Аннотация: Мақолада Ўзбекистонда тарихий мавзудаги нашрлар библиографиясини тузишда иштирок этган олимларнинг фаолияти таҳлил қилинган. Библиографларнинг қўлланмаларига киритилган адабиётлар рўйхати таҳлили орқали уларнинг мақсади,вазифаси илмий изланишларини олиб боришдаги ўрни очиб берилган. Шунингдек, мақолада Сурхандарё ўлкашунослигини ўрганишга бағишланган тўплам китобидаги мақолаларнинг ўлкашунослик изланишларидаги ўрни очиб берилган.

 

 Калит сўзлар: кутубхона, китоб, мақола, библиография, қидириш, тангалаш, жойлаштириш

 

Аннотация: В статье анализируется деятельность ученых, работавших над составлением библиографии исторических изданий Узбекистана. В данной статье также анализируется библиография исторической литературы, раскрываются их назначение, функции и место в проведении научных исследований в исторической науке. В статье также раскрывается место статей в сборнике, посвященном изучению Сурхандарьинского краеведения в краеведении.

 

Ключевые слова: библиотека, книга, статья, библиография, поиск, монета, размещение.

 

Тарих фанидаги маданиятлар тарихини ўрганувчи тадқиқодчилар, изланишларни олиб боришда бар ча тилдаги, турли жойларда нашр қилинган мавзудаги нашрларни қидириб топишга катта вақт сарфлашларига тўғри келишини тўғри тушунган Ўзбекистонлик йирик тарихчи манбашунос, тарихшунос олим т.ф.д. профессор Б.В.Лунин тарих ва ижтимой фанлар бўйича кундалик библиографияни тузишга ўз ҳиссасини қўшган. Б.В.Лунин тарихчилар, ижтимоий соҳа тадқиқодчилари ўзларига керакли нашрларни топишда тўғри тузилган библиографик қўлланмалардан фойдаланиш, уларнинг мавзуларга кириб боришларида ёрдам беришини ҳис қилган бўлса керакки, фанлардаги мавзуларни ўрганишдаги асосий манба бўлган, «Библиографический указатель литературы по археологии, истории, этнографии, философии и праву Узбекистана» библиографиясини йиллик адабиётлар асосида тузиб борган. Тарихий мавзудаги библиографик қўлланма ушбу мавзуда олиб борилаётган тадқиқот жараёнининг бир қисми бўлиб, мавзуни ўрганиш, илмий ишлар олиб боришга доимий ёрдам бера оладиган қўлланма бўлиб турибди. Бундай тарихий мавзудаги библиографик қўлланмалар тарихни ўрганувчи фанларда тарихий даврларни, маданиятлар тарихини, тарихий ёдгорликларни, йўллар тарихини, шаҳарлар тарихини ва шахслар фаолияти бўйича адбиётлар рўйхатини берадиган тарихий ўлкашунослик мавзусидан библиографик қўлланмаларни тузиш муаллифлардан библиографик услубиятини билишни талаб қилади. Шу билан бирга, тарихий ўлкашунослик библиографияси жамият ривожланишида бир қатор вазифаларни бажара олади, улардан:

- тарихий ўлкашунослик мавзусида илмий иш олиб борувчи тадқиқодчиларга адабиётлар рўйхатини тузиб бера олади;

- тарихий ўлкашунослик мазусидаги библиографик рўйхатларнинг барча турлари орқали ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, ўзи туғилиб ўсган жойга тўғри муносабатда бўлишга таъсирини ҳисобга олиб, бундай рўйхатларни тузишни барча кутубхоналарга юклаш мумкин.

- тарихий ўлкашунослик мазусидаги библиографик рўйхатларнинг жамият аъзолари маънавияти, тафаккури, онги, дунёқараши шаклланишига ёрдам бера олади;

Тарихий ўлкашунослик библиографияси тарихий мавзуларни ўрганишда қидирув, библиографик тавсиф, мақсадли танлаш, топилган нашрларни мавзулар бўйича илмий тизимлаштириш, олинган маълумотларни тадқиқотчига етказиш техникаси ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

Тарихий ўлкашунослик библиографияси асосан фаннинг тадқиқот жараёнларига ёрдам бера олишини тадқиқодчилар яхши билишини, археолог олимлардан академиклар Я. Ғуломов, М.Е.Массон, А.Асқарова, Э.В.Ртвеладзе, А.Сагдуллаевлар нашрларидаги археологик ёдгорликлардан топилган буюмлар орқали тарихий ўлкашунослик бўйича илмий нашрларга тузилган библиографик қўлланмалар орқали ўрганилиши мумкин. Тарих фанидаги жойлар тарихига оид нашрларнинг библиографияси ривожланишига мамалкатдаги илмий текшириш институтларнинг мавжудлиги уларнинг фаолияти, олий таълим муассасаларида факультет ва йўналишлари мавжудлиги белгилаши мумкин. Библиографик қўланмалар тузиш услубиятининг асосини қуйидаги йўналишлар ташкил қилади:

- мавзулар бўйича адабиётларни қидириш, бунда библиографик қўлланмаларни тузувчилар мавзу бўйича нашрларни барча универсал кундалик ва соҳа бўйича илмий ёрдамчи қўлланмалардан қиди-
риш;

- тарихий ўлкашунослик мавзусидаги қўлланмаларни тузишда адабиётларни қидириш учун у мутахассис бўлиши кераклиги;

- мавзу бўйича нашрларни қидирувчи сифатида мавзудаги барча нашрларни тўғри, тўлиқ танлаш имкониятига эга бўлиш;

Агар биз тарихий мавзуда Э.В.Ртвеладзе, Г.А. Пугаченкова, М.Филанович, Ю.Ф.Буряковга, А.Сагдуллаев нашрларига тузилган библиографик қўлланмаларида уларнинг нашрлари хронологияси бўйича биринчи мақоласидан қўлланмани чиққан давригача нашр қилинган биринчи мақоласидан шу давргача нашрдан чиққан адабиётлари киритилган бўлади[1].

Тарихий ўлкашунослик мавзусидаги библиографик қўлланмани тузувчи мутахассис қидириб топилган нашрларни мавзуга тааллуқлилиги бўйича баҳолаш орқали библиографик қўлланмага киритади. Шахс нашрлари бўйича библиография бўлса унинг нашрларини ва унинг фаолиятини баҳолаш бўйича нашрларни танлашга тўғри келади. Шахс нашрлари бўйича библиографияда асосий эътибор қидириш ва танлашда унинг ва у ҳақидаги нашрларнинг тўлалигига эришишга қаратилади.

Тарихий ўлкашунослик изланишларнинг мавзуси бўйча тузиладиган қўлланмаларга нашрларни қидириш бу кўп нашрлар ичидан кераклисини библиографик қўлланмага киритиш талаб қилинади. Топилган жуда кўп нашрлардан илмий аҳамиятга эга ва қидирув мавзусига мос келадиган илмий китоб ва мақолаларни қидирамиз. Ўзбекистон ва Ўрта Осиёнинг антик ва илк темир даври тарихида давлатчилик, шахар маданиятининг шакилланиши бўйича нашр қилинган нашрларни библиографик қўлланмаларга киритишда агар у китоб монография бўлиб, алоҳида мавзуни ўрганса, уларни мавзуси бўйича қўлланмаларга киритса бўлади. Агар тўплам шаклидаги китобдаги мақолаларни қўлланмага киритиш керак бўлса, унда тузувчидан ҳар битта мақолани алоҳида ўрганиши керак бўлади[2].

Шунингдек Ўзбекистон ва Ўрта Осиёнинг турли вилоятлардаги эрамиздан аввалги V асридан эрамизнинг III асригача бўлган сўнги бронза ва илк темир давридаги давлат, шаҳар маданиятларининг шаклланишини сақловчи нашрлар библиографиясига киритилиши мумкин бўлган тўплам китоблардан бири «Краеведения Сурхандарии» (Сурхандарё ўлкашунослиги) номли китобда бўлиб, унда Грек-Бақтрия, Кушон давлатчилигидан сақланиб қолган моддий ва маънавий маданияти бўйича нашр қилинган илмий, илмий-оммабоп, дарслик, маълумотнома, ахборотли, ишлаб чиқариш, ҳужжатли нашрларни ўз ичига олган. Сурхандарё вилоятида бу давр археологик ёдгорликлардан ҳисобланган Фаёзтепа, Кампиртепа, Далварзинтепа, Қоратепа, Айритом ва бошқа кўплаб ёдгорликлар ҳақидаги бундай нашрларни ўрганиш мумкин.

Сурхондарё вилоятидаги Антик давр ёдгорликларини ўрганувчи «Краеведения Сурхандарии» (Сурхандарё ўлкашунослиги) номли китобда вилоятнинг антик давр ёдгорликлари бўйича илмий ва оммабоп мақолаларни ўз ичига олган тарихий – ўлкашунослик нашр ҳисобланади.

Китобнинг биринчи мақоласида академик А. Сагдуллаев антик давр ёдгорлиги бўлган Муллали археологик ёдгорлигидан топилган сопол бюмларнинг ясалган даври, хажмини чуқур ўрганиш билан бирга, хўжаликдаги уларнинг ўрнини тахлил қилиб ўтган. Шунингдек мақолада ёдгорликда олиб борилган қазиш ишларининг олиб борилиш давр ва ёдгорлик ким томонидан очилганлиги кенг китобхонларга тушунарли тилда очиб берилган.

Кейинги «Кушонлар даврида Тохаристон ҳайкалтарошлигидаги худолар тасвирлари» номли мақолада академик Г.А.Пугаченкова антик давр маданиятида махалий ҳалқлар томонидан этиқод қилган илохиятларнинг мовжудлигини кўрсатувчи тасивирий ва хайкалторошлик намуналари илмий тахлил қилиб берган. Уларда аник давирдаги Грекларнинг худоларининг таьсвирлари келтирилган танга пуллар, сопол бюмлардаги уларнинг таьсивирларига тахлил берилган. Шунингдек Мисир маданияти ва Ассирия маданиятидаги илохиятларини махалий ҳалқлар моддий маданиятида намуналаридан таьсвирлари борлигини Г,А.Пугаченкова мақоласида илмий тахлил қилган. Шунингдек мақолада ёдголиклардан топилган илохиётларнинг хайкалларидаги суратларни кенг китобхонларга тушунарли тилда тахлил қилиб берилган.

Ш. Р. Пидаев томонидан нашрга тайёрланган мақолада хўжалик ишлатилаётган уй рўзғор буюмлариининг махалий ахоли томонидан яратилганлиги, номи келтирилган ҳар бир уй рўзғор бюмининг хажми хўжаликдаги ўрни ўрганилган. Шунингдек ҳар бир уй рўзғор буюмининг 1000 йилдан кўп вақт хўжаликда ишлатилиши сабаблари тахлилга олинган. Антик давр махалий ахолисининг уй рўзғор бюмлари фойдаланиш нуқтаи назаридан аиқлик билан ўрганилганлиги илмий изланишнинг қиматини оширган дея оламиз.

Тўпламга киритилган Б . А . Козловский ва К.И.Шейколарнинг мақоласида эски Термез ёдгорлигида олиб борилган архологик тадқиқодлар тарихи, уларда иштирок этган олимларнинг фаолияти улартомонидан ўрганилиб, ёдгорликдан сақланиб қолган курилишларнинг қодиқлари орқали, ўша даврда қўрилган қўрғон кўриниши қайта тикланади. Бу ўрганилагн ёдгорликни тикланган намунасини ўрганиш ўрганишга барча ёшдаги ва қизиқишдаги китобхонларни жалб қилишимиз мумкин деб хисоблаш мумкин. И.Г.Скугарованинг Ангора минтақасидаги номсиз тепаликни ўрганиш бўйича олиб борилган археологик ёдгорликнинг ўрганилиши орқали бу ердаги олиб борилган қурилиши ишларининг бошланиш давридаги қурилган бинолар тахлил қилинган бўлиб, тепаликда сақланган бинолар қолдиқлар тахлил қилинган олимларнинг фаолияти очиб бериш билан ёдгорликдаги барча давирдан сақланиб қолган бинолар қолдиқларига тахлил берилган. Ёдгорликдан топилган сопол буюмларни ҳам уларнинг ясалиши хажми ва вазифаси бўйича тахлили қилинган. Ишлатилган қурилиш матераллари ҳам уларнинг тахлил қилиб берган. Ёдгорликдаги сопол буюмларнинг вазифаси очиб берилганлиги билан уларниг китобхонлари ҳам кенг китобхонлар бўла олишини кўрсатишимиз мумкин.берилган Б.Я.Ставискийнинг Кўҳна Термиздаги Қоратепанинг археологик ўрганилишининг тарихи ҳақида (1936 йил ёзидан) мақоласида ушбу ёдгорликда ўша давирда бошланган архологик изланишлар тарихига унда қатнашган олимлар уларнинг ёдгорликнинг қайси қисмидан қандай мақсадларда тадқиқод олиб борганлигини очиб берган қазишмаларда топилган қурилиш биноларидаги ҳар бир олиб борилган ишларга алохида тўхталиб ўтилганлиги билан бу мақола кенг китобхонларга мўлжаланганлигини билдиради. Б. Д. Кочневнинг Термиздан кечган қорахоний дирҳамлари хазинасини топиб ўрганилган ёдгорликларда олиб борилган ишлар уларда қатнашган археолог олимлар М.Е.Массон ва унинг рахбарлигидаги экспедичясида қатнашган олимларнинг фаолияти тахлил қилинган. Ёдгорликдан топилган хазинадаги тангаларнинг қайси хукумдорга тегишлилиги бўйича ҳам М.Е.Массон ўз фикирларини катта тадқиқодчи сифатида билдириб ўтганлиги ёшларни археология фанига, қадимги давирни мустақил ўрганишга бўлган қизиқишини ўстириши мумкин. Танга пуллардаги тасвирий намуналар билан бирга улардаги ёзувларни ҳам тахлил қилинади.Корохонийлар давридаги тангалар топилган жойи даври бўйича тахлил қилинган.Қизиқарли ва тушунарли тилда тахлил қилинганлиги мақоланинг хизмат доирасиникенгайтиради.

Э. Г. Некрасова, В.М. Филимоновлар Термез шахриёдгорлиги хисобланган Султон - Саодат ансамблидаги ханакохини тахлил қилишга бағишланган мақоласида ушбу ханақохнинг қурилишдан мақсади,ундаги қўрилишда ишлатилган гиштла,устунла хоналарнинг сони уларнинг вазифасига алохида тўхталиши билан бирга уларнинг қайси асирда қандай холатга келганлиги ва қайси асирларда яна тикланганлиги ҳақида мальлумотлар киритилган.Темур даврида термез шахрининг қайта тикланиши ундаги хўжалик ишлари хақида ҳам қизиқарли малумотлар берилган.

Шунингдек китобга тарихий мавзуда ёзилган Э. В. Ртвеладзенинг IХ–ХIII аср бош-
ларида Шимолий Тохаристон тарихига оид мақоласида шу асирлардаги жамиятни, мамлакатни бошқариш тизими унда феодаллар синфининг хуқуқ ва имкониятларининг кенгайганлигини тахлил қилиб ўтади. Бу мавзеда хукумронлигини ўрнадган феодал хукумдорларнинг фаолияти очиб берилган. Ш. С. Камолиддиновнинг Самоний ва унинг Термиз ҳақидаги маълумотлари номли мақолалари тўплам китобга киритилган. Тўпламга киритилган мақолаларнинг асосий тадқиқот объектига айланган энг қадимий буддавийлик динининг ибодатхоналарининг мажмуалари Фаёзтепа (милоддан аввалги I аср - милодий III аср), Кампиртепа, Қоратепадан топилганлиги мақолада очиб берилган. Қадимги мусиқачилар тасвирланган машҳур Айртом фризи элементларининг топилиши эса бу ҳудудда антик даври маданияти даврида буддизм динига махалий ахоли этиқод қилинганлиги ва эллинистик маданият элементлари топилганлигидан далолат беради. Фаёзтепа археологик ёдгорлигининг очиб ўрганилиши билан яна бир янги буддавийлик ёдгорликларини сақловчи масканларнинг очилишига биринчи туртки бўлди.

Кушон империяси (эрамизнинг I–IV асрлари) ёдгорликлари орасида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида, Далверзинтепа архологик ёдгорлиги – подшоларининг пойтахт шахари сифатида археологлар, санъатшунослар, тангашунослар, тарихчилар томонидан кенг ва чуқур ўрганилган бўлиб, ундан кўплаб манбалар орқали моддий ва маьнавий маданиятимизни очиб берган мақолар, китоблар нашр қилинган. Ушбу ёдгорликни чуқур ўрганиш 1967 йилда тарихчилар Галина Пугаченкова ва М.Е.Массон томонидан бошланган. Қадимий шаҳарнинг шимолий қисмида Бақтрия маъбудасининг ибодатхонаси ва ноёб рангтасвир намуналари топилган. Аҳоли пункти ҳудудидан эрамизнинг 1-аср бошларида барпо этилган буддавийлар ибодатхонасининг харобалари топилган. Кушонлар салтанати даврида маҳалий халқларнинг шаҳарлари, аҳоли турар жойлари гуллаб-яшнаганлигини кўрсатувчи турар жойларнинг қодиқлари топилган.

Бу китобда шунингдек янги давирдаги вилоят маркази бўлган Термез шахрининг ривожланши тарихи очиб берилган. Шунингдек вилоятда яшаган халқлар томонидан хафта кунларини муқадластириш бўйича дунёқарашлари тахлил қилувчи мақола ҳам киритилган. Ҳафтанинг кунлари қандай маросмилар ўтқазилганлигини шанбани бу ердаги халқлар қишлоқ хўжалигини ишларини бошлаш куни сифатида қарашган Наврўзга яқин бўлган шанба кунларида ер хайдайдиган навозлар турли безаклар билан безатилганлиги ,аёлар бу вақтда уйларини кераксиз буюмлардан тозалашган.

Тўпламнинг охирги мақоласида архитектура қурилиш сохасини ўрганган олима
З. Аршавскаянинг китобга киритилган мақоласи Сурхондарёда антик ва илк темир давридан яшаган хақларнинг табият томонидан яратилган ер ости манзигохларидан, уй жой сифатида фойдаланганлигини ўрганишга бағишланган бўлиб, ахолининг шу давридаги маданиятда сув хавзалари ён бағрида табий холда хосил бўлган ғрлардан, ертўлалардан уй жой сифатида фойдаланилганлигини ўрганиб, уларнинг ўлчамлари инсонларнинг яшашлари учун шароитлари,хонлар сони яшашга фойдаланишга лойиқлиги жойларнинг ўлчамлари, хоналарнинг ҳажмини ўрганиш орқали таҳлил қилиб берганлиги билан илмий ходимлар мутахассисларга мўлжаланган. Шунингдек, бу маълумотлар мустақил ўрганувчи кенг китобхонларга ҳам фойдали эканлилигини кўрсатади.

Ушбу мақоладаги ёдгорликларга муносабат билдирган олимланинг адабиётларининг иқтибослари уларнинг фикрларини таҳлил қилиш билан очиб берлганлиги билан унинг қадри яна ҳам оширилган дея оламиз.

Ушбу илмий оммабоп китобда шу мақолалар билан бирга ушбу ёдгорликларни ўрганган йирик тарихчи, археолог, тангашунос, элшунос олимларнинг китоб ва мақолаларининг библиографиясини вилоят ёдгорликлари бўйича ҳам алохида тузилганлигини кўришимиз мумкин. Бу библиографияга киритилган нашрлар асосан вилоят археологик ёдгорликларини ўрганган олимларнинг илмий нашрлари тўлиқ киритилган дейш мумкин. Бу рўйхатга киритилган нашрлар илмий ишларни олиб борувчи мутахасис китобхонларга мўлжаланган дея оламиз. Қўланмаган киритилган нашрлар алфавит тартибида жойлаштирилган бўлиб, ислмр ичида ёдгорликларни ўрганган нашрлар китобхонлиги доираси ва мақсади бўйича яьни илмий нашрлар олдиган чиқарилган бўлиб, кейин кенг китобхонларга мўлжаланган нашрлар киритилган. академик саньатшунослик доктори, профессор Г. А. Пугаченкованинг нашрлари саньатшунослик бўйича нашр қилинган китоблари мақолалари берилиб мазмуни бўйича ажратиб олинганлигини кўришимиз мумкин, кейин ушбу олиманинг антик давр архологияси бўйича нашр қилинган китоблари, мақолалари, шу библиографияда унинг нашрларини Ўрта Осиё ва Ўзбекистонинг антик давр архитеутураси бўйича нашр қилинган китоблари ва мақолалари рўйхати билан якунланганлиги уларнинг китобхонлари учт йўналиш илмий ходимлари бўлиши мумкинлигини билишимиз мумкин [2].

Бу адабиётлар рўйхатини ўрганиш орқали Ўзбекистон ва жаҳонинг турли мамлакт олимларидан кимлар Ўрта Осиё ва Ўзбекистонинг антик давр археологияси, архитектураси ва саньатшунослиги билан шуғуланганлигини билишимиз мумкин шунингдек тарихий ўлкашунослик нашрлари сифатида олинши мумкин бўлган бу нашрдаги мақолалр ўз қадрини хеч қачон йўқотмаслигини кўришимиз мумкин.

Қадимшуносликни ўрганган олимларнинг мавзу бўйича нашрлари библиографияси билан бирга олимлар фаолияти учун тузилган шахс библиографияси мавзуларни ўрганишда хизмат кўрсатиш даражаси бир биридан ажратилиши шарт эмас. Улардаги нашрлар тарихий даври, ўрганилган ёдгорликлари билан тарихий мавзуларни очиб бериши билан бир бирига яқинлигини библиографияни тузувчилари хисобга олишлари крак бўлади.

Ушбу олимлар томонидан ёдгорликларнинг қачон кандай ўрганилган билишимиз учун имконият яратилаган бўлиб, улар нашрдан чиқарган китблар, мақолалар орқали кенг китобхонлар ҳам тўлиқ, тушунарли, қизиқарли малумотлар билан танишишига имконият яратилган. Библиографик рўйхатдан Сурхандарёнинг археологик ёдгорликларини, Антик даврининг турли мавзуларини ўрганган олимларни фаолияти хақида тассавурга эга бўлиш ёшлар китобхонлигида асосий масала хисобланади.[3].

Ушбу китодаги барча мақолаларни мазмуни вилоят билан боғлиқлиги орқали ушбу тўп-ламга киритилган. Барча мақолалар библиографик рйхатлари билан таминланганлигини алохида кўриб чиқилиши мумкин. Академик Э.В. Ртвеладзенинг китобдаги мавзуларга бағишланган мақоласидаги библиографик рўйхатда 8 та илмий мақола ва алохида китобларнинг библиографияси берилган бўлиб, улардан китобхонлар антик давр, у ердаги давлатчилик, шаҳар, дехқончилик,чорвачилик маданиятининг қай даражада ривожланганлигини танга пулларни, архетектура ёдгорликлари бўлган саройлар,ибодатхоналар, хунармандчилик,уй жой биноларини илмий тахлил бағишланган мақолалари илмий, оммабоп китобларнинг библиографик рўйхатлари ҳам киритилган. Бу авторларнинг турли хилдаги нашрлари билан танишган китобхон археология, саньатшунослик, тангашунослик, архитектура саньати бўйича қизиқарли маьлумотларни олиши мумкин .

Энг асосий масала бу китобдаги мақолаларнинг ягона вилоятнинг қадимги антик давр ёдгорлиларини ўрганиша бағишланганлиги билан ажралиб туради. Ўрганилётган давирдаги ёдгорликлардаги моддий ва маънавий маданиятни намуналарининг тахлилни Ўзбекистонинг ёдголикларини ўрганишга бағишланган тарихий ўлкашунослик нашрлари сифатида ўрганилиши,тахлил қилиниши мумкин. Шунингдек бу нашиларни минтақа ва мамлакатнинг моддий ва маьнавий маданиятини ўрганувчи манбалар сифатида ҳам китобхонларга тавсия қилишимиз мумкин[4].

Бундай китоблар мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидаги археологик ёдгорликларни ўрганиш орқали антик давр маданиятини очиб бериш бўйича илмий томондан ўрганиш билан бир қаторда илмий –оммабоп томондан кенг китобхонларга ҳам кенг тавсия қилиниши мумкин бўлган мақолалар бўйича тавсия қилиниши китобхонлар қизиқишини оширишда мухим ахамиятга эга бўлиб қолади.

 Ўзида қадимги маданиятларни сақловчи Бухоро, Самарқанда, Хива, Шахрисабз, Тошкент шахарлари унинг атрофидаги археологик ёдгорликларни ўрганган нашрларни тарихий ўлкашунослик нашрларига киритиб, олимларнинг изланишлари бўйича нашр қилинган мақолалар ҳам қизиқарли,тушунарли ёзилиши бўйича тарихий ўлкашунослик қўлланмаларида ўз ўрнига эга бўлишлари керак деб хисоблаймиз.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Байтураев Т.Д. Библиография изданий ГА Пугаченковой как источник краеведческой библиографии //ВестникСанкт-Петербургского государственного института культуры.2021. №2(47).-с. 170-173

 2. Байтураев Т.Д Региональные, страноведческие и краеведческие издания академика Э.В.Ртвеладзе и библиографирование этих изданий //Библиография и книговедение.2022.№5-6.-с. 206-213

 3. Краеведение Сурандарии(Сборник статей). – Ташкент, Узбекистан.1989.– 179 с.

 4. Байтураев Т.Д. Тарихий ўлкашунослик нашрларининг ёшлар мутола маданиятига таьсири//ЎзДСМИ хабарлари.-2023 №1(24). – б.125 –128.