The article discusses the historical era of the creation of a Public library, which was founded a hundred years ago in the old part of the city of Tashkent. The original book collection consisted of personal books of the city intelligentsia and the public, and also was purchased through voluntary donations. In early 2020 on the territory of the Park of culture and recreation named after Abdulla Kadyri the Grand opening of the new library building took place, which was attended by the public intelligentsia and youth of the city. Entering the lobby of the library, the Museum of jadids – representatives of the movement «Jadidism» is opened for visitors, advocated reforms of the outdated system of public education, for innovations in everyday life and culture. In the reading rooms of the library you can feel the atmosphere of a cozy space of that era; the walls of the library are decorated with magnificent wood carvings with portraits, rare photographs and historical documents.

В статье рассматривается историческая эпоха создания Публичной библиотеки, которая была основана сто лет тому назад в старой части города Ташкента. Первоначальный книжный фонд состоял из личных книг  городской интеллигенции и общественности, а также был закуплен за счет добровольных пожертвований. В начале 2020 года, на территории парка культуры и отдыха имени Абдуллы Кадыри состоялось торжественное открытие нового здания библиотеки, в котором принимали участие общественная интеллигенция и молодежь города. Входя в фойе библиотеки, перед посетителем открывается музей джадидов – представителей движения «Джадидизма», выступавших за проведение реформ устаревшей системы народного образования, за нововведения в быту и культуре. В читальных залах библиотеки ощущается атмосфера уютного пространства той эпохи, стены библиотеки украшены великолепной резьбой по дереву с портретами, редкими фотографиями и историческими документами.

Янги «Турон» кутубхонасига кириш худди китоб каби қўш тавақали нақшинкор эшикдан бошланади. Зиё маскани гўзал бир асарнинг дебочасидек, мумтоз миллий ва замонавий меъморчилик муштараклигида уйғунлашган вестюбил-айвондан бошланиб, шовқин-суронли шошқалоқ шаҳардан толиққан хаёлларга руҳий хотиржамлик бахш этади. Бу айни бинога кириб келган китобхон учун зарур ҳолдаги шароитни ўз ичига олган меъморий ансамбл ҳисобланади. Гўё маърифатпарвар аждодлар мероси ҳақида ҳикоя қилувчи туйғудек барчанинг ҳайбатини оширади.

«Турон» кутубхонаси кўчирилиб, беватан қилиб қўйилган эди. Бугун кутубхона яна Эски шаҳарга қайтарилгани жадид боболаримиз руҳларини шод этди. Фитрат, Чўлпон, Қодирий, Мунаввар Қори каби боболаримиз бир пайтлар иморат қурмаган, бойлик орттирмаган, не-не машаққат билан топган маблағига кутубхона қурдирган. Улар мана шу кутубхонани ўзларидан ҳайкал қилиб кетган, десак бу ҳам адолатдан бўлади», – деган эди  Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 26 декабрь куни «Турон» ахборот-кутубхона марказининг муҳташам, янги биносининг очилиш маросимида.

Дарҳақиқат, шундай! Бу мўъжаз бино худди маърифатпарвар боболаримиз авлодларидан истаган ҳикматли камтарона руҳда қурилган. Яъни биринчи ва иккинчи қават шифтидаги исломий нақшлар бугунги кун уйсозлик санъатининг энг илғор дизайни ва миллий наққошлигимиз анъаналари билан ҳамоҳанг тарзда ортиқча жимжимадорликларсиз амалга оширилган. Бу вестюбил замонавий ва мумтоз кутубхона руҳини ўзида мужассам этган. Бир сўз билан айтганда, маънавий озиқ оламан деган китобхон учун хотир-жамлик бахш этувчи сокин ижодий иқлим устувор. Илмий изланишдаги бўлажак олимлар учун алоҳида ажратилган хоналардаги шароитларни кўрган кўзлар қувонади.

Ўнг томонда ХХ аср янги романчилик мактабларидан бирининг асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган музей ўрин олган. Мазкур масканда ўзбек маърифатпарвар адибининг ижод оламига кириб келгандек бўласиз. Чунки нақшинкор музей эшигини очиш билан ўнг ва чап ва шифтигача ўрнатилган девор кўзгу билан қопланган. Бу ойнага қараб, ҳам ўзингни ҳам ўзлигингни кўрасан. Бу рамзий маъно «Ўткан кунлар» романи қаҳрамонларининг дилни уйғотувчи даъватлари билан бошланади. Ойнада шундай ёзувлар бор: «Бу соқол шу эл қайғусида оқарди. Бу кўнгил шу манфаатпарастлар таъсирида қорайди». Кўзгудаги сўзлар асар қаҳрамонларининг айтганлари. Ким ва қайси қаҳрамон бу ҳикматларни айтгани ёзилмагану, асарни ўқиган киши дарҳол бу қаҳрамон ким эканини эслайди. Қодирий оламига кириш шундай бошланади: «Ҳақиқат очиб сўзлашдадир». Бу сўзлар ҳар бир кутубхонага келган кишини ёки бу маърифий музей зиёратчисини сийрак торттиради. Билъакс Қодирийнинг ўзи сизга йўлдош бўлиб қулоғингизга шивирлаб тургандек бўлади... Музейга келганлар экспонатлар орқали адибнинг ҳаётини ва машъум қатоғон йилларини ўз бошидан ўтказгандек бўлади... Музей буюк ўзбек адибининг Янги Турон кутубхонаси билан тақдирдош эканини исботлайди, албатта. Бу ҳақда адиб «Турон» қироатхонаси келажагани ўйлаб, куйиниб ёзади:

«…Бизнинг Тошкандда биринчи мартаба очилған қироатхона 1918 йилнинг декабиринда бир-икки йигитларимизнинг ғайрати ила «Турон» жамиятининг Ориф Клиблеев номинга очилған қироатхонаси бўлди. Лекин биринчи мартаба очилған бу қироатхона яхши йўлға кета олмади. Чунки китоб келтурмакка атроф йўллари ёпиқ ва бунинг устига қироатхона учун ҳукуматдан ёрдам ҳам йўқ эди. Бошида қироатхона маҳаллий кишиларнинг ҳадя эткан китоблари ила юриб турса ҳам, сўнгроқ Миллий ишлар комиссарлиғининг Ориф Клиблеев исмига ёдгор бўлсун, деб берган ўн минг сўм оқчаси билан баъзи маданий ишлар ишлаб турди. Лекин бу оқча ва бу ҳол ила қироатхона ўзинда бор китоблар билан халқни қаноатландирув мумкин бўлмағач, шахсий китоби бор кишилардан китоблар реквизисия тариқасинда қиратхонаға олинди. Бунинг ила ҳам иш радламагач, юз минг балолар ила ўшал вақтли Миллий ишлар комиссарлиғиндан тўқсон беш минг сўмлар чамаси оқча олинған. Бу оқча ила китоб келтурмакка атроф шаҳарларга вакиллар юборув китобхонанинг муддаоси эсада, ҳамма йўлларнинг ёпиқлиғи ва темир йўлларнинг тартибсизлиги бунга монеъ бўлуб, Тошканднинг ўзидаги кишилардан бўлған китобларни гарчи жуда қиммат баҳо билан бўлса ҳам олина бошлаған. Ушбу Миллий ишлар комиссарлиғининг берган тўқсон беш минг сўм оқчаси билан 1919 йилнинг ноябриға қадар қироатхона давом этмакда эди. Декабрдан эътиборан, Ўлка кутубхонасининг назоратига ўтуб, ушбу йилнинг апрелиға қадар онинг қарамоғинда давом этди. Бу вақтларда қироатхонанинг моддий жиҳати яхшигина таъмин этилиб, анчагина китоблар олмоқғада муваффақ бўлинди.

Таассуфки, Ўлка кутубхонасининг қарамоғинда кўб давом этувга мумкин бўлмай, ушбу йилнинг 1 майиндан бошлаб Эски шаҳар Маориф шуъбаси ёнидаги «Мактабдан иш маориф таратув шуъбаси» идорасиға ўтди. Бунинг учун: «Энди қироатхона дардимизга яқиндан таниш бу шуъба қарамоғига ўтди. Бундан сўнг, албатта, қироатхона йўлға қўюлиб юборилса керак», деб шодланилса ҳам, лекин умидимиз бўшка чиқуб, қироатхонанинг Ўлка кутубхонаси давриндаги вақтларини соғина бошлади. Бу кунда кутубхона сотуб олув оқчасизликдан бутунлай тўхтаған. Бунинг устига, «Мактабдан иш маориф таратув шуъбаси» тарафидан қироатхона устига таъйин этилган киши қироатхона ишлари ила ноаҳл бир киши бўлғани учун қироатхонаға нима керак, қироатхонанинг эҳтиёжи нимага ортиғроқ ва ишни нима билан бошламоқ керак эканин билмас экан.

Тошканд мусулмон халқининг бирдан-бир қироатхонаси бўлған бир кутубхонанинг бу ҳолда бўлуви, хусусан, ҳолни Маориф шуъбаси қарамоғиға ўткандан сўнг юз кўрсатуви таассуфли бир ҳолдир. Мактабдан иш маориф таратувни хоҳлаган «Маориф шуъбаси»нинг диққатини бу нуқтага жалб этамиз.

Клиблеев номиға очилған қироатхонада ҳозир тўрт юз жилдга болиғ мусулмон китоблари бўлуб, Тошканд мусулмонлари каби икки юз минглаб ҳисобланған бир халқ учун бўлган бу қироатхонаға ноль даражасинда оздир. Энг ози тўрт-беш минг жилдларга еткурилуви матлуб бўлуб, бунинг учун Ички Русия, Боку каби жойларға вакиллар юбориб, китоб келтирилуви керакдир…»

Янги «Турон» кутубхонаси ва ўзбекнинг буюк адибига бағишланган маърифий музейи билан танишиб чиқаркан ҳар бир зиёратчининг қалбида жадид боболаримизга бўлган меҳр жўш ура бошлайди. Чунки маърифатчи боболаримиз орзусини амалга ошаётганидан кўнглида умид шуълалари пайдо бўлади.

Бу ёруғлик китобхонликка алоҳида эътибор қаратилиши давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ўз аксини кўрсатмоқда. Эндиликда юртимизда маърифатсевар кишилар қалбида «китобга қайтиш» деган умидли нашъаларнинг пайдо бўлгани ҳам ана шу нур каби кўнгилларни ёритиб юборди.

Музей зиёратидан сўнг биринчи қаватнинг шинам ва кенг даҳлизидан ўтиб, «Турон»нинг янги қироатхонаси, яъни ўқув залига йўл оламиз. Йўл-йўлакай энг замонавий компьютерлар билан жиҳозланган информатика хонаси кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларига мўлжалланган ўқув зали, махсус адабиётлар бўлимларга ажратилганига кўзингиз тушади. Бу замонавий адабиётлар бўлимлари кенг, китобларнинг жойлашиши худди темурийлар давридаги Навоий бобомиз қурдирган мадрасалардаги равоқли жавонларни эслатади. Яна бир томондан девордаги китоблар токчасимон тахмонларни ёдга туширади. Улар ўта санъаткорона дид билан ишланиб, ўйма нақшлар билан ҳошияланган. Гўё зиёли жадид боболаримиз ижодхоналарини кўз олдингизга келтиради. Девор ичига жойлашган жовонлар арксимон нақшлар билан безатилган. Ўзингизни ўтмишдаги маърифатпарвар аждодларимиз орзу қилган кутубхонага тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Даҳлизда маърифатпарвар боболаримизнинг умид билан боқиб турган суратлари... Даҳлиз тўрида икки табақали ўйма нақшли эшик. Бу эшик ҳам кутубхонага кириб келишдаги эшикдай қунт билан нақшланган. Уни очиб баланд ва кенг ўқув залига кириб келасиз. Баланд шифтдаги биллур қандиллар баланд ва чароғон улкан залнинг деразаларига тутилган ҳашаматли тўқима нақшли ипак пардалар китобхонни ташқи оламдан ажратиб мутолаага бағишлайди. Бу ерга кириб келишингиз билан шаҳар ғала-ғовурини унутиб, қироатхона руҳига сеҳрланиб қоласиз. Ўнг ва чап томонда баланд тахмон-токчалар алоҳида равоқсимон нақш ечимида барпо этилган. Бу китоб жавонларини қандай жойлашганини аниқ англаб етиш учун бу қироатхонага бир неча марта келиб кўришга тўғри келади. Китоб жавонлари шундай, мукаммал нақшлар билан зийнатланган. Тахмонлар ҳошиясига турли геометрик шаклда нақшлар ўйиб жило берилган. Токчадаги ҳар бир китоб алоҳида жилва билан кўзга ташланади. Тепа жавонларга қўл етмаслиги инобатга олиниб, китобхонлар учун махсус нарвон қўйилган. Замонавий услубдаги ҳар бир китобхонга ажратилган шинам стул ва стол замонавий неон чироқлари қўл ҳаракати билан ёруғлашади ва бармоқ ҳаракати билан яна ўчириб қўйиш мумкин. Кутубхона ходимлари сиз буюртирган китобни олиб келиб бераркан, бу қироатхонада худди вақт тўхтаб қолгандек. Сиз гўё қўлингизда китоб билан ХХI асрдан ўтмишга маънавий сайр қиласиз.

– «Турон»нинг энг қимматли маънавий бойликларидан бири нодир китоб, газета ва журналлар жамғармаси ҳисобланади, – дейди зиё маскани раҳбари Дилдора Абдуазизова. – Иккинчи қаватда жойлашган «Нодир адабиётлар» бўлимида ХХ асрнинг 20–30 йилларида араб ва лотин имлосида нашр этилган «Маориф ва ўқитғучи», «Қизил Байроқ», «Камбағаллар товуши», «Қизил Ўзбекистон» каби қатор журнал ва газеталар авайлаб сақланади. Ҳозирда бу табаррук босма нашрларни соҳа олимлари билан ҳамкорликда ёш мутахассисларимиз томонидан рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, олтмиш кишига мўлжалланган катта конференцзал ва йигирма кишига ихтисослаштирилган мажлислар зали ва яна ижодий учрашувлар заллари тадқиқотчи олимларимиз, ёзувчи ва шоирлар ҳамда китобхонларимиз учун замонавий жиҳозлари билан хизмат қилишга шай турибди.

«Турон»нинг бугунги замонавий қиёфаси ўзига хос жиҳатлари, китобхонларга яратилган имкониятлар билан ажралиб туради. Китобхон учун ўқув залларидаги қулайликлар, ҳар бир қаватда замонавий компьютерлар билан жиҳозланган заллар нусха кўчириш ускуналари билан таъминланиб, барчаси ин-тернет тармоғига уланган. Янги биномизда бугунги кунда 50 мингга яқин адабиётлар мавжуд. Юқорида айтиб ўтганимиз, замона-вий ва мумтоз меъморчилигимиз намунаси бўлган 45 ўринга мўлжалланган ўқув залида барча шарт-шароитлар яратилган. Ундан ташқари, илмий тадқиқотлар олиб борувчи китобхонлар учун алоҳида ўқув бўлимлари бў-либ, уларда 1816 йилдан то 1950 йилгача бўл-ган даврда нашр этилган нодир адабиётлар фонди, араб ва лотин ёзувидаги жарида ва ойномалардан, замонавий талаблар асосида чоп этилаётган адабиётлардан фойдаланиш мумкин. Замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тезкор ва сифатли хизмат кўрса-тиш мақсадида АКМ электрон китоблар ба-засига 2019 йил давомида 15073 номда электрон нашрлар ва 140 номда аудио китоблар киритилган. Шунингдек, имконияти чекланган фойдаланувчилар ҳам алоҳида фойдаланиши учун махсус зал мавжуд бўлиб, жавонларида брайл алифбосидаги адабиётлар қўйилган.

Мармар кошин қопланган иккинчи қаватга кўтариладиган зиналарнинг икки томонидаги қўлушлагичлар панжара нақши услубида юқори дид билан амалга оширилган. Уларни кўриб бугунги кунда ҳам ўйма наққошлик санъатини ривожлантириб келаётганидан халқ усталарига чин дилдан тасанно айтиб юборасан киши. Худди жадид боболаримиз орзу-умидлари нақшларда сайқаллангандек, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг: «Жаҳон аҳли шижоатникидур» деган ҳикматларини эслатади. Кутубхона зинасидан кўтарилаётиб хаёлингизга «Агар маърифатпарвар боболаримиз қатоғон қилинмаганида, тилимиз, адабиётимиз, фанимиз, меъморчилигимиз ва барча-барча соҳадаги фанларимиз қанчалик ривожланарди-я!» деган сўзлар келади.

 Бу туйғулар гўё янги «Турон» кутубхонаси меъморчилигига сингдириб юборилган. Улар бизгача етиб келган маънавий мерос, жадид боболаримизнинг пок қўллари теккан китобларда сақланиб қолган. Шунинг учун ҳам, илм олиш учун келган ҳар бир китобхонни уларнинг руҳлари қўллаб тургандек! Янги «Турон» аждодларнинг орзуларинидан нур олиб, эртанги кунга умид билан қадам ташлашга илҳомлантирадиган зиё ва шижоат масканига ўхшайди.