Annotation. This article explores the development stages of software applications used for conducting statistical analyses in libraries, focusing on their functional capabilities in generating reports. As the scope of activities within information and library institutions continues to grow annually, and the volume of stored data increases, the need to implement modern software solutions tailored for efficient report preparation becomes imperative. The study reviews library-specific statistical analysis software such as Bibliostat Collect & Connect, alongside widely adopted universal tools including Excel, Microsoft Power BI, Tableau, and Jamovi.
The article provides a detailed analysis of these systems’ capabilities in managing library reports and offers practical recommendations for their effective use. Emphasis is placed on the automation of reporting processes to enhance operational efficiency, as well as on the presentation of data through visual graphics, charts, and interactive dashboards. Additionally, the integration capabilities of these applications with various data sources and file formats are highlighted as a critical advantage.
Аннотация. Мазкур мақолада кутубхоналар фаолиятида статистик таҳлилларни юритишда фойдаланиб келинаётган дастурларнинг ривожланиш босқичлари, уларнинг ҳисоботлар тайёрлашдаги функционал имкониятлари кўриб чиқилди. Ахборот-кутубхона муассаларининг фаолияти йилдан йилга ривожланиб, уларда сақланаётган маълумотлар ҳажмининг ортиб бориши кутубхоналар учун замонавий ҳисоботларни тайёрлашга мослашган дастурларни қўллашни тақазо этади. Тадқиқотда кутубхона соҳаси учун яратилган статистик таҳлил дастурлари – Bibliostat Collect & Connect, Koha ва Sierra билан бир қаторда бошқа соҳаларда кенг фойдаланиладиган универсал дастурлар – Excel, Microsoft Power BI, Tableau ва Jamovi кабилар ҳақида сўз юритилади. Ушбу тизимлар ёрдамида кутубхонада ҳисоботларни юритиш имкониятлари батафсил таҳлил қилиниб, уларнинг амалий қўлланилиши бўйича тавсиялар берилди. Тизимларнинг ҳисоботларни автоматлаштириш орқали иш самарадорлигини ошириши ҳамда маълумотларни график, диаграмма ва интерактив панел кўринишида тақдим этиш имкониятлари алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, дастурларнинг турли манбалар ва файллар билан интеграциялашиш имкониятлари ҳам алоҳида таъкидланган.
Аннотация. В данной статье рассматриваются этапы развития программных приложений, используемых для проведения статистического анализа в библиотеках, с акцентом на их функциональные возможности при подготовке отчетов. По мере ежегодного расширения деятельности информационно-библиотечных учреждений и увеличения объема хранимых данных возникает необходимость внедрения современных программных решений, адаптированных для эффективного формирования отчетов. В исследовании анализируются специализированные программные продукты для статистического анализа в библиотеках, такие как Bibliostat Collect & Connect, а также широко используемые универсальные инструменты- Excel, Microsoft Power BI, Tableau и Jamovi.
В статье приводится подробный анализ возможностей этих систем по ведению библиотечных отчетов и даны практические рекомендации по их эффективному использованию. Особое внимание уделяется автоматизации процесса отчетности для повышения операционной эффективности, а также представлению данных с помощью визуальных графиков, диаграмм и интерактивных панелей. Кроме того, выделяются преимущества интеграционных возможностей данных приложений с различными источниками данных и форматами файлов.
Статистика бугунги кунда барча соҳалар таркибига кирган ҳамда кенг фойдаланиб келинадиган таҳлиллардан эканлиги маълум. Дастлаб содда кўринишга эга бўлган ҳисоботлар айни пайтда такомиллашиб, замонавийлашиб бормоқда. Статистик таҳлиллар кутубхона фаолияти учун ҳам зарурий йўналиш бўлиб, кутубхоналарда таҳлилларнинг янада визуал, самарали, ривожланган кўринишлари пайдо бўлди. Статистик таҳлилларни тайёрлайдиган турли тизимлар мавжуд бўлиб, улар йилдан йилга мураккаблашиб кенг кўламдаги вазифаларни бажаришга мослашиб бормоқда. Ушбу дастурлар кутубхона тизимларида юзага келадиган мураккаб масалаларни ҳал қилишда, маълумотларни самарали бошқаришда ва қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади. Қуйида улардан муҳим ва кенг қўлланиладиган турларини кўриб чиқамиз.
Microsoft Excel – бу электрон жадвал кўринишидаги дастур бўлиб, у жадваллар устида содда ва мураккаб амалларни бажаришга мўлжалланган дастурдир.

Excel энг кенг тарқалган ҳисоботларни тайёрлайдиган дастур бўлиб, ушбу дас-тур 1985 йилда ўзининг дастабки Excel 1.0 версиясини яратган. Ушбу дастурда дастлаб содда амаллар: қўшиш, айириш, ўртача қиймат, максимал ва минимал қийматларни аниқлашдаги элементар статистик таҳлилларни бажариш учун фойдаланилган.
Кейинги йиллар давомида дастурнинг версиялари ривожлантирилиб, статистик таҳлилда мураккаб функциялар қўшилди.
Excel 1.0 версияси фақатгина Macintosh компютерлари учун яратилган бўлса, кейинчалик Windows операцион тизими учун Excel 2.0 версияси ишлаб чиқилди. Excel 5.0 версиясидан бошлаб VBA (Visual Basiс Applications) функцияси қўшилиб, у Excel муҳитидаги кичик дастурлаш тили ҳисобланади. Унинг ёрдамида такрорланувчи амалларни автоматлаштириш ва бир тугма босиш орқали статистик ҳисоботларни тез ва осон яратиш мумкин. Масалан, кутубхоналарда одатда чораклик, ярим йиллик ҳамда йиллик ҳисоботлар мунтазам тайёрланади. Айнан шу каби ҳисоботларни VBA воситалари ёрдамида шакллантириш эса самарадорлик ва қулайликни сезиларли даражада оширади. Excel 2000 версиясида эса, Analysis ToolPak модули қўшилиб бу орқали ҳисоб-китоблар учун мураккаб формулалар ишлаб чиқилди, Excel 2010 да катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш учун мўлжалланган Power Pivot- функцияси қўшилди. Унинг жуда кўп афзалликлари мавжуд бўлиб, хусусан, маълумотга ўзгартириш киритилганда ҳисоботлар автоматик янгиланиб қиймати ўзгариши унинг энг муҳим қулайликларидан бири ҳисобланади. Айни вақтда эса Excel дастурига сунъий интеллект имкониятлари қўшилган.
Дастурдан ривожланган давлат кутубхоналари (АҚШ, Буюк Британия, Австрaлия) шунингдек Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ҳам фойдаланиб келинади. (1 жадвал)
Microsoft Power BI – Microsoft компанияси томонидан ишлаб чиқилган дастур бўлиб, дастлаб у Excel таркибида бўлган, кейинчалик Excel дан алоҳида дастур сифатида ишлатила бошланган. Дастур Excelга таққосланганда такомиллашган имкониятларга эга бўлиб, катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашга мослашган. Дастурнинг компютер ва смартфонлар учун версиялари мавжуд.
Microsoft Power BIнинг қулайликлари кенг бўлиб, асосийси, турли манбалардаги катта ҳажмдаги маълумотларни битта жойда тўплаб, таҳлил қилиб ҳамда мураккаб ҳисоботларни барча учун янада тушунарли тақдим эта олиши унинг энг устувор томонларидан ҳисобланади. Бугунги кунда оддий рақамлардан иборат зерикарли ҳисоботлар ўрнини интерактив замонавий ҳисоботлар эгалламоқда. Айнан шундай таҳлиллар учун Microsoft Power BI энг мос дастурий таъминотлардан биридир. Дастурнинг (Power BI desktop) бепул ва пуллик (Power BI Pro) версиялари мавжуд. Маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва ҳисоботлар яратишни бепул амалга ошириш мумкин, пуллик ҳисоботлар эса булут технологияси ёрдамида ишлашга мослашган. Бу дастурий таъминот катта, замонавий ва рақамли кутубхоналар учун қулай бўлади.
Tableau – кучли визуал таҳлиллар тайёрлай оладиган бизнес интеллект платформаси бўлиб, катта ҳажмдаги маълумотларга уланиш, уларни таҳлил қилиш ва визуаллаштириш орқали ҳисоботларни тушунарли тарзда тақдим қиладиган ҳамда кўплаб вазифаларни бажаришга мослашган дастур ҳисобланади. Мураккаб тузилганига қарамай фойдаланиш осон, дастурлаш билимини талаб қилмайдиган таҳлил дастуридир. Tableau содда рақамли ҳисоботларни тушунарли ва визуал форматларга айлантириб, мураккаб маълумотларни кўрувчи учун тушунарли ва аниқ қилиб беради.
Jamovi – бепул очиқ кодли статистик таҳлил дастури бўлиб, Windows, мacОС, Linux операцион тизимлари учун версиялари мавжуд. Дастур фойдаланишга қулай бўлиб, унинг функциялари ёрдамида китобхонлар сонининг ўртача, максимал қийматларини аниқлаш, янги аъзо бўлганлар ва китоб айланиши орасидаги боғлиқликни кузатиш, ташрифлар асосида тахмин қилиш ва маълумотларни турли график кўринишларда кўрсатиш мумкин. (2-жадвал)
Юқорида кутубхоналарда фойдаланишга қулай ҳамда бепул бўлган дастурлар учун мисоллар келтирилди, бу дастурлар барча соҳаларда ишлатиладиган машхур дастурлардан ҳисобланади. Шунингдек, кутубхона автоматлаштириш ва бошқарув тизимлари кутубхонлар учун яратилган дастурлар мавжуд бўлиб, улар таркибида статистик ҳисоботларни тайёрлаш имконияти мавжуд.

Bibliostat collect and connect – кутубхоналарда статистик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни автоматлаштириш мақсадида Бакер ва Тайлор (кутубхона фаолияти билан шуғулланадиган компания) томонидан яратилган. Ушбу дастур маълумотларни тўплаш ва улар бўйича кутубхонага оид статистик ҳисоботларни яратиш учун ишлаб чиқилган. Дастур 40 дан ортиқ АҚШ штатларидаги оммавий кутубхоналар томонидан самарали фойдаланиб келинади. Даcтурдан йиллик ҳисоботларни тайёрлашда кенг фойдаланилади. Bibliostat collect and connect имкониятлари кенг бўлиб, унда бир неча кутубхоналарни турли йиллар бўйича солиштирма ҳисоботларини олиш, демографик ҳисоботлар тайёрлаш, 3-5 йиллик таҳлиллар, йиллик умумий кўрсаткичлар тайёрлаш мумкин. Дастурининг асосий афзалликларидан бири – бу статистик маълумотларни фақат рақамли жадвал ёки матн кўринишида эмас, балки визуал, тушунарли ва интерактив графикалар, диаграммалар орқали тақдим этиш имконияти борлигидир. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тизимида 200 дан ортиқ вилоят, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона марказлари фаолият юргазиб, бу кутубхоналарни самарали бошқариш ва таҳлил қилиш учун шундай автоматлаштирилган тизимга ўхшаш, лекин маҳаллий эҳтиёжларга мослаштирилган дастур ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эга. Натижада тизим ёрдамида маълумотларни марказлаштириш, тезкор таҳлил қилиш ва ҳудудлараро солиштириш, шунингдек аниқ ва интерактив ҳисоботлар тайёрлаш мумкин.
Koha – кутубхона бошқарув дастури бўлиб, тўлиқ бепул ва очиқ манбали дастур ҳисобланади. Гарчи дастур айнан статистик таҳлиллар учун яратилмаган бўлса-да, кўп функцияли, статистик ҳисоботлар яратиш учун қулай дастурдир. Дастурда олдиндан тайёрланган ҳисоботлар мавжуд (масалан, энг кўп ўқилган китоблар, вақтида қайтарилмаган китоблар, янги қўшилган китоблар рўйхати ва ҳоказо). Бундан ташқари, тайёр ҳисоботлардан ташқари, Koha дастурида махсус ҳисоботлар яратиш имконияти мавжуд, аммо бу дастурлаш бўйича билим талаб қилади. Чунки бундай ҳисоботлар учун фойдаланувчидан махсус код ёзиш талаб этилади.
Тайёрланган ҳисоботлар жадвал кўринишида тақдим этилиб, маълумотларни диаграмма шаклида кўриш мумкин. Диаграммалар турларининг фақат уч шакли мавжудлигини ҳисобга олиб, ҳисоботларни СSV ёки Еxcel форматида экспорт қилиш ва махсус статистик дастурлар ёрдамида ушбу файллардаги маълумотларни янада кенгроқ таҳлил қилиш мумкин.
Sierra – бу кутубхона автоматлаштириш тизими бўлиб, Integrated Innovate Interfaces компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Sierra Koha дан фарқли ўлароқ, ёпиқ ва пуллик дастур бўлиб, уни фақат лицензия асосида сотиб олиш мумкин. Аммо тизим расмий компания томонидан қўллаб-қувватланади ва янгиланиб боради. Статистик имкониятлари Kohaдан кенгроқ эканлигига қарамай, визуал имкониятлари чекланган.
Айнан кутубхоналар учун яратилган мураккаб статистик ҳисоботларни яратувчи дастурлар сони чекланган. Автоматлаштирилган кутубхона тизимларида ҳисоботлар тайёрлаш имкониятлари кенг бўлса-да, уларни визуал кўринишга айлантириб берувчи имкониятлари содда тузилган. Аммо уларни турли файлларда сақлаб бошқа визуал дастурлар ёрдамида яратиш ва тақдим этиш мумкин. Статистик ҳисоботларни визуал (график, диаграмма, жадвал, инфографика ва ҳ.к.) кўринишда яратишнинг бир неча афзалликлари мавжуд: (3-жадвал)
Маълумотлар ҳажмининг йилдан йилга ортиб бориши уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларида анъанавий усулларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда. Шу муносабат билан замонавий интерактив дастурий воситалар ва автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу дастурлар гигабайтдан тортиб эксабайтгача бўлган ҳажмдаги маълумотларни сақлаш, реал вақт режимида қайта ишлаш, автоматик равишда ҳисоботларни янгилаб туриш ҳамда статистик таҳлиллар натижаларини визуал кўринишда тақдим этиш имконини яратади.
Кутубхона фаолиятида маълумотларни тизимли равишда жамлаш, йиллар кесимида солиштирма ҳисоботларни шакллантириш ва инфографик кўринишда тақдим этиш мазкур технологиялардан самарали фойдаланишни талаб этади. Шу боис кутубхоналар ўзининг моддий-техника базаси ва молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда энг мақбул дастурий воситаларни танлаши, имконияти мавжуд ҳолларда лицензияли маҳсулотлардан фойдаланиши ҳамда ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича назарий ва амалий билимларини оширишга қаратилган малака ошириш курсларини ташкил этиши мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ахунжанов Ш. Ахборот технологиялари ва кутубхона иши. – Т.: Фан, 2021. – 215 б.
2. Бегматов У. Кутубхона фаолиятида статистик таҳлил ва ахборот тизимлари. – Т.: Университет, 2020. – 187 б.
3. Karimov A. Library Management Systems: Modern Approaches. – Tashkent: Innovation Press, 2019. – 164 p.
4. OCLC. Library Statistics and Data Management Tools. – Dublin, Ohio, 2022. – 98 p.
5. IFLA. Global Library Statistics and Performance Indicators. – The Hague: IFLA Headquarters, 2021. – 152 p.
6. UNESCO Institute for Statistics. Library Statistics: Global Trends. – Montreal: UIS, 2020. – 136 p.
7. Koha Integrated Library System: Offcial Manual [Электронный ресурс]. – Version 22.11. – Koha Community, 2023. – Режим доступа: https://koha-community.org (дата обращения: 05.09.2025).
8. Microsoft Corporation. Power BI Documentation [Электронный ресурс]. – 2024. – Режим доступа: https://learn.microsoft.com/power-bi (дата обращения: 05.09.2025).
9. Innovative Interfaces. Sierra ILS: Library System Overview [Электронный ресурс]. – Innovative, 2023. – Режим доступа: https://www.iii.com (дата обращения: 05.09.2025).
10. CIPFA. Public Library Statistics. – London: CIPFA Publications, 2022. – 210 p.
