В данной статье представлен анализ реализованных проектов по созданию национальной корпоративной электронной библиотеки среднего специального образования, рассматриваются специфические характеристики корпоративной электронной библиотеки образовательных учреждений и тенденций развития корпоративных электронных библиотек.

Электрон кутубхоналар – ахборот объектларининг ташкиллаштирилган катта коллекциялари ҳисобланади. Электрон кутубхоналарни яратиш учун сифатли дастурий таъминот бу соҳада мутахассис бўлмаганларга ҳам янги ахборотни ўз ичига олган коллекцияларни ўйлаб чиқиш, тўплаш, тўғри тузиш ва тарқатишга имкон беради. Бу эса, жуда муҳим ҳисобланади, чунки бундай коллекцияларни яратиш, ўқитиш жараёнини ва ўқув материалларни тақдим этиш шаклини тубдан ўзгартиради.

Интернетнинг ёки бутун жаҳон тўри (World Wide Web)нинг пайдо бўлиши ҳаммамиз ва ҳар биримиз учун ахборотнинг чексиз ҳажмига киришимизни таъминлаб, жамиятнинг ахборотга бўлган муносабатини ўзгартиради. Албатта, Интернетни умумий маърифат учун ишончли манба деб аташ қийин, ундаги маълумотлардан ўйламасдан фойдаланиш эса, ҳатто хавфли бўлиб, бундай ҳолат, бахтга қарши, жуда ҳам кенг тарқалгандир. Шунга қарамасдан, бутун жаҳон тўри юқори сифатли ва осон эришиладиган ахборот билан ҳақиқатда тўлиб-тошиб ётибди. Кўплаб таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, жамоатчилик гуруҳлари, нотижорат ва хайр-эҳсон жамиятлари сайтларни яратиш билан шуғулланадилар ва уларда турли хил ахборотларни тўплаб тақдим этадилар.

Одатда таълим ресурси сифатида қара-лаётган бутун жаҳон тўри қатор жиддий камчиликларга эга: мавзуларнинг нотекис ва сифат бўйича турлича қамрови, ахборотнинг бир лаҳзалилиги ва олдиндан айтиб бўлмаслиги (эртага бу ахборот ўша жойнинг ўзида бўладими-йўқми?), бундан ташқари фойдаланишнинг ўзида маълум хавф-хатар бор (талабларга тўғри келмайдиган ахборотга кирсалар нима бўлади?). Бундан ҳам каттароқ фожеа шундаки, жамиятнинг айрим сегментлари ахборотга кириш ҳуқуқидан умуман маҳрум. Ривожланган мамлакатларда, аҳолининг кўпчилиги Интернетга уйидан кира олса, ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг озгина қисмигина бу ахборот бойлиги билан танишишлари мумкин. Электрон кутубхоналар ишончли манбалар ва мос келадиган материаллар тақдим эта туриб, бунга ўхшаш муаммоларни ҳал қиладилар. Улар ўқитувчиларга талабалар учун махсус тўплам яратиш, электрон кутубхоналарга турли манбалардан олинган ахборотларни киритиш имконини беради. Электрон кутубхоналар ахборот тарқатишнинг алтернатив воситаларидан (масалан, CD-ROM/DVD да) ҳам фойдаланишга имкон беради.

Фараз қиламиз, ўқитувчи ўз фанига оид қизиқарли материални Интернетда кўрди ва талабаларга бу ресурс билан танишиш кераклигини айтди. Топшириқни олган талабалар (бир гуруҳда камида 30 та талаба) Интернетга мурожаат қилади ва ўзини қизиқтирган материални кўчириб олади. Интернетдан кўчириб олинган бир материал учун камида 1 000 сўм сарфланган бўлса, ўқитувчининг топшириғини бажариш учун фақат бир гуруҳнинг ўзи 30 000 сўм сарфлади. Бундай ҳисоб-китобларни бутун коллеж бўйича қиладиган бўлсак ва Интернетдан оддий матнлар эмас, балки катта ҳажмли мультимедиали дарсликларни кўчириб олишни ўйласак, Интернетдан фойдаланиш анчагина серхаражат иш эканлигини тушунамиз. Харажатларни камайтириш учун коллеж ахборот-ресурс марказида электрон кутубхона ташкил қилиниши ва талабаларнинг ундан фойдаланишлари учун имконият яратилиши керак. Коллеж АРМдаги электрон кутубхонадан фойдаланиш ахборот олишга сарфланадиган харажатларни кескин камайтирса, айни пайтда, АРМ электрон кутубхонаси таркибидаги ахборотлар сараланган бўлади, шу туфайли улардан ёшлар бемалол фойдаланишлари мумкин. Демак, Интернетда ўқитилаётган фанга даҳлдор янги материалларни кўрган ўқитувчи уни бир марта кўчириб олиб, коллеж АРМ электрон кутубхонасига жойлаштириши мақсадга мувофиқ экан.

2013 йилдан бошлаб Республикамизнинг барча ўрта махсус таълим тизимига қарашли АРМларда автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими татбиқ қилина бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ажратилган «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг электрон кутубхоналар ахборот тармоғи» номли гранти (2013 – 2014 йиллар) коллеж ва академик лицейлар қошидаги АРМ таркибида АРМАТ дастури асосида электрон каталог, йиғма электрон каталог ва электрон кутубхоналар яратишга киришилди. Дастлаб, лойиҳа доирасида АРМ ходимлари махсус дастур асосида ўқитилди ва уларнинг ҳар бирига АРМАТ дастури тарқатилди. Ҳозирги кунда 1400 дан ортиқ коллеж ва академик лицейларнинг 800 дан ортиғида дастур мавжуд. АРМлар бир-бири билан маълумотлар алмашиш мақсадида уларнинг корпоратив электрон кутубхонаси ташкил қилинган ва Интернет тармоғининг armat.uz манзилига жойлаштирилган. Шундай қилиб, ҳар бир ўрта махсус таълим муассасаси қошидаги АРМда локал тармоқда ишлайдан алоҳида автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими ва айни пайтда ҳар бир коллеж АРМ учун Интернетда корпоратив электрон кутубхонасидан (АРМАТ) фойдаланиш имконияти яратилган. Ўқитувчилар корпоратив тармоқ ресурсларидан ўзларига кераклисини танлаб, коллеж АРМ электрон кутубхонасига кўчириб ўтказишлари ва бу ресурслардан коллеждаги барча талабалар фойдаланиши мумкин. Худди шундай, Интернет тармоғидаги ресурслар ўқитувчилар томонидан танланиб, АРМ элек-трон кутубхонасига кўчирилиб қўйилганидан сўнг, улардан талабаларнинг фойдаланишларига рухсат этилиши керак.

Шундай қилиб, ўрта махсус таълим тизими қошидаги АРМларда электрон, кутубхоналар ташкил қилиниши, биринчидан ресурслардан фойдаланиш харажатларини камайтирса, ик-кинчи томондан, АРМ электрон кутубхонасини сараланган электрон ўқув адабиётлари билан таминлайди. Натижада ёшларимизни Интернетдаги ахборотлардан сараланганлари билан таъминлаш орқали уларни миллий истиқлол ғоямизга ёт ғоялар ва ёт ахборот хуружларидан асраймиз.