В статье автор рассказывает об исторической деятельности областной библиотеки Хорезмской области, которая была открыта в 1936 году. Первоначально книжный фонд насчитывал около 6000 экземпляров печатных изданий и за прошедшие 80 лет общий фонд уже составляет более 650 тысяч единиц. Важно отметить, что в последние годы по всей республике проводятся реформы развития информационно-библиотечных учреждений. В результате в 2019 году в областной библиотеке произведен капитальный ремонт и реконструкция здания, где были созданы все необходимые условия для обслуживания читателей. Кроме того, библиотека была оснащена новейшим современным технологическим оборудованием, которое позволяет эффективно обеспечивать обслуживание пользователей. Библиотека является методическим центром для всех районных библиотек области и предстоящей задачей в перспективе является создание электронного обеспечения информации по всей территории области.
Бугунги кунда ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш босқичма-босқич амалга оширилоқда. Бу эса, халқимиз, айниқса, аждодларимиз томонидан яратилган бой илмий мерос ва маънавий бойликларни пухта ўзлаштиришга кўмак беради, уларнинг маънавий етук инсон бўлиб шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирда ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, янги бино ва иншоотларни қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш, уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, электрон (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш муҳим вазифалардан биридир. Чунончи, бугунги кунда, Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказининг қайта таъмирланиб, моддий техник базаси замонавий ахборот коммуникация воситалари ва тизимлари билан янгиланаётганлиги, кутубхона соҳаси ва китоб ўқишга бўлаётган эътиборнинг яна бир намунасидир. Бу эса, ахборот-кутубхона маркази имиджини янада кўтариши билан бирга, унда кўрсатилаётган хизматлар турларини такомиллаштириш, кутубхона хизматидан фойдаланувчиларга янада самарали фойдаланишлари учун имкониятларини оширади. Шу билан бир қаторда, бугунги пандемия даврида китобхонларга масофадан туриб хизмат кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикадаги ахборот-кутубхона марказларини ўзаро боғлаб ягона маълумот алмашинувини таъминлаш мақсадида Миллий умумтаълим электрон кутубхона «Uznel» лойиҳасидан самарали фойдаланилмоқда. Айни пайтда, ушбу дастурга мутахассислар томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида 2100 тага яқин библиографик ёзув киритилди. Бу эса, Хоразм вилояти АКМ даги мавжуд электрон ресурслардан республиканинг бошқа ҳудудларидан туриб ҳам фойдаланиш имконини беради.
Ахборот-кутубхона маркази 2017 йилда Тошкентдаги Гёте институти билан ҳамкорликда «Немис тили ўқув маркази» ташкил этилган бўлиб, АКМ ва институт ўртасида доимий ахборот ва адабиётлар алмашишни йўлга қўйилган. Бу йил АКМга 80 дан ошиқ турли мавзудаги адабиётлар ва 120 дан ортиқ журнал ҳамда Гёте институти гранти ҳисобидан сўнгги русумидаги техник жиҳозлар билан таъминланди.
Айни пайтда, вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий фонди 650 мингга яқин нусхани ташкил этади. Биргина «Нодир адабиётлар» хизматининг умумий фондида, 2000 дан ортиқ нодир китоб, 300 га яқин ноёб қўлёзма сақланмоқда. Яқинда, Хоразм Маъмун академияси мутахассислари билан ҳамкорликда ушбу ноёб қўлёзмалар чуқур ўрганилиб, уларнинг электрон нусхаларини яратиш ишлари амалга оширилди.
«Нодир адабиётлар» хизматида сақланаётган асарлар ичида рус, инглиз, немис, араб ва форс тилларида XVIII–XIX асрларда чоп этилган адабиётлар мавжуд. Жумладан, 1898 йилда Берлинда чоп этилган француз ёзувчиси Эмиль Золянинг «Париж», 1910 йилда нашр этилган «Париж ва Вена тарихи» асарлари ҳам мавжуд. Ушбу асарларнинг барчасини электрон шакли яратилган ва умумий фойдаланиш учун ҳавола этилган.
Китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш, янги фойдаланувчиларни жалб қилиш мақсадида мутахассисларимиз томонидан ижтимоий тармоқларда самарали тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз. Жумладан, Уoutube каналида китобхонликка оид 30 дан ортиқ видеоролик жойлаштирилди. Улар мунтазам равишда маҳаллий телеканаллар орқали ҳам намойиш этиб келинмоқда.
Бугунги кунда марказ ўз фаолиятини мониторинг қилиб, таҳлиллар асосида ютуқ ва камчиликлари аниқланмоқда. Бунинг учун мутахассис ходимларимиз томонидан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли қатламлари орасида сўровномалар ўтказилди. Сўровномада «Сиз ўқимоқчи бўлган китобингиз қандай кўринишда бўлишини хоҳлайсиз?» деган саволга 65,6 фоизи «электрон шаклда», 34,4 фоизи эса, «босма шаклда» деб жавоб берди. Бу ҳол бугунги шароитда аҳолининг соғлиғини сақлаш биринчи масала бўлиб турган пайтда, бизнинг фаолиятимиз учун аниқ йўналиш-ларни кўрсатади. Шу сабабдан, вилоят ахборот-кутубхона марказида мавжуд фондларни электрон шаклга ўтказиш, шу орқали аҳолига масофадан туриб ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатишни кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса, бир қатор саҳифалар очилиб, турли лойиҳалар амалга оширилди. Масалан, марказнинг «Телеграм» каналида «Birga kitob o‘qiymiz» саҳифасида мингдан ортиқ жаҳон ва ўзбек ёзувчи, публицистларининг энг сара асарлари электрон нусхаларини жойлаб китобхонларга тавсия қилмоқдамиз. Шунингдек, шу номдаги аудио китоблар каналимиз ҳам фаолият олиб бормоқда. Унда 1500 дан ортиқ бадиий адабиётларнинг аудио шакллари жойлаштирилган. Facebook, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали ҳам фойдаланувчиларга тарғиботлар ва тавсиялар бериб келинмоқда. Сўровнома қатнашчиларининг «Аудио китоб ҳақида фикрингиз?» деб берилган саволига 85,9 фоизи ижобий фикр билдирганлиги, ушбу йўналишдаги ишларга талаб юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Ходимларимиз аҳолига узлуксиз кутубхона хизматларини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда кўчма кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйди. Натижада, пандемия даврида кутубхона хизматларидан фойдаланувчиларнинг сони 20 % га ортди. Навбатдаги вазифамиз эса, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари фондларини босқичма-босқич янгилаш ва тўлдиш, уларни моддий-техник базасини янгилаш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва китобсавдо ташкилотлари билан ҳамкорликда чора тадбирларни амалга оширишдир.
