Annotation: This article is about the library, which is a source of knowledge, a center of culture and spirituality for young and old readers of all eras. The library plays a big role in forming the reading culture of young people, increasing their love for books, and broadening their horizons. Today, information and library institutions are increasingly becoming important social centers that support the population collectively or individually. Successful libraries around the world manage to solve various, even not the most insignificant tasks: somewhere they promote books, somewhere they conduct classes with vulnerable children, teach them, develop design principles and educational games for the blind, somewhere they organize language courses for immigrants, the list is endless. They often become centers of knowledge about a particular area, preserving the cultural and educational heritage of that place and shaping local identity.

 

Key words: source of knowledge, reading culture, social centers, heritage

 

Аннотация: Эта статья о библиотеке, которая является источником знаний, центром культуры и духовности для молодых и пожилых читателей всех эпох. Библиотека играет большую роль в формировании культуры чтения молодежи, повышении ее любви к книге, расширении кругозора. Сегодня информационно-библиотечные учреждения все больше становятся важными социальными центрами, поддерживающими население коллективно или индивидуально. Успешные библиотеки всего мира успевают решать разные, даже не самые незначительные задачи: где-то продвигают книги, где-то проводят занятия с уязвимыми детьми, обучают их, разрабатывают принципы дизайна и развивающие игры для незрячих, где-то для иммигрантов организуют языковые курсы,  список бесконечен. Они часто становятся центрами знаний об определенной местности, сохраняют культурное и образовательное наследие этого места и формируют местную идентичность.

 

Ключевые слова: источником знаний, культуры чтения, социальными центрами, наследие

 

Аннотация: Ушбу мaқолa ҳaр қaйси дaврдa ҳaм ёшу-қaрининг билимлaр сaрчaшмaси, мaдaният ўчоғи вa мaънaвият булоғи бўлмиш кутубхонa, унинг ҳозирги кундaги ўрни вa ўз мaвқеини сaқлaш учун олиб борaётгaн «курaши» ҳaқидa.  Ушбу серқирра маскан ёшларнинг ҳаётида мутолаа маданиятини шакллантириш, китобга бўлган меҳрини ошиши, дунёқарашининг кенгайишида катта роль ўйнайди. Бугунги кунда кутубхоналар тобора кўпроқ аҳолини умумий ёки якка тартибда қўллаб-қувватловчи муҳим ижтимоий марказларга айланмоқда. Бутун дунёда муваффақиятли кутубхоналар турли хил, ҳатто энг аҳамиятсиз бўлмаган вазифаларни ҳал қилишга муваффақ бўлишади: қаердадир улар китоб тарғиботларини қилишади, қаердадир улар заиф ҳолатда бўлган болалар билан машғулотлар ўтказишади, дарс беришади, уларга дизайн асослари ва кўзи ожизлар учун ўқув ўйинларини ишлаб чиқишади, қаердадир муҳожирлар учун тил курсларини ташкил этишади, хуллас, рўйхати чексиздир. Кутубхоналар кўпинча маълум бир ҳудуд ҳақидаги билим марказларига айланади, уша жойнинг маданий-маърифий меросини сақлайди ва маҳаллий ўзига хосликни шакллантиради.

 

Калит сўзлар: рақамли кутубхона, ёшлар, аҳоли, қоғозли китоб, рақамлаштириш, электрон китоб

 

Ёшларга китоб ўқитиш муаммоми?

Ҳа, аҳоли ва ёшларни китобга жалб қилиш – ҳозирда катта муаммолардан бири. Ушбу муаммо нафақат бизда, балки бошқа давлатларда ҳам бир хил темпда ўсиб бормоқда ва ҳозирги кунда ечими қийин бўлган муаммолардан биридир. Чунки ҳозирги давримиз рақамлаштиришга ўтиш даврига тўғри келиб қолди. Ўқувчини компьютер ва бошқа рақамли гаджетлардан ажратиб бўлмаяпти. Замонавий техника ва янгиликлар онгимизни шу даражада қамраб олганки, китоб ўқиш учун вақт ажратиш жуда катта муаммо бўлиб қолди.

Ушбу муаммони хал қилиш учун энди, креатив, ўша гаджетлар орқали кириб боришимиз керак. Ижтимоий тармоқларда китоб рекламаси, йўналиши ва ушбу йўналишни танлаш имкониятни беришимиз зарур. 

Ҳаммамиз, қирқдан ошганларни айтмоқчиман – қўлимизда китоб билан улғайганмиз. Аввалига бу алифбо эди, ёш катталашган сари илмий ёки бадиий адабиётлар, ҳаяжонли саргузаштлар ёки бошқа ўзимиз қизиққан жанрларга шўнғир эдик. Олдинги авлодлар ҳаётида кутубхона кўп нарсани англатарди - бу сеҳрли, жозибали дунё бўлиб, у орқали билимга борадиган, ўтмишни англаш, бугунги кунни ўрганиш ва эртанги кунга назар ташлаш мумкин бўлган.

Бугунги кунда китобнинг тақдири қандай?

Кутубхонага ким ва нима учун келади?

Қоғозли китоблар – электрон китоблар ва рақамли технологиялар босими остида омон қоладими?

Янгилик яратиш учун муаммо бўлиши керак.

Ҳозирги кунда бутун дунё кутубхоналарида умумий тенденция – ўқув залларига келганлар сони муттасил камайиб боришидир. Лекин тангани иккинчи томони ҳам бор. Бу янги технологияларнинг ривожланиши, электрон кутубхоналар таркибининг кўпайиши билан изоҳланади. Бу холат шу беш йил ичида кузатила бошлади. Пандемия даври эса буни кучайтирди. Фойдаланувчиларга кўпроқ онлайн хизмат қулай бўлиб қолди.

Шунинг учун ҳам ҳозирда кутубхоналар рақамлаштиришга ўтмоқда – қоғозли китоб-
лар сканер қилиниб, электрон  ҳолатга айлантириляпти.

Кутубхона фондларини рақамлаштирилишининг асосий афзаллиги шундаки, улар тезда йўқ бўлиб кетадиган матбуот нашрлари, ноёб, қадимий қўлёзма ва китобларни  сақлаб қолиш имконини беради. Биргина газеталарни мисол қилиб келтирайлик. Бундан 32 йил аввал, 1991 йил – Мустақилликка эришган йилларимизда чоп этилган газеталарни олайлик. Буларни фақатгина махсус сақланадиган архивлардан топиш мумкин. Хона шароитида ҳеч қачон бундай узоқ муддат сақлаб бўлмайди.

Рақамли кутубхонанинг яна бир афзал томони – бу масофа танламайди. Фарқи йўқ, китобхон қаерда ва қанча масофа узоқдалиги. Ктобни электрон ҳолатда бир неча сонияларда олиши мумкин. Маблағ масаласида ҳам катта харажат талаб этмайди.

Энди савол туғилади – қоғозли китобнинг келажаги борми?

Россия Давлат Кутубхонаси (РГБ) президенти Виктор Федоров шундай жавоб беради: «Анъанавий китобхонлар аудиторияси қисқаради. Биз бунга қандай муносабатда бўлишимиздан қатъий назар, бу ҳаёт қонуни. Буни ўзгартириш жуда қийин. Аммо келажакда қоғозли китоблар интеллектуал элитага айланади. Энди бу «элита»ни олий таълим муассасаларида, кутубхоналарда ва айрим тафаккурли инсонлар хонадонида учратиш мумкин бўлади». (В чем он неправ)

Биз, кутубхоначиларнинг асосий вазифамиз – китобхонлик маданиятини аҳоли ва ёшлар ўртасида ривожлантириш, китоб тарғиботини кенг кўламда олиб бориш, ёшлар онгида китобсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлсамлик фикрини ўйғотиш ва сингдиришдир.

Мен бир ҳикояда оилада китобхонликни шакллантириш борасида сценарийни тажриба қилиб кўрдим. Ишдан келиб, кечки овқатгача ва ундан кейин 1-1 ярим соат китоб ўқиб ўтирдим. Бу одатни ҳар куни вақтим бўлмаса ҳам вақт топиб, айни болаларим бўш бўлиб қолган вақтда канда қилмай китоб ўқийвердим. 1 ҳафта деганда болларим китобга қизиқа бошлади. Улар ҳам ёнимга ўтириб, китоб ўқишни, кутубхонадан китобларни тез- тез алмаштириб турадиган бўлди. Мен шунга амин бўлдимки, ҳар бир ҳикоя ва ривоятларни тагида ҳақиқат ва ҳаётий тажрибалар ётар экан.

Маънавият оиладан бошланади. Бу гапда жудаям чуқур маъно бор. Кутубхоначининг асосий вазифаси эса ҳар бир хонадонга кириб бориш, уларнинг кунлик иш режасига китоб мутолаасини киритишдир. Тўғри, кимгадир эриш туюлади, ўзларига керак бўлмаса, биз улар учун ҳаракат қиламизми, деган
гаплар бўлади. Ҳа, биз мажбурмиз шуни қилишга. Кимдир ушбу масъулиятни бўйнига олиш керак, уша масъуллар – бизмиз. Уларни кутубхонага жалб қилиш учун тарғибот ишларини олиб бормоғимиз зарур.

Тадбиркорнинг асосий ютуғи унинг рекламасида. Биз ҳам шундай рекламалар қилишимиз керакки, китобхонга вертуал таъсир ўтказмоғимиз лозим. Ижтимоий тармоқларда китоб ҳақида иқтибослар, кўчаларда, автобус бекатлари, бозор ва дўконларда, кафе ва ошхоналарда кутубхонага оид QR-кодли таблолар,  ижтимоий ўйинлар жойлаш мумкин.

Тўғри, буларнинг ҳаммаси маблағга бориб тақалади. Маҳаллий ҳокимлик ва ҳомийлар, пулли хизмат турларини кўпайтириш орқали маблағ орттириш мумкин.

Кутубхоналарга ёрдам берилиши фақатгина АКМларнинг ривожланиши учунгина эмас, балки маҳаллий китоб нашриётини қўллаб-қувватлаши, полиграфия саноати муаммоларини ҳал қилиши мумкин. Кутубхона эса ёшларни китобхонликка ўргатади ва энг муҳими, тафаккурли, онгли шахсни шакллантиради. Ҳар қандай замонда ҳам кутубхонасиз фуқаролик жамияти ва мамлакат келажагини тасаввур этиб бўлмайди.

Кутубхоналарнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли асрлар давомида тўпланган улкан кутубхона инсониятнинг ишончли хотираси бўлиб, унинг ютуқлари ва орзу-умидлари, ақл-идрок ва хаёлотлари муҳрланган. Кутубхоналар тош ва металл, сопол ва ёғоч парчалар, папирус варақлари ва пергамент кодекслари, палма барглари ва қайин пўстлоғи, кейинчалик эса ипак ва қоғозда яратилган китоблардан иборат бўлган.  Асрлар давомида ишлаб чиқариш материали ва усули ўзгарган бўлса-да унинг мақсади ўзгаришсиз қолди: тарихни сақлаш ва сақлашда хизмат қилиш, билим, тажриба, бадиий қад-
риятларни келажакка узатиш.

Кутубхоналар эса жамият учун муҳим, чунки улар барча фуқароларга билим ва маданиятдан фойдаланиш имкониятини беради. Бутун дунёда кутубхоналар аҳолининг барча қатламлари учун очиқ бўлган, ахборот фойдаланувчилари учун биринчи бошпана ҳисобланади.

Лекин, афсуски, ҳозирги вақтда кутубхоналарнинг жамият маданий ҳаётидаги ўрни пасайиб кетди.

Ҳозирги ёшлар Алишер Навоий билан Захириддин Мухаммад Бобурни чалкаштириб юборишади, Навоий, Бобур ёки бошқа шоир ва адибларимизнинг сатрларини базўр эслайдилар. Ҳозирги кунда китоб мутолаасининг ўрнини хоҳлаган маълумот ва адабиётни бир неча сонияларда, ихчамлаштирилган ҳолатда топиш мумкин бўлган интернет эгалламоқда. Тан олишмиз керак, тарихий, миллий-маърифий, маънавиятимизни мус-
таҳкамловчи адабиётларимиз камайиб кетмоқда. Буларни ўқимоқчи бўлган талабгорлар эса йўқ эмас. Бу аянчли доирага айланади: улар ўқий олмайдилар, чунки китоблар йўқ ва улар нашр қилинмайди, чунки талаб кам. Ғарбда баъзи нашриётлар ҳали ҳам ўқувчини эркалайди, кўнглига қарайди – уларнинг қизиқишлари ва сўзнинг мураккаб билувчилари учун, нархи озгина қиммат бўлса-да, эксклюзив нашрларни чиқариш имкониятини топадилар. Балки биз ҳам бу ҳақда ўйлашимиз керакдир?

Ҳозирги кунда, бизнинг фикримизча, глобал ахборотлаштириш шароитида кутубхонани ривожлантириш муаммоси долзарбдир.

Келажакда кутубхона муайян функцияларни бажарадиган муассаса ва давлат муассасаси сифатида ўзгаради ва эҳтимол ўзгаришлар сезиларли бўлади. Аммо ХХI асрнинг бошларида ҳам Мариетта Шагиняннинг сўзлари долзарб бўлиб, ўз маъносини сақлаб қолади: «... кутубхонанинг асосий моҳияти унинг деворларида сақланиб турган китобларда эмас. Ва унинг деворлари ичида, режимга кўра, деярли ҳамма жойда, барча мамлакатларда, китоб узлуксиз ўқилади, қўлдан қўлга ўтади, бир-икки эмас, ўн ёки ўн икки эмас, балки юзлаб одамлар ва китобхонлар томонидан фойдаланилади. Юз минглаб кутубхоналар бир вақтнинг ўзида китоблар устида ишлайди, уларнинг мияси ишлайди ва китоблар ишлайди, ўзини ўқувчига очиб беради».

Бизни ҳақиқатан ҳам китобхонлар, деб аташ мумкинми?

Компьютерлар ва телевизорлар, дай-
жестлар тўплами, радиодаги газета шарҳлари, интернет ва видеолардан ортиб, вақт топиб китоб ўқишга вақт борми? Бу ўзимизга боғлиқ. Бир нарсага аминман – агар истасангиз, вақт сеҳрли тарзда пайдо бўлади.

Истакка келсак... Социологик тадқиқотлар ўтказган сўровга кўра, китоб ўқийдиганларнинг қарийб 60 фоизи 55 ёшдан ошган кексалардир. Янги китобларни, асосан, ёшлар сотиб олади – булар, биринчидан, қўлланмалар, маълумотномалар, иккинчидан, детектив ҳикоялар ва фильмлар бестселлерлари. Ва фақат учинчи ўринда мумтоз адабиётга бўлган қизиқишдир. Шунда ҳам пулга сотиб олгиси келмай – мен уни кутубхонадан олганим маъқул, дейди. Замонавий ёшларимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобур-
нома» ёки Навоийнинг «Хамса» достонларини ўқишни хохламайди, ўқиган тақдирда ҳам
қайта ўқишни унчалик хуш кўрмайди.

Шу боис Ўзбекистон нашриётлари ўз исботини топган йўлдан боришни, маълумотнома ва ўқув адабиётларига таянишни маъқул кўради. Сўнгги бир неча йил ичида иқтисод, қонунларга шарҳлар бўйича қўлланмалар, бой бўлиш учун мотивацион китоблар ва чет эл адабиётларига талаб бўлмоқда. Миллий адабиётга-чи?

Бугунги кунда «рақамли» маданият ва янги технологиялар жадал тарқалаётган даврда кутубхона ўз аҳамиятини йўқотиб қўйиши мумкин, деган хавотирлар бор. Бироқ, чуқурроқ ўрганилганда, ахборот технологиялари ва кутубхоналар бир хил асосий функцияни бажариши маълум бўлади. Уларнинг умумий вазифаси – ахборотларни етказиб бериш ва сақлаш орқали инсон хотирасини қўллаб-қувватлаш. Ўз моҳиятига кўра кутубхона ҳам ахборот жамиятида ривожланиб бораётган ахборот технологиясидир.

Ахборот жамиятининг ривожланиши анъанавий кутубхона фаолиятининг тугашини англатмайди. Кутубхона ижтимоий институт сифатида электрон кутубхоналар концепциясини амалга ошириш туфайли аста-секин ҳужжатлар омборидан билимлар омборига айланади. Бу кутубхона ривожланишининг рақамли босқичи бўлиб, кутубхонанинг янги кўринишда жамиятдаги ролини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашда омил бўлади.

Инсонга қачон кутубхона керак?

Биринчи навбатда, интенсив иш даврида (мактаб, талабалик йиллари, диссертациялар, илмий қўлёзмалар ёки нашрларни тайёрлаш пайти ва бошқаларда) маълумот манбалари қиммат бўлиб, олишни иложи бўлмаганида зарур бўлади. Шундай пайтлар келади, кутубхонада фойдаланувчиларнинг сони кўпайиб кетади, баъзида эса акси бўлади. Инсон учун кутубхона қисқа муддатга ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин, аммо узоқ муддатли истиқболда унинг аҳамияти доимо сақланиб қолади.

Маълумки, таълим, тарбия, дунёқараш, фуқаролик ва танқидий фикрлаш туйғуларини юксалтириш, одоб-ахлоқ, миллий анъаналарни асраб-авайлашда китоб ва кутубхонанинг ўрни ниҳоятда катта.

Шундай қилиб, бугунги кунда кутубхоналар олдида турган асосий муаммолардан бири сифат менежментига асосланган фаолиятни такомиллаштиришдир. Ўқишнинг ўзи ўзгарганини тушуниш керак. Энди бу шунчаки дам олиш фаолияти эмас. Китоб билим олиш, мақсадларга эришиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш учун ишлатилади. Афсуски, биз ҳали китобхонлар билан доимий алоқа мавжудлиги ҳақида гапира олмаймиз. Устивор истеъмолчилар гуруҳларини аниқлаш, уларнинг қизиқиш ва сўровларини ўрганиш, ахборот хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнини модернизация қилиш орқали ахборот ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш бўйича ишларни режалаштириш зарурлиги долзарблигича қолмоқда.

Замонавий жамиятда кутубхона ўзининг ижтимоий-маданий функциялари мазмунида сезиларли ўзгаришларга дуч келиши керак, ўз жамоат мақсадининг сифати учун ижтимоий масъулиятни унутмаслик керак.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Краснова Э. «Менинг тиниқ юлдузим» // Кутубхона.- 2016.- 5-сон.- 60-63 б.

2. Герасимов Э. Ҳар йили ўтказиладиган фестивал // Кутубхона. - 2014. - № 2. – 41 бет.

3. Очирова Э., Самбуева Л. Сирлар «Сеҳрли халта»да сақланади // Кутубхона.- 2014.- 7-сон.- 31-33-б.

4. Партина А. Ҳеч нарса билмайдиган бўлиб қолади // Кутубхона.- 2014.- 8-сон.- 45-бет.

5. Михеева Т. Кекса ва ёш шу ерда учрашадилар // Кутубхона.- 2013.- Но 8.- 48-50 б.

6. Герасимова А. Биз ўқиш учунмиз Россия // Кутубхона.- 2012.- Но 11.- 17-б.

7. Андриевский Т. Ватан йўллари // Кутубхона.- 2012.- Но 1.- 45-бет.

8. Амерова Д. Ер сайёрасида бир оила // Кутубхона.- 2008.- Но 9.- 21-б.

9. Вдовина Т. Етти оила // Кутубхона.- 2008.- Но 10.- 20-22 б.

10. Гурева Г. Бўш вақт - маънавий соҳа // Кутубхона.- 2008.- Но 11.- 16-б.

11. Мамедова Л. «Сен ўқи, мен ўқийман, бутун оила ўқийди!» // Кутубхона.- 2008.- Но 8.- 31-б

12. Жамият ва китоб: Гутенбергдан Интернетгача. -М.: Анъана, 2001.- 280-йиллар.

13.Сиҳимбоев И.Б.Кутубхона маориф ва маданият асоси. //Қозоғистон фан ва олий мактаби.-2006.-15 май.-Б.5.

14. Ўқиётган одам. Ҳомо афсоналари. Йигирманчи аср ёзувчилари. Китобнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида. Cомп. С.И.Белза.-М.: Тараққиёт, 1990.