В статье рассказывается об истории создания и деятельности информационно-ресурсного центра Ташкентского университета информационных технологий. В статье раскрывается деятельность информационно-ресурсного центра по различным направлениям, это библио-графическая работа, справочно-информационное обслуживание пользователей, учебно-мето-дическая работа, создание электронных учебников и мультимедийных пособий для пользования студентов.
В статье уделено особо внимание на организацию доступа для пользователей к международ-ным электронным ресурсам, таким как EBSCO Publishing, Oxford University Press, ProQuest.
Основная цель деятельности информационно-ресурсного центра – обеспечение студентов и профессорско-преподавательского состава необходимой литературой по специальности.

Таълим муассасасидаги ўқув жараёнининг сифати кўпгина омилларга, энг аввало, ўқув қўлланма ва дарсликлар билан таъминланганлик даражасига боғлиқ бўлади. Тошкент ахборот технологиялари университетида давр руҳига мувофиқ кадрлар тайёрлашда муҳим омил сифатида айнан мазкур масалага ҳам катта эътибор қаратилади.

Университет кутубхонаси мазкур таълим муассасасининг дастлабки йилларидаёқ, яъни 1955 йилда ташкил этилган. Кутубхонага умумтаълим ва мутахассислик фанлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалари Москва, Санкт-Петербург, Одесса электротехника алоқа институтлари томонидан тақдим этилган. Кутубхонани ташкил этишда Айша Легкова сезиларли ҳисса қўшган. Унинг бошчилигида кутубхонадаги ўқув, илмий-услубий китоблар ва турли журналлар сони жадаллик билан, режа асосида кўпайиб борди.

Кутубхона иши янада ривожланишига 1962 – 1977 йиллар давомида фаолият юритган Калерия Орлованинг хизматлари катта. 1977 йилдан бошлаб мустақилликкача кутубхона ишини ташкил этишда катта тажрибага эга бўлган, ўз касбининг фидокори Таисия Слинко раҳбарлик қилди. Агар 1956 йил 1 январ ҳолати бўйича кутубхонада 4 395 нусха китоб, услубий қўлланмалар бўлиб, 153 нафар талаба ва 15 нафар ўқитувчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозирда олти мингдан ортиқ талаба, илмий-ходим ва профессор-ўқитувчиларга хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, кутубхона фондидан алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ходимлари, бошқа олий таълим муассасалари талаба ва ўқитувчилари, малака ошириш курслари тингловчилари фойдаланишлари учун имконият яратилган.

Ўтган асрнинг саксонинчи йиллар охири, тўқсонинчи йилларнинг биринчи ярмида ҳар йили кутубхонага 160 мингга яқин китобхон ташриф буюрган бўлса, 2002 йилдан бошлаб уларнинг сони 300 мингдан ошди. 2004 йилда эса 325 мингтани ташкил этди. Охирги 5 йил мобайнида АРМга 50 минг нусхага яқин турли адабиётлар харид қилинди, буларнинг аксариятини мутахассислик фанлари бўйича яратилган дарслик ва ўқув қўлланмалар ташкил этади.

Ҳозирги вақтда АРМ: ўқув, илмий, бадиий ва чет тилидаги адабиётлар бўлимига, учта ўқув залига ва учта компьютерлар билан жиҳозланган электрон ўқув залига эга. Ўқув залларига 40 та замонавий компьютер ўрнатилган бўлиб, улар университет ички локал тармоғига ва Интернет тизимига уланган. Электрон кутубхона 2001 йил октябрь ойида ташкил этилган. Бундан ташқари, АРМ 1990 йилдан бошлаб фонддаги китоб ва журналларнинг электрон каталогини тузиб келмоқда, шу билан бирга, илмий мавзудаги мақолалар доимий каталогини тузиб, тўлдириб бориш ишлари ҳам йўлга қўйилган.

Электрон каталогдан фойдаланиш яхши йўлга қўйилган бўлиб, ИРБИС дастури асосида яратилаётган электрон каталогга табиий фанлар, техник фанлар бўйича, тилшунослик ва жамиятшунослик адабиётлари тўлиқ киритилган. Рус ва инглиз тилидаги 8000дан ортиқ турли хорижий EBSCO Publishing, Ox-ford University Press, The Royal Society of Lon-don журналлардан олинган мақолалар тўлиқ матнидан фойдаланиш мумкин. Университет профессор ўқитувчилари томонидан яратилган фанлар маъруза матнлари ва ўқув-услубий қўлланмалар билан танишиш учун имконият яратилган. Мутахассислик фанлари бўйича ноёб, қимматбаҳо китоблар электрон нусхалари АРМ серверига киритилган.

Университет кутубхонаси 2007 йилда Ахборот-ресурс маркази (АРМ)га айлантирилди. Ҳозирги кунда АРМ ягона китобхонлик гувоҳномаси билан олти  мингдан зиёд китобхонга ва электрон манбалардан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқда. АРМ абонемент тизими орқали китобларни уйда ҳамда қироатхоналарда фойдаланишнинг кенг имкониятини яратади. АРМ анъанавий ва электрон маълумотлардан иборат. Анъанавий кутубхона 4 та абонементдан: илмий, ўқув, бадиий ва чет эл адабиётлари, 2 та қироатхонадан, адабиётларни комплектлаш ва илмий ишлов бериш ва маълумот-библиографик бўлимлардан иборат.

Кейинги йилларда АРМдаги давлат тилида маърузалар матнини чоп этиш, фанлардан виртуал лаборатория ишларини яратиш, ахборот технологияларини ўқув жараёнида кенг қўллаш, электрон кутубхона ташкил этиш ва унинг манбаларини доимий равишда бойитиб бориш, ўқув жараёнига янги педагогик услубларни жорий этиш, илмий-амалий ва илмий-услубий конференцияларда фан-техника янгиликлари ва янги педагогик услубларини кадрлар тайёрлаш жараёнига татбиқ этиш натижаларини муҳокама этиш; талабалар онгига ватанпарварлик ғояларини чуқур сингдириш каби йўналишларда олиб борилаётган ишларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Университет АРМ янги таъмирдан чиқарилган алоҳида ўқув залларига эга. 2015 ўқув йили мобайнида жами 22 232 476 миллион сўмлик маблағга ўқув адабиётлари харид қилинди. Бундан ташқари, «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси томонидан ҳомийлик асосида 10 миллон сўмлик хорижий адабиётлар, Ўзбек-Ҳинд маркази томонидан 5000 нусха чет тилида дастурлаш технологиялари бўйича адабиётлар ҳадя этилди. Шуни таъкидлаш керакки, фанлар бўйича университет профессор-ўқитувчилари томонидан 40 номдаги 1 500 нусха ўқув қўлланма яратилиб, кутубхонага тақдим этилди. АРМ имкон даражасида университетнинг мавжуд 5 та филиалини доимий адабиётлар билан таъминлаб келади. 2015 йил филиалларга 800 нусхадаги адабиётлар ажратилди. Йил давомида анъанавий кутубхона фойдаланувчиларга 230 минг нусхадан зиёд босма нашрлар билан хизмат кўрсатди. АРМ фондини бугунги кунда 316 минг нусхадаги китоблар, рисолалар, журналлар ташкил этади.

Бундан ташқари, АРМ китобхонлар билан турли тадбирларни ҳам олиб боради:

- ойда бир марта кафедра кунлари уюштирилади;

- мавзули китоб-расмли ҳамда янги адабиётлар кўргазмалари ўтказилади;

- янги келган адабиётларга бюллетенлари тайёрланади;

- 1983 йилдан битирувчилар, ҳозир эса бакалавриат битирувчилари кунлари, адабиётларнинг очиқ кўргазмаси, маълумотли шарҳлар олиб борилади.

Электрон кутубхона учун 3 та зал, улардан 2 таси талабалар учун (65 та компьютер) ва биттаси ўқитувчилар ва ходимлар учун (8та компьютер) китобхонлар хизматида. АРМ ўзининг 3 та серверига эга бўлиб, Интернет тезлиги секундига 15 Мб ни ташкил этади. Барча хизмат кўрсатиш бўлимларида 15 минг китобхонга хизмат кўрсатилади. АРМдан кун мобайнида ўртача 520 китобхон фойдаланади, адабиётларни ва электрон ресурсларни бериш йилига 1733 мингни ташкил этади. Электрон ҳужжатлар фонди 13 596 номда, шулардан электрон дарсликлар 2 477 номда, электрон ўқув қўлланмалар 5 368, электрон илмий адабиётлар 5 251, хорижий адабиётлар 175, бадиий адабиёт 325 номдан иборат.

Электрон каталогда 42 752 ортиқ ҳужжатлар қайд этилган. Жумладан, 10 100 дан ортиқ электрон ҳужжатларнинг тўлиқ матни бириктирилган. Мазкур ҳужжатлардан ТАТУ-нинг бешта филиали www.library.tuit.uz сайти орқали фойдаланиш имкониятига эга. АРМ-нинг киришдаги кўргазмалар деворига мониторлар ўрнатилган бўлиб. Уларда кун давомида янги келган адабиётлар, журналлар ва маънавий-маърифий слайдлар бериб борилади.

Республика ахборот-кутубхона маркази билан тузилган шартномага асосан 2015 йил мобайнида 1627 нусхадаги адабиётлар рақамлаштирилди. РАКМ нинг 21 000 дан ортиқ электрон ресурсидан www.dilib.uz сайти орқали ТАТУ талабалари рўйхатдан ўтган ҳолда, фойдаланиш имкониятига эга. АРМ китобхонларга хизмат кўрсатишнинг ва улар билан ишлаш методларининг янги кўринишини амалиётга татбиқ этилмоқда. АРМ ишини режалаштириш, унинг китоб, журнал ва газеталар фондини тўғри ташкил этиш, китобхонлар билан ишлаш сифатини ошириш ва бошқа бир қатор муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш ва ижобий ҳал этишда АРМ кенгаши фаоллик билан иш юритиб келмоқда.

2015 йилда АРМ ходимлари томонидан битирув малакавий ишлар ва магистрлик диссертацияларини плагиатликка текшириш бўйича ишлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда марказ электрон базасида 1 697 та битирув малакавий иши ва 174 та магистрлик диссертацияси мавжуд бўлиб, базага киритиш давом эттирилмоқда. Базага ТАТУ нинг ҳудудий филиалларининг ҳам битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияси ишлари жойлаштирилган.

ТАТУ АРМ Олий ўқув юртлари орасида етакчилардан бири ҳисобланади. 2014 йили «Ахборот кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси» кўрик танловида АРМ ходими Иногамова Раъно Тошкент шаҳри ОТМ АРМи бўйича 1-ўринни эгаллади, 2015 йилда эса АРМ ходими Саидова Зилола 1-ўринни эгал-лаб Республиканинг 3-жамоавий  босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. «INFO-LIB – 2015» IV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган Республи-ка босқичида Тошкент шаҳри жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Хулоса қилиб айтганда, ахборот-ресурс марказларининг вазифаси китобхонларни зарур маълумотлар билан таништириш орқали юртимиз маънавиятига ҳисса қўшишдир.