Хорезмская Академия Маъмуна была образована в 1004–1017 годы. Организатором и руководителем этой Академии являлся Вазир ас Сахли. В XI веке Ургенч был столицей Хорезма, благоустроенным городом с высокой культурой. Хорезмшах Абул Аббас ибн Маъмун, будучи правителем, имеющим живой интерес к культуре и науке, всячески поддерживал ученых, поэтов, музыкантов, каллиграфов, архитекторов и художников.  Академия  Маъмуна явилась поучительнейшим примером региональной и международной организации и ведения глубоких исследований в различных областях науки; дала толчок развитию медицины, химии, физики, экономики. Труды таких великих ученых, как Беруний, Ибн Сино, Масхи и др. являются результатом фундаментальных исследований, проведенных в стенах Академии.

Тарихий тадқиқотларга кўра, 1004 –1017 йилларда Хоразмшоҳлар давлатининг маркази кўҳна Урганчда замонасининг йирик олимлари тўпланган ва тарихда Маъмун академияси деб ном олган илмий маскан фаолият кўрсатган.

Маъмун академиясида Абу Райҳон Беруний бошлиқ кўпгина олимлар илмий тадқиқотлар олиб бордилар. Хоразм Маъмун академияси асрларга татигулик икки буюк сиймо – Беруний ва Ибн Синони етказиб берди. Унда дунёвий илмлар, хусусан, математика, кимё, геодезия, минералогия, тиббиёт, доришунослик, тарих, сиёсат, тил ва адабиёт, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ каби фанлар юксак босқичларга кўтарилди. Маъмун академияси минтақада фанни ривожлантирибгина қолмай, балки турли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ҳам мустаҳкамлади, турли халқларни, эътиқодларни бирлаштирувчи дўстлик риштаси бўлиб, тарих саҳифасига ёзилди.

Ушбу академия 1017 йилда Маҳмуд Ғазнавий томонидан Хоразмнинг босиб олиниши билан ўз фаолиятини тўхтатсада, бу илм масканида ўртага қўйилган илмий ғоялар, муаммолар атрофида мунозаралар давом этди ва ривожлантирилди. Кейинчалик, Хоразмда етишиб чиққан Замахшарий, Сулаймон Бақирғоний, Чағминий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд каби пиру устозлар ҳам шу академиянинг бевосита давомчиларидир.

Аждодларимизнинг илмий анъаналарига эргашган ҳолда Республикамиз  Президентининг 1997 йил 11 ноябрида Ф-1880 сонли Фармонига асосан, Хива шаҳрида Хоразм Маъмун академияси қайтадан ташкил этилиб, замонавий илмий тамойиллар билан ўз фаолиятини бошлади.

Академия таркибида археология, тарих ва фалсафа, тил ва адабиёт, биология муаммолари бўлимлари ташкил қилиниб, уларда турли илмий мавзулар бўйича фан докторлари ва фан номзодлари томонидан тадқиқотлар амалга оширилади.

Жумладан, академияда илк кунларданоқ археология, тарих ва фалсафа соҳасида юртимиз ўтмишини ёритишда турли мавзуларда илмий лойиҳалар амалга оширилиб, бой илмий меросимиз янада бойитилди. Тил ва адабиёт соҳасида турли асрлардаги Хоразм ёзма адабиёти ва эпосида учрайдиган ҳикоят ва ривоятлар «Авесто»даги мифологик қатлам билан қиёсий таҳлил қилинди.

 Хива хонлиги ҳудудида яшовчи қардош уруғларига тегишли гуруҳлар комплекс тадқиқ қилингани илмий меросимизни тиклашдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Хива хонлигига асос солиниши ва унинг сабаблари бу даврдаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазият илмий жиҳатдан таҳлил қилингани, ўзбек давлатчилигининг асоси бўлган Хива хонлигининг бошқарув тизими ўрганилиб, давлат ҳужжатлари ва архивда сақланаётган асосий ҳужжатлар илмий муомалага киритилиши ҳуқуқ тизими тарихини ўрганишдаги ютуқлардан ҳисобланади.

Хоразм Маъмун академиясининг раиси, бутун дунё фахри Абу Райҳон Беруний бобомизнинг «Тафҳим» асари ва ушбу илмий дар-гоҳда фаолият юритган Абу Наср ибн Ироқнинг «Маналаус» асарига ёзилган шарҳини олимларимиз араб тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, маънавий меросимизни халқимизга қайтадан тақдим қилганлари алоҳида эътиборга лойиқ. Баъзи ривоятларда Ибн Сино бобомизнинг устози дея эътироф этилган Исмоил Журжонийнинг «Заҳирайи Хоразмшоҳий» асаридаги асаб ва руҳий касалликлар Ибн Синонинг «Тиб қонуни»даги асаб ва руҳий касалликлар билан қиёсий ўрганилиши юртимиз тиббиёт соҳаси учун айни муддао бўлди. Бу китоб Розий ва Ибн Синонинг асарларидан кейин Ислом мактабида пайдо бўлган, ҳар қандай китобдан кўра кўпроқ маслаҳат ва манба воситасига айланган, «Қонун» китобининг муваффақияти каби тезлик билан катта шуҳратга эга бўлган ва форс тилида ҳам тиббиётга оид йирик илмий асарлар ёзиш мумкин эканлигини тасдиқлади. «Заҳирайи Хоразмшоҳий» 11 китобдан иборат бўлиб, барча тиббий маълумотлар, анатомия, физиология, соғлиқни сақлаш ва доришунослик мавзуларини ҳам ўз ичига олади.

Шунингдек, Хоразм Маъмун академиясида замонавий ахборот-ресурс маркази ташкил қилинган бўлиб, унда барча компьютерлар интернет тармоғига уланган. Ахборот ресурс маркази фондида 20 мингдан ортиқ китоб бўлиб, улар асосан, турли фан соҳаларига оид фундаментал асарлардир. Ахборот ресурс марказидан вилоятнинг барча зиёлилари фойдаланишлари учун имкониятлар яратилган. Жумладан, айтиб ўтилган илмий лойиҳаларнинг кўпчилиги АРМ фондидаги китоблардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган.

АРМ даги Ноёб китоблар фондида 150 нусхага яқин ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар сақланади. Уларнинг каталоги яратилиб, бир неча илмий мақолалар чоп этилди. Фондда сақланаётган «Дақоиқ ул-ахбор» тошбосманинг Абуллайс Самарқандий қаламига мансублиги Эрон элчихонаси каталог нашри орқали аниқланди. «Тариқа Муҳаммадия» асари чет эл каталоглари билан қиёсланиб унинг юртимиздаги ягона нодир қўлёзма эканлиги маълум бўлди. Зоологияга оид «Китоб ул-ҳайвон» асари ҳам нодир қўлёзмалардан саналади. Шунингдек, Ноёб китоблар фондидан маънавий, ҳуқуқий, дидактик мазмундаги бир қанча нодир қўлёзмалар жой олган. Ҳозирда Хоразм Маъмун академиясида аҳолидан қўлёзмалар бўйича келиб тушаётган фуқаро мурожаатларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. Бу гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан ахборот-ресурс маркази янги адабиётлар билан тўлдирилмоқда ва марказда фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда.

Академияси қошида ташкил қилинган «Хоразм тарихи ва маданияти» доимий экспозицияси Хоразм тарихи бўйича тўлиқ маълумот берувчи ягона музей бўлиб, ҳозирда у янги топилган экспонатлари билан юртимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун тарихимизни акс эттирувчи кўзгу бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳозирда академия олимлари томонидан бир неча илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, юртимиз тарихини ўрганишда асл манба бўлиб хизмат қилувчи «Хива хонлари давлат архив ҳужжатлари» мавзуси-даги илмий грант асосида олимлар шу ҳудуддаги XIX аср охири – XX аср бошларида хонлик девонида муомалада бўлган ҳужжатларнинг тавсифини яратмоқда.