Annotation: The article studies the methodology of compiling bibliographic manuals on historical topics in Uzbekistan, the importance of bibliographic manuals related to places of study of these topics, historical monuments and personal literature. The article also separately examines the educational and scientific significance of the bibliographic reference book compiled by individual publishersKey words: history, monument, personality, bibliography, publishing house, selection, placement.

Аннотация: Мақолада Ўзбекистондаги тарихий мавзудаги библиографик қўлланмаларни тузиш услубияти, ушбу мавзуларни ўрганишдаги жойлар, тарихий ёдгорликлар ва шахс адабиётлари билан боғлиқ бўлган библиографик қўлланмаларнинг аҳамиятига, шунингдек, шахс нашрлар бўйича тузилган библиографик қўлланмаларнинг тарбиявий, илмий аҳамиятига ҳам мақолада алоҳида тўхталиб ўтилган.

Калит сўзлар: тарих, ёдгорлик, шахс, библиография, нашр, танлаш, жойлаштириш

Аннотация: В статье изучается методика составления библиографических пособий по историческим темам в Узбекистане, значение библиографических пособий, связанных с местами изучения этих тем, историческими памятниками и личной литературой. Также отдельно в статье рассматривается образовательная и научная значимость библиографического справочника, составленного отдельными издательствами.

Ключевые слова: история, памятник, личность, библиография, издательство, отбор, размещение.

Ўзбекистонинг барча тарихий даврларни ўзида сақловчи тарихий маданий ёдгорликларни ўрганиш тадқиқодчилардан ушбу мавзуларда нашр қилинган китоблар, мақолалар библиографияси билан тўлиқ танишиб чиқишни талаб қилади. Мамлакатимизнинг барча жойлари ва тарихий даврлари бўйича сақланиб қолган тарихий маданий ёдгорликларнинг тўлиқ рўйхатлари шакллантирилган бўлиб, улардан фойдаланиш имконияти барча ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Тарихий мавзудаги адабиётларни библиографиялашда, яъни адабиётлар рўйхатини тузиш учун адабиётларни қидириш, танлашдаги биринчи талаб бу мавзудаги адабиётларни тўлиқлигига эришиш бўлади. Ўзбекистоннинг тарихий мавзудаги нашрлар библиографиясини олиб борувчи энг мукаммал қўлланма сифатида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан нашрга тайёрланаётган «Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси» электрон ойлик библиографик кўрсаткичини кўрсатишимиз мумкин. Ушбу қўлланмада Ўзбекистонда нашр қилинган тархий мазмундаги китоблар, журнал ва газета мақолаларининг кундалик библиографияси бериб келинмоқда. Бу библиографияда Ўзбекистон тарихига оид нашрлари библиографияси асосан кенг китобхонлар гуруҳига мўлжалланган бўлиб, нашрларни қидириш асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва вилоят кутубхоналарининг фондидаги нашрлар бўйича олиб борилади. Қўлламани нашрга тайёрлаш барча давлат стандарт ҳужжатлари асосида олиб борилишини алоҳида кўрсатишимиз мумкин.

Тарихчилар, барча соҳаларнинг мутахассислари Ўзбекистонинг тарихий-маданий ёдгорликлари бўйича қимматли библиографик маълумотларни биринчи навбатда ўзига таниш бўлган тарих дарсликлардан, илмий нашрларнинг деярли барчасидаги: изоҳлар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатини олишлари мумкин. Илмий мақолаларда, шунингдек, ҳаволалар ва изоҳлар мавжуд бўлиб, улардан муаллиф фойдаланган нашрлар доирасини аниқлаш мумкин бўлади. Бундай қидиришни илмий нашрлар орқали илмий ходим, тадқиқодчилар тўлиқ олиб боришлари мумкин. Тарихий адабиётларни библиографиясини тузувчи муассалар, ташкилотлар, илмий текшириш институтлари, олий таълимнинг мутахассислик кафедралари ёрдамга келишлари керак деб ҳисоблаймиз.

Аммо тарихий нашрларнинг мавжуд бўлган бундай манбалар ва адабиётлар рўйхатидан ташқари, фаннинг алоҳида соҳалари ва бўлимлари учун алоҳида тузилган библиографик кўрсаткичлар ҳам мавжуд. Улар мавзули нашрлар библиографияси тариқасида, библиографлар томонидан мамлакатдаги энг йирик кутубхоналарнинг фондидаги материалларидан фойдаланган ҳолда тузилган бўлади. Улардаги бир нечата нашрлар бутун дунёда нашр этилган бўлиши мумкин. Бундай библиографик кўрсаткичлар тадқиқотчиларга археологик ёдгорликларни чуқур ўрганишга ёрдам бера олади.

Тарихий маданий ёдгорликлар бўйича нашр қилинган ҳар бир китобнинг, мақолаларнинг мақсади ва китобхонлик доирасини ҳисобга олган ҳолда уларни тур ва хилларга ажратиш мутахассислар томонида кенг ўрганилган. Нашрларнинг хиллар, мақсад ва китобхонлик доираси бўйича қуйдагиларга бўлинади: илмий нашрлар, илмий-оммабоп нашрлар, йўл кўрсаткич нашрлар, ишлаб чиқариш ва ахборотли нашрларга ажратилишни ўрганиш ва билиш кутубхонада фаолият кўрсатувчи мутахассислар учун катта ахмиятга эга бўлиб қолади.

Қадимги маданиятлар тарихига оид нашрларда теримчилик, овчилик, дехқончилик, чорвачилик маданиятлари ва уларнинг ривожланишидан шаклланган шаҳарлар маданияти, давлатлар тарихи кенг ва ҳар томонлама ўрганилади. Бу мавзуларни ўрганишда тадқиқодчи ва илмий ходимлардан мавзулар бўйича нашр қилган китоблар, мақолалар билан тўлиқ танишишни талаб қилади. Бундай мавзуларни ўрганишни Ўзбекистондаги археологик ёдгорликларни ўрганган олимлар Я.Ғуломов, А.Асқаров, М.Е.Массон, А.С.Сагдуллаев, Г.А.Пугаченкова, Э.В.Ртвеладзе, М.И.Филанович, Ю.Ф. Буряковларнинг нашрларига тузилган шахс кўрсаткичлари орқали чуқур ўрганиш имкониятига эга бўламиз. Будай библиографик қўлланмаларда алоҳида олимларимизнинг маълум давр оралиғида нашр қилинган нашрлари библиографияси берилган бўлиб, улардаги библиографиялаш услубияти асосан мавзулардаги нашрларни тўлиқ библиографиялашни талаб қилади.

Будай библиографияларда, шунингдек, олимларнинг нашр этилган, илмий нашрларга ёзилган тақризлар, раҳбарлик қилган илмий ишларнинг библиографияси уланинг хронологияси бўйича тўлиқ берилганлиги билан катта аҳамиятга эга бўлади. Бундай шахс библиографияларида тарихий ёдгорликлар бўйича нашр қилинган барча турдаги ва хиллардаги нашрларнинг шахсга тааллуқли қисми бўйича тўлиқ маълумотни олиши мумкинлиги имконияти яратилган.

Бундай шахс библиографиялардан Я.Ғуломовга бағишланган қўлланмасини таҳлил қилсак, бу йўналишдаги библиографиянинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари хақида тўлиқ маълумот олишимиз мумкин. Китобхонлар агар ушбу олимнинг нашрлари бўйича тузилган шахс библиографияси билан танишсалар Ўзбекистондаги археология фанининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини китоблар, мақолалардаги маълумотлар орқали билиб олишлари мумкин. Агар бу маълумотларни вилоят ва туманлардаги таълим муассасаларига яқинлаштирилса қадимшуносликни билиш, ўрганиш билан бирга унга бўлган қизиқишни ҳам ўстиришимиз мумкин бўларди деб ҳисоблаймиз. Қадимшунослик тарихини ўрганиб келаётган олимларимиздан бири академик т.ф.д. профессор А.Асқаровнинг нашрларига тузилган библиографиянинг аҳамияти ҳам алоҳида ўрганилишга лойиқ дейишимиз мумкин. Мамлакатимиздаги энг қадимги тош даври ва ундан кейинги даврлар маданияти тарихига оид илмий нашрлар библиографиясини ушбу муаллифнинг адбиётларига тузилган библиографиядан олишимиз мумкин. Академик т.ф.д. профессор М.Е.Массон нашрларининг библиографияси Ўзбекистон ва Ўрта Осиё археологик ёдгорликларни ўрганиш орқали нашр қилинган илмий нашрлари библиографияси билан бирга, археология таьлимини Ўзбекистонда ташкил этилши ва ушбу даргоҳда археология фанини ривожланишига ҳисса қўшган олимларнинг фаолияти уларнинг илмий ва илмий оммабоп нашрлари ҳақидаги маълумотларни кенг китобхонлар учун ҳам ўрганиш мумкин бўлган даражада берилган. Ўзбекистон қадимшунослигида санъат ёдгорликларни ўрганган олима академик с.ф.д. профессор Г.А.Пугаченкованинг нашрлари илмий китоб, мақолалари, илмий-оммабоп китоблари, мақолалари, справка (йўл кўрсаткич) нашрларини кўрсатишимиз мумкин. Олима санъат намуналарини буюмлардан, Архитектура ёдгорликларидан, танга пуллардан, заргарлик намуналаридан уй-рўзғор буюмлари орқали ўрганганлигини кўришимиз мумкин.

Унинг илмий фаолиятини кўрсатувчи библиографик қўлланмалар Г.А.Пугаченкованинг 50 ёшлигига, 60 ёшлигига, 70 ёшлиги, 80 ёшлиги тантаналарига тузилган библиографик қўлланмалар орқали танишишимиз мумкин. Г.А.Пугаченкованинг илмий фаолияти орқали нашр қилинган илмий китоблари ва мақолалари жаҳондаги барча илмий марказлар учун йўл кўрсаткич манба сифатида хизмат қила олади дейишимиз мумкин.

Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда буддавийлик дининг шаклланиши ва ривожланишини Г.А.Пугаченкова тадқиқодлари орқали нашр қилган илмий китоблардаги, унинг илмий мақолалари орқали таншишимиз мумкин. Бу олиманинг илмий фаолиятини очиб берувчи библиографик қўлланмалар унинг шогирдлари томонидан тузилган бўлиб, бу қўлланмалардаги адабиётларини қидириш, танлаш ва уларни қўлланмаларда жойлаштириш илмий иш олиб борувчиларнинг мавзулари бўйича нашрларни қидиришни осонлаштиришга мўлжалланган дея оламиз. Қўлланмаларга киритилган ҳар бир илмий китоб, мақоланинг илмий аҳамиятини қўлланманинг муоллифлари яхши билганлар ва илмий фаолиятини тўлиқ ёритиш мақсадида унинг муҳаррирлик фаолиятига тааллуқли бўлган нашрларнинг библиографиясини ҳам тўлиқ берилишига эришганликларини алоҳида кўрсата оламиз. Шунингдек, бу олиманинг илмий нашрларга ёзган тақризларининг библиографияси ҳам алоҳида берилган. Бу нашрларнинг библиографиясини бериш орқали орқаларидан етишиб келаётган олимларга бундай нашрларнинг аҳамиятига ҳам алоҳида аҳмият бериш кераклигига йўналиш бера олинган дея оламиз [1].

Шунингдек, бундай библиографик қўлланмаларда олимларнинг ўрганган илмий нашрлари билан бирга ёдгорликлар бўйича яратилган ҳужжатли фильмлардаги уланинг иштироки бўйича ҳам библиографияси берилган бўлиб, уларнинг илмий ишларни олиб боришлари билан уларни тарғиб қилиш, уларни жамият аъзоларига тарғиб қилишга ҳам ўз ҳиссаларини қўшганларини кўра оламиз.

Илм-фанда асосий эътибор бундай олимларнинг фаолиятларни кўрсатиш билан бирга уларнинг раҳбарлигида ёзилган диссертацияларнинг библиографияси ҳам хронологияси бўйича берилган бўлиб, ёш олимларнинг ўсишдаги иштирокини ўрганишга ёрдам беради.

Ўрта Осиё ва Ўзбекистон моддий ва маънавий маданияти тарихини ўрганган йирик олимлардан бири академик т.ф.д. профессор Э.В.Ртвеладзенинг нашрларига тузилган библиографиянинг аҳамиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишимиз мумкин. Олимнинг Ўрта Осиё ва Ўзбекистон моддий ва маънавий маданияти тарихига оид 800 дан ортиқ нашрлари мавжуд бўлиб, улардан 30 таси илмий китоб ва монографиялардан иборат. У 1990 йиллар охирида Тохаристон археологик экспедициясини тузиб, Ўзбекистон жанубидаги ёдгорликларни тадқиқ қилишни қайта бошлаган. Э.В. Ртвеладзе ватанимиз археологик ёдгорликлари бўйича нашр қилинган китоблари Англия, Венгрия, Германия, Грузия, Эрон, Италия, Россия, АҚШ, Ўзбекистон, Франция, Жанубий Корея, Япония ва дунёнинг бошқа мамлакатларида мавжуд эканлиги унинг изланишларининг аҳамияти катталигини билдиради. У турли даврларда Вашингтон, Киото, Ленинград, Лондон, Москва, Никосия, Осака, Париж, Стокгольм, Турин, Токио, Цюрих ва дунёнинг бошқа бир қатор шаҳарларидаги университет ва илмий муассасаларда Марказий Осиё тарихидан маърузалар ўқиган. Мамлакатимиздаги илк ўрта аср нумизматикасининг фундаментал масалаларини ишлаб чиққан олимлардан биридир [2].

Сўғд тангалари ёзувлари ва улардаги санъат намуналарини таснифлаш тамойилидан изчил фойдаланиб, археологик қазишмалардан олинган нумизматик материаллар массасида маҳаллий халқлар тарихидаги асосий мустақил зарбхоналарини аниқлаган. Унинг илмий нашрлари, илмий-оммабоп нашрлари ва маълумот нашрлари ҳам археологик ёдгорликлардан топилган буюмларни таҳлил қилишган қаратилга. Нашрлари библиографияси мутахассислар томонидан илмий асосларга суянган ҳолда тузилган. Шунингдек, акдемик Ртвеладзенинг нашрлари бўйича ижтимоий тармоқларида алоҳида сайт ҳам ташкил қилинган у ердан бу олимнинг фаолияти бўйича барча маълумотлар билан бирга адабиётларнинг библиографиясини ҳам тўлиқ даврлари бўйича олишимиз мумкин.

Бундай шахс библиографиясини шакллантиришда олимлар фаолиятининг аҳамиятини алоҳида кўрсатиш билан бирга уларнинг библиографиясини тузишда, олимларнинг фаолиятини хронологик даврлар билан қўшиб олиб борган бўлиб энг асосий услубий йўналишлар нашрларни қидириш, танлаш, қўланмаларга жойлаштиришда уларнинг аҳамиятини ҳисобга олиб нашрларини тўлиқ рўйхатини беришга ҳаракат қилган. Бундай услубиётда олимларнинг илмий фаолиятлари аниқ хронологик чегара билан боғлаб олиб борилганлигини уларнинг муваффақиятини кўрсатувчи омил сифатида белгилашимиз мумкин. Бундай фаолиятни бошқа соҳа олимларининг библиографиясида ҳам кўришимиз мумкин.

Бу олимларнинг фаолияти орқали китобхонлар фанларнинг Ўзбекистонда ривожланиш тарихини ўрганишлари мумкин бўлиб, уларни фаолиятини турли ўқув юртлари орқали тарғиб қилишлари мумкин.

Ёшларимизни бундай библиографик маълумотлар билан таништириш орқали уларга мустақил ўрганишлари учун катта имкониятлар берилганлигини кўрсатишимиз мумкин. Агар бу библиографияни мамлакатимизнинг умумтаълим мактабларига яқинлаштирсак ва улардан ўқитувчиларнинг фойдаланишига эришсак ва уларнинг ёрдамида бу олимларнинг фаолияти билан ўқувчиларни таништириб қизиқтирсалар илмий фаолиятнинг мактабларга кириб келишига катта имконият яратилади, деб ўйлаймиз [3].

Шунингдек, бу олимларнинг қизиқишлари ва ёшликдан тарих фанига қизиқишларининг шаклланишига асос бўлган ёдгорликларга ўз муносабатларни билдириб ўтган китоб ва мақолаларининг библиографияси ҳам тўлиқ берилиши билан ёшларга ўз йўлларини танлашга ёрдам беришлари мумкин. Бундай китобларни барча олмиларимизнинг фаолиятлари орқали кўришимиз мумкин. Уларнинг фанга кириб келиши ва ёшлигидан қатнашган археологик изланишлари тўғрисидаги китобларини кўрсатишимиз мумкин.

Бундай шахс нашрлари билан боғлиқ библиографиянинг жойлардаги кутубхоналарда, ўқув юртлари кутубхоналарида шахсларнинг шу жойлар билан боғлиқлиги ёки улар изланишларини олиб борган ёдгорликларининг маълум вилоятлар, туманлар ва аҳоли яшаш жойлари билан боғлиқлиги орқали ҳам уларнинг қизиқишнинг шаклланиши учун асос бўла олади дея оламиз.

Шунингдек, барча турдаги кутубхоналарда бундай мавзудаги қўлланмаларни тузишда, ушбу библиографиялардаги услубиятлардан кенг фойдаланишлари мумкин. Олимларимизнинг нашрларини библиографиялаш бўйича мақоладаги тавсияларга аҳамият бериш кутубхоналаримизда тайёрланадиган ўлкашунослик қўлланмалари учун нашрларни танлашда катта аҳамиятга эга бўлади дейишимиз мумкин.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Байтураев Т.Д. Библиография изданий ГА Пугаченковой как источник краеведческой библиографии// Вестник Санкт-Петербургского государственного института культуры.№2(47) июнь 2021.- с. 170-173

2. Байтураев Т.Д Региональные, страноведческие и краеведческие издания академика Э.В.Ртвеладзе и библиографирование этих изданий //Библиография и книговедение.2022.№5-6.-с. 206-213

3. Балтабаева М Миллий библиография тарихини биласизми.// INFOLIB. 2015.- №2.- б.

4. Бердиева З.Ш. Алишер Навои асарларини библиографиялаш тажрибасидан // Fan, ta`lim, madaniyat va biznesda internet va axborot –kutubxona resurslari= Интернет и информационнo –библиотечные ресурсы в науке, образовании, культуре и бизнесе= Internet , information and library resources in science, education, colture and business: X–Xalqaro konferensiya» Central Asia–2016» Samarqand,21–23 april –Konferensiya materiallari.–Тошкент:Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий к–наси нашриёти, 2016.–Б. 116–123.

5. Мамонтов А.В., Щерба Н.Н.Краеведческая библиография:Учеб.для библ.фак.ин-тов. - М.:Кн.палата,1989. - 216 с.

6. Нуриддинова Ф. Тошкент вилояти тарихига доир библиография // INFOLIB. - 2019. - № 3. - б.82-87

7. Тешабоева У. Ривожланган кутубхоналар мамлакат тараққиётининг белгисидир // INFOLIB. - 2020. -№ 3 .- б. 2-5