Современные информационные технологии позволили ускорить процессы генерации и формирования новых информационных ресурсов и создали базу для интенсивного роста информации во всех областях. Количество информационных ресурсов в настоящее время постоянно увеличивается. Темпы роста информационных ресурсов перекрывают темпы роста информационных потребностей человека, которые ограничены. Современное информационное общество сталкивается с проблемой усвоения этих быстрорастущих ресурсов. Задача специалиста информационно-библиотечной сферы состоит в определении технологии работы с поступающими информационными потоками, выборе необходимых информационных ресурсов, адекватное их оценивание его для оптимального использования.
В данной статье представлены результаты социологического исследования, проведённого среди пользователей Национальной библиотеки Узбекистана, по использованию мировых информационных ресурсов. Также в статье представлена информация о созданном автором на трёх языках на веб-портале Национальной библиотеки информационно-справочного раздела «Зарубежные электронные ресурсы» – www.jar.natlib.uz.
Сўнгги йилларда тез-тез жаҳон ахборот ресурслари атамасидан кўпроқ фойдаланилмоқда. Хўш, жаҳон ахборот ресурслари атамаси нима? Жаҳон ахборот ресурслари бу – жаҳоннинг етакчи компаниялари ва нашриётларининг илмий-таълимий электрон ресурслари бўлиб, улар фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларини ривожлантиришда катта ҳисса қўшади.
Лицензияли ахборот ресурслари – улар лицензия келишувлари асосидаги ахборот ресурслари бўлиб, фойдаланувчилар фақат муассаса локаль тармоғида илмий ва таълимий мақсадларда фойдаланишлари мумкин. Улардаги маълумотлардан тижорат мақсадида фойдаланиш таъқиқланади. Шунингдек, фойдаланувчилар лицензияга оид талабларга тўлиқ риоя қилиш масъулиятини ўз зиммаларига олишади. Бугунги кунда Миллий кутубхонанинг локаль тармоғида 6 та лицензияли ахборот ресурсларидан фойдаланилмоқда. Улар: EBSCO Academic, EBSCO Audio, eLib-rary, JSTOR, Library PressDisplay, ProQuest-дан иборат.
Очиқ ахборот ресурслари бу – оммавий Интернет орқали бепул ҳавола бўлиб, фойдаланувчиларга маълумотларни ўқиш, юклаш, нусха олиш, тарқатиш ва чоп этиш, қидириш ва иқтибос қилиш, индекслаш, маълумотларни узатиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун рухсат беради. Бугунги кунда кутубхонада 33 та очиқ ахборот ресурсларидан фойдаланилади. Фойдаланувчилар ушбу очиқ ахборот ресурсларидан нафақат Миллий кутубхонадан, балки исталган манзилдан Интернет орқали фойдаланиш имкониятига эгадирлар.
Фойдаланувчиларга илмий-тадқиқот ва ўқув жараёнларини амалга оширишни қўллаб-қувватлашда янги имкониятларни очиб беради. Тақдим қилинаётган электрон ресурслар фан ва таълим тараққиётининг турли соҳаларини: тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, иқтисод, менежмент, социология, кутубхоначилик иши, стратегия, молиявий менежмент бошқарувлари каби соҳаларни ривожлантирмоқда. Улар қулай интерфейс ва мукаммал қидирув тизимига эга бўлиб, IP адрес орқали чегараланмаган ҳолда бир вақтнинг ўзида бир қанча фойдаланувчилар учун кириш имконини беради.
Шунингдек, фойдаланувчилар хорижий илмий-таълимий онлайн ахборот ресурсларидан нафақат кутубхона ўқиш заллари компьютерларидан, балки унинг веб сайти www.natlib.uz орқали ҳам фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, ушбу илмий-таълимий онлайн маълумотлар базаларидан айнан ахборот-кутубхона ходимлари фаолиятига доир ресурсларни топиш, ундан фойдаланиш имкониятига эга. Улар: Cambridge JOURNALS, East View, EBSCO HOST, Emerald, JSTOR, Lib-rary and Archives Canada, ProQuest Royal Society Publishing, Springer Link, ProQuest ахборот компаниялари шулар жумласидандир.

Бугунги кунда Миллий кутубхона фойдаланувчиларининг босма ресурслар билан бир қаторда хорижий илмий-таълимий онлайн ахборот ресурсларидан фойдаланиши, ушбу ресурсларга бўлган эҳтиёж қай даражада эканлиги юзасидан социологик тадқиқот ўтказилди (апрел, 2015 йил). Фойдаланувчиларнинг бир кунлик қатнови 1600-2000 тани ташкил қилса, шундан 10% ни ҳисобга олган ҳолда, 160 та 15 ёшдан 51 ёшгача бўлган респондентларга анкета саволлари билан мурожаат қилинди.

Респондентлар ўқиш заллари компьютерларида келтирилган «Зарубежные электронные ресурсы» («Чет эл электрон ресурслари») деб номланган папкада етакчи жаҳон ахборот ишлаб чиқарувчи компаниялар: Oxford Art Online, Oxford Reference, Cambridge JOUR-NALS, eLIBRARY, Восточная Литература, ProQuestнинг ресурсларидан бошқа ахборт ресурсларига нисбатан кўпроқ фойдаланишини кўрсатди.
Биз фойдаланувчиларнинг хорижий онлайн ахборот ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичини ўрганиб чиқдик. Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, 7% ўқувчилар бу сайтдан умуман фойдаланишни билмаслик-ларини, мурожаат қилинганларнинг 21 % эса, ушбу ресурслардан аввал фойдаланмаганлиги учун билмасликларини айтишган. Қолган 71 фоиз фойдаланувчилар ушбу сайтлардан яхши таниш ва унда ишлаётганлигини айтишган. Бу сайтларнинг афзаллик томони ўрганилганида эса, 44% фойдаланувчилар бу сайтларни афзал деб топишган, 30% фойдаланувчилар бу сайтлар тармоғини кўпайтиришни сўрашган, қолган 26% фойдланувчилар бу тармоқларни афзал деб топишмаган.

Сўровнома натижаси Миллий кутубхона фойдаланувчиларининг босма ахборот ресурслари билан биргаликда хорижий фан ва таълимга оид онлайн ахборот ресурсларидан янада кўпроқ фойдаланиш зарурлигини кўрсатди.




Шу мақсадда етакчи хорижий компаниялар маълумотлар базасига уланишни ўз ичига олган ҳолда, фойдаланувчиларга тақдим этиладиган онлайн хизмат кўрсатиш шаклларини тизимли равишда жорий этиш, хорижий илмий-таълимий онлайн ахборот ресурсларининг тармоқда янада қулай фойдаланишлари учун 3 тилда www.jar.natlib.uz маълумот веб портали яратилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу каби веб порталнинг яратилиши жамият аъзоларининг жаҳон ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш, маълумот қидирилишини тезлаштириш асосий вазифа қилиб олинган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги ёшларимиз орасида чет тилини мукаммал биладиганлари, жаҳон адабиёти намуналарини аслиятдан таржима қиладиганлари, инглиз, немис, француз ва бошқа хорижий тилларда ўзлари ҳам ижод қилаётганлари кўп. Мақсадимиз, Миллий кутубхона фойдаланувчилари хорижий фан ва таълимга оид онлайн ахборот ресурсларидан кенг имкониятлар даражасида фойдаланиши, улардан олган билимлар асосида мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб, фан ва таълимда улкан натижаларга эришса, нур устига аъло нур бўлади.
Дилфуза Боймирзаева, ведущий специалист службы Рукописей, уникальных и особо ценных изданий Национальной библиотеки Узбекистана
