Annotation: This article discusses the reforms, processes and projects implemented in the information and library institutions of the Republic in recent years. It can be known that the National Library of Uzbekistan has achieved the improvement and updating of the knowledge of librarians through the continuous organization of training courses, seminars, master classes, methodical circles and trainings. You will also be able to read in detail about the Metodika_Natlib group yestablished by the National Library of Uzbekistan’s Scientific and Methodological Service on the Telegram messenger and its activity statistics, reforms implemented through the group.
Key words: Library, information and library institution, sociological questionnaire, Metodika_Natlib group, advanced training, telegram messenger, questionnaire.
Аннотация: В данной статье рассматриваются реформы, процессы и проекты, реализованные в информационно-библиотечных учреждениях республики за последние годы. Как известно, Национальная библиотека Узбекистана добилась улучшения и обновления знаний библиотекарей за счет постоянной организации обучающих курсов, семинаров, мастер-классов, методических кружков и тренингов. Также вы сможете подробно прочитать о группе «Metodika_Natlib», созданной Научно-методической службы Национальной библиотекой Узбекистана, в мессенджере Telegram и статистике ее деятельности, реформах, реализуемых через группу.
Ключевые слова: Библиотека, информационно-библиотечное учреждение, социологический опросник, группа Metodika_Natlib, повышение квалификации, мессенджер телеграм, опросник.
Истиқлолимизнинг қисқа даври мобайнида мамлакатда ижтимоий, маданий ва халқаро ҳаётнинг деярли барча жабҳаларида ижобий ўзгаришлар юз берди. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши бобида фаол ва самарали қадамлар қўйилдики, бу кўп жиҳатдан мамлакат фуқароларига ахборотдан эркин фойдаланиш имкониятларини яратиш даражаси билан боғлиқдир. Респуб-
лика кутубхоначилик ишидаги катта ўзгаришлар кутубхоналарнинг ахборотлаштириш томон кескин ўгирилишига, маданий оқартув муассасасидан ахборотлаштирилган ижтимоий-маданий тузилмага айланишига ва шунинг билан кутубхоначилик ишини ахборот-кутубхоначилик “сиёсат”ига олиб келганлигини қайд этиш муҳимдир. Ўтган давр ичида кутубхоналарга мумкин қадар кўпчилик учун чекланган манбалардан фойдаланиш имкониятини яратиш вазифаси қўйилган бўлса, ҳозирги пайтда ахборот-кутубхона муассасаларининг асосий вазифаси аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни миллий ва дунёдаги бор ахборот маълумотларидан баҳраманд қилишдир. Бугунги ривожланиб бораётган дунёнинг барча жабҳаларида юз бераётган инновациялар ахборот-кутубхона соҳасига ҳам янги вазифалар ва ғояларни олиб кирмоқда.
Сўнгги йилларда Республикада мавжуд ахборот-кутубхона муассасаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фаолиятга татбиқ этилаётган жараёнлар, лойиҳалар мазкур соҳа тизимида янги истиқбол саҳифаларини очиб боряпти. Эндиликда, кутубхона ва кутубхоначиликка бўлган муносабатлар тубдан ўзгариб, ахборот-кутубхона соҳасига янгича нафас кирмоқда. Шу ўринда, кутубхоначилик ишининг ривожланиши кутубхоначи
кадрларнинг тайёргарлик даражаси ва сифатига боғлиқлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш даркор. Бу эса кутубхоначилардан ўз устида доимий ишлаши, билимларини ошириши ва малакавий кўникмаларини шакллантириши, шу билан бирга кутубхоначилик касбининг нуфузини, обрў-эътибори ва имижини кўтарадиган кадрлар бўлиши йўлида тинмай меҳнат қилиши кераклигини яна бир бор исботлайди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан сўнгги йилларда олиб борилган кузатув ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, мамлакатда кутубхоначилик соҳаси ва таълим тизими ривожланаётганлигига қарамай, кутубхона ходимларининг малакаси талаб даражасида эмас. Ахборот-кутубхона муассасалари ва ундаги мутахассислар фаолиятини ўрганиш натижалари, ўқув курслар, семинарлар, маҳорат дарслари, методик тўгарак ва тренингларни доимий равишда ташкил қилинишига қарамасдан, кутубхоначи ходимларнинг билимларини ошириш ва янгилашга эҳтиёж борлигини кўриб турибмиз.
Касбий ривожланиш узлуксиз таълимнинг ажралмас қисмидир. Кутубхонадан ташқарида бундай ишларни ташкил қилишнинг иложи йўқлиги аниқ: жуда кўп кутубхоначиларни бир муддат “ишлаб чиқариш”дан ажратиш керак бўлади. Жамоанинг аксарияти тўғридан-тўғри кутубхонада ўқишлари керак. Аммо аксарият кутубхоналарда бунинг учун зарур дастурий таъминот ва услубий материаллар мавжуд эмас. Бу муаммонинг қисман ечими сифатида 2023 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Илмий-методик хизмати томонидан Телеграм мессенжерида ташкил етилган Metodika_Natlib гуруҳи орқали топилди, десак муболаға бўлмайди.
Metodika_Natlib гуруҳининг асосий мақсади ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини соҳа бўйича билимларини ошириш, режалаштирилаётган аттестацияга тайёрлаш, соҳада бўлаётган янгиликлар ва ўзгаришлардан хабардор қилишдан иборат.
Мазкур гуруҳда 2023 йил якунида жами 3 352 нафар ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари аъзо бўлиб, йил якунига қадар ҳар куни 5 тадан кутубхона фаолиятининг барча йўналишларига оид 533 та савол-жавоблар юклаб борилди. Уларнинг 415 таси 2023 йил 15 ноябрга қадар гуруҳга юкланган бўлса, 118 таси эса тўғри жавоби камроқ берилган саволлар бўлиб, улар гуруҳда қайта муҳокама қилинди. Хатолар устида ишлаш жараёнида 118 та саволдан 66 тасига, яъни 56 % га тўғри жавоблар берилганлиги аниқланди. Шу ўринда, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари соҳа бўйича бирмунча билимларини оширганлиги ва уларга кўрсатилган услубий ёрдам орқали ижобий натижаларга эришганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг касбий фаолиятини ўрганиш, уларнинг соҳа бўйича зарурий билим ва кўникмаларини баҳолаш, қолаверса, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш жараёнларида олинган хулосалардан келиб чиққан ҳолда, мазкур гуруҳда кутубхонашунослик соҳасининг асосий бешта йўналиши бўйича саволлар тайёрланди. Унга кўра: (1-расм)
Юқорида кўрсатилган йўналишлар бў-
йича тўғри топилган саволлар таҳлил қилинганда, мутахассисларнинг кўпчилиги кутубхонашунослик иши тарихи, ахборот-кутубхона муассасаларида кутубхона фондларини
шакллантириш ҳамда ахборот-кутубхона фаолиятида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга оид саволларга тўғри жавоб берганликларини кўриш мумкин. Гуруҳ респондентлари орасидан саволларга энг кўп тўғри жавоб берган иштирокчилар ҳам аниқланди. Унга кўра:
Жиззах вилояти Пахтакор ТАКМ директори Анорова Рано 471 та (89%);
Бухоро вилояти АКМ мутахассиси Латофат Комилова 419 та ( 78%);
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ТАКМ директори Дилбар Абдукаримова 413 та (78%);
Самарқанд вилояти Қўшработ ТАКМ мутахассиси Санобар Қаюмова 397 та (74%);
Бухоро вилояти АКМ мутахассиси Гулбаҳор Наврузова 383 та (71%) саволга тўғри жавоб беришган.
Ҳозирда мамлакатимизда мавжуд ахборот-кутубхона муассасалари хизмат кўрсатиш сифати ва шаклларини яхшилаш бўйича бир қанча ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Янги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий-маданий шароитга кутубхоналар нафақат мослаша олишлари, балки уларнинг ҳолати ва хизмат гуруҳлари (болалар, ёшлар, катталар) хусусиятларига мувофиқ ўзларининг хатти-ҳаракатлари учун янги стратегияларни ишлаб чиқишлари керак. Ана шундай стратегияларни ишлаб чиқишда кутубхоналарда социологик тадқиқотлар, сўровномалар ўтказиш жуда муҳим. Социологик тадқиқотлар ва сўровномалар натижалари юқори турувчи ташкилотлар ва раҳбарият билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, жамоатчилик эътиборини жалб қилиш ва ҳомийларнинг молиявий ёрдамини кутубхонага жалб қилиш, ўзгарган ижтимоий-маданий ва бошқа шароитларда ўз ривожланиш стратегиясини белгилашда яхши ёрдам бўлиши мумкин.
Ана шундай стратегияни белгилаш ва ишлаб чиқиш мақсадида, 2023 йилнинг якунида Metodika_Natlib гуруҳида ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг берилган савол-жавоблар тўғрисидаги
фикрларини ўрганиш ва такомиллаштириш учун ижтимоий сўровнома ўтказилди.
Унда жами 3 352 нафар респондентдан 2 881 нафари иштирок этиб (86 %), сўровномада келтирилган 10 та очиқ ва ёпиқ саволларга жавоб беришди. Қуйида улар ҳақида батафсил танишишингиз мумкин бўлади.
Сўровнома иштирокчиларининг “Қайси АКМда фаолият олиб борасиз. Ҳудудингизни белгиланг” саволига берган жавоблари бўйича:
Сурхондарё вилоятидан 537 нафар (16.80 %);
Жиззах вилоятидан 427 нафар (13.60 %);
Андижон вилоятидан 377 нафар (12.10%)
Қорақалпоғистон Республикасидан 347 нафар (11.30 %);
Бухоро вилоятидан 237 нафар (8.0%);
Хоразм вилоятидан 167 нафар (6.10 %);
Қашқадарё вилоятидан 157 нафар (5.80 %);
Наманган вилоятидан 147 нафар (5.50 %);
Тошкент вилоятидан 117 нафар (4.60 %);
Навоий вилоятидан 97 нафар (4.0%);
Сирдарё вилоятидан 80 нафар (2.60 %);
Самарқанд вилоятидан 67 нафар (3.20%);
Фарғона вилоятидан 57 нафар (2.90 %);
Тошкент шаҳридан 37 нафар (2.30 %);
Миллий кутубхонадан 30 нафар (1.20 %).
Сўровномада иккинчи савол иштирокчиларнинг маълумоти билан боғлиқ бўлиб, унга кўра сўровномада 527 нафар (18 %) “Олий” маълумотли, 1740 нафар (61%) “Ўрта-махсус” маълумотли ва 177 нафар (6%) ахборот-технологиялари соҳасидаги “Ўрта махсус” маълумотли ходимлар иштирок этишган. Бошқа мутахассисликлар бандини 437 нафар (15%) иштирокчи танлашган. Сўровноманинг учинчи банди орқали иштирокчилар саволларнинг қийинлик даражасига ўз жавобларини белгилашди. Унга кўра “Жуда қийин” 240 нафар (8%), “Ўртача қийин”, 2151 нафар (75%), “Жуда осон” 490 нафар (17%) ни ташкил этади. Сўровноманинг тўртинчи банди орқали Metodika_Natlib гуруҳида бериб борилган саволлар орқали янги билимларга эга бўлиш даражаси сўралган. Унга кўра “Барча саволларнинг жавобини топа олдим” бандини 50 нафар (2%), “Баъзиларини топа олмадим”, бандини 2793 (97%) нафар, “Ҳаммаси мен учун янгилик бўлди” бандини 38 нафар (1%) иштирокчилар белгилашган. Сўровноманинг бешинчи бандига “Ҳар куни бериб борилаётган саволлар сони сизни қониқтирадими?” мазмунидаги савол юкланган эди. Унга кўра жами иштирокчиларнинг 2641 нафари (93%) “ҳа, етарли даражада” 240 нафар иштирокчи эса (7%) “Йўқ, саволларни кўпайтириш керак” бандларини танлашган. Олтинчи саволда эса “Сизнингча соҳамизнинг қайси йўналишидаги саволлар кўпроқ бериб борилиши керак?” номли савол юкланган эди. Унга кўра 1.“Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга оид саволлар”, 2.“Ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, сақлаш ва ҳисобдан чиқаришга оид саволлар”, 3.“Кутубхонанинг асосий иш фаолиятига оид саволлар”, 4.“Ходимларни бошқаришга оид саволлар”, 5.“Кутубхонада ахборот коммуникация технологияларини қўллашга оид саволлар” жойланган бўлиб, биринчи рақамли жавобни 240 нафар (8%), иккинчи рақамли жавобни 340 нафар (12%), учинчи рақамли жавобни 1927 нафар (67%), тўртинчи рақамли жавобни 54 нафар (2%), бешинчи рақамли жавобни 320 нафар (11%) иштирокчилар белгилашди. Сўровноманинг 7-бандига “Metodika_Natlib гуруҳини янада такомиллаштириш зарур деб ҳисоблайсизми?” номли ёпиқ савол юкланган эди. Жами иштирокчиларнинг 220 нафари (8%) “Йўқ” деб белгилаган бўлса, 2661 нафар (92%) “ҳа” мазмунидаги изоҳни қолдиришган. Сўровноманинг саккизинчи бандига “Metodika_Natlib гуруҳи орқали бериб борилган саволлар Сизнинг касбий фаолиятингизга қандай ёрдам берди?” мазмунидаги ёпиқ савол жойланган эди. Мазкур ёпиқ саволга жами иштирокчиларнинг (2881 нафар) барчаси “Ижобий ёрдам берди” мазмунидаги жавобни ёзиб қолдиришган. Сўровноманинг тўққизинчи бандига “Metodika_Natlib гуруҳи орқали бериб борилган саволларни 1 дан 5 гача баҳоланг” мазмунидаги савол жойланди. Иштирокчилар ёпиқ саволга 1 балдан 5 балгача ёзиб қолдиришган. Натижаларга кўра: 1 нафар иштирокчи 1 балл билан белгилаган яна 1 нафар иштирокчи 2 балл, 11 нафар иштирокчи 3 балл, 166 нафар иштирокчи (2%) 4 балл, 57 нафар иштирокчи (6 %) балл тақдим этмаган. Қолган 2645 нафар иштирокчиларнинг барчаси (92 %) 5 балл билан баҳолаган. “Сизнинг касбий фаолиятингиздаги билим ва кўникмаларингизни ривожлантириш учун яна қандай лойиҳалар ташкил этилишини хоҳлайсиз?” номли ўнинчи ёпиқ саволга иштирокчилар қуйидаги таклифларни ёзиб қолдиришган. Видеомашғулотлар ва видео-
дарслар бериб борилсин-240 нафар (8%); ўнлайн дарслар ташкил этилсин- 208 нафар (7%); бепул малака ошириш курси ташкил этилсин-207 нафар (7%); семинарлар ташкил этилсин-162 нафар (6%); викториналар ташкил этилсин-440 нафар (15%); китобхонлик ўйинлар ўтказилсин-268 нафар (9%); ахборот технологияларига оид кўпроқ хабар ва янгиликлар берилсин-190 нафар (7%); тест режимида қолсин, менга шу қулай-840 нафар (29%); саволлар Ms.Word шаклида ҳам бериб борилсин- 103 нафар (4%); кутубхоначиларни рағбатлантиришга оид маълумотлар бериб борилсин- 91 нафар (3%); ҳеч қандай таклифим йўқ- 30 нафар (1%); жавоб тақдим этмаганлар - 102 нафар (4%) ни ташкил этди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз жоизки, ахборот-кутубхона фаолияти билан боғлиқ бўлган бу каби сўровномаларни ташкил этиш ўз навбатида кутубхоначиларга замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, касбий фаолиятга доир муҳим маълумотларни тез ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олиши, уларни амалиётда қўллаш сингари муҳим вазифаларни юксалтириб боради.
Шунингдек, юқоридаги тахлилларга кўра, Metodika_Natlib гуруҳига қўйиб борилаётган саволларни такомиллаштириш, ушбу савол-жавоблар бўйича онлайн чатлар ташкил қилиш, соҳада бўлаётган ўзгаришлар билан таништириб бориш, мутахассислар фикрлари ва таклифларини ўрганиш асосида гуруҳ ишини янада ривожлантиришни мақсад қилиб қўйдик. Бу эса ўз ўрнида кутубхоначи ходимларнинг нафақат билим ва тажрибаларини оширибгина қолмай, уларнинг ўз касбий фаолиятига татбиқ этадиган янги ғоялар, “Start up” лойиҳалар, ишланмалар ва истиқбол режалар тузишида кўмак беришига ишончимиз комил.
Эндиликда, телеграмм тармоғида ташкил этилган мазкур Metodika_Natlib гуруҳи орқали респондентлар учун янгилик сифатида видеомашғулотлар, аудио ва видеочатлар, янги мазмун ва кўламдаги сўровномалар тақдим этиб борилади. Энг муҳими эса амалга оширилаётган ноёб тизимлар тилсими ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг фаолиятида янги саҳифалар ва имкониятлар эшигини очади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ахборот-кутубхона фаолиятига оид стандартлар тўплами.-нашрга тайёрловчилар-А.Арипов, А.Ходжаев ва бошқ.-Ўзбекистон NMIU нашриёти, 2008.- 477 б.
2. Оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш методикаси: Метод.-библиогр.қўлл. /Алишер Навоий ном.Ўзбекистон Миллий кутубхонаси; Тузувчи: Н.Алаутдинова; Муҳаррир: Ҳ.Маматраимова;Масъул муҳаррир: О.Қиличбоев.-Т.: Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2077.-42б.
3. Изучение пользователей библиотек: социологический подход. Ч. 1. Составление анкеты. Проведение интервью : методическое пособие для библиотекарей. / Российская государственная детская библиотека, отдел социологии, психологии и педагогики детского чтения ; авт.-сост.: Губанова А. Ю., Колосова Е.А. ; ред. Карданова М. В. - Москва, 2013. – 48 с.
4. Самохина М. М. Социолог в библиотеке, или Библиотекарь как социолог : Практическое пособие для тех, кто хочет и любит исследовать. – М., Рос. гос. юнош. б-ка. – 2008. – 194 с.
5. https://uchet-jkh.ru/i/kak-sozdat-telegram-bot-oprosnik/
