The meaning of «volunteer» and «volunteer activity» is considered in the article on the example of volunteer work in the United States of America. Many people in the US go for it from the desire to help or get the necessary experience. In America,to be a volunteer is useful, and in some cases necessary. In particular, during studing in college, students often need have a professional probation, during which they are as volunteer, work for free in their specialty. Volunteering can also be the first career step for a young specialist without work experience, who wants to be in the company of your dream, or for a newcomer migrant who wants to join the professional environment. Having a volunteer experience, it is easier to find a job or go to college. The methods of working with volunteers, the experience of learning and generalization and the potential for developing the success of volunteering in the United States are considered in the article.

В статье рассказывается о поездке в США специалистов Национальной библиотеки и областных ИБЦ, которые изучали передовой опыт библиотечного дела Америки. В современном обществе большую роль должны играть волонтёры, которые в свободное время оказывают помощь в выборе литературы и это есть одно из решений информационных задач. Волонтёры могут стать надёжными союзниками библиотекаря в условиях нехватки трудовых и материальных ресурсов для библиотек. Волонтерский уровень в США может рассматриваться в стране с большим управленческим обществом. Они являются одной из широко распространённой социальной организации, которые встречаются почти во всех аспектах жизни: в социальной, культурной, политической и т. д.

Охирги пайтларда «кўнгиллилар» феномени чет элда кенг тарқалди. Ҳар бир кўнгиллининг хусусияти, авваламбор, бошқа одамларнинг муаммоларига сезгирлик ва ёрдам қўлини беришга тайёрлик.

Кўнгиллилик Ўзбекистон жамиятига хос бўлган амалиётдир. Тарихий нуқтаи назардан қарасак, ўз маҳаллалари, туман, шаҳар ва мамлакат ривожи учун ўзаро ёрдам ва яхши ишлар ўзбек халқининг маданияти ва ҳаётининг ажралмас қисмидир.

Афсуски, Ўзбекистондаги кутубхоналарда кўнгиллилар билан ташкил этилган иш тажрибаси ҳали ҳам чекланган. Одатда, мутахассислар бундай ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида ўйламасдан, кўнгиллиларнинг хизматларига вақти-вақти билан мурожаат қилишади. Шу билан бирга, АҚШдаги ҳамкасблар тажрибаси шуни кўрсатадики, кўнгиллилар билан ишлаш анча чуқурроқ ва кенгроқ тузилишга эга бўлиши мумкин. Америка Қўшма Штатлари аҳолисининг кўнгиллилар даражаси ва кўнгиллиларнинг бошқарувида катта тажрибага эга бўлган давлат сифатида ҳисоблаш мумкин. У ерда кўнгиллилар турли ижтимоий гуруҳлар ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Улар ташкилий жиҳатдан кенг тарқалган ва ижтимоий ҳаётнинг деярли барча соҳаларида учрайди. Шуни таъкидлаш керакки, АҚШда кўнгиллиликни оммалаштириш ва Америка жамиятида унинг аҳамиятини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Давлат миқёсида «жамоага хизмат қилиш» ғояси яратилди, амалий кўникмалар ишлаб чиқилди, бу мактаб давридан бошлаб кўнгиллиларни тайёрлаш тизимини яратиш имконини беради.

Кўнгиллилар орасида кўплаб ёшлар – ўрта мактаб ўқувчилари, университет ва коллеж ўқувчилари бор. Улар кўплаб кутубхона лойиҳаларида ва тадбирларида – энг оддий ишдан бошлаб ёшлар кечалари ва қизиқишлари бўйича клубларни ташкил этишга ёрдам бериш учун иштирок этишади. Улар кўпинча, кутубхонада экскурсовод сифатида ишлайди, бу эса, кутубхонага янги, ёш фойдаланувчиларнинг келишини таъминлайди.

АҚШ кутубхоналари 1960 йиллардан бошлаб кўнгиллиларни ўз фаолиятига янада фаол равишда жалб қила бошлаган. Кўнгиллиларни жалб қилиш масаласи кутубхона ходимлари ва жамоатчилик орасида фаол муҳокама қилинадиган мавзуга айланди. Дастлаб, кўплаб кутубхона ходимлари кўнгиллиларни жалб этишга қарши бўлиб, вазифаларининг профессионал даражада бажарилиши пасайишини ва ўз иш жойларини йўқотишдан қўрққанлар, аммо тез орада кўнгилли ишчилар зиёни тегмаслиги аниқ бўлади. Давлат учун бундай ёрдам шубҳасиз фойдали, мамлакат бюджетини сезиларли даражада тежайди, турли ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни оммалаштиришда ёрдам беради, шунингдек, жамоат назорати орқали кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилайди.

АҚШда кўнгилли бўлиб ишлаш нуфузли бўлиб, шунинг учун бўш вакансия топиш осон эмас. Иш жуда кўп ва хилма-хилдир, лекин дуч келган одам кўнгиллилар сафига кира олмайди. Ҳар қандай бепул ёрдам ихтиёрий ҳисобланади, компьютерни пенсионерларга созлаб беришдан бошлаб, қарияларни машина йўлидан ўтказиб қўйишгача. Бундан ташқари, қайси ташкилот ва мамлакатда ўтказилганлиги муҳим эмас. Резюмеда бирон бир ихтиёрий равишда жамиятга кўмак беришда иштирок этилганлиги ҳақида қайд этилса, АҚШда иш топиш имконияти янада ошади.

Қўнгиллилар фаолияти доираси

Кўпинча кўнгиллилар иштирок этадиган тадбирлар:

• анъанавий кутубхона иши: китобларни фойдаланувчиларга бериш, ўқув залларида хизмат кўрсатиш, қайтарилган ахборот-кутубхона ҳужжатларини жавонларга жойлаштириш, техник ишлов бериш ва жамғарма гигиенаси, кутубхоналарнинг филиалларида хизмат кўрсатиш, ўқишни ўргатиш, уйда кутубхона хизмат кўрсатиш, тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказишда ёрдам бериш, кутубхона веб-сайтини яратишда ёрдам бериш, кутубхона бўйлаб саёҳатлар ўтказиш, уй вазифаларини тайёрлашда мактаб ўқувчиларига кўмаклашиш, маълумот ва ахборот хизматлари, маълумотлар базаларини яратиш, «ўқувчилар кафелари» – кафетерийни бошқариш, фандрейзинг ва «френдрейзинг» – кутубхона лойиҳаларини амалга ошириш учун хайрия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш, кутубхона ва аҳоли ўртасида яқин алоқаларни мустаҳкамлаш, реклама фаолияти ва жамоатчилик билан алоқалар.

Кутубхоналарда кўнгиллилар ишлашининг афзалликлари.

Кутубхоналар кўнгиллиларни жалб қилишда кутубхона хизматларининг доирасини кенгайтириш йўли деб ҳисобланади. Агар ихтиёрий ходимларнинг фаолияти мувофиқлаштирилса, уларнинг иш сифати назорат қилинса ва унинг натижалари кузатилса, кутубхоналар бепул ишлайдиган ходимларнинг ишидан катта фойда кўришлари мумкин. Кутубхоналар учун афзалликлар:

1. Кўнгиллилар кутубхона билан кутубхона шаҳар, туман ёки қишлоқ аҳолиси ўртасидаги алоқачилардир.

2. Ишлаш вақтида, кўнгиллининг кутубхонага ва унинг фаолиятига нисбатан бўлган муносабати ўзгаради. Кутубхона аҳоли томон яқинлашади, унинг аҳамияти аҳолининг назарида ўсиб боради.

3. Аксарият кўнгиллиларнинг кутубхонада ишлаб келаётган кутубхоначиларга қараганда турли хил ҳаётий тажрибалар ва профессионал юкламага эга. Улар кутубхона вазифаларига янги нуқтаи назар билан қарашади, қимматбаҳо ғоялар ва таклифлар манбаи бўлиши мумкин.

4.Кўнгиллилар кутубхона ходимларини мунтазам бажариладиган ишлардан озод қилиб, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш соатини ошириш имконини беради.

Уларнинг фаолияти жамоат орасида кутубхонанинг обрўсини оширишнинг муҳим омилидир, чунки улар ўз ижтимоий фаолиятлари билан кутубхона ва унинг хизматларини ўзларининг дўстлари, танишлари ва қариндошлари орасида реклама қиладилар.

Кўнгиллилар учун фойдаси

Кўнгилли сифатида ишлаш кўнгиллининг ўзи учун ҳам фойдалидир: муҳтожларга ёрдам бериш ва ҳаётидаги ранг-барангликни ҳис этиб ўз-ўзидан  қоноатланади; ўзини янги турдаги фаолиятда синаб кўриш ва янги одамлар билан танишиш имконияти; ташкилот ҳисобидан саёҳат қилиш; интернетга, ноёб фильмларга, мусиқа ва китобларга бепул кириш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Кутубхоначилар асосан қуйидаги номзод гуруҳларига эътибор беришади:

болалар ва ўсмирлар билан ишлашда давом этадиган педагогик билим ва тажрибага эга бўлганлар, «ўқишни ўргатиш»ни амалга оширадилар; мактаблар ва болалар боғчаларида, шунингдек, нафақага чиққан ўқитувчилар ва тарбиячилар орасида топилади; ўсмирлар нафақат овоз чиқариб ўқишлари, балки «ахборот скаутлари» сифатида ишлай олишлари, болалар ва ёшлар адабиёти бўлимининг безатилишида ёрдам беришлари ва ўз тенгдошларини кутубхонага жалб қилишлари ва катта ёшдагилар ўз тенгдошлари учун тадбирларни ташкил қилишда фойдали бўлиши мумкин.

Номзодлар билан ишлаш. Рекламадан сўнг жалб қилинган потенциал кўнгиллилар учун кутубхонада ахборот оқшоми ўтказилади. Ходимлар ўзларининг хоҳиш-истакларини, ушбу ҳамкорлик мақсадларига оид фикрларини аниқ белгилаб, кўнгиллиларни ўз билими, қобилияти, кўникма ва қизиқишлари билан мос келадиган иш билан таъминлашади. Кўнгиллилар қандай фаолият юритишлари ва улардан кутилаётган натижаларни аниқ тасаввур қилишлари ва билишлари керак.

Одатда, ахборот кечаси қуйидаги қисмлардан иборат: кутубхона тақдимоти; фаолият соҳасининг тавсифи: мақсадлар, вазифалар ва меҳнат шароитлари; кўнгиллилар амалга оширадиган аниқ вазифалар; вақт оралиғи; зарур билим, кўникма ва шахсий фазилатлар; улар фаолиятига масъул бўлган кутубхона ходимларидан вакил билан таништириш; тренинглар ва рағбатлар ҳақида маълумот бериш.

Бўлажак кўнгиллилар эса ўзлари ҳақида гапириб беришлари ва саволлар беришлари мумкин. Кўнгиллилар ўзлари ҳақида, ушбу бепул иш билан шуғулланишга ундаган сабаблар, ўзларининг касбий билимлари ва бошқа масалалари ҳақида гапиришади.

Томонлар ўзаро келишувга эришгандан сўнг, номзодларга меҳнат шартномасини имзолашдан олдин иш жараёнларини ўрганиб чиқишга вақт берилади. Улар кутубхонада ишлайдиган ходимлар ва кўнгиллилар билан мулоқот қилишади, бажараётган ишларини кузатишади, ўзларининг бўлажак вазифалари билан танишишади ва фаолият соҳасини ўзлаштиришади.

Кўнгиллиларни ишга қабул қилиш

Кутубхона кўнгиллиларни ишга қабул қилганда кўнгиллиларнинг йўл харажатларини, иш учун зарур бўлган материалларни сотиб олиш харажатларини, телефон қўнғироқлар харажатлари ўрнини тўлдиришни ўз зиммасига олади, иш жойида бепул овқат ва ичимликлар билан таъминлайди ва.ҳ.к.

Кутубхона ва кўнгилли ходим ўртасида меҳнат шартномаси тузилади. Унда қуйидагилар мавжуд: кўнгиллилар бажарадиган ишнинг барча жараёнлари акс эттирилади,  юклатилган ишни виждонан, бепул амалга оширишни, тиббий ва пенсия суғуртасисиз ўзаро келишилган холда ишлашга розилик билдириш, ходимга пул тўловлари (компенсация) олиш ҳуқуқига эга бўлган шартлар рўйхатини белгилаш, қасддан ёки бепарволик оқибатида етказилган зарар учун кўнгиллиларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги маълумотлар, ҳуқуқий меъёрлар, шу жумладан, кутубхонанинг ички қоидаларига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш, шахсий маълумотни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш тўғрисида огоҳлантириш, ихтиёрий фаолиятни тўхтатиш шартлари.

Кўнгиллиларни жалб қилиш кутубхона учун штатдаги кадрларни малакасини оширишни ташкил этиш зарурлигини англатади. Улар билан психологик тренинглар ўтказилади. У ерда улар профессионал бўлмаган ходимлар билан мулоқот қилиш, сабр-тоқат қилиш, турли муаммолар ва низоларни ҳал қилиш услубларини ўрганади.

Иш шароитлари ва кўнгиллиларни рағбатлантириш шакллари

Кўнгиллиларни норасмий равишда рағбатлантиришнинг кенг тарқалган шакллари, шу жумладан, кўнгилли ходимнинг ғоялари ва таклифларига кутубхона ходимлари ва раҳбарияти томонидан қизиқиш билдириш, турли масалалар бўйича мунозаралар ва қарорларни қабул қилишга жалб қилиш, яхши бажарилган иш учун мақтов билдириш, ишларда кўпроқ мустақиллик бериш ва у учун жавобгарликни ошириш ва ҳоказо.

Рағбатлантиришнинг расмий шакли қуйидагиларни ўз ичига олади: мукофотлаш (масалан, медаллар, фахрий ёрлиқлар билан),  «фахрий фуқаролар» китобига киритиш, кутубхона стендларида, кутубхона нашрлари-да, оммавий ахборот воситаларида, кутубхона веб-сайтида фаол кўнгиллилар фаолияти тўғрисида нашр қилиш ва миннатдорчилик эълон қилиш, кутубхона дўстлари жамиятида фахрий аъзоликни тақдим этиш, малака ошириш курсларида малака оширилганлиги ҳақида ёзма гувоҳномалар ва сертификатларни тақдим этиш.

Бу аҳоли, биринчи навбатда, унинг ижтимоий тоифалари билан боғлиқ жамоат ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг умумий ҳаракат йўналишини акс эттиради.

Шундай қилиб Малтном шаҳар кутубхонасида кўнгиллилар китобларга қайта ишлов бериш, китобларни қидириб топиш ва CD/ DVD дискларни текширувчи ходимлар сифатида ишлашади.

Орегон Давлат кутубхонаси кўнгиллилари «Овозли китоб» ва «Брайль кутубхонаси» бўлимларида бир ҳафта ичида минглаб китобларни текширишга ҳар куни ёрдам беришади. Ушбу жараён Орегон штатидаги ногиронлар учун китобларни етказиб беришга тайёр бўлишини таъминлайди. Яна кутубхонага ўз саволлари билан мурожаат қилган фойдаланувчиларга, кутубхона мутахассислари ва кўнгиллилар томонидан тезкор маълумотлар ва саволларга жавоблар топишда ёрдам беришади. Бундай имкониятлар кўнгилли ходимларга ҳозирги ва келажакдаги ишларига ёрдам берадиган қимматли иш тажрибасини таъминлайди.

Буффало Халқ кутубхонасида кўнгиллилар кутубхона иш жараёнига ёрдам бериш учун тайинланади. Турли тадбирлар учун қўл меҳнатлари ва декорацияларни яратиш, кичик ёшдаги болаларга китоб ўқиб бериш, китобларни тозалаш, жавонларини таъмирлаш ва шу каби ишлар бажаришда ёрдам берадилар. Кўнгиллиларга қўйилган вазифалар кутубхона эҳтиёжларидан келиб чиқади.

Бугунги кунда кўнгиллилар АҚШ аҳолисининг 26,4 фоизини ташкил этади, бу эса 60 миллиондан ортиқ одам. Ҳар ҳафта АҚШ фуқаролари вақтларининг 3-4 соатини кўнгилли сифатида ишлашга сарфлашади. Кўнгиллилар фаолияти туфайли хайрия ташкилотларининг қарийб 80 фоизи ўз ишфаолиятини олиб боради.

Америкаликларга ёшлигидан бошлаб кўнгилли бўлиб ишлаш бу нормал ҳолат ҳамда жуда яхши иш эканлиги таъкидланади ва кўпчилик бундай ишларни мамнуният билан бажаради. Қўшма Штатларда кўнгиллилик умр бўйи бир маротаба бўлса ҳам ҳаёт учун фойдалидир.

Кутубхоналарнинг кўнгилли ёрдамчилари билан ҳамкорлиги: кутубхона майдонини, ҳамкорлар доирасини кенгайтириш, маҳаллий жамоатчилик учун янада кўпроқ таниқли бўлиш, жамоатчилик эътиборини кутубхона муаммоларига жалб қилиш, аҳолининг замонавий эҳтиёжлари ва кутилган натижаларига кўра хизматларни шакллантиришга имкон беради.