Социологический подход необходим для осмысления реального места библиотеки вообще и каждой библиотеки в частности в постоянно меняющейся социокультурной среде.
В данной статье представлены результаты анализа читательских формуляров различных групп пользователей, про анализированы читательские формуляры в отраслевых образовательных и других учреждениях и зарубежных стран. Цель исследования – анализ читательских интересов в выборе книг, рукописей, периодических и других изданий .
Аждодларимиз асрлар давомида яратган бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш ҳамда уни асраб-авайлаш, нодир қўлёзмалар ва қадимги босма китобларни сақлаш ҳамда тадқиқ қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати ҳам аждодларимиз томонидан ўтмишда яратган ноёб қўлёзма, тошбосма ва нодир китоблар, газета, журнал, альбом ва бошқа ноёб нашрларни аниқлаш, уларни ўз фондига қабул қилиш, асраб-авайлаб мутахассис фойдаланувчилар ва келажак авлодга етказишда самарали фаолият олиб бормоқда.
Ушбу хизмат 1917 йилда ташкил топган бўлиб, унинг фонди 28 мингдан ортиқ ноёб нашрларни ўзида мужассам этган. Мовароуннахр, Хуросон, Туркистон давридаги қўлёзма ва тошбосма асарлар, Ғарбий Европада чоп этилган ноёб манбалардан иборат. Улар XIII – XIX асрлардаги шарқ қўлёзмалари, XIX асрлардаги литографиялар, типография нашрлари, ксеронусха, факсимиль, репринт, фотонусха, ташқи безаклари билан диққатни ўзига жалб қилувчи тўпламлар, муаллиф дастхатига эга, экслибрисли, эгалик муҳри мавжуд бўлган манбаалардир.
Неча асрлар оша замонлар залворини аждоддан авлодга етказаётган, инсониятни буюк тамаддунларга етаклаётган ва унинг шон-шуҳратини ўзида абадул-абад муҳрлаб келаётган ушбу китобларга нисбатан бугунги кун фойдаланувчиларининг қизиқиши қай даражада? Ушбу савол юзасидан ижтимоий сўровлардан фойдаланиш зарурлигини инобатга олиб, хизматда таҳлилий тадқиқот ўтказилди.
Ушбу тадқиқотдан асосий мақсад фойдаланувчиларнинг қайси нодир адабиётларга эҳтиёжи баландлиги, келажакда уларга ушбу нодир адабиётлардан фойдаланишда қулай шароитлар яратиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини қай йўсинда амалга ошириш зарурлигини намоён этишдир.
Энг аввало фойдаланувчиларнинг (кейинги ўринларда респондентлар деб юритилади) сони, миллати, ёши, лавозими, таҳсил олаётган олий таълим муассасалари, фаолият олиб бораётган ташкилотлари, уларнинг энг кўп ўқиган манбаалари тўғрисида маълумот олиш учун 2012 йилдан 2016 йилгача бўлган буюртма варақаларини таҳлил қиламиз. Бунинг учун респондентлар сонини аниқлаймиз. Унга кўра респондентлар 2012 йилда 110 та (10%), 2013 йилда 141 та (13%), 2014 йилда 267 та (25%), 2015 йилда 292 та (28%), 2016 йилда 239 та (23%) ни ташкил этганлиги аниқланди.
Кузатувлар натижасида кутубхонага ёш фойдаланувчиларнинг ташрифи сезиларли даражада ортганлигини кўриш мумкин (1-диаграмма).
Бугунги кунда мамлакатимизда илмий тадқиқотлар сифати ва амалий аҳамиятини ошириш мақсадида хизмат қилаётган кўплаб мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Жумладан, Республикамизда 76 та олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, қуйида улардан 50 тасида фаолият юритаётган ва таълим олаётган турли лавозим ва илмий даражадаги ходимлар, талабалар, шунингдек касб-ҳунар коллеж, лицей ўқувчилари ва тур-ли касб вакилларидан иборат респондентлар ташрифи келтирилган (2-диаграмма).
Респондентларнинг ўз тадқиқотлари юзасидан кутубхонамизга қўшни ва хорижий давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртларидан ташрифи эса нур устига аъло нурдир. Сабаби, ватанимиз бой тарихга эга эканлиги, бу тарихни ўрганиш учун уларнинг ташрифи биз мутахассисларни янада нодир манбааларни асраб-авайлашимизга, уларни келажак ав-лодга етказишда масъулиятни ҳар дамда ҳис қилишимизга ундайди, албатта. Қуйида уларни келтириб ўтамиз:
Қозоғистон Республикасидан: Р. Б. Сулейменов номидаги шарқшунослик институти, Назарбаев университети, Ал-Форобий номли Қозоғистон Миллий университети, Қозоғистон давлат хотин-қизлар педагогика университети, М.О. Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети, Х.А.Яссавий номли халқаро қозоқ-турк университети. Қирғизистон Республикаси: Қирғиз – Россия Славян университети. Тожикистон Республикаси – Хўжанд Давлат университети. Исроил Давлати – Исроил университети. Россия Федерацияси – М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Новосибирск давлат университети, Муқаддас – Филаретов православ-христиан институти (СФИ), Б. Н. Ельцин номидаги Ураль федераль университети (УРФУ), Алтай давлат педагогика университети, Қозон федераль университети.
Украина Халқ Республикаси – Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университети.
Грузия Республикаси – Халқаро Қораден-гиз университети.
АҚШ – Остиндаги Техас университети, Огайо университети, Шимолий-Ғарбий университети, Канзас университети, Эмори университети, Принстон университети.
Хитой Халқ Республикаси – Нанкин университети, Чуо университети.
Япония – Чубу университети (Chubu Uni-versity), Хоккайдо университети, Цукуба университети, Токио чет тиллари университети.
Туркия – Анқара университети, Хажиттепа университети, Истамбул университети, Эгей университети.
Бельгия Қироллиги – Лувен католик университети.
Нидерландия – Лайден университети.
Англия – Оксфорд университет коллежи, Манчестер университети ва ҳоказолардир.
Шунингдек, Республикамизнинг ҳамда қўшни мамлакатларнинг кўплаб кутубхона, архив, музей, академия, қўмита, ташкилот ва бошқа муассасаларидан ҳам респондентлар ташриф буюриши кузатилди.
Олиб борилган таҳлилий тадқиқот натижаси шуни кўрсатмоқдаки, фойдаланувчиларнинг нодир манбалардан фойдаланиши йилдан-йилга ортганлиги яққол намоён бўлиб турибди. Бу эса биз каби мутахассисларнинг келгусида ўз фаолиятимиз давомида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда янада янги методлардан фойдаланган ҳолда қулайликлар яратишимиз зарурлигини кўрсатмоқда.
Ўз фаолиятим давомида тадқиқотчилар-нинг мавзулари билан табиийки танишиб бораман. Уларнинг тадқиқот мавзулари шу қадар қизиқарлики, мақолам сўнггида ушбу таклифни беришни жоиз деб билдим. Жумладан, илмий-тадқиқотчилар ўз илмий ишлари ҳақидаги маълумотлари билан фойдаланувчилар, айниқса, соҳа мутахассислари ва мустақил изланувчиларга семинар-тренинглар асосида маълумотлар бериб, келгусида уларнинг ўз тадқиқотларини амалга оширишда ҳамда давлатимиз равнақига улкан ҳисса қўшишларида кўмакдош бўлса фойдадан ҳоли бўлмайди.
Зеро, ёшларни маънавий соғлом, баркамол авлод этиб вояга етказиш, миллий қадриятларни, бой тарихий меросларимизни уларнинг илмий дунёқарашларига янада чуққурроқ сингдириш ва аждодларимиз илму зиёсидан авлодлар ҳам фойдаланишлари учун барча шарт-шароитлар етарли эканлиги фикримнинг яққол далилидир.
