Средства массовой информации регулярно освещают события, происходящие в Национальной библиотеке Узбекистана. В статье можно ознакомиться с информацией о ежемесячных подборках публикаций о библиотеке, анализом публикационной активности сотрудников как одним из направлений деятельности библиотеки. Для того, чтобы можно было проанализировать публикационную активность в диаграмме указано количество статей, число публикаций в узбекских, российских журналах, газетах и сборниках, отраженные на веб-портале Национальной библиотеки. А также приведена краткая сравнительная таблица с крупными библиотеками стран СНГ по данному вопросу.
Жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда ва баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маънавий ҳаётимизни юксалтиришда улкан аҳамиятга эга бўлган ана шундай муҳим вазифаларни комплекс ҳал қилиш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, ўзбек ва дунё адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда кенг китобхонлар оммасига етказиш ишлари самарали ташкил этилмоқда.
Қабул қилинган қонун ва қарорлар, фан, таълим ва маданиятнинг юксалишига кенг имкониятлар очиб бериш билан бирга, ахборот манбаи бўлган кутубхоналарнинг фаолиятига ҳам катта ўзгаришлар киритилишига ва замон талабларига мос даражада ривожланишига замин яратмоқда.
Жумладан, бугунги кунда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва ахборот-кутубхона марказларидаги барча турдаги ахборот-кутубхона ресурсларининг ягона базасини шакллантириш ва ундан бошқа ахборот-кутубхона муассасаларида масофадан туриб фойдаланиш таъминланмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мамлакатимизда миллий ва жаҳон маданиятини, фан ва таълимни ривожлантириш манфаатлари йўлида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ва амалга оширувчи умумдавлат универсал ахборот-кутубхона муассасаси ҳисобланади. Миллий кутубхона фаолиятини ёритиб берувчи, кутубхона мутахассисларининг миллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида: («Infolib», «Kutubxona.uz», «Халқ сўзи», «Маърифат», «Олтин қалам», «Kultura.uz», «Народное слово», «Правда Востока» ва бошқ.) «Бiблiотечний Вiсник», «Вестник Библиотечной Ассамблеи Евразии», «Бiблiятэчны свет» ва бошқа бир қатор газета журналлар) ҳамда электрон ресурсларда чоп этилган соҳага оид маъруза ва чиқишлари акс эттирилган нашрлар ахборот-кутубхона фаолиятида ҳамда мамлакатимизда кутубхоначилик соҳасига қаратилган алоҳида эътиборда эканлигини кўрсатади.
2014 йилдан бошлаб юқорида кўрсатилган нашрларнинг электрон маълумотлар базаси Миллий библиография маълумотлар базасини шакллантириш хизмати томонидан мунтазам тўлдириб борилади.
Миллий кутубхонанинг natlib.uz порталида эса (1 расм) Ўзбекистон ва қардош халқлар матбуоти саҳифаларида 2004 – 2018 йилларда нашр этилган 416 та мақоланинг ўзбек, рус ва украин тилларидаги (PDF) электрон шакли жойлаштирилган. Шулардан 178 тасини кутубхона ходимлари томонидан тақдим этилган, 238 таси эса бошқа оммавий-ахборот воситаларидан йиғиб олинган.
Шулардан, Миллий кутубхонада олиб борилаётган илмий-амалий конференциялар ҳамда кутубхона доирасида ўтказиладиган кўргазмалар, ўқув-семинарлар ҳақидаги мақолалар 245 та, нодир нашрлар ҳақида 24 та, кутубхона фондлари ҳақида 12 та мақола, шунингдек, кутубхона хизматлари ҳақида: комплектлаш 5 та; библиография 9 та; каталоглаштириш 7 та; нашриёт ва нашр ишлари ҳақида 7 та; ўқиш заллари ҳақида 5 та, бундан ташқари 102 та мақола малака ошириш, китоб мутолааси, қонун ҳамда фармойишларга оид мақолалар ўрин олган.
1-диаграммада Ўзбекистон Миллий кутубхонаси порталида жойлаштирилган мақолалар нечта оммавий ахборот воситалари ва электрон русурслардан тўпланганлиги фоизи келтириб ўтилган.
2-диаграммада эса, Ўзбекистон ва МДҲ давлатларининг Миллий кутубхоналари порталларида «СМИ о нас» деб номланган рукнларини кузатиб, ушбу кутубхоналарнинг фаолияти, ютуқларини ўрганиб бориш, мақолалар кўрсаткичини кузатиб таҳлил қилиш мумкин.
Бугунги кунда ушбу мақолаларни кутубхона фойдаланувчилари www.natlib.uz портали орқали телефон ва бошқа қурилмалар воситасида ўқиши ва кўчириб олиши мумкин.
Республикамизда 14 та вилоят ахборот-кутубхона маркази бор. Ҳар бир АКМ сайтларидан кутубхона фаолиятини ёритиб берувчи бўлимлардан маълумотлар олиш мумкин, лекин ҳаммасида ҳам илмий мақолалар ҳақида маълумот берилмайди яъни соҳага оид маъруза ва чиқишлар акс эттирилган нашрларни алоҳида ёритиб бермайди. АКМ сайтларининг бир нечтасини мисол тариқасида эътиборга оладиган бўлсак, Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази сайтида – 2017 йилда 20 та; Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказида сайтида – 70 та мақола ва маъруза кутубхона фаолиятини ёритиб берувчи ва бошқа мавзулардаги нашрлар ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.
Илмий мақолаларни таҳлил қилиш, унинг кўрсаткичларини баҳолаш ва ахборот-кутубхоналарнинг илмий салоҳиятини баҳолаш воситаларидан бири сифатида фойдаланиш имконини беради. Маълумотлар базасида киритилган ходимларнинг барча мақолаларини таҳлили шуни кўрсатадики, тадқиқотчилар учун илмий жиҳатдан энг муҳим бўлган кутубхонанинг асосий касбий йўналиши, библиографик индекслар, библиография каталоглари, кутубхонашунослик, китоблар тарихи билан боғлиқ ишларда тақдим этилади.
Хулоса қилиб айтганда, кутубхоналар порталида жойлаштирилган соҳавий мақолалар ёрдамида ушбу фаолиятни масофадан кузатиб бориш ва фойдаланувчиларнинг кутубхоналарга бўлган қизиқишларини янада ортишида алоҳида аҳамият касб этади.
