The contribution of scientists to the history of the cultural and educational development of Movarounnahr is great not only from Samarkand, but also from the approximate neighborhoods and territories, from which many thinkers of science have also come.One of these scientists is Mohammed Ibn Abdulhamid al-Samarkandi, a famous scientist and philosopher of his time.
The rich scientific and historical heritage left to scientists today has not lost its relevance. One of the scientific books on jurisprudence is «Lubobu-l-kala», which reflects the different views of Islamic culture. Participating in scientific debates among scientists, his statements have always been distinguished by deep knowledge and highly developed potential. Dozens of scientific books written by scientists are now stored in various libraries of the world.
Велик вклад учёных в истории культурно - просветительского развития Мовароуннахра не только из Самарканда, но и из приближенных окрестностей и территорий, откуда тоже вышли многие мыслители науки. Одним из таких ученых является Мухаммед ибн Абдулхамид аль-Самаркандий, известный ученый и философ своего времени. Оставленное ученым богатое научное и историческое наследие сегодня не утратило своей актуальности. Одной из научных книг по правоведению является «Лубобу-л-калом», которая отражает различные взгляды исламский культуры. Участвуя в научных дебатах среди учёных, его высказывания всегда отличались глубокими знаниями и высоко развитым потенциалом. Написанные ученым десятки научных книг, сегодня хранятся в различных библиотеках мира.
Мовароуннаҳр тарихи, маданияти ва маънавиятини юксак даражага кўтаришда самарқандлик алломаларнинг ўрни беқиёс. Бу соҳада нафақат Самарқанд шаҳри, балки унга қарашли бир қанча жойлардан етишиб чиққан муҳаддис, фақиҳ, мутакаллим ва дунё илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган алломаларни ҳам тилга олиб ўтишимиз мумкин.
Шундай алломалардан бири, ўз даврининг машҳур фақиҳ ва мутакаллим олими, мутафаккир – Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандийдир. Алломанинг ўзидан қолдирган бой илмий, тарихий мероси бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Жумладан, унинг қаламига мансуб «Лубобу-л-калом», «Тариқату-л-хилоф байна-л-аслоф», «Базлу-н-назари фи-л-усул» ва «Мийзону-л-усул» асарлари алоҳида аҳамиятга эга.
Буюк аллома қатор исломий илмларда, айниқса, фиқҳ, ҳадис ва калом илми, шунингдек, турли мазҳаблар ўртасидаги ихтилофларни ўрганадиган махсус соҳа ҳисобланган илму-л-хилоф бўйича ҳам етук олим ҳисобланган. У мазкур соҳалардаги илм аҳллари орасида бўладиган баҳс ва мунозараларда чуқур билими, беназир иқтидори ва салоҳияти билан ажралиб турган. Шунинг учун ҳам у илм аҳли орасида «Ал-алоу-л-олам» («Оламнинг устуни»), «Ал-ало» («Устун»), «Ал-алоу-с-Са-марқандий», «Алоуддин» («Диннинг устуни») каби юксак номлар билан машҳур бўлган. Манбаларда алломанинг турли соҳалар бўйича ўнга яқин асарлар ёзгани қайд этилади. Ҳозирда уларнинг қўлёзма ва микрофильм нусхалари дунёнинг қатор кутубхоналарида сақланмоқда.
Ўз даврида олимнинг «Лубобу-л-калом» («Калом илмининг жавҳари») асари Истамбулдаги ислом тадқиқотлар маркази доктори Муҳаммад Саид Узерварли томонидан илмий асосда чуқур таҳлил қилиниб, 2005 йилда «Исам яйинлари» нашриёти томонидан чоп этилган. Узерварли Туркия кутубхоналаридаги фиҳристлардан калом илмига оид қўлёзма асарларни излаш асносида «Лубобу-л-калом» нинг икки нусхасини топишга муяссар бўлган. Шунингдек, у ўзи таҳқиқ қилган «Лубобу-л-калом»да мазкур асарнинг иккита мажмуа таркибида келганлигини ёзади. Шулардан бири Сулаймония кутубхонасининг Қора Чалабийзода қисмида қайд этилган мажмуадир.
Асар 1303 йил хаттот Али ибн Нажмуддин томонидан настаълиқ хатида кўчирилган. Мазкур асарнинг Усмандийга тегишли эканлигини тасдиқловчи маълумот матннинг ибтидосидаги ҳамд ва салавотдан кейин зикр этилган. Асарнинг иккинчи нусхаси Сулаймония кутубхонасининг Шаҳид Али Пошо қис-мида 1704-ашёвий рақам билан қайд этилган.
Асарнинг бу нодир қўлёзма нусхаси ҳаттот Юсуф ибн Байрамбек ибн Исмоил ибн Исо томонидан 1314 йилда кўчирилган. Биринчи нусханинг кириш қисмидаги алоҳида бир вараққа (92а) битта сатрга йирик ҳарфлар билан «Лубобу-л-калом» деб ёзилган. Асарга бу номни муаллифнинг ўзи берганми ёки унинг вафотидан кейин бошқалар асарни шундай атаганларми, буниси бизга маълум эмас. Чунки Усмандийнинг ҳаёти ва унинг асарлари ҳақидаги маълумотлар келтирилган табақот асарларининг кўпчилигида алломанинг каломга оид асари бўлгани зикр этилсада, лекин унинг исми аниқ кўрсатилмайди. Шу жиҳатдан, баъзи ёзма манбаларда алломага нисбат берилаётган «Китобу-л-ҳидоя фи усули-л-эътиқод» ёки «Ал-ҳидоя фи-л-калом» мазкур тадқиқот объекти ҳисобланган «Лу-бобу-л-калом» асарининг айнан ўзи эканлиги ҳақиқатга яқинроқ. Зотан, муаллифнинг ўзи ҳам асарни («эътиқодни соғломлаштириш, тузатиш йўлида дастлабки қадам ташлайдиганларни ҳидоят йўлига бошлаш») мақсадида ёзганини алоҳида таъкидлаган.
Аллома ушбу асарни ёзишда ҳанафий мазҳаби олимлари ва айниқса, Мотуридий таълимоти йўлидан бориб, шу эътиқодга қатъий амал қилган. Асар муқаддимасида усулиддин ва унга тааллуқли бўлган илм ва назар, бандаларнинг феъллари, имон, исмлар ва ҳукмлар ва ниҳоят охират ва имоматга тегишли калом илмига оид муҳим масалалар бўйича ўз қарашларини баён этган.
Шунингдек, ҳиснинг беш тури, ақл ва тўғри хабар ҳақида ҳам фикр келтирилган. Бундан ташқари, аллома ўз асарида нубувват, пайғамбарлар мўъжизалари, илоҳий китоблар, Қуръондаги ривоятлар ва келажак ҳақидаги башоратларга алоҳида тўхталган. Усмандий бандаларнинг амаллари («Афъолу-л-ибод») масаласида фикр юритар экан, ўз қарашларида жабарийлар ва мўътазилийларнинг ғояларини мувофиқлаштиришга уринади. Унинг фикрича, Ҳақ таолло бандасига маълум бир ишни қилиш вақтида унга куч ва қудрат ато этади. Шу билан бирга, Ўзи бандасининг зиммасига тоқати ва қудратидан ортиқ нарсани юкламайди. Аммо инсоннинг амалларидан ҳисобланган катта ва кичик гуноҳлар ҳам, гарчи Аллоҳнинг розилигига хилоф бўлсада, Яратганнинг иродаси ва яратишига биноан содир бўлади.
Бу қарашлар юртимизда асрлар давомида амал қилиб келинаётган аҳлу-с-сунна ва-л-жамоа эътиқодига ҳамоҳанг бўлиб, ўз ўрнида муътазилийя, жабарийя ва уларнинг фикрларини қабул қилган айрим адашган тоифаларга ўринли раддия ҳам ҳисобланади.
Усмандийнинг «Лубобу-л-калом» асарида калом илмига оид муҳим масалаларнинг таҳлилидан билиш мумкинки, мотуридийя – ақидавий мазҳаби амал қилган тамойилларга таянган. Бу эса, ҳозирги ғоялар кураши авж олган бир даврда аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий мерос халқимиз, хусусан, ёшларимизга муқаддас динимизнинг асл мазмун-моҳиятини тушунтириш, уларда мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш, айниқса, ақидавий масалалар ҳақида баҳс юритувчи калом илмининг мотуридийя йўналиши қарашларини баён қилиш, ботил даъволарни илгари сураётган айрим оқим ва фирқаларга ғоявий курши туришда муҳим асар ҳисобланади.
