Аннотация: Ушбу мақолада ҳаётнинг турли соҳаларига медианинг таъсири, шунингдек, Ўзбекистонда шахснинг медиакомпитентлигини шакллантириш масалалари ёритилган бўлиб, Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимида медиатаълимдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда мактабгача таълим муассасаси, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва олий ўқув юртларидаги ўқувчи-ёшларни медиага нисбатан компитенцияларига алоҳида урғу берилган.
Бундан ташқари мақолада медиакомпитентликни ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий ва информацион омиллар таҳлили, медиатаълим бўйича файласуф олимларнинг
тажрибалари, тадқиқот таҳлиллари ва медиатаълимнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Мақолани якуний қисмида жамиятимизнинг турли қатламларига мансуб аҳолига тезкор ахборотлар билан таъминлаш тизимни такомиллаштириш, медиасаводхонлигини ошириш ва медиаиммунитетини шакллантириш бўйича тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: медиа, медиатаълим, шахс, ахборот маданияти, медиакомпетентлик, медиаматн, медиа категориялари
Аннотация: В данной статье освещено влияние СМИ на различные сферы жизни, а также вопросы формирования медиакомпетентности у учащихся дошкольных образовательных учреждений, школ, академических лицеев, профессиональных колледжей и высших образовательных учреждений с целью повышения эффективности использования медиаобразования в системе непрерывного образования Узбекистана.
Кроме того, в статье рассматриваются социальные и информационные факторы, влияющие на развитие медиакомпетентности, опыт специалистов, результаты анализа исследований и особенности разнообразия медиаобразования. В заключительной части статьи даются рекомендации по совершенствованию системы оперативного информирования населения, относящегося к разным слоям нашего общества, повышению уровня медиаграмотности и формированию медиаиммунитета у населения.
Ключевые слова: СМИ, медиаобразование, личность, информационная культура, медиакомпетентность, медиатекст, медиакатегории
Annotation: This article highlights the influence of the media on various spheres of life, as well as issues of developing media competence among students of preschool educational institutions, schools, academic lyceums, vocational colleges and higher educational institutions in order to increase the effectiveness of the use of media education in the system of lifelong education of Uzbekistan.
In addition, the article discusses the social and information factors influencing the development of media competence, the experience of specialists, the results of research analysis and the features of the diversity of media education. The final part of the article provides recommendations for improving the system of prompt information to the population belonging to different strata of our society, increasing the level of media literacy and developing media immunity among the population.
Key words: media, media education, personality, information culture, media competence, media text, media categories
Ҳаётнинг турли соҳаларига медианинг таъсир этиш доиралари кун сайин ортиб бормоқда. Бу таълим тизими олдига янги вазифаларни қўймоқда, инсондан нафақат замонавий техник воситаларни билишни ва улар билан ишлаш маҳоратини талаб қилади, балки маълум даражада танқидий фикр-
лаш материални қидириш, ишлов бериш ва тақдим қилиш билан боғлиқ бўлган мустақил ижодий иш кўникмаларини ўз ичига олади.
Канадалик файласуф олим Маршалл Маклюэннинг кузатишларига кўра, коммуникация воситалари инсониятга ва жамиятга ўз-ўзидан таъсир кўрсатади. Ахборотлашган жамият шароитида ҳозирги ёшларни келажак ҳаётга тайёрлашда ОАВ турлари, улар орқали ахборотларни яратиш ва узатиш усулларини ўргатиш орқалигина эришишимиз мумкин. Тез ўзгараётган жамиятда медиатехнологик тараққиёт натижасида пайдо бўлган медиакомпетентлилик муаммосини аниқлаштириш масаласини ҳал қилиш ва изоҳлаш ниҳоятда мураккабдир.
Медиакомпетенлилик умумий малакалар мажмуини англатади, у медианинг барча турлари билан боғлиқ бўлиб, медиа оламидан юқори туради, деб баҳоланиши ва у медиа оламда ҳаракат қилишни, ундан хабардорликни ва уни яхши тушунишни билдиради.
Немис олимлари медиакомпетентлилик даражаси, таркибини аниқлашнинг қуйидаги асосий ўлчовларини ажратиб кўрсатади:
– билишга оид ўлчов: медиани ва у тақдим этаётган ахборотни билишни, тушунишни ва таҳлил этишни талаб қилади;
– ахлоқий ўлчов: медиа ахлоқий ас-
пектда қаралиши ва баҳоланиши зарур;
– ижтимоий ўлчов: билим ва ахлоқий ўлчовлар ижтимоий ва сиёсий фаолият доирасида қоришиб кетади.
– аффектив ўлчов: медиа алоқа қилиш ва завқланиш вазифасини бажариши зарур бўлиб, ушбу фактга босиқлик билан ёндашиш – медиадан фойдаланишда муҳим аспект.
– этик (одоб-ахлоқ) ўлчов: бунда медиа фикрни ифодалаш ва ахборотни етказиш имкониятларининг воситачиси сифатида қаралади ва бу кўрсаткич бошқа кўрсаткичларни тўлдиради.
– фаолият ўлчови: бу ўлчов медиадан фойдаланиш малакасининг қай даражада эканлигини билдириб, медиа ишини мус-тақил ташкил этишни билдиради.
Медиакомпетентликни ривожлантириш бир қатор компонентларга асосланади: таж-
риба, медиа соҳасига малакаларни фаол жалб этиш ва мустақил билим олишга интилишдир.
С.Дж. Бэрэн шахснинг медиакомпетентлилиги учун зарур бўлган малакалар таснифини таклиф этади:
– медиа матннинг мазмунини тушуниш, қабул қилиш;
– «шовқинни» фильтрлаш учун ҳаракат қилиш қобилияти ва тайергарлиги; медиа матнни тушуниш ва унинг таъсир кучини ҳурмат қилиш;
– идрок қилишда эмоционал ва асос-
ланган реакцияларни фарқлаш қобилияти ва шунга мувофиқ хатти-ҳаракат;
– медиа матн мазмуни ҳақида компетентли тахмин қилишни ривожлантириш;
– унинг жанрлари шартлилигини билиш ва уларнинг синтезини аниқлаш қобилияти;
– уларнинг манбалари қанчалик таъсирчан бўлишига қарамасдан медиа матнни танқидий мушоҳада қилиш қобилияти;
– ҳар хил медиа тиллари ўзига хослигини билиш ва медиа матн мураккаблилигига қарамасдан уларнинг таъсир кучини тушуниш қобилияти.
А.В.Федоров, Р.Кьюби, Дж. Поттер ва В. Вебер қарашларини ҳисобга олган ҳолда шахснинг медиакомпетентлиги кўрсаткичларининг мустақил таснифини тузди:
– «медиа агентлиги» (ишларни ўрганиш, медиаматн тузувчиларнинг мақсади ва вазифалари);
– «медиа категориялари» (типологиясини ўрганиш – медианинг тур ва жанрлари/медиа матнлари);
– «медиа технологиялари» (медиа тузилиши технологияларини, усулларини ўрганиш);
– «медиа тиллари» (медиа тилларини ўрганиш, медиа матннинг вербаль, аудиовизуаль, монтаж қаторлари);
– «медиа репрезентацияси», «медиа аудиторияси» (аудитория типологияси, медиа идроки, типологиясини ўрганиш).
Шунингдек, А.В.Фёдоров медиакомпетентликнинг етти кўрсаткичининг ҳар бирини юқори, ўртача ва паст даражадаги ривожланиш деб ажратади: мотивацияланган; контактли; ахборот; перцептив; таҳлил қилинадиган; тажрибавий – операцион (фаолиятли); креативлик.
Шундай қилиб, олим ижодий фаолиятнинг шаклланганлигини чизиқли шаклда эмас, балки нотекис нисбат билан характерланиши кераклигини келтириб чиқаради. Компетентлилик динамикаси минимум икки ўзгарувчанликни бир вақтда қўллашни акс эттириши зарур. Шахснинг ижодий фаоллиги минимум икки ўзгарувчанликни ҳисобга олган ҳолда текисликда график акс этиши керак, яъни мустақил фаоллик ва технологиядан, фаолият усулларидан, фаолият тартибидан ва бошқалардан фаойдаланишни билиш.
Фаолият тартибини билиш амалга оширилган ишнинг ижобий баҳоланишининг қай даражада гарови бўлиб майдонга чиқади. Фаоллик – бирор-бир нарса ёки бирор-бир кимса билан ўзаро алоқа қила олиш қобилиятидир. Бундай ўзаро алоқанинг бошқарувчиси ва воситачиси медиа матн ҳисобланади.
Кўплаб ахборот таҳдидлар шахснинг онгига салбий таъсир кўрсатишга уринаётган бир даврда ана шу жараёнларни психологик таҳлил қилиш ва шахсни бундай медиатаҳдидлардан муҳофаза этишнинг йўлларини излаб топиб, ҳаётга жорий этиш жуда муҳим вазифа ҳисобланади. Бундай шароитда медиакомпетентлиликни замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш, бу жараённинг психологик-педагогик шароитларини аниқлаш талаб этилади.
Медиакомпетентликни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар икки гуруҳга ажратишимиз мумкин: (1-жадвал)
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда шахснинг медиакомпетентлилигини шакллантиришнинг қуйидаги намунавий модели ишлаб чиқилди.
Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимида медиатаълимдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда мактабгача таълим муассасаси, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, олий ўқув юртларида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Бунда ўқувчилар қуйидаги компетенцияларга эга бўлади:
Мактабгача таълим муассасасида:
– бола медиани турларга ажратади;
– вербал кўриш ва узатиш: турли мулть-
филмлар, болалар учун дастурлар ва кўрсатувларнинг асл моҳиятини тушунади;
– новербал эшитаётган ахборотлари: эртак, афсона, ҳикоя ва шеърларининг мазмунини шарҳлайди.
Ушбу медиа турларига мансуб ахборотларни тарбиявий аҳамиятини тўлалигича, соддалаштирилган ҳолда бола онгига етказиш, энг муҳими болани реал ҳаёт ва визуал оламнинг фарқини англашга ўргатиш зарур.
Бошланғич 1-4-синфлар ва ўрта 5-11-
синфларда:

– медиа шакллари ва воситаларини танлай олиш (масалан, расмлар, журнал иллюстрацияларини танлаш ва фарқлаш);
– визуал матн ёки қисқа сюжет режасини тузиш ва аниқлаш;
– ўз медиа лойиҳаси тақдимотини тайёрлаш ва тақдим этиш.
Мактабнинг юқори синфларида:
– суръат асосида турли сюжетлар яратиш (суръат шакли ва элементларини ўзгартириш ҳолда);
– мавжуд медиа шакллардан фойдаланиш юзасидан қарорлар қабул қилиш, ўз қарорларини муҳокама қилиш ва асослаб бериш;
– ўз медиалойиҳасини бажариш ва тақдим этиш.
Академик лицей, касб-ҳунар коллежи, ҳарбий-академик лицейларида:
– махсус матнлар ва «хабарлар» жўнатиш шакллари ва технологияларидан фойдаланиш асосида тажрибалар ўтказиш;
– медиаматнлар тузиш ва режалаштиришда турли техникадан фойдаланиш, натижани аниқ ва танқидий таҳлил қилиш;
– махсус аудиторияга мўлжалланган медиамаҳсулотларни ўша аудитория қандай қабул қилишини олдиндан кўра олган ҳолда ярата олиш;
– ўз медиалойиҳасини бажариш ва тақдим этиш.
Бундай натижаларга эришгандан сўнг олий ўқув юртларига қадам қўйган ўқувчилар мураккаб медиа маҳсулотларни ажратиш, уларнинг қай мақсадда ва нима сабабли тарқатилаётганини тўғри англаш ҳамда ахборотларга оқилона ёндашиш кўникмаларига эга бўладилар. Медиаматн ярата олган ўқувчи танқидий қараш билан муомала қила олади. Энг асосийси, улар ахборот-психологик иммунитетга эга бўлади.
Ҳозирги медиатаълим жараёнида мактаб ўқувчилари эгаллаши лозим бўлган билим ва кўникмаларга қўйилувчи талаблар такомиллаштирилмоқда, файласуф олимларнинг тажрибалари ва тадқиқотлари таҳлилидан маълум бўлишича, медиатаълим беришда бир неча усуллар мавжуд.
Билим олиш манбасига кўра: оғзаки (маъруза, ҳикоя, суҳбат, тушунтириш, муҳокама), кўргазмали (медиаматнлар иллюстрацияси ва демонстрацияси) ва амалий (медиаматериаллар юзасидан турли вазифаларни амалий бажариш).
Тушуниш даражасига кўра: иллюстратив-тушунтириш орқали (ўқитувчи томонидан медиа тўғрисида ахборотлар берилиши ва аудитория томонидан мазкур ахборотларнинг қабул қилиниши ва тушунтирилиши), репродуктив (ўқитувчининг медиа юзасидан ўқувчиларга турли вазифалар бериш), муаммоли («танқидий фикрлаш»ни ривожлантириш, қисман изланиш, танқидий жиҳатдан медиамантларни муаммоли таҳлил қилиш).
Буларнинг асосийлари қуйидагилар:
– ўқувчилар нашрий, визуал ва электрон медиадан турли мақсадларда фойдалана олишлари;
– медиатаълимга оид атамаларни билиши;
– барча медиалар маълум бир «хабарларни» етказишга мўлжалланганлигини анг-
лашлари;
– ўқувчилар медиаматнларни тарихий, ижтимоий ва маданий нуқтаи назардан аудитория ва медиаматн ўртасидаги муносабатни тушунган ҳолда танқидий таҳлил қила олишлари;
– ўзлаштирган билимларига таяниб, турли ҳарактердаги медиаматнларни муҳокама қила олишлари ва ўз медиалойиҳаларини ва бошқаларнинг медиаматнларни муҳокама қила олишлари кабилардир.
Ўзбекистон узлуксиз таълим тизимига медиатаълимни босқичма-босқич жорий этиш орқали ёш категориялари кесимида қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
Мактабгача таълим босқичида болалар:
– медиадан ахборот ва дам олиш
(кўнгил очиш) учун фойдаланишади;
– медиани энг содда тадқиқот ишини бажариш учун қўллашади;
– медиадан ўқиш-ўрганишда, медиматн тили ҳамда бир неча шаклларини баҳолаш учун қўллаш мумкин:
– медиаускуналарнинг энг муҳим қисмлари қандай номланиши (атамалари)ни билиш (камера, проектор, компьютер, слайд ва б.) ушбу усуналар кўмагида асосий операцияларни амалга оширадилар.
– медиматннинг қисмларга ажрата олиш ва медиакасбнинг асосий турларини билиш (журналист, режиссёр, оператор ва б.).
– медиаматнда етказилаётган хабарни қисман ва тўлиқ аниқлай олиш медиаматн-
даги сюжет боғланиши ва ечимини тушуниш ҳамда тушунтириб бериш;
– сюжетдаги сўзлар ва овозларнинг ролини англаш; медиа шакллари ва воситаларини танлай олиш, визуал матн ёки қисқа сюжет режасини тузиш ва аниқлай олиш;
– ўз медиалойиҳасини тақдимотини тайёрлаш ва тақдим этиш кўникмаларини эгаллаши зарур.
Умумий ўрта таълим босқичида ўқувчилар:
– медиадан кенг доирада ахборот олиш, кўнгил очиш, алоқа боғлаш мақсадида савол ва муаммоларни аниқлаш, тадқиқ этиш, тақдимот учун медиадан бирор лойиҳани амалга оширишда бирламчи ва иккиламчи ресурсларни излаб топиш (медиатека, электрон кутубхонага мурожаат қилиш)да фойдаланиш;
– медиадан медиаматнлар тили ва бир неча шакллари, жанрлари ва тоифаларини баҳолашда фойдаланиш аудиовизуал матнлар, медиа тили билан боғлиқ саволларни идентификациялаш, муҳокама қилиш ва уларни «ўқиш»;
– медиаматнларни яратиш ва тарқатиш билан боғлиқ ҳолда, уларнинг асосий функцияларини тасвирлаб бера олиш;
– сюжет қурилиши усулларини аниқлаш бир неча сюжетларни таҳлил қилиш;
– медиаматннинг асосий ғояларига тегишли қисмлари юзасидан саволлар бериш ва ўз фикрини билдириш, медиаматннинг қисмлари қандай қилиб ишнинг умумий кўринишини юзага келитиришга ёрдам беришини тасвирлаб бера олиш, медиматннинг жанри ва тури спецификасини тушуниш;
– медиаматндаги сюжет асосида қаҳрамонлар хатти-ҳаракатларининг сабаблари, эпизодлар, ҳодисалар иеарархиясини тузиш, медиматн муаллифи илгари сурган ғояларни таҳлил қилиш, медиаматннинг асосий ғояси турли элемент (қисм)ларнинг комбинацияси орқали берилишини тушуниш;
– мавжуд медиа шакллардан фойдаланиш юзасидан қарорлар қабул қилиш, ўз қарорлари ва медиалойиҳасини асослаб бериш, ўз медиалойиҳасини бажариш, тақдим этиш, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари керак.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва лицейлар босқичидаги ўқувчилар:
– медиаматнларнинг катта спектрдаги шаклларини танлаш ва ўз қарорларининг сабабларини асослаб бериш, муаммолар ва саволларни аниқлаш, тадқиқ этиш ва тақдимот қилишда медиа ресурслардан самарали фойдаланиш, маълум бир лойиҳани яратиш ва татбиқ этиш учун маълумотлар базаси (медиатека, электрон кутубхона)га кира олиш, лойиҳа учун маълумотлар топиш ва энг мақбулини танлаш;
– медиадан кенг доирадаги медиаматн-
лар тили, шакллари, жанр ва тоифаларини баҳолашда фойдаланиш, медианинг маркетинг, пресс-макет, сиёсий компаниялар каби яратувчиларининг асосий вазифаларини тас-
вирлаб бера олиш, махсус матнлар ва «хабарлар» жўнатиш шакллари ва технологияларидан фойдаланиш асосида тажрибалар ўтказиш;
– медиаматнлар тузиш ва режалаштиришда замонавий техникалардан фойдаланиш, натижани эътибор билан аниқ ва танқидий таҳлил этиш, махсус аудиторияга мўлжалланган медиамаҳсулотларни ўша аудитория кандай қабул қилишини олдиндан кўра билган ҳолда яратиш, ўз медиалойиҳасини бажариш ва тақдим этиш кўникма ва малакаларга эга бўлиши керак.
Олий таълимда бакалавр ва магистрлар:
– курснинг асосий тушунчалари, замонавий техник воситалари, уларнинг турлари характеристикаси, функциялари, медиакомпетенция (билим олиш қобилияти) тўғрисидаги асосий тавсифлар ва уни ривожлантириш методлари ва медиадан ўқув-тарбия жараёнида самарали фойдаланиш;
– ўқув, тадқиқот ва касбий фаолиятда медиа, медиа маҳсулотлар ва медиа ресурсларни самарали қўллай билиш, гуруҳ салохияти, мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда медиасаводхонликни шакллантиришнинг усуллари ва шаклларини ишлаб чиқиш, кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлишлари зарур.
Юқорида келтирилган фикрлар медиатаълимнинг ўзига хос хусусиятларини ўз ичига олади. Шу тартибда узлуксиз таълим тизимини тўлиқ қамраб олган ҳолда, медиатаълимни ўқитиш таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш баробарида жамиятимизнинг турли қатламларига мансуб аҳолининг медиасаводхонлигини ошириб, медиаиммунитетини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшади.
Хулоса қилиб айтганда ахборот истеъмолчиларини энг сўнгги ва аниқ, соҳта ҳамда манипулятив таъсирлардан холи бўлган тезкор ахборотлар билан таъминлаш тизимни такомиллаштириш лозим. Шунингдек, ахборот ва медиа воситалари билан ишлаш, уларни тушуниш, таҳлил этиш, медиа ва танқидий фикрлашни шакллантирувчи ўқув дастури ва ушбу фан доирасида билимларга эга бўлган мутахассисларни тайёрловчи олий таълим муассасалари йўналишларини ташкил этиш лозим.
Фойдаланган адабиётлар:
1. Aufenanger, Stefan, Lernen mit den neuen Medien – Perspektiven fur Erziehung und Unterricht. – Hamburg: 1998.
2. Медиа ва ахборот саводхонлиги: моҳият, йўналишлар ва шакллар. -Тошкент: ЮНЕСКО, 2014.
3. Aufenanger, Stefan, Wie neu wird das neue Lernen mit Medien in der Schule -Hamburg: 2002.
4. Baacke, D.: Medienpaedagogik. – Tuebingen: Niemeyer, 1997, S. 105.
5. Baran, S. J. (2002). Introduction to Mass Communication.-Boston-New York: McGraw Hill.-535 p.
6. Вебер В. Портфолио медиаграмотности. //Информатика и образование. 2002. №1 http://www.infojournal.ru/journal_arxiv/2002/
7. Федоров А.В. Словарь терминов по медиаобразованию, медиапедагогике, медиаграмотности, медиакомпетентности. – Таганрог: Изд-во Таганрог. гос. пед. ин-та, 2010.
8. Martineau M. (Ed.) (1988). L’enseignement du cinema et de l’audiovisuel. Paris: CinemAction, 299 p. p.28
