Annotation: The training of specialist librarians working in library and information institutions requires a deep mastery of theoretical and practical knowledge and active participation in the socio-economic, cultural and spiritual reforms ongoing in our country.
Library and information activities are closely related to two factors: the object-reader and the product of the printed publication. The librarian, on the one hand, provides readers with publishing products, on the other hand, provides information about publications and provides reader culture, recommends studying and analyzing printed publications. All of the above requires from the librarian deep erudition, knowledge in the field of library and information activities.
The content of the library and information services is determined by the specialty and official duties of persons working in this area. The activity of a librarian has a complex character; therefore, certain professional requirements are set before him. The contents and forms, tasks of the librarian’s work activity are determined by his necessary knowledge, skills and abilities.
Library and information activities include technological, mental and physical, creative and service areas. The technological direction of activity is carried out by the criteria of time, but the creative and educational part does not fit into the criteria of time.
Working with different readers requires a culture of conversation and communication. A cultural working environment, a creative approach to work, and the entrepreneurial art of a librarian ensure a high level of work with readers. A positive socio-psychological environment strengthens the unity and organization of the team and leads to a common goal.
A librarian must master the culture of speech and the ability of a speaker, because he works with cultured people. His speech should be understandable to readers of various ranks. Because he will have to communicate with different people. He will have to conduct constant propaganda, agitation and explanatory work in order to attract more readers.
In a word, library workers should have a unique image, this is manifested in their appearance, actions, communications, which will positively affect the mood of readers.
Аннотация: Подготовка специалистов-библиотекарей, работающих в библиотечно-информационных учреждениях требует глубоко овладевать теоретическими и практическими знаниями и активно участвовать в социально-экономических, культурно-духовных реформах проводимых в нашей стране.
Библиотечно-информационная деятельность тесно связана с двумя факторами: с объектом-читателем и продуктом печатного издания. Библиотекарь с одной стороны обеспечивает читателей издательской продукцией, с другой стороны дает информации об изданиях и обеспечивает читательскую культуру, рекомендует изучать, анализировать печатных изданий. Все вышесказанное требует от библиотекаря глубокую эрудицию, знания в области библиотечно-информационной деятельности.
Содержание библиотечно-информационной обслуги определяется специальностью и долностных обязанностей лиц, работающих в этой области. Деятельность библиотекаря имеет сложный комплексный характер, поэтому перед ним ставится определенные профессиональные требования. Содержания и формы, задачи трудовой деятельности библиотекаря определяются его необходимыми знаниями, умениями и навыками.
Библиотечно-информационная деятельность вбирает в себе технологические, умственные и физические, творческие и обслуживающие направления. Технологическое направление деятельности выполняется критериями времени, однако творческая и воспитательная часть не вмещается в критерии времени.
В работе с различными читателями требуется культура беседы и общения. Высокий уровень работы с читателями обеспечивается культурной рабочей обстановкой, творческим подходом к работе, предпринимательским искусством библиотекаря. Позитивная социально-психологическая обстановка укрепляет единства и организованность коллектива и ведет к общей цели.
Работник библиотеки должен овладеть культурой речи и способностью оратора, потому что он работает с культурными людьми. Его речь должна быть понятным читателям различного ранга. Потому что он должен будет общаться с различными людьми. Он должен будет вести постоянные пропагандистские, агитационные и разъяснительные работы, чтобы привлечь больше читателей.
Словом, работники библиотеки должны иметь своеобразный имидж, это проявляется в его внешном облике, действиях, общениях, что позитивно скажется в настроении читателей.
Кутубхона-ахборот муассасаларида хизмат кўрсатиш бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ва комил инсон тарбияси билан боғлиқ бўлган назарий билимларни чуқур эгаллаган, зиёли мутахассис ,бўлишни талаб қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда « ... кутубхона-ахборот муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда». {1, Б. 1} Кутубхона-ахборот хизматининг ўзига хос хусусияти таъсир ўтказишнинг икки объекти фойдаланувчи ва босма нашр маҳсулоти, ахборот билан чамбарчас боғлиқлиги билан белгиланади. Унинг фаолияти бир томондан фойдаланувчиларни нашр маҳсулотлари ва ахборот билан таъминлаш, мутолаа маданиятини шакллантиришдан иборат бўлса, иккинчи томондан нашр ва ахборот манбаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни тавсия қилишдан иборатдир. Кутубхона-ахборот хизматининг мазмуни шу соҳада фаолият кўрсатаётган шахсларнинг иҳтисосига боғлиқ бўлиб, бажарадиган лавозим вазифаларига кўра белгиланади.
Кутубхона-ахборот хизмати кўрсатиши билан боғлиқ бўлган фаолият мураккаб мажмуавий хусусиятга эга бўлганлиги учун кутубхоначи шахсига нисбатан муайян касбий талаблар қўйилади. Бир томондан, кутубхоначи меҳнат фаолиятининг мазмуни ва шакллари, вазифалари, иккинчи томондан зарурий билимлар, кўникма ва малака, тайёргарлик кўриш мазмуни билан белгиланувчи ҳужжат-унинг профессиограммаси ҳисобланади. Кутубхона-ахборот фаолияти технологик ва ғоявий, ақлий ва жисмоний, ижодий ва хизмат кўрсатишга оид йўналишларни ўзида мужассам этади. Ушбу фаолиятнинг технологик қисми муайян ажратилган вақт меёрлари бўйича бажарилади, лекин ижодий ва тарбиявий қисмини вақт меёрларига сиғдириш амалий жиҳатдан мумкин эмас.
Фойдаланувчиларга кутухона-ахборот хизмати кўрсатиш жараёнида ўзига юклатилган масъулиятли вазифасини бажариш учун кутубхоначи олий ўқув юрти ёки коллеж дастури хажмига мувофиқ келувчи билимларга, малака ва кўникмага эга бўлиши зарур.
Фойдаланувчиларга кутубхона-ахборот хизмати кўрсатиш жараёнида кутубхоначи қуйидагиларни билиши шарт:
- ҳар бир фойдаланувчининг қизиқиши ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, алоҳида ёндашув асосида энг сара адабиётларни тавсия қилиш;
- босма нашрлар ҳақида чуқур маълумотга эга бўлиш, манбаларни таққослаш асосида таҳлил қила билиш, турли оммавий тадбирларни ўтказа билиш малакасини эгаллаш;
- кутубхона фондини ва каталогларини чуқур ўрганганлиги, библиографик қидирув асосида манбаларни тезкорлик билан топиш, кўплаб ахборотлар оқими ва босма нашрлар орасидан энг мақбулини аниқлай олиш;
-турли кўргазмалар ташкил этиш, тезкор ахборот етказишнинг турли усулларни қўллай билиш, библиографик шарҳлар ташкил этиш;
-ўз билими, тажрибаси, кўникма ва малакаси орқали фойдаланувчиларга таъсир ўтказиш йўли билан уларда мутолаа маданияти ва ахборот маданиятини шакллантириш;
Бундан ташқари кутубхоначи:
-ахборот йиғиш, танлаш ва таҳлил қилиш, етказиш, библиографик маълумотлардан фойдаланиш усулларидан;
-фойдаланувчиларни ўрганиш, улар билан оммавий ва якка тартибда ишлаш усулларидан;
-кутубхона-ахборот хизмати, библиография, мутолаа маданияти, ахборот маданияти ва ҳ.к...лар бўйича илмий-тадқиқот олиб бориш методологиясидан тўла хабардор бўлиш керак. Турли ёшга, жинсга мансуб, маълумот даражасига, дунёқарашга эга бўлган фойдаланувчилар билан ишлаш учун кутубхоначидан зиёлилик, суҳбат, мунозара олиб бориш малакаси, муомала ва мулоқот маданиятига эга бўлиши ҳам талаб қилинади.
Фойдаланувчилар билан ишлашнинг юксак даражаси, ишчанлик муҳити, кутубхоначининг ишбилармонлиги, тадбиркорлиги, ишга ижодий ёндашуви, фаолиятнинг янада оқилона йўлларини топа билишига боғлиқдир.
Кутубхонада ташкил топган ижобий ижтимоий-психологик муҳит жамоадаги бирлик ва уюшганликни мустаҳкамлайди, умумий мақсад сари фаолият кўрсатишга илхомлантиради. Фойдаланувчилар билан ишлашни бугунги кун талаблари даражасига кўтариш учун кутубхоначи қуйидаги сифатларга эга бўлиши талаб қилинади:
Тафаккур сифати: турли-туман, зиддиятли ахборотлардан объективликка яқин ҳулоса чиқара билиш асосида тезкор ҳаракатчанлик, муаммонинг моҳиятини англай билаш, ҳодисалар, воқеаларни танқидий тахлил қилиш, маълумотлар оқимидан керакли ахборотни ола билишдан иборат.
Диққатлилик сифати: фаолиятнинг бир туридан иккинчи турига тезлик билан ўта олиш қобилияти.
Ирода сифати: ҳар қандай зарурий ишга ўз-ўзини мажбур қила олиш кўникмаси.
Коммуникатив сифати: ўз касбдошлари ва фойдаланувчиларга фикрини эркин, тушунарли баён қилиши, ишчанлик руҳида суҳбат олиб бориши, ҳар бир фойдаланувчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда якка тартибда ёндаша олиш малакаси. Демак, кутубхоначилик касбининг сифатлари билимлар, кўникма ва малака, фаолият самарадорлиги даражасини белгилайдиган ҳолатларнинг мураккаб мажмуидир. Кутубхоначи профессиограммаси бажариладиган вазифалар, кутубхона-ахборот хизмати фойдаланувчилари категориясига кўра талаблар, қизиқишлар ва эҳтиёжларнинг қондирилишидан, касбий ва шаҳсий сифатлари мажмуасидан ташкил топади. Кўпгина тадқиқотчилар юқорида санаб ўтилган сифатлардан ташқари маъсулиятлилик, ижодийлик, ташкилотчилик, замонавий кутубхона-ахборот технологияларини, педагогика ва психологияни билиш, мослашувчанлик, компьютер саводхонлиги, ўз-ўзини такомиллаштириш қобилиятининг мавжуд бўлиши зарурлигини таъкидлайдилар.
«XXI аср бошларидан кўпгина хорижий мамлакатларда кутубхоначилик ишида янги мутахассислик ва ихтисосликлар, яъни, кутубхона-ахборот соҳаси менеджери, библиограф-аналитик, кутубхоначи-технолог, библиотерапевт, ахборот бўйича брокер, маълумотлар базаси бўйича маслаҳатчи, имконияти чекланган фойдаланувчилар билан ишлаш бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилган» {2.Б.57} Замонавий кутубхоначи бугунги кунда зарурий билимлардан ташқари педогогик-психологик, электрон технологиялар, ахолининг барча табақаларини мутолаага жалб этиш методларини ҳам юксак даражада ўзлаштирган бўлиши керак. Бундан ташқари, кутубхоначи муайян ҳудудда яшовчи аҳолининг, айниқса, имконияти чекланган шахсларнинг (ногиронлар, ишсизлар, кўзи ожизлар ва ҳ.к) хуллас, ҳар бир фойдаланувчининг қизиқиши ва эҳтиёжини яхши билиши зарур. Кутубхоначи умумий ва ёш психологияси, конфликтология бўйича билимларга эга бўлиши ва амалиётда кўллай олиши, электрон ахборот билан ишлай олиши ва уни фойдаланувчиларга тавсия этиш шакллари ва методларини ҳам яхши ўзлаштирган бўлиши керак.Мутолаа ва ахборот маданиятини чуқур эгаллаган ҳолдагина кутубхоначи ўз билимини, кўникма ва малакасини фойдаланувчиларга етказиш орқали жамиятнинг мутолаа ва ахборот маданиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшади.
Кутубхоначи нутқ маданияти ва нотиқлик қобилиятига, санъатига эга бўлиши шарт. У ўз касбдошлари ва фойдаланувчилар билан узлуксиз равишда мулоқотда бўлганлиги сабабли нутқи иҳчам, маъноли, охангдор, муайян ритм, интонация ва дикция, темп, ёқимли овоз тембри частотали бўлишлиги муҳим аҳамиятга эга. Нутқнинг жарангдорлиги, сўзлашганда пауза, мантиқий урғуга риоя қилишлик унинг таъсирчанлигини оширади.
Мутахассисларнинг фикрича кутубхоначи нутқ маданиятини юқори даражада эгаллаш учун қуйидагиларга эътибор бериши зарур:
Биринчидан, ўз ақли билан фикрлаш.
Иккинчидан, ўзи хоҳлаган нарсага эмас, фойдаланувчининг хоҳишини тезда англаш асосида унинг учун долзарб бўлган муаммога асосий эътиборни қаратиш.
Учинчидан, фойдаланувчининг нималарга эришишини хоҳлаши билан кўпроқ қизиқиш.
Тўртинчидан, ўз фикрини мантиқан ўйлаб баён этиш.
Бешинчидан, ўзидан аввал кимдир гапирган бўлса, энг аввало ўша маърузачидан қолган таассуротдан аудиторияни тез олиб чиқишни ўрганиш.
Олтинчидан, баён этиладиган фикрларнинг эътиборни тортадиган жойларини олдиндан аниқлаб олиш, фикрлар фойдаланувчилар учун тушунарли бўлиши ва улар томондан қўллаб қувватланишига эришиш зарур.
Кутубхоначи нутқи унинг томонидан шакллантирилган матннинг ташқи кўриниши бўлиб, унга ҳам руҳият, ҳам нафосат сингдирилган бўлиши зарур. Нутқда айтилмоқчи бўлган фикр фойдаланувчилар томонидан тўлиқ англаниши, уларга муайян таъсир ўтказиши аҳамиятлидир. Шунга кўра, кутубхоначи нутқига нисбатан маълум талаблар қўйилади. Бу талаблар нутқнинг мантиқий жиҳатдан аниқ, таъсирчан, мақсадга мувофиқ бўлишидир. Таъкидлаш керакки, нутқ маълум шарт-шароитларда амалга оширилади. Бунда жой, вақт, мавзу ва алоқа жараёнининг мақсади каби омиллар ҳам аҳамиятлидир. Шундай қилиб, нутқнинг алоқавий сифати деганда, қуйидаги ҳолатларни назарда тутиш лозим бўлади: Нутқнинг тўғрилиги, энг аввало кутубхоначининг фойдаланувчи билан ўзаро бир бирларини тез ва осон тушунишни таъминлайди.
Нутқнинг тўғрилиги нутқ маданиятининг зарур ва биринчи шарти сифатида адабий тилнинг маълум пайтда қабул қилинган меёрларига қатъий ва аниқ амал қилиниши, унинг талаффуз, дикция ва грамматик меъёрларини эгаллаш билан боғлиқдир. Демак, нутқнинг тўғри бўлиши энг аввало, унинг адабий тил меёрларга мувофиқ келишидир.
Кутубхоначи нутқининг аниқлиги унинг шаклланишига хизмат қилувчи тил ва тафаккур бирлигига боғлиқ бўлиб, «нутқ ва воқелик», «нутқ ва тафаккур» муносабати асосида ҳам белгиланиши мумкин.

Аниқлик бу сўзнинг ўзи ифодалаётган воқеликка мутлақо мос ва мувофиқ келишидир. Аниқлик сўзлашув услубида вазиятга боғлиқ бўлади. Масалан, илмий услубда атама ва унинг ифодаланиши асосий ўринда турса,бадиий нутқ услубида сўз ва иборалар фақат бадиий эстетик вазифани бажариб қолмай, муаллифнинг мақсади ва ғоясига ҳам мос келиши керак. Кутубхоначи нутқининг мантиқийлиги унинг асосий сифатлари тўғрилик ва аниқлик билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки грамматик жиҳатдан тўғри тузилмаган нутқ ҳам, фикрни ифодалаш учун муваффақиятсиз танланган сўз ҳам мантиқнинг бузилишига олиб келиши табиийдир. Кутубхоначи нутқининг таъсирчанлиги деганда оғзаки нутқ жараёни назарда тутилади ва унинг фойдаланувчилар эътиборини тортадиган ва қизиқишини оширадиган хусусиятларга эга бўлиши ҳисобга олинади.
Фойдаланувчилар тушунадиган тилда уларни ишонтира олиш санъатини эгаллаш, мавзуни яхши ўрганиш, уни баён этишнинг аниқ режасига эга бўлиш, самимийлик, ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳам таъсирчанликни оширувчи омиллар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир кутубхоначи мунтазам равишда ўз устида ишлаши, изланиши, машқ қилиши талаб қилинади. Кутубхона ахборот хизмати фойдаланувчилар ўртасида маърузалар қилиш, суҳбатлар уюштириш, ҳар хил чиқишлар қилиш орқали амалга оширилади. Уларнинг фойдаланувчиларга қай даражада таъсир қилиши, диққатни қўйилган масаланинг моҳиятига йўналтира олиши, ишонтириши кутубхоначидан катта маҳорат талаб этади. «Чунки ҳар бир нутқ , чиқиш, суҳбат ишонтира оладиган, тушунарли, ёрқин, таъсирчан, мантиқли ва аниқ бўлгандагина фойдаланувчиларга ўзгача таъсир кўрсатади»{3.Б. 126}
Таниқли нотиқлар ўз нутқларининг таъсирчанлигини оширишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътиборни қаратганлар:

Бугунги кунда ҳар бир кутубхонада аудиториянинг диққат эътиборини қаратиш, фойдаланувчиларни қизиқтириш,улар онгига таъсир кўрсатишнинг хилма хил восита ва усуллари мавжуд: юз ва қўл ҳаракатлари, турли экран ва саҳна воситалари, кўргазмали қуроллар, суратлар, техник воситалар, қолаверса энг анъанавий усул бўлган оддий доска ҳам ёрдам бериши мумкин.
Лекин, нутқнинг таъсирчанлиги, фойдаланувчилар рухиятига таъсири биринчи навбатда кутубхоначининг тил бойлигидан фойдаланиш маҳоратига, нутқнинг кўркамлигига боғлиқ. Чунки, нутқ товушлардан, сўзлардан,гаплардан ташкил топади. Хуллас, кутубхоначи ўз нутқи учун зарур бўлган энг муҳим белгиларга доимо эътибор бериши керак. Оғзаки ва ёзма, публицистик ёки бадиий, ижтимоий-сиёсий ёки бошқа нутқларнинг энг муҳим белгилари грамматик жиҳатдан тўғрилик, мантиқий асосланганлик кабилардир. Булар нутқнинг тушунарлилиги ва асослилигини таъминлаб туради. Тилнинг бадиий тасвир воситалари ҳам нутқ учун энг муҳим белгилар бўлиб, таъсирчанликни таъминлайди. Грамматик жиҳатдан тўғрилик, мантиқий асосланганлик кутубхоначи нутқининг ишончлилигини ошириш орқали фойдаланувчиларга таъсир этиш даражасини ўз-ўзидан оширади.
Нутқ маданияти кўникмалари тарбия, маданиятнинг умумий даражаси, инсоннинг муайян шахсий сифатлари билан боғлиқ бўлади. Шунга қарамасдан ушбу жараён нутқ маданиятининг асосий қоидаларини билган ҳолда тўпланган касб тажрибаси жараёнида ҳосил бўлади. Бу қоидаларни чуқур билиш кутубхоначига ўз нутқини анча қулайроқ шаклда фойдаланувчиларнинг самарали қабул қилиши нуқтаи назаридан ҳам, шунингдек, уларнинг кутубхоначи касбий сифатларига ижобий баҳо бериши нуқтаи назаридан ҳам тақдим этишга имкон беради.
«Нутқ маданиятининг асосий қоидалари универсал хусусиятга эга бўлиб, қуйидагилардан иборатдир:
Нутқ маданияти кўникмаларини ҳосил қилиш фойдаланувчилар билан учрашишга умумий ҳозирлик кўриш жараёнида қуйидаги усулларни қўллашни назарда тутади:
- тасаввур қилинган фойдаланувчилар олдида муайян мавзу билан сўзга чиқиш;
- касб фаолиятида ишлатиладиган муайян атамалар ва тушунчалар таърифига аниқлик киритиш;
- ўз чиқишларида аудио ёки видеоёзувларидан кўргазмали қуроллар ва компьютер техникасидан фойдаланиш. Нутқ сўзлашга бевосита тайёргарлик кўриш нутқ маданияти кўникмаларини ҳосил қилишнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Кўпинча кутубхонада вақт етишмаслиги ёки ўз кучига ортиқча ишониши туфайли бунга унчалик эътибор берилмайди. Шуни эсда тутиш керакки, кўпинча кутубхоначининг билими, тажрибаси, малакаси, дунёқараши, маданияти ва бошқа шахсий сифатлари хақида унинг сўзларига қараб хулоса чиқарилади. Бу ўз навбатида, ўз-ўзини намоён қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Умумий ҳолатларда нутқнинг мавзуси, давомийлиги ва фойдаланувчиларнинг ҳозирлигига қараб унга тузатишлар киритилиши ва муайян мазмун билан тўлдирилиши мумкин:
• кириш, нутқнинг ўзак маъноси.
• қараб чиқилаётган муаммонинг қисқача тарихи.
• муаммонинг ривожланиш тенденциялари.
• муаммони ҳал қилиш юзасидан тўпланган тажриба.
• муаммони ҳал қилиш юзасидан таклиф-лар.
• хулоса.
Кутубхоначи сўзга чиқиш учун тайёргарлик кўриш вақтида оғзаки нутқнинг ёзма матндан фарқ қилишини эсдан чиқармаслиги керак.
Бу ҳол нотиқ тайёр матндан фойдаланадиган бўлса, у ҳолда фойдаланувчилар билан ўзаро муносабатларда қўшимча муаммолар келтириб чиқаради. Айни вақтда оғзаки нутқ ёзма матндан фарқли ўлароқ,бир қатор устунликларга эга бўлади. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
• нутқнинг оҳангдорлигини ўзгартириш.
• асосий фикрларни ажратиб кўрсатиш, тингловчиларнинг диққат-эътиборини нутқнинг айрим жойларига қаратиш.
• нутқнинг ифодалилигини ошириш учун услубий шаклларидан (риторик саволлар, ўзаро мулокот шакллари ва шу кабилар) фойдаланиш.
Фойдаланувчилар аудиториясида нутқ сўзлашда кутубхоначининг хулқ-атвори (ўзини тутиши) ахборотни яхлит идрок этишга ҳалақит бермаслиги керак. Маърузачининг оҳанги табиий бўлиши, нутқ қоидаларига ва фойдаланувчилар таркибига мос келиши зарур. Бундан ташқари кутубхона-ахборот хизмати кўрсатиш даражаси кутубхоначининг ички ва ташқи хусусиятлари умумийлиги, яъни имиджига боғлиқдир. «Имидж» тушунчаси инглиз тилидан таржима қилинганда «образ» маъносини англатади. Имидж ёрдамида жамиятда у ёки бу касб эгасини қандай бўлиши кераклиги аниқлаштирилади. Кутубхоначи имиджи у кутубхона фаолияти билан боғлиқ вазифаларни амалга оширганлиги нуқтаи назаридан кутубхона имиджи доирасида аниқланади.
Кутубхоначи имиджининг асосий вазифаси унинг хатти-ҳаракати, нутқи, қиёфаси, маънавий олами ва касбий етуклиги, мулоқот орқали фойдаланувчилар онгида самимий ва меҳрибон маслаҳатчи образини яратишдир.
Умуман олганда кутубхоначи имиджи унинг ички ва ташқи хусусиятларининг кутубхона-ахборот хизмати жараёнида намоён бўлишидир. Имидж қуйидаги воситалар орқали шаклланади:
1. Позициялаш ўзини бошқалар билан таққослаш, солиштириш орқали такомиллаштиришга интилиш.
2. Манипуляция қўл билан моҳирона бажарилган техник ҳаракатлар бўлиб, ўзга шахснинг идрок этиш жараёни ва ҳаракатларини бошқариш, объектга (якка шахс, гуруҳ) даврнинг мазкур муддатида зарур деб ҳисобланган ахборотни сингдириш, унга урғу беришдан иборатдир.
3. Вербаллаштириш яхлит имиджни яратишнинг воситалардан бири сифатида кечинмалар, ҳис-туйғулар, фикр-мулоҳазаларни чиройли ифодалашдир.
4. Деталлаштириш бирон бир акцессуар, кийим, соч ёки инсоннинг бутун уст-бошининг хотирада яхши сақланиб қолувчи, вазиятнинг тафсилотларини, инсон қиёфасининг асосий жиҳатларини ҳотирада тиклашга ёрдам берувчи омилдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра инсон имиджининг 80 фоизи ташқи кўриниши, имо-ишоралари, ҳатти-харакатларидан, 20 фоизи эса сўзлашувидан иборатдир. Лекин, шу нарсани унутмаслик керакки, сўз қолган 80 фоизини ҳам қамраб олиш имкониятига эгадир. Демак, мулоқотни ташкил эта билиш қобилияти кутубхоначи имиджида алоҳида ўрин тутади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Мирзиёев Ш. М. Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. 2019 йил, 7 июнь.
2. Алтухова Г. А. Профессиональная этика библиотекаря. Москва, Изд-во Моск. Гос. ун-та культуры и искусства, 2003. -70 с.
3. Юлдашев И. Ж., Носиров Ў. Кутубхона-ахборот хизмати: назарияси ва амалиёти Ўқув қўлланма. Тошкент.-2021. 351 б.
4.Халилова Ш. Т. Бошқарув психологияси. Тошкент.-2012. 111 б.
5. Истомин Н.Г.Опыт успешного взаимодействия исследователя с библиотекой и издательством: VIII Юдинские чтения. материалы международной научно-практической конференции: в 2 частях. Государственная универсальная научная библиотека Красноярского края/Н. Г. Истомин. - 2015. - С. 53-57.
