Аннотация: Мазкур мақолада Ўзбекистонда архив соҳаси ва ахборотларни рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда рақамли трансформация жараёнлари ёритилган. Муаллиф ХХ–ХХI асрлар ахборот инқилобларини тарихий нуқтаи назардан таҳлил қилиб, замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг давлат бошқаруви ва архив тизимига таъсирини очиб беради. Архив соҳасида рақамлаштириш, электрон нусхаларнинг яратилиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг такомиллаштирилиши, давлат хизматларини электронлаштириш, бизнес жараёнларида қоғозбозликни камайтириш ва ахборот хавфсизлиги каби масалаларга алоҳида урғу берилади. Шунингдек, мақолада архив соҳасида халқаро ҳамкорлик, грантлар асосида амалга оширилган лойиҳалар, фуқаролар учун архив хизматларининг соддалаштирилиши ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатила бошлангани кабилар муҳим ютуқлар сифатида кўрсатиб ўтилган. Мақола ахборот жамиятида архив фаолиятининг ўрни ва истиқболлари ҳақида комплекс таҳлил беради ва соҳага оид илғор ислоҳотларни умумлаштиради.
Калит сўзлар: архив, қонун, фармон, қарор, ахборот, ахборот тизими, онлайн хизмат, электрон архив.
Abstract: This article discusses the reforms implemented in Uzbekistan in the field of archives and information digitization, the adopted legislation, and the digital transformation processes. The author analyzes the information revolutions of the 20th and 21st centuries from a historical perspective and reveals the impact of modern information and communication technologies on public administration and the archival system. Special emphasis is placed on issues such as digitization, creation of electronic copies, improvement of legal documents, electronicization of public services, reduction of paperwork in business processes and information security in the field of archives. Also, the article points out important achievements such as international cooperation in the field of archives, projects implemented on the basis of grants, simplification of archive services for citizens and the beginning of providing them through state service centers. The article provides a comprehensive analysis of the role and prospects of archival activities in the information society and summarizes progressive reforms in the field.
Key words: archive, law, decree, decision, information, information system, online service, electronic archive.
ХХ аср охирларида инсоният тараққиётидаги эришилган ютуқларда ахборот узатиш, қабул қилиш ва сақлаш соҳаларидаги ривожланишлар асосий роль ўйнади. Соҳанинг ривожланиш тезлиги шунчалик кучли эдики, у микропроцессор технологиясини ривожлантиришдан иборат бўлган навбатдаги ахборот инқилобини яратишга замин бўлиб хизмат қилди. Инсонлар, корпорациялар ва ташқи дунё ўртасидаги маълумотлар алмашинуви ҳажмини анча тезлаштирди. Компьютер технологиялари пайдо бўлишидан олдин ҳам инсоният электрон маълумотлар узатиш учун турли воситалардан, масалан, телефон, радиодан фойдаланган. Аммо узатиш тезлиги ва маълумотлар ҳажмининг чекланганлиги замонавий технологияларнинг ривожланишига олиб келди1.
Тарихдан маълумки, инсоният тараққиёти давомида жамиятнинг муайян шакл ва ҳажмда ахборот, билим алмашинуви асосида ривожланиб келган. Аммо ҳозирги босқичда ахборот технологияларининг мислсиз тараққиёти дунё миқёсида яхлит ахборотлашган жамиятни шакллантирди. Ҳозирда ахборот одамлар ва жамият фаровонлигининг энг муҳим манбасига айланмоқда, ривожланган давлатлар иқтисодиёти таркибида ахборот технологиялари индустрияси энг йирик соҳани ташкил этади. Ўз навбатида инсон ҳам ахборот олиш имкониятини ўзи учун қулай восита ва маҳсулотлардан қисқа фурсатда олишга интилмоқда. Халқаро телекоммуникация иттифоқи (ITU) берган маълумотига кўра 2021 йил давомида дунёнинг 4.9 миллард аҳолиси (дунё аҳолиси умумий сонининг 37%) интернетдан фойдаланади. Ҳатто, 2021 йилга келиб интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг 57% 24 ёшдан катта бўлган аҳоли бўлганлиги инсоният ҳаётида интернетнинг аҳамияти ошиб бораётганидан далолат беради2.
Ҳар бир соҳада замонавий АКТларини жорий этиш ва янги технологиялар ёрдамида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга жуда катта сармоялар киритиш ривожланган давлатларнинг муҳим стратегик режаларига айланиб улгурган. Ишлаб чиқаришда инсон омилини камайтириш ва ҳаётий фаолиятларда инновацион технологияларни қўллаш устида изчил тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бинобарин, ахборот-коммуникация технологияларининг тараққий этиши мамлакатнинг рақобатдошлик даражасига таъсир кўрсатади, катта ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш шароитини яратади, бошқаришни стратегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беришда муҳим омил ҳисобланади.
1991 йилдан бошлаб архив соҳасида босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасида архив иши, архив ҳужжатларини сақлаш ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳуқуқий базани тартибга солиш, амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик, бу борадаги грант маблағларини жалб этиш, хорижда архив ходимлари малакасини ошириш, давлат архивларини реконструкция қилиш ва техник модернизация қилиш масалаларига бағишланган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан «Архивлар тўғрисида»ги Қонун қабул3 қилинган бўлса, мазкур Қонун асосида архив тизимида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. 2010 йилда мазкур Қонун ўз кучини йўқотди4 ва бу борада янги Қонун қабул қилинди. 2010 йилда Олий Мажлис «Архив иши тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди5. Мазкур ҳужжат 6 боб ва 36 моддадан иборат бўлиб, матбуотда эълон қилинган. Мазкур Қонуннинг мақсади архив иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
«Архив иши тўғрисида»ги Қонунга илк маротаба 2020 йилда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унгача бу Қонунга ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмаган6. Яъни янги Қонуннинг 13-моддасига кўра бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб7, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ишлаб чиқилган8.
Қонун билан қуйидагича қатъий норма киритилди:
«24-модданинг иккинчи қисми «давлат архивларига» деган сўзлардан кейин «электрон кўчирма нусхалари билан бирга, алоҳида қимматга эга бўлган ва ноёб ҳужжатлар учун эса суғурта нусхалари билан бирга» деган сўзлар билан тўлдирилсин»9. Бу матндаги кўрсатилган 24-модда деганда «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни назарда тутилмоқда ва бунгача қонунда электрон нусхалари билан топшириш нормаси мавжуд бўлмаган10.

Мустақиллик даврида архив соҳасига оид бир қатор Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари қабул қилинган бўлиб, улар соҳани ривожланишига имкониятлар яратди. Жумладан, Корея грант маблағлари жалб этилган ҳолда марказий давлат архивларини реконструкция қилиш ва уларни техник модернизациялаш ишлари амалга оширилди11. Ушбу грант лойиҳалари ёрдамида алоҳида қимматли ҳужжатлар электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди ва МАФга киритилган алоҳида қимматли ҳужжатларни 2015–2017 йилларда рақамлаштириш Режа-дастурига асосан 2016 йил ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида 20 212 сақлов бирлигидаги, шу жумладан, 219 701 варақ қоғоз, 133 та кино, 18 100 та сурат, 158 та овоз ҳужжатларининг электрон нусхалари ҳамда 1 761 сақлов бирлигидаги қоғоз асосдаги ва 13 200 ҳисоб бирлигидаги сурат ҳужжатлардан 47 700 та библиографик маълумотлари яратилди12.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги Фармони13 Ўзбекистон Республикасида Миллий архив фонди ҳужжатларини сифатли сақловини таъминлаш учун архив иши ва иш юритишни тубдан такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори14 қабул қилинди. Мазкур қарор лойи-
ҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига15 мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Миллий архив фонди ҳужжатларини сифатли сақловини таъминлаш учун архив иши ва иш юритишни тубдан такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Ушбу Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидаги асосий сабабларга асосланган:
давлат архивлари биноларининг 97 % да ёнғинни автоматик ўчириш тизими мавжуд бўлмаган. Шунингдек, Давлат архивларининг аксариятида ҳужжатларни ташқи таъсирдан сақлайдиган, сиғимдорлиги юқори бўлган замонавий мобил стеллажлар ўрнатилмаган.
2019 йил ҳолатига 3 та марказий давлат архивларидан ташқари бошқа бирорта архивда электрон ҳужжатларни сақлаш учун шароитлар яратилмаган.
2019 йил 20 сентябрга қадар жами Миллий архив фонди ҳужжатларининг 5 фоизи ва алоҳида қимматли ҳужжатларнинг 23 фоизи рақамлаштирилган холос. Бунинг натижасида архивларнинг пуллик хизматларини, шу жумладан, валюта тушумларини кенгайтириш имконияти мавжуд бўлмаган. Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисида Кодекснинг 2154 моддаси бўйича архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек, архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Лекин бу борада ягона давлат сиёсатини юритадиган ва давлат назоратини олиб борадиган Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида тақдимномалар киритиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган16.
Мазкур Қарорнинг қабул қилинишида қуйидаги натижаларга эришиш кутилган:
биринчидан – бошқарув тизимида ўта зарур бўлган, лекин етишмаётган штат бирликлари киритилиб, соҳа ривожлантирилиши учун барча йўналишлар қамраб олиниши;
иккинчидан – 2020–2025 йилларда:
- Ўзбекистон Миллий давлат архивлари ва Наманган вилояти давлат архиви учун янги бинолар ва 12 та вилоят давлат архивларига сақловхоналар қурилиши;
- давлат архивларини (жами 7 та) реконструкция қилиниши;
- Миллий архивларида архив ҳужжатларини рақамлаш секторлари ташкил этилиши;
- ҳужжатларни рақамлаштириш учун 200 та сканер,
1 та кино-сканер, сервер 3 та ҳамда 200 дан ортиқ компьютер қурилмаларини харид қилиниши;
учинчидан – Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан архив иши соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқи берилиши ва бу борада назорат механизми тўлиқ ишлашига имконият яратилиши17.
Ҳар икки ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистонда архив ишини такомиллаштиришдаги тарихий воқелик бўлди. Бундан кейинги соҳадаги ислоҳотларни олиб бориш учун пойдевор вазифасини ўтади ҳамда бирмунча бошқа ҳужжатларни қабул қилинишига туртки берди. 2022 йилга келиб соҳага доир яна бир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилиниб18, мазкур қарор лойиҳаси «йўл харитаси»га мувофиқ19 тадбиркорлар таклифлари ва ҳатлов натижалари асосида тегишли ҳужжатларнинг қоғоз шаклидан воз кечган ҳолда уларни электрон шаклга ўтказиш бўйича таклифлар асосида ишлаб чиқилди. Тадбиркорлар учун бизнес жараёнларида қоғозбозликни қисқартириш қарор лойиҳасининг асосий ғояси ҳисобланди.
Тадбиркорлар учун бизнес жараёнларида қоғозбозликни қисқартириш амалиётини кенг муҳокама қилиш мақсадида 2022 йилнинг 27 сентябрида Молия вазирлиги томонидан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида тадбиркорлар томонидан бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва статистик ҳисоботларни юритиш, бизнес жараёнларида ҳужжатларни электрон шаклда таржима қилиш ва сақлашни такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар билдирилди20. Жумладан, бир қатор статистика ҳисоботларини қисқартириш ҳамда уларни топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш, бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, регистрларини электрон шаклга ўтказиш каби масалаларни ҳал этишнинг даври келганлиги юзасидан амалий таклифлар илгари сурилган.
Қарорда белгиланишича, биринчидан, давлат архивига қоғоз шаклида тақдим этиладиган жисмоний шахсларнинг 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатларни давлат архивига топшириш амалиёти бекор қилинди. Яъни бунда, иш ҳақи ва бошқа даромадлар ҳисобланишида жисмоний шахс шахсий идентификация рақами юритилиши ишончлилиги бўйича жавобгарлик солиқ тўловчи ташкилотлар мансабдор шахслари зиммасига юклатилди. Бу ишларни амалга оширишга имконият яратиш учун давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар бир жисмоний шахс ўз ҳисобланган даромадлари ва улар бўйича тўланган жисмоний шахслар даромад солиғи маълумотларни олиш бўйича солиқ.уз мобил иловасида «иш ҳаққини текшириш» интерактив хизмати йўлга қўйилган;
Иккинчидан, 2022 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларига электрон тарзда топширилган ва қабул қилинган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини қоғоз шаклида сақламаслик ҳамда давлат архивига топширилмаслик ҳуқуқи берилди. Аммо бу шароитда солиқлар ва йиғимларни тўғри ҳисобланганини аниқлаш учун зарур бўлган бухгалтерия ва солиқ ҳисобига оид бирламчи ҳужжатлар тадбиркорлик субъектлари томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда сақланиши лозим бўлади.
Учинчидан, 2024 йил 1 январдан ўз бухгалтерия ва солиқ ҳисобини дастурий таъминот ёрдамида юритган тадбиркорлик субъектлари бухгалтерия регистрлари ва бошқа ҳисоб ҳужжатларини давлат архивига электрон тарзда тақдим этиш ҳуқуқи берилди21.
Тасдиқланган қарорга кўра, «Архив» ахборот тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан белгиланган тартибда интеграция қилиш, бу орқали тадбиркорлик субектларининг дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда тузилган ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш, сақлаш ва сўров бўйича тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш зарур22. Албатта, бу катта тарихий воқеликлардан бири ҳисобланади. Чунки рақамлаштириш жараёни ривожланиб бораётган бир пайтда тадбиркорлик субъектларига қўшимча равишда молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини қоғозда юритиш ва сақлаш талабини қўйиш мантиқсиз.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими йўлга қўйилиб, ислоҳ қилинмоқда ҳамда такомиллаштирилмоқда. Ҳар бир туманда (шаҳарда) Давлат хизматлари марказлари ташкил этилди ва 2019 йил давомида улар томонидан 13 млн.га яқин хизматлар кўрсатилди. Бугунги кунда айрим ҳудудларда кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 130 тага етди, мижозлар сони эса кунига 300 дан 1,5 минггача одамни ташкил этмоқда23.
Архив хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳам замонавий ёндошувлар, интерактив хизматлар йўлга қўйила бошланди ва бу хизматлар регламентлари ҳукумат даражасида, илк бор 2020 йилда архив хизматлари маъмурий регламентлари тасдиқланди. Ушбу Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидаги асосий сабабларга асосланган:
фуқароларга пенсияларни тайинлаш учун ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар бўйича архив маълумотномаларини олиш фуқаролар томонидан тегишли архивлардан олинаётган бўлиб, архив ҳужжатларининг сақлови тарқоқлиги сабабли фуқароларни оворагарчилигига олиб келган. Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларининг айрим турлари бўйича аниқ регламентлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, фуқаролар томонидан норозичиликларга сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 495-сон қарори билан «Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти», «Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти», «Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти» ҳамда «Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича
давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тасдиқланди24.
Бу ҳужжатнинг қабул қилиниши қандай ўзгаришларга олиб келди:
биринчидан – юқоридаги қарорнинг қабул қилиниши натижасида фуқароларга пенсияларни тайинлаш тизимини соддалаштирди ҳамда ушбу жараён интерактив асосида кўрсатилишига эришилди;
иккинчидан – фуқароларга пенсия тайинланиши учун зарур бўлган архив маълумотномаларини бериш жараёни рақамлаштирилди;
учинчидан – фуқароларга хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини оширишга эришилди. Бунгача ушбу хизматни бажариш учун 30 кун ёки ундан ҳам кўпроқ вақт талаб этган бўлса, мазкур қарор билан тасдиқланган регалментга кўра Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун – 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун – 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотномани шакллантириши ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилиши белгиланди. 2021 йилдан эса «Ўзархив» агентлиги томонидан мй.меҳнат.уз билан «Архив иши» ягона ахборот тизими интеграция қилинди ва «Иш стажини тасдиқлаш хизмати» ишга туширилди.
Архив иши ва иш юритиш соҳасида амалда бўлган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисида Йўриқнома» идоравий норматив ҳужжатнинг давлат тилида тасдиқланган матни мавжуд эмаслиги боис уларни қўлланилишида айрим муаммоларга дуч келинган. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг ишлаш қоидалари» идоравий норматив ҳужжатида давлат ва жамият ривожланишидаги янги тенденциялар инобатга олинмаганлиги, архив ҳужжатларидан фойдаланувчиларга архив хизматларини сифатли кўрсатилишига тўсқинлик қилган25. Ушбу муаммоларга ечим топиш учун «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хориждан келиб тушган архив ҳужжатлари бўйича сўровномаларини ижро қилиш тартиби тўғрисида низом» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг ишлаш тартиби тўғрисида низом»ни тасдиқловчи ҳукумат қарори қабул қилинди26.
2021 йилда «Ўзархив» агентлиги томонидан лойиҳалари ишлаб чиқилган яна 3 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган. Бири билан архив иши ва иш юритиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотиш масаласи ҳал этилди27.

Архив иши соҳасида қабул қилинган сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ «Ўзархив» агентлиги тизими такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон миллий архивлари, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари ташкил топди. Архивларга ташкилотларнинг архив ҳужжатларини қабул қилинишида қоғоз асосдаги ҳужжатлар билан бир қаторда уларнинг электрон нусхалари ҳам топширилиши, архивлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга энг кўп кўрсатиладиган архив хизматларининг Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини жорий этиш, архивлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ягона нархномасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш белгиланди. Архивлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг муддатларини қисқартириш назарда тутилди. Архив иши жараёнларини тўлиқ қамраб олувчи ва интерактив қидирув имкониятлари мавжуд бўлган «Архив иши» ягона ахборот тизими яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич архивлар амалиётига жорий этиш орқали соҳа фаолиятини рақамлаштиришга замин яратилди28.

Киритилган асосий ўзгартиришлардан бири янги атаманинг киритилиши бўлди, яъни «электрон нусха — анъанавий асосдаги (қоғоз, видео, аудио кассета, кинолента ва бошқалар) ҳужжатларни рақамлаштириш орқали уларнинг яратилган электрон шакли, асл нусхада мавжуд бўлган ахборотни ўқиш ёки кўриш (эшитиш) имконини берувчи электрон кўчирма нусхаси»29.
Эксперт комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида «Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги навбатдаги қарор қабул қилинди30. Қарорни қабул қилишнинг асосий зарурати аввалги шу каби ҳужжатлар рус тилида тасдиқланганлиги сабабли юзага келган.
Архив хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг архив хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида янги хизмат жорий этилди ва унинг маъмурий регламенти ҳукумат қарори билан тасдиқланди31. Қарор билан «Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш, ариза бериш ва уни кўриб чиқиш, маълумотномани ариза берувчига тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти» ҳамда «Мавзули сўровларни ижро этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган. Шу билан бирга Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш мақсадида 2021 йилда яна бир ҳужжат қабул қилинди32 ва ушбу хизмат ҳам онлайн шаклга ўтказилиб, тадқиқотчилар учун яна бир қулайлик яратилди.
Бугунги кунда ахборот соҳасида радикал ўзгаришлар юз бермоқдаки, улар бошқарув фаолиятига, хусусан, бошқарув коммуникация ва ҳужжат айланишига таъсир этмаслигини имконияти йўқ. Бу янада мукаммал ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш билан боғлиқ ўзгаришлар глобал хусусиятга эга ва замонавий ахборот инқилобини кўриниши сифатида талқин этилмоқда.
Бундан олдинги ахборот инқилоблари33 сифатида қуйидагиларни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин:
биринчиси – ёзувни кашф этилиши (яъни, ҳужжатлаштириш имкониятининг яратилиши);
иккинчиси – ёзма ахборотни кўпайтириш имконини берган китоб босманинг кашф этилиши; бу инқилобнинг юқори нуқтаси босма оммавий ахборот воситаларининг пайдо бўлиши бўлган.
учинчиси – ХIХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган ва ХХ асрда давом этган, яъни ахборот узатишнинг янги воситалари телефон, радио, телеграф, шунингдек, печат машинкалар ва ҳужжатларни нусхалаш воситалари кашф этилиши ҳамда уларнинг кенг тарқалиши;
тўртинчиси – ХХ аср ўрталарида компьютер техникасини кашф этилиши ва фойдаланишни бошланиши, шахсий компьютерлар оммавий саноат ишлаб чиқариш тусига эга бўлиб, натижада уларнинг бугунги кунда қўлланиши деярли зарурат тусига кирди;
бешинчиси – замонавий ахборот инқилобининг хусусияти Интернетнинг ривожланиши, глобал телекоммуникация тармоқларини яратилиши, ахборотни қайд этиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишнинг янги технологияларини ишлаб чиқилиши ва қўлланиши, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар бозорининг ривожланишидан иборат34.
Бугунги кунда биз замонавий ахборот инқилобининг янги бир босқичининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу борадаги янги сифатли сакраш мобил воситаларининг оммавий қўлланиши, мобил қурилмаларининг шу кунгача қайд этилмаган функционал имкониятлари, маълумотлар билан ишлашда «булутли» технологияларни қўлланиши билан боғлиқ. Эндиликда мобил қурилмалар орқали одатий бўлиб қолган имкониятлар мобил телефон орқали мулоқот, СМС хабарлар ва медиа-файллар, электрон почта орқали хатлар билан алмашиш билан бир қаторда, кундалик ҳаётимизга мобил қурилмалар орқали Интернетдан фойдаланиш, мобил банкинг, электрон давлат хизматлари ва бошқалар кириб келди. Кейинги глобаллашув, «булутли» технологиялар, «катта маълумотлар» (ингл. Big Data) – бугунги амалиёт аломатлари.
Янги технология ечимлар кўлами доимий кенгайиб бормоқда, уларга нисбатан муносабатлар энди-энди шаклланаётган бўлса-да, ахборот ўзаро алоқадорлигининг янги технологиялари пайдо бўлмоқда (Масалан,, блокчейн – ингл. Блоcкчаин, транзаксиялар блоклари занжири) бошқарув соҳасида уларни қўллаш имкониятларини регламентлаш масаласи эса ҳали олдинда турибди. Шу билан бирга, ахборот хавфсизлиги ва ахборот ҳимоясини таъминлаш аҳамияти кундан-кунга янада ошиб бормоқда.
Замонавий ахборот ва саноат инқилоблари ҳамоҳанглиги дунё мамлакатлари иқтисодиёти учун мисли кўрилмаган имконият ва синовлар олиб келмоқда, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам. Мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди35.
Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи «Рақамли Тошкент» комплекс дастури амалга оширилмоқда. Республикада рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди36.
Таъкидлаш лозимки, ХХ аср охирида бошқарув аппаратида фойдаланилган ахборот технологиялари, одатда бошқарув жараёнлари ва иш жараёнларини ўзига таъсир этмасди. Шу билан бирга, ахборотлаштиришнинг илк босқичларида таркибий бўлинмаларда ахборотни қайта ишлашни автоматлаштириш учун яратилган дастурлар, ташкилот бошқарув тизимининг бошқа элементлари ва бўғинлари билан ахборот алмашинувига мўлжалланмаган эди. Хусусан, иш юритишни автоматлаштиришга мўлжалланган тизимлар аниқ бир операцияларни бажаришда меҳнат сарфини камайтиришга мўлжалланган (Масалан, ҳужжатларни рўйхатга олишда ва ижросини таъминлашда).
Лекин, шу билан бир қаторда, электрон ҳужжатларга нисбатан «электрон нусха» атамасини қўллаш мантиқан тўғри келмайди. Бу борада «електрон ҳужжатнинг нусхаси» атамасини, яъни электрон шаклда тузилган ва тасдиқланган ҳужжатнинг электрон шаклдаги нусхаси иборасини қўллаш мазмун жиҳатдан, шунингдек мантиқан тўғри келади.
Айнан шу ёндошувдан келиб чиқиб, архив фаолиятида электрон ҳужжат билан боғлиқ бўлган амаллар ва ҳолатларни ифодаловчи бир қатор атамаларни амалиётда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан: электрон суғурта нусха, электрон жилд, электрон ҳужжатлар базаси (фойдаланиш базаси, резерв база, оралиқ база ва шу кабилар).
Шу ўринда ҳужжатнинг ҳаётий циклининг тегишли босқичларида, шунингдек ушбу циклнинг архивларга оид сегментида «електрон ҳужжат»нинг ва у билан боғлиқликдаги барча иккиламчи унсурларнинг қўлланишида стандартлаштириш тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқилган атамаларва тушунчалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Хулоса ўрнида 2020 йил архив иши ва иш юритишни такомиллаштиришга қаратилган
1 та Қонун, 6 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 2021 йилда эса 3 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинганлигини келтириш лозим.
Ўзбекистон архив соҳаси сўнгги етти йилда қатор ислоҳотларни амалга оширди. Ушбу ислоҳотлар архив ҳужжатларидан фойдаланиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга қаратилган. Энг муҳим ислоҳотлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5834-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» ПҚ-4463-сон қарори асосида мамлакатда ягона давлат архив тизимининг ташкил этилиши бўлди. Барча архив муассасалари, яъни миллий архивлар, давлат архивлари ва шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларининг ягона давлат органи томонидан бошқаруви остида бирлаштирилиши архив фойдаланувчиларига, изланувчиларга, тадқиқотчиларга архив ҳужжатларига киришни осонлаштирди, шунингдек, архив ҳужжатларини бошқариш ва сақлашни такомиллаштириш ва яхшилашга ёрдам берди. Архив соҳасида давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ишлари амалга оширилиши натижасида давлат хизматларини ҳажми ошди ва уларни кўрсатиш вақтини қисқартиришга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4463-сон қарори 4-иловаси билан тасдиқланган «2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш дастури»нинг 14-бандига мувофиқ, ягона ахборот тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. «Архив иши» ахборот тизими (my.archive.uz) – ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилади. Мазкур тизим тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан электрон ахборот алмашиш имконини беради (тизим фойдаланувчилар сони 2413 тани ташкил этади).
Ахборот тизимларидан ташқи интернет тармоқларидан фойдаланиш имкониятлари яратилган бўлиб, улар логин ва пароллар билан ҳимояланган.
Ахборот тизимини яратиш ва жорий этишдан мақсад замонавий АКТдан фойдаланган ҳолда иш жараёнларини тизимли мониторинг қилишнинг марказлаштирилган бошқарув тизимини оптималлаштириш ва автоматлаштириш, архивлар фаолиятининг асосий йўналишларини ва архив ҳужжатларини хавфсиз сақлаш шартларини белгилашдан иборат. Ҳисоблаш тизимларини модернизация қилиш ва янги модулларни жорий этиш шароитида ҳисоблаш ресурсларини кўпайтириш қобилияти, бу ўзгарувчан бизнес жараёнлар талабларига тезда мослашиш имконини беради. Бу Г2C (департаментдан фуқарога), Г2Б (департаментдан корхонага) ва Г2Г (департаментдан бошқарма) ўзаро алоқалари воситасини тақдим этган ҳолда, архив томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширади.
«Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш» ахборот тизими (e.archive.uz) – ахборот тизими 2022 йил ишга туширилган бўлиб, барча архив бўлинмалари масъуллари томонидан фойдаланиш имконияти яратилган (тизим фойдаланувчилар сони 424 тани ташкил этади);
Ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланилаётган «Архив иши» ягона ахборот тизими (my.archive.uz) Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилинганлиги ва тизимда «Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олиш», «Иш ҳақи тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш», «Иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш», «Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш», «Мавзули сўровларни ижро этиш» ва «Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланишга рухсатнома бериш» давлат хизматлари бўйича маълумотномалар онлайн шакллантирилишига эришилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда миллий меросни тиклаш, асраб-авайлаш, тарихни холисона ўрганишда архив ҳужжатларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундай қилиб, давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарининг эътибори туфайли архив иши кейинги йилларда сезиларли суръатларда ривожлана бошлади. Ўзбекистонда архив ҳужжатларидан ижтимоий-маданий, мафкуравий-маърифий, тарбиявий мақсадларда, шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда мавзули талабларини қондиришда фойдаланиш ошди. Бундан ташқари, олиб борилаётган изланишлар архив иши ва иш юритиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, архив ҳужжатларини йиғиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг энг янги механизмларини жорий этиш, моддий-техник базасини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Архив иши тўғрисида» 2010 йил 15 июнь, ЎРҚ-252-сон. https://lex.uz/acts/1645540
2. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Электрон ҳукумат тўғрисида» 09.12.2015 йилдаги ЎРҚ-395-сон. https://lex.uz/docs/2833860
3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 03.12.2020 йилдаги ЎРҚ-653-сон. https://lex.uz/docs/5140909
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони «Ўзбекистон Рес-
публикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 20.09.2019 йилдаги ПФ-5834-сон. https://lex.uz/docs/4523373
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон. https://lex.uz/docs/5530487
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори «Ўзбекистон Рес-
публикаси «Ўзархив» Агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 20.09.2019 йилдаги ПҚ-4463-сон. https://lex.uz/docs/4523179 \
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори «Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон. https://lex.uz/docs/6281302
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий рег-
ламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 19.08.2020 йилдаги 495-сон. https://lex.uz/docs/4958061
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий рег-
ламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 23.09.2021 йилдаги 597-сон. https://lex.uz/docs/5654569
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори «Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий рег-
ламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 23.09.2021 йилдаги 597-сон. https://lex.uz/docs/5654569
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори «Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 24.08.2021 йилдаги 538-сон. https://lex.uz/docs/5600138
12. Ўзбекистон Республикаси давлат архивларида алоҳида қимматли архив ҳужжатларини рақамлаштириш бўйича услубий кўрсатмалар. https://archive.uz/uzbekiston-respublikasi-dawlat-arkhiwlarida-alohida-qimmatli-arkhiw-hujjatlarini-raqamlashtirish-buiicha-uslubii-kursatmalar.
