Специалисты Национальной библиотеки Узбекистана и реставраторы института Востоковедения участвовали на учебных курсах, организованных со стороны ЮНЕСКО с участием итальянских реставраторов Антонио Мирабиле, Марко Ди Белла и Хабиба Адама – руководителя отдела реставрации центра «Малик Файсал». Цель этого тренинга – ознакомление с главными тенденциями современной реставрации. С выше перечисленными специалистами обменивались опытом на учебных занятиях в течении года. Нужно особо отметить, что эти учебные занятия были очень полезными для специалистов библиотеки. Антонио Мирабиле, Марко Ди Белла и Хабиб Адам – являются выдающимися и опытными специалистами, мы также отметили, что в их работах есть отличительные черты. Пользуясь богатым трудовым опытам этих специалистов, мы получили фундаментальные знания о трёх этапах реставрации рукописей:
1. Необходимые лабораторно-исследовательские работы над книгами.
2. Дезинфекция и химическое обработка.
3. Сама реставрация рукописей и обложки.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари ҳамда Шарқшунослик институти реставраторлари Халқаро Юнеско томонидан ташкил этилган италиялик реставраторлар Антонио Мирабиле, Марко ди Белла ва «Малик Файсал» маркази реставрация бўлими раҳбари Ҳабиб Адамлар бошчилигидаги ўқув курсларида иштирок этдилар. Ушбу тренингни мақсади замонавий реставрация соҳасидаги асосий тенденциялар билан танишишдир.
Юқорида номлари зикр этилган мутахассислар билан бир йил давомида бир неча маротаба ўқув машғулотларида мулоқотда бўлдик. Бу ўқув-машғулотлар кутубхона мутахассисларига ниҳоятда фойдали бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Шубҳасиз, ўта тажрибали мутахассислар – Антонио Мирабиле, Марко ди Белла ва Ҳабиб Адамларнинг реставрация усуллари ва таъмирлаш ишларини амалга оширишдаги асосий мезонлари орасидаги яққол фарқлари диққатимизни тортди.
Уларнинг бой меҳнат тажрибаларидан баҳраманд бўлган ҳолда, қўлёзма китобларни таъмирлашдаги учта катта босқич – китоб варақлари устида зарурий текширув лаборатория ишларини олиб бориш, дезинфекция ва кимёвий ишлов, қўлёзма варақлари ва муқовасини таъмирлаш борасида таянч билимларга эга бўлдик. Айнан шу масалаларда юқорида тилга олинган фарқлар кузатилди.
Биринчи масала дезинфекция қилиш билан боғлиқ. Ҳаммамизга маълумки, заҳарли газ ва бошқа кимёвий моддалар билан дезинфекция қилиш соҳа мутахассисларининг кўпчилиги томонидан танқид қилинмоқда.
Унинг муқобили сифатида АҚШлик Жон Смит томонидан ихтиро қилиниб, ҳозирда қуруқ совутиш орқали дезинфекция қилувчи «WEI TO» жиҳози воситасида амалга оширилувчи услуб кўпчилик мамлакатларда қўлланила бошланди. Аммо Антонио Мирабиле бу услубга бироз ишончсизлик билан қарамоқда. Унинг фикрича, қаттиқ совутиш натижасида бир неча йиллардан кейин китоб варақларига зарар етиши эҳтимоли мавжуд.
Антонио таклиф қилаётган дезинфекция қилиш усули Ҳабиб Адам томонидан ҳашоратларнинг личинкалари ва замбуруғларга суст таъсир кўрсатиши туфайли инкор қилинмоқда. Яна бир ихтилофли томони варақларни таъмирлаш ва текислашда иссиқликдан фойдаланиш билан боғлиқ. Таъмирлаш учун махсус ишлаб чиқарилган метилцеллюлоза елими иссиқлик таъсирида эрийди. Бу ҳолат таъмирланган қоғозларни иссиқ босим остида текислашда ниҳоятда катта қулайлик туғдиради.
Одатда, Ҳабиб Адам бошчилигидаги реставрация лабораторияси ходимлари ҳар бир таъмирлаб бўлинган варақни махсус эритма ёрдамида намлаб олгач, релиз қоғозлари орасида бир неча сонияга иссиқ пресс остига қўйиб олмоқдалар. Шунингдек, Ҳабиб Адамнинг қўлёзма китобларни таъмирлашда варақнинг бирон бир қисмини ҳам беэътибор қолдирмасдан, ҳатто кичик бир тешикни ҳам ҳароратдан фойдаланиб таъмирланадиган махсус елимли қоғоз ёрдамида ямашининг гувоҳи бўлдик.
Италиялик мутахассис Марко ди Белла қўлёзмалар муқовалари бўйича йирик мутахассис бўлиб, у бир қатор халқаро лойиҳалар иштирокчиси. Ушбу мутахассиснинг икки ҳафталик ўқув-амалий машғулотлари давомида Шарқ мусулмон китобат санъати анъаналари асосида намуна муляжлар ясадик. Шунингдек, муқовасига турли даражада зарар етган қўлёзмаларни ажратиб, уларни таъмирладик. Марко ди Белла таъмирлаш жараёнида ПВА елимини умуман ишлатмас экан.
Антонио Мирабиле уни метилцеллюлоза елими билан аралашмасини ишлатиш мумкин деб ҳисоблайди. Марко ди Белланинг яна бир принципиал позицияси қўлёзмаларга минимум ўзгартиришлар киритиш керак деб ўйлайди.
Марконинг фикрича, китобга етган талофат ҳеч қандай ўзгаришларга олиб келмаса, уни ҳатто таъмирлаш ҳам зарур эмас. Китобдаги барча материалларни, ҳатто уни тикишда ишлатилган ипнинг ёки аввал амалга оширилган таъмирни ҳам агарда варақнинг умумий ҳолатига зарар етказмаётган бўлса, тарихий ашё эканлигини, келажакда тадқиқотчилар учун зарур бўлиш эҳтимолини инобатга олиб, уларни аслича сақлаб қолиш тарафдори.
Хулоса қилиб айтсак, Антонио Мирабиле ўз фаолияти давомида кўпроқ шахсий коллекционерлар ва музейларнинг буюртмаси билан шуғулланганлиги туфайли, у ҳар қандай китобни маълум қоидалардан четга чиқмаган ҳолда таъмирлаш мумкин деб ҳисоблайди. Бунинг учун, таъмирланиши лозим бўлган варақлар ўз аслига яқин ҳолда таъминланиши учун зарур бўлган барча материаллар ва шартшароитлар мавжуд бўлиши керак албатта.
Ҳабиб Адам эса, ҳар қандай талофатланган қўлёзмани ҳар қандай шароитда ҳар бир зарарланган қисмини таъмирлаш тарафдори. Таъмир жараёнида қўлёзманинг ҳар бир қисми реставрация жараёнининг барча босқичларидан тўла ўтиши шарт. Булар дезинфекция, кимёвий ишлов бериш, варақларни таъмирлаш ва бошқалар. У фаолият олиб бораётган марказда барча шартшароитлар мавжудлиги ва материаллар билан тўла таъминланганлиги юқоридаги жараённи тўлақонли амалга оширишга имконият беради.
Марко ди Белла консерватор-реставратор бўлиб, унинг фаолиятида консервация масалалари асосий ўринни эгаллайди. Унинг фикрича, реставрация қилиш мумкин. Қўлёзмаларнинг яроқсиз ҳолга келган қисмлари эса, оригиналидан узоқ бўлмаган жойда сақланиши керак. Бу материаллар китобларнинг кодикологик аспектларини ўрганувчи тадқиқотчилар учун жуда зарур.
Марконинг фикрича, Европада ҳозирда реставрация ва консервация масалаларини молиялаштиришда етишмовчиликлар бор. Яқин орада бу муаммо янада чуқурлашиб боради. Мавжуд шароитда асосий урғу жуда ҳам қиммат бўлган реставрация жараёнига эмас, балки консервация масалаларига қаратилиши керак. Бу учала мутахассиснинг қарашларини бирлаштириб турувчи аспектлар ҳам мавжуд. Уларнинг ҳаммаси реставрация жараёнининг нақадар оғир ва жиддий масала эканлигини чуқур ҳис қиладилар. Учалови ҳам ўз соҳасининг етук мутахассислари бў-либ, қўлёзмаларни реставрация қилиш учун зарур бўлган барча билимларга, кўп йиллик иш тажрибаси ва катта илмий салоҳиятга эга. Қўлёзмаларнинг тўғри ва тўлақонли таъмирланиши масалани тўла-тўкис ҳал қилиб бера олмайди.
Антонио Марабиле, Марко ди Белла ва Ҳабиб Адам китобларни фондларда реставрация ва консервация талабларига оригиналлари ўрнига муқобил нусхалардан фойдаланиш амалиётини жорий қилиш ва умуман қўлёзмаларга бўлган муносабатни кескин ўзгартириш масалаларини ўз фаолиятларининг асосий тамойилларидан деб ҳисоблайдилар.
Кутубхона реставрация лабораторияси ходимлари учун ўтган йил давомидаги ўқув-машғулотлари ва дунё реставраторлари орасида таниқли бўлган мутахассислар билан мулоқотлар ниҳоятда фойдали ва самарали бўлди.
Бу уч мутахассиснинг барча фикр ва қарашлари биз учун ниҳоятда қадрлидир. Бизнинг навбатдаги вазифаларимиз – юқоридаги маълумотларни ўзлаштириб шарт-шароитлардан келиб чиқиб, кутубхонанинг нодир китоблар фонди учун энг фойдали бўлган ўз йўналишимизни ишлаб чиқишимиз зарур бўлади. Бунинг учун реставрация лабораториясининг ҳар бир аъзоси ва кутубхона раҳбарияти ҳамкорликда юқорида тилга олинган ижобий жараёнларни давом эттириш учун максимал куч-қувватларини сарфлашлари лозим
