизки, мамлакатимизда чоп этилаётган матбуот нашрларига хорижда ҳам қизиқиш катта. Масалан, бутун дунёда ўзбек илм-фани, маданияти ва санъатини ўрганишни истовчилар жуда кўп. Уни ёритувчи, тадқиқ қилувчи манбалар истеъмолчилари талайгина, бундай ҳужжатлар бозори чаққон. Ана шундай ахборотларни ўзида акс эттирган манбаларни (газета ва журналларни) дунё бўйлаб тарқалиши, халқаро майдонга чиқиши, биринчидан Ўзбекистоннинг бугунги кундаги барча жабҳалардаги олиб бораётган фаолиятини тарғиб қилиш ва ўрганишга имкон яратади ва қолаверса, уларни валюта ҳисобига сотилишини таъминлайди. Бу учун даврий нашрлардаги ISSN рақамини бўлишини ўзи кифоя. Агар халқаро рақамлар бўлмаса, улар халқаро нормаларга тўғри келмайди ва сотувга қўйиш мумкин эмас.

Шу ўринда, айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 183-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2008 йил март ойида Ўзбекистон Халқаро стандарт – ISSN га аъзо бўлган. Зеро умум-дунёвий глобаллашув жараёнига интеграциялашувда турли халқаро ташкилотлар, уюшмалар, агентликларга аъзо бўлиш, жумладан, халқаро стандартларни қабул қилиб, уларга амал қилиш муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунга келиб ISSN Халқаро марказига юборилган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги рўйхатидан ўтган туркум нашрларнинг 1 116 таси ISSN стандарт рақами билан таъминланган (2018 йил 12 апрель ҳолатига). 2017 йилда тақдим этилган жами 38 номдаги туркум нашрлар тўғрисидаги ҳисобот ISSN Халқаро марказига юборилган.

Шуни айтиш жоизки, республикамизда чоп этилаётган туркум нашрларни барчаси ҳам ISSN рақами билан чоп этилмаяпти. Бу ISSN тизимини қўллашнинг ўзида тартиб йўқлигидан далолат беради. Матбаа нашрлари статистикасини юритишдан тортиб то ўқувчининг қўлига етгунигача бўлган жараённи осонлаштириш айнан шу рақамларнинг мавжудлигига боғлиқдир.

Республикамизда бугунги кунда чоп этилаётган даврий нашрларга ISSN рақамини бериш ишлари Миллий кутубхона томонидан бир тартибда амалга оширилмоқда, бунда нашриётлар учун ҳам анъанавий, ҳам онлайн тартибида хизмат кўрсатиш амалиёти жорий қилинган. Олдимиздаги мақсадимиз, юртимизда даврий нашрлар пайдо бўлгандан, то ҳозиргача бўлган нашрларга ISSN рақамини беришдир. Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам, бу соҳада илмий ва статистик тартибга эришиш, манбаларни қидириб топишни осонлаштириш имконини беради. Матбаачилик ишида ISSN Халқаро стандартини қўллаш бу соҳада Ўзбекистоннинг дунёвий интеграция жараёнларига фаол қўшилишига ва ўз ўрнига эга бўлишига кўмаклашади.