The article discusses the use of the term "Uzbek" and the toponym "Uzbekistan" in medieval written sources. The name Uzbek is first encountered in the sources of the 12th century; this name was borne by some of the Turkic rulers of the Near and Middle East. The origin of the toponym Uzbekistan is associated with the name of the ruler of the Golden Horde, Uzbekkhan. In the fourteenth century. the name of Uzbekistan was understood as the Golden Horde. In the fifteenth century. after the collapse of the Golden Horde into several khanates, the name Uzbekistan was attached to the Uzbek Ulus, i.e. the state of nomadic Uzbeks, formed in the eastern part of the Golden Horde. From the beginning. XVI century the toponym Uzbekistan began to be applied to the whole of Central Asia, on the territory of which the state of the Shaybanids was formed. This name was used as a synonym for the place names Turan and Turkestan up to 1865, when Central Asia was conquered by the Russian Empire. Based on these data, we have every reason to believe that the toponym Uzbekistan, used for 365 years (from the beginning of the 16th century to 1965) in relation to the whole of Central Asia, was one of the historical names of the region.

Аннотация. В статье рассматривается вопрос об употреблении термина “Узбек” и топонима “Узбекистан” в средневековых письменных источниках. Имя Узбек впервые встречается в источниках ХII в., это имя носили некоторые из тюркских правителей Ближнего и Среднего Востока. Происхождение топонима Узбекистан связано с именем правителя Золотой Орды Узбекхана. В ХIV в. под названием Узбекистан понимали Золотую Орду. В ХV в. после распада Золотой Орды на несколько ханств название Узбекистан прилагалось к Узбекскому Улусу, т.е. государству кочевых узбеков, образованному в восточной части Золотой Орды. С нач. ХVI в. топоним Узбекистан стал прилагаться ко всей Средней Азии, на территории которого было образовано государство Шайбанидов. Это название употреблялось в качестве синонима топонимов Туран и Туркестан вплоть до 1865 г., когда Средняя Азия была завоевана Российской империей. Исходя из этих данных, мы имеем все основания считать, что топоним Узбекистан, употреблявшийся 365 лет (с нач. ХVI в. до 1965 г.) по отношению ко всей Средней Азии, был одним из исторических названий региона.

Keywords: Сentral Asia, Тuran, Тurkistan, Uzbekistan, the Uzbeks, the Turks, the Golden Horde, the Uzbek Ulus, the Shaybanids.

Шўролар даври тарихшунослигида “Ўзбекистон” атамаси 1924 йилда коммунистлар томонидан ўтказилган “миллий-ҳудудий чегараланиш” гача мавжуд бўлмаган, деган хато фикр ҳукмрон эди. Ҳозирги кунда “конструктивизм” жамиятшунослик назарияси тарафдорлари ҳам “Ўзбекистон” атамаси 1924 йилда янги ўзбек миллатини “ясаш” мақсадида муомалага киритилган, унга қадар эса бу атама мавжуд бўлмаган, деган фикрни илгари сурадилар. Менинг тадқиқотларим шуни кўрсатадики, “Ўзбекистон” атамаси тарихий илдизларга эга бўлиб, бутун Ўрта Осиё минтақасининг тарихий номларидан бири бўлган. “Ўзбекистон” атамаси манбаларда илк бор ХIV асрда, тарихий хариталарда эса ХVI асрда муомалага кирган. ХIV асрда бу атама Олтин Ўрда, ХV асрда – Дашт-и Қипчоқдаги Ўзбек Улуси, ХVI – ХIХ асрларда эса Ўрта Осиёга нисбатан қўлланилган.

“Ўзбекистон” атамасининг келиб чиқиши “Ўзбек” исми билан боғлиқ бўлиб, бу исм оғуз/ғуз/уз ва бек сўз ларидан ташкил топган, ва “ўғузлар беги” маъносини англатади. “Ўзбек” исми манбаларда илк бор ХII аср да қайд этилган – Ҳамадон шаҳри ҳукмдори Сурсуқнинг лашкарбошиларидан бири (амир ал-жайш) Ўзбек 1115 – 1116 йилларда Мосул ҳокими бўлган [Усама ибн Мункыз: 135]. Табризда ҳукм сурган Илдегизийлар сулоласининг охирги ҳукмдори Музаффариддин (1210 – 1225 йилларда ҳукм сурган) нинг исми ҳам Ўзбек  бўлган [Рашид ад-Дин I (2): 159, 186, 193]. Хоразмшоҳ Жалол ад-Диннинг Aфғонистондаги ҳарбий қўмондони Жаҳон Паҳлавон Ўзбек Тоий бўлган [ан-Насави: 134 – 136, 267].

“Ўзбек вилояти” ёки “Ўзбекистон”

Олтин Ўрда маъносида (ХIV аср)

“Ўзбекистон” атамаси эса Жўчи Улуси, яъни Олтин Ўрда ҳукмдори Султон Ғиёсиддин Муҳаммад Ўзбекхон (тахм. 1283 – 1341) билан боғлиқ. 712/1312-13 йилда у Хоразмдан келган бекларбеги Қутлуғ-Темур ва мусулмонлар ёрдамида тахтга келди, 720/1320-21 йилда эса ўзи ҳам расман ислом динини қабул қилди. Бунда унга Аҳмад Ясавийнинг устози бўлмиш Боб Арслоннинг авлоди Зангиота ва унинг издоши Сайидота кўмакчи бўлганлар. Ўзбекхон ҳукмронлиги даврида Олтин Ўрда ўз даврининг энг қудратли ва нуфузли давлатларидан бирига айланди. Шунинг учун ХIV – ХV асрларда ёзилган манбаларда Олтин Ўрда “Ўзбекистон”, яъни Ўзбекхон мамлакати деб аталган. ХIV асрнинг иккинчи ярми – ХV асрнинг биринчи ярмида турк тилида ёзилган адабиётда, хусусан, шоир Лутфийнинг “Гул-и Навруз” асарида “Ўзбек” мамлакати ўша даврнинг эенг қудратли давлатлари қаторида тилга олинган:

Гоҳ Чин хубларини сўзладилар,

Гоҳ Ўзбек дин парилар кўзладилар,

Гоҳ ўғдилар Хотан зеболарини,

Замин-е Рум нинг раъноларини [Фазылов 2006: 61 (6в7)].

Муиниддин Натанзийнинг “Мунтахаб ат-таворих-и Муиний” (“Муиний тарихлари танланмаси”) асарида Итил, яъни Волга дарёси бўйларидаги Ўзбек Улуси қайд этилган [Натанзий: 100]. Фасих ал-Хавафийнинг “Мужмал-и Фасихий” асарида 1335 йил воқеалари баёнида Олтин Ўрданинг нуфузли амирларидан бири Қутлуғ Тимур “Ўзбек давлатининг таянчи” деб аталган [ал-Хавафи: 59, 66]. Шарафиддин Али Йаздий “Зафарнома” асарида: “Шундан кейин Соҳиб Қирон Жете ва Ўзбек [хонлари] дан келган элчиларни қабул қилди ва уларга олтин совғалар бериб, уларни ўз хонлари хузурига юборди”, деб ёзади [Йазди: 221]. Низомиддин Шомий ўзининг “Зафарнома” асарида Ўзбек мамлакати ҳақида шундай ёзади: “Хоразмдан шимолда жойлашган вилоят Ўзбек деб аталган” [Шомий: 103]. “Урусхон (1361-1375) Ўзбек вилоятининг ҳукмдори эди” [Шомий: 59]. “Амир Соҳиб Қирон Карминага етиб келганда, душман қочди, ва Ўзбек вилоятига кетиб, Урусхон саройида паноҳ топди” [Шомий: 99]. “Ўзбек вилоятидан одам келди” [Шомий: 200]. “Амир Соҳиб Қирон Ўзбек вилоятига юрди” [Шомий: 152]. “Ўзбек вилоятига юриш” [Шомий: 229]. “Тимур Қутлуғ Хон ажалини Ўзбек вилоятида топди” [Шомий: 277]. Туркистонлик ўзбек шоири Шоир Ҳукмий 977/1569-70 йилда ўзининг Эронда форс тилида ёзилган “Шаҳристон” номли географик шеърий асарида шундай ёзади: “Ўзбеклар мамлакати ёки Ўзбекистон Румдан шарқда Чингача, шимолда эса Булғор ва Рус мамлакатигача чўзилган” [Бартольд 1973: 410 – 411]. Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” (“”) асарида  1410 йил воқеалари баёнида “Дашт-и Қипчоқ ва Ўзбек мамлакатлари”, “Дашт-и Қипчақ тарафдаги Ўзбек вилояти” қайд этилган [Самарқандий I: 168, 453].

Мирзо Улуғбек “Тарих-и арба‘а улус” (“Тўрт улус тарихи”) асарида ёзишича, “Султон Муҳаммад Ўзбекхон Мовароуннаҳрга келганда, маҳаллий одамлар унинг одамларидан: “Бу келган одам ким?”, деб сўрадилар. Уларнинг сардори ва подшоҳи Ўзбекхон бўлгани учун уларни “ўзбек” деб атар едилар. Шу сабабли ўша замондан бошлаб келган кишилар “ўзбек” деб атала бошлади. Қолиб кетган кишилар эса “қалмоқ” бўлдилар [Улуғбек: 226].

Маҳмуд ибн Вали “Баҳр ал-асрор фи маноқиб ал-ахёр” (“Хайрлиларнинг фазилатлари ҳақида сирлар денгизи”) асарида шундай ёзади: “Туркистон аҳли ҳар бир даврда турли номлар билан аталган. Тур ибн Ёфас давридан Моғул-хон давригача бу мамлакат аҳли “турклар” деб аталган. Моғулхон тахтга ўтиргандан кейин бу мамлакатда яшовчи барча қабилалар “моғуллар” деб аталган. Туркистон узра Ўзбекхон байроғи кўтарилгандан кейин ҳозирга қадар бу мамлакат аҳли “ўзбеклар” деб аталади. Лекин олис мамлакатларда Туроннинг барча аҳолиси олдингидек “турк” деб аталади [Махмуд ибн Вали: 32].

“Ўзбек вилояти” ёки “Ўзбекистон”

Ўзбек Улуси маъносида (ХV аср)

Тўхтамишхон (1380 – 1395 йилларда Олтин Ўрда хони, 1396 – 1406 йилларда Туман хони) Aмир Темурдан бир неча бор мағлубиятга учрагандан кейин (1389, 1391, 1395, 1397 йилларда) Олтин Ўрда давлати инқирозга учрай бошлади, ва аста-секин алоҳида хонликларга парчаланиб кетди. Бунинг оқибатида рус князлари (Иван Грознийдан бошлаб) кучая бошлади, ва бирин-кетин ўзбек-татар хонликларини босиб олди – 1552 йилда Қозон, 1556 йилда Aштархон, 1598 йилда Сибир хонликлари, ХVII асрда Нўғай ўрдаси, 1783 йилда эса Қрим хонлиги руслар томонидан босиб олинди. Русларга бўйсунмай мустақиллигини сақлаб қолган ягона ўзбек хонлиги Евросиёнинг шарқий қисмида жойлашган, шу жумладан, Марказий Осиёнинг шимолий қисмини ўз ичига олган Ўзбек Улуси эди [Ахмедов 1972]. Шунинг учун ХV аср манбаларида Ўзбек вилояти ёки Ўзбекистон деганда ана шу Ўзбек Улуси назарда тутилган.

 Фазлуллоҳ Исфаҳонийнинг “Меҳмоннома-и Бухоро” (“Бухоролик меҳмоннинг хотиралари”) асарида шундай ёзилган: “3 та қабила ўзбекларга мансуб бўлган… Улардан бири – Шайбонийлар бўлиб, уларнинг хони Шайбонийхон эди. Иккинчи қабила – қозоқлар бўлиб, улар куч-қудрати ва довюраклиги билан дунёга машҳурдир. Учинчи қабила – манғитлар бўлиб, улардан Aштархон ҳукмдорлари чиққан. Ўзбекларнинг чегаралари бир тарафдан уммон билан, бошқа тарафдан эса Туркистон билан, учинчи тарафдан Дарбанд билан, тўртинчи тарафдан Хоразм билан, бешинчи тарафдан еса – Aстробод билан чегарадош. Бу ерларнинг ҳаммаси ўзбекларнинг ёзги ва қишги кўчиб юриш ерларидир” [Исфахани: 62].

Мирза Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарих-и Рашидий” асарида ёзилишича, “Ўзбекистонга Aбу-л-Хайр олдига турли қабилалар келди. Қозоқлар Ўзбекистоннинг асосий қисми устидан ўз ҳокимиятини ўрнатдилар” [Хайдар: 45Р – 46A]. “Тубра ўқимаган одам еди, у ҳеч қачон хоқонларга хизмат қилмаган эди. У ҳар доим вақтини Мўғулистон ва Ўзбекистон даштларида ўтказар еди. У чегараларни қўриқловчи қазақ бўлган ва ҳеч қачон Aмир даражасига кўтарилмаган” [Хайдар: 169A]. “Кўкча Тенгиз (Балхаш) кўли Мўғулистонни Ўзбекистондан ажратиб туради. Қиш келиб Кўкча Тенгиз усти муз билан қопланганда, ўзбеклар муз устидан юриб Мўғулистонга келадилар. Бу кўлдан бир дарё (Волга) бошланиб, Ўзбекистон ерларидан оқиб ўтади ва Қулзум денгизи, яъни Каспий денгизига қуйилади. Бу дарё Атил деб аталади, Ўзбеклар эса уни Идил дейдилар” [Хайдар: 237A]. “Султон Нигорхоним деди: “Мен қариб қолдим ва Ўзбекистон даштларида кўчманчилик ҳаёт тарзи олиб боришга кучим йўқ” [Хайдар: 243A]. “Рашидиддин Моғулистонда қолди, Тоҳирхон эса Ўзбекистонда [ҳукм сурди]” [Хайдар: 245A].

Амир Темур тузукларида ўзбеклар ва Ўзбекистон ҳақида шундай ёзилган: “Мовароуннахрда Ўзбекия [жамоаси] нинг жиноятлари ва зулмлари кўпайиб кетди. …Мен зудлик билан ўзбеклар жамоасига ҳужум қилишим керак [Темур тузуклари: 28]. Мамлакатнинг уламо ва шайхлари ўзбеклар жамоасини йўқ қилиш ва ҳайдаб чиқариш ҳақида фатво бердилар [Темур тузуклари: 29].

“Ўзбекистон” Ўрта Осиё минтақаси

маъносида (ХVI – ХIХ асрлар)

1500 йилда Ўзбек Улуси ҳукмдори Шайбонийхон Мовароуннаҳрга келиб, Темурийлардан ҳокимиятни тортиб олди. Дашт-и Қипчоқда ҳокимиятсиз қолган бошқа Чингизийлар, яъни ўзбек-татар ҳукдорлари ва аслзодалари ҳам Шайбонийлар давлати (1500 – 1601) да паноҳ топдилар. 1601 йилда эса Шайбонийларнинг ўрнига Aштархонийлар сулоласи ҳокимиятга келиб, 1757 йилга қадар ҳукм сурди. Шу тариқа “Ўзбекистон” атамаси ҳам ўзбеклар билан бирга Мовароуннаҳр, яъни Ўрта Осиёга кўчиб келди. Шунинг учун ХVI – XIХ асрнинг биринчи ярмида ёзилган манбаларда Ўрта Осиё минтақаси “Ўзбекистон” деб аталган. Хусусан, Сафавийлар сулоласига мансуб Эрон шоҳи Таҳмасп I (1524 – 1576) Мовароуннаҳрда жойлашган Шайбонийлар давлатини “Ўзбекистон” деб атаган [Кляшторный, Султанов 2004: 328]. 1562 йилда испан тарихчиси Гарсиа да Орта (Garsia da Orta) Ўрта Осиёда жойлашган “Ўзбек мамлакати” ҳақида сўз юритган [Berthold 1919: 346, 550].

Бухоро шаҳрида яшаган икки тиллик ўзбек шоири Турди Фароғий (тахм. 1640 – 1699) щзининг бир шеърида шундай ёзади:

Тор кўнгуллик беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг,

Тўқсон икки бовли Ўзбек юртидур, тенглик қилинг [Турди: 13].

Дураҳд-у тангчашм-у бесар-у Яъжужваж,

Мухталиф мазҳаб гуруҳи

                                        Ўзбекистондур бу мулк.

Таржимаси:

[Одамлари] ишончсиздир, кўзлари қисиқ,

                                        калласи йўқ, худди Яъжуж сингари,

Турли мазҳаб гуруҳларга [бўлинган]

                                        Ўзбекистондур бу мулк) [Турди: 14].

Бобурийлар сулоласига мансуб султон Мухйиддин Аврангзеб Оламгир I (1068 – 1118/1658 – 1707 йилларда ҳукм сурган) ҳузурига элчи бўлиб келган ва унинг Деҳлидаги саройида бир муддат яшаган француз элчиси Франсуа Берньенинг ёзишича, “Ўзбек Татарлари, яъни Самарқанд ва Балх хонлари, Aврангзеб хузурига ўз элчиларини юборишга қарор қилдилар” [Бернье: 128]. “Аврангзеб улар юборган совғаларни келтиришни буюрди … булар мевалар эди: шафтоли, олма, узум, қовун – бу меваларни Деҳли аҳолиси йил бўйи ер эди, улар асосан Ўзбекистондан келтирилар эди” [Бернье: 129]. “Мен элчилардан уларнинг мамлакати ҳақида маълумот олишни истадим, лекин улар шунчалик билимсиз эдиларки, ҳатто ўзларининг Узбекия мамлакатининг чегараларини ҳам билмас эканлар” [Бернье: 130].

1835 – 1836 йилларда Бухорога келган рус ҳарбий айғоқчиси И.В.Виткевич ўзининг сафар ҳисоботида шундай ёзади: “Бухоро шаҳрида бухороликлардан ташқари жуда кўп яҳудийлар яшайди, сен у ерда бутун Ўзбекистон ёки Турондан келган одамларни учратишинг мумкин” [Виткевич 1983: 104].

Шундай қилиб, “Ўзбек” исми туркларда илк бор ХII – ХIII асрларда қайд этилган бўлиб, унинг келиб чиқиши оғуз/ғуз/уз ва бек сўзлари билан боғлиқ ва “ўғузлар беги” маъносини англатади. “Ўзбекистон” атамаси Олтин Ўрда ҳукмдори Ўзбекхон билан боғлиқ бўлиб, ХIV асрда бу атама Олтин Ўрда давлатига нисбатан қўлланилган. ХV асрда Олтин Ўрда хонликларга парчаланиб кетгандан кейин “Ўзбек вилояти” ёки “Ўзбекистон” атамаси Дашт-и Қипчоқнинг шарқий қисмидаги Ўзбек Улусига нисбатан қўлланилган. ХVI асрда ўзбеклар Мовароуннаҳрни эгаллагандан кейин то руслар босқинига қадар Ўзбекистон атамаси бутун Ўрта Осиё минтақасига нисбатан қўлланилган. Ўша давр тарихий географиясида “Ўзбекистон” атамаси Турон ва Туркистон тарихий атамалари билан тафовутда бўлмай, аксинча, улар бирга маънодош ном сифатида ишлатилган. Демак, “Ўзбекистон” атамаси бутун Ўрта Осиё минтақасининг тарихий номларидан бири бўлган деб ҳисоблашга тўла асос бор. Чунки жаҳон тарихий географиясида бу атама 1865 йил, яъни руслар босқинига қадар 365 йил давомида Турон ва Туркистон атамалари сингари бутун Ўрта Осиё минтақасига нисбатан макротопоним сифатида ишлатилган.

Фойдаланилган адабиётлар

Манбалар

Бернье – Франсуа Бернье. История последних политических переворотов в государстве Великого могола / Предисловие А.Пронина, перевод с французского Б.Жуковецкого и М.Томара. М.; Л.: Соцэкгиз, 1936.

Исфахани – Фазлаллах ибн Рузбихан Исфахани. Михман-наме-йи Бухара (Записки бухарского гостя) / Перевод, предисловие и примечания Р.П.Джалиловой. М.: Наука, 1976.

Йазди – Шараф ад-Дин Али Йазди. Зафар-наме / Предисловие, перевод со староузбекского, комментарии, указатели и карта А.Ахмедова. Ташкент: San’at, 2008.

Махмуд ибн Вали – Махмуд ибн Вали. Море тайн относительно доблестей благородных (География) / Введение, перевод, примечания, указатели Б.А.Ахмедова. Ташкент: Фан, 1977.

ан-Насави – Шихаб ад-Дин Мухаммад ан-Насави. Жизнеописание Джалал ад-Дина Манкбурны / Пер. З.М.Буниятова. Баку: Элм, 1973.  

Натанзий – Муиниддин Натанзий. Мунтахаб ут-таворихи Муиний (Муиний тарихлари танланмаси) / Форс тилидан таржима, сўз боши ва изоҳлар муаллифи Ғ.Каримий. Тошкент: O‘zbekiston, 2011.

Рашид ад-Дин – Рашид ад-Дин. Сборник летописей / Пер. О.И.Смирновой. Т. 1 (2). М.: Изд-во АН СССР, 1952.

Самарқандий – Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн / Форс тожик тилидан таржима, кириш сўз ва изоҳли луғатлар А.Ўринбоевники. 1 - 2 қисм. Тошкент: O‘zbekiston, 2008.

Темур тузуклари – Уложение Темура / Пер. с перс. Х.Кароматова, под ред. Б.Ахмедова. Предисловие, примечания и комментарии Б.Ахмедова. Ташкент: Изд-во лит-ры и искусства, 1999.

Турди – Турди. Шеърлар / Нашрга тайёрловчи А.Ҳ.Ҳайитметов. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1971.

Улуғбек – Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи / Форс тилидан Б.Аҳмедов, Н.Норқулов ва М.Ҳасаний таржимаси. Тошкент: Чўлпон, 1994.

Усама ибн Мункыз – Усама ибн Мункыз. Книга назидания / Пер. М.А.Салье. М.: ИВЛ, 1958.

ал-Хавафи – Фасих ал-Хавафи. Муджмал-и Фасихи (Фасихов свод) / Пер. Д.Ю.Юсуповой. Ташкент: Фан, 1980.

Хайдар – Мирза Мухаммад Хайдар. Таърих-и Рашиди / Введение, перевод с перс. А.Урунбаева, Р.П.Джалиловой, Л.М.Епифановой. Примечания и указатели Р.П.Джалиловой и Л.М.Епифановой. Ташкент: Фан, 1996.

Шомий – Низомиддин Шомий. Зафарнома. Форс тилидан ўгирувчи Ю.Ҳакимжонов. Таржимани қайта ишлаб нашрга тайёрловчи ва масъул муҳаррир А.Ўринбоев. Тошкент: O‘zbekiston, 1996.

Илмий адабиётлар

Ахмедов 1972 – Ахмедов Б.А. Государство кочевых узбеков. Ташкент: Фан, 1972.

Бартольд 1973 – Бартольд В.В. Отчет о командировке в Западную Европу // Соч., т. 8. М.: Наука, 1973. С. 397 – 412.

Виткевич 1983 – Записки о Бухарском ханстве (Отчеты П.И.Демезона и И.В.Виткевича) / Отв. ред. Н.А.Халфин. Вступительная статья и комментарии В.Г.Воловникова и Н.А.Халфина. М.: Наука, 1983.

Кляшторный, Султанов 2004 – Кляшторный С.Г., Султанов Т.И. Государства и народы Евразийских степей. Древность и средневековье. СПб., 2004.

Фазылов 2006 – Фазылов Э.И. Будапештская рукопись “Гуль и Навруз” Лютфи / Под ред. А.Н.Кононова. Ташкент, 2006.

Berthold 1919 – Laufer Berthold. Sino-Iranica. Chinese contribution to the history of civilization in ancient Iran. Chicago, 1919.