The article describe the results of a survey conducted by specialists of the "Bilim" Information and Library Center with the aim of studying the reading culture among the population of the city of Tashkent, studying the preferences of potential readers of the genre variety of fiction, as well as improving the quality of information and library services and publishing products. The author of the article gives suggestions on the organization of libraries in mahallas, the popularization of family reading, the systematic conduct of actions in order to attract the general public to reading, advertising the activities of in-formation and library institutions on television channels.
В статье рассматриваются результаты опроса, который проводился специалиста-ми информационно-библиотечного центра «Bilim» с целью изучения культуры чтения среди населения города Ташкента, изучения предпочтений потенциальных читателей жанрового разнообразия художественной литературы, а также улучшения качества информационно-библиотечного обслуживания и издательской продукции.
Автор статьи даёт предложения по организации библиотек в махаллах, популяризации семейного чтения, систематическому проведению акций с целью привлечения широких масс населения к чтению, рекламы деятельности информационно-библиотечных учреждений на телевизионных каналах.
Халқаро тадқиқот институти GFK ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 2016 йили дунёнинг энг китобхон миллати хитойликлар бўлишди. Сўровномага жавоб берган хитойликларнинг 70 фоизи ҳар куни ёки ҳар ҳафтада бир марта китоб ўқишини таъкидлаган. Иккинчи ўринни россиялик (59%), учинчи ўринни испаниялик (57 %) китобхонлар эгаллашди. Ушбу институт томонидан аввалги йилларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳиндистонликлар (ҳафтасига 10,7 соатни китоб ўқишга сарфлайдилар), таиландликлар (9,4 соат) ва хитойликлар (8 соат) энг кўп китоб ўқувчи давлатлар рейтингида пешқадам эдилар.

Бизда-чи? Аҳолимизнинг қанча қисми ҳар куни ёки ҳафтасига бир марта китоб ўқийди-ми? Ҳафтасига қанча соатни китоб ўқишга сарфлаймиз? Менимча, умумий аҳолига нисбатан натижаларимиз қониқарли чиқмаса керак…
Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан, миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда.
Бу эса, ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради.
Республикамизда мутолаа маданиятини кенг тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини шакллантириш, китобхонлик ва китоб нашр этиш хизматини такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташаббуси билан 2019 йил 14-16 июнь кунлари Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг 11 та туманида 4100 дан ортиқ турли ёшдаги ва турли тоифадаги ахоли ўртасида китоб ўқилиши, аҳоли ҳаётида кутубхоналарнинг роли, аҳолининг китобга бўлган муносабати каби тушунчаларга аниқлик киритиш мақсадида сўровномалар ўтказилди.
Сўровномада қатнашганларнинг аксарияти 15-35 ёшгача бўлган аҳоли бўлиб, улар 51фоизни ташкил қилди. 35-50 ёшгача бўлганлар 32 фоизни, 50 ёшдан юқори бўлганлар эса 17 фоизни ташкил қилди. Сўровномада 71 фоиз эркаклар ва 29 фоиз аёллар қатнашган. Респондентлар асосан ўрта маълумотли (37 фоиз) ва ўрта-махсус маълумотга (36 фоиз) ва олий маълумотга (27 фоиз) эга бўлган аҳоли қатламларидан иборат бўлди.
Респондентларнинг қандай китоб ўқишга, китобнинг жанри, унинг қандай кўринишда бўлиши кераклиги ҳақидаги саволларга асосан детектив, фантастика жанридаги китобларга қизиқиш юқори эканлиги, классик адабиётга қизиқиш бирмунча сустлиги, босма шаклдаги нашрларни 52 фоиз ва электрон шаклдаги нашрларни (48 фоиз) аҳоли маъқуллагани маълум бўлди. Шунингдек, қатнашчиларнинг аксариятида шахсий кутубхонаси йўқлиги (68 фоиз), шахсий кутубхонаси борлар эса 32 фоиз бўлсада, улардаги китоблар сони атиги 10 та ва ундан ортиқ китобни ташкил этишини маълум қилишган. Бундан кўриниб турибдики, аҳолининг аксариятида шахсий кутубхона йўқ, борларида китоблари жуда кам нусхани ташкил этади. Аксарият қатнашувчилар (60 фоиз) ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда китоб дўконлари етарли эмас деб ҳисоблайди, фақат 40 фоизгина аҳоли китоб дўконлари етарли эканлигини таъкидлаган.
Респондентлар фантастик (34 фоиз) ва детектив (35 фоиз) жанридаги китобларни кўпроқ нашр қилинишига истак билдиришган, бу ўринда шеърият (1 фоиз) ва илмий (2 фоиз) асарларга талаб нисбатан анча кам миқдорни ташкил этаётганлиги таҳлил натижаларига кўра маълум бўлди. Қатнашчиларнинг кўпчилиги, яъни 28 фоиз ўзбек классик адабиёти кўпроқ нашр қилинишига талаб билдиришган ва шу ўринда ёзувчи Ойбек асарлари умуман қайта нашр этилмаётганлиги ҳамда унинг асарларини китоб жавонларида кўриш истагини билдиришган.

Ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш учун кўпроқ шаҳарнинг турли аҳоли гавжум жойларида реклама баннерларидан фойдаланиш, кутубхоналарни ва янги нашрдан чиқаётган китобларни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш, китоб ярмаркаларини ва турли китобга бағишланган тадбирларни ташкил қилиш, яъни аҳолига китоб ҳақида кўпроқ маълумот берилиши кераклиги таъкидлаб ўтилган.
Катта ёшдаги аҳолининг 57 фоиз фарзандлари ўзи сўраганда китобни ўқиб беришар экан, 30 фоиз эса, ўз хоҳишлари билан китоб ўқиб беришлари маълум бўлди. 11 фоиз ини фарзанди йўқлар ташкил қилган. Бундан кўриниб турибдики, ота-оналар томонидан фарзандларни китобга қизиқтиришга бўлган масъулияти анча суст даражада эканлиги аниқланди.
Сўровномадаги энг долзарб мавзу «Нега одамлар кутубхонага кам келаяпти?» деган саволга аксарият қатнашчилар «кутубхона кам» ёки «кутубхона узоқда» деган жавобни беришган. Бундан келиб чиқадики, аҳоли учун, маҳаллаларда оммавий кутубхоналар сони етишмайди. Болаликда илк ўқилган китобларни, яъни 48 фоиз қатнашчилар «эртаклар», А. Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини 14 фоиз, Саид Ахмаднинг «Уфқ романини 5 фоиз, Ойбек асарларини 1 фоиз, Ғ. Ғуломнинг «Шум бола» асарини 5 фоиз, Ҳарри Потерни 3 фоиз, Х. Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асарини 24 фоиз китобхон кўрсатишган. Албатта, ёшликда аксарият аҳоли фақатгина «Эртаклар яхшиликка етаклар» шиори остида китоб ўқиганликлари маълум бўлди.

Аудио китоблардан фойдаланиш усулини кўп қатнашчилар ижобий деб баҳолашган. Таъкидлаш лозимки, сўровнома иштирокчиларининг аксарият қисми 15-35 ёшгача бўлган аҳоли бўлиб, улар 51фоизни ёшлардан иборат эканлигидадир деб изоҳлаш мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, инсонлар орасида китоб ўқишга бўлган қизиқиш анча сустлашгани ва бунда ҳудуддаги кутубхоналарнинг, улар фондининг бутлиги ҳамда ота-оналарнинг ўрни катта эканлигини кўришимиз мумкин. Шунинг учун:
- аҳолига ва айниқса, ёшларга янада қулай шароитлар, замонавий технологиялар асосида китоб ўқишга, ўзининг мустақил билимини оширишга қаратилган, сўровларини тез ва сифатли бажариш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида барча ҳудудларда, маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этиш;
- китоб фондини китобхонлар сўровига тўғри келиши, тиллар бўйича, илмий оммабоп, бадиий адабиётлар, болалар адабиёти ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан таъминлашга эришиш;
- китобга меҳр-муҳаббатни шакллантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишни аввало оиладан бошлаш;
- ҳар бир маҳаллада «Энг яхши китобхон оила», «Йилнинг энг яхши китоби» каби мавзуларида танловларни, «Биз оилавий ўқиймиз», «Мен китоб ўқишни севаман», «Бир соатли китоб ўқиш соатлари» каби акцияларни доимий ўтказиш;
- оммавий ахборот воситаларида янги чиқаётган китоблар, кутубхоналар ҳамда фидойи кутубхоначилар фаолиятини кенг ёритувчи ва кенг тарғибот қилувчи алоҳида «Маънавият маскани», «Ақл дурдоналари» ва «Зиё тарқатувчи зиёлилар» каби рукнлар асосида кўрсатувларни эфирга бериб бориш тавсия этилади.
Жамиятимизда китобхонликнинг юксалишига тўсқинлик қилувчи бир қанча сабаблар ҳам мавжуд:
• китоб маҳсулотларининг нисбатан қимматлиги (ривожланган давлатларда ойлик даромад миқдорига нисбатан китобга сарфланадиган маблағ фоизи кам);
• ҳар томонлама профессионал нашриёт ва матбаа корхоналарининг камлиги (қоғоз ва матбаа маҳсулотлари ва техникасини эркин импорт қилиш, ўзаро рақобатнинг ўсиши китобларнинг нархи ва сифатига ижобий таъсир этмоқда);
• имло билан боғлиқ муаммолар «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги Қарорга кўра, янги алифбога босқичма-босқич ўтилиб, бу иш 2010 йилнинг 1 сентябрига қадар тўлиқ тугалланиши керак эди, амалда эса ҳамон кирилл ёзувидан фойдаланяпмиз. Орада кирилл ва лотинда ўқийдиган авлодлар орасида тафовут пайдо бўлган)… Зеро, жамиятда ўқиш мақомининг юксалиши, биринчи навбатда, шахснинг ахлоқий ва маънавий жиҳатдан камол топишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида, бу мамлакатимизда аҳолининг ва айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, давлатимиз ва жамиятимизнинг энг ривожланган давлатлар қаторида барқарор маънавий-маърифий, ижтимоий, иқтисодий ва инновацион тараққиёт босқичига олиб боришга хизмат қилади.
