В статье рассказывается о деятельности отдела хранения информационно-библиотечных фондов информационно-библиотечного центра Ферганской области имени Ахмада Фаргони. Отдел хранения несет большую миссию – должным образом сохранить информационно-библиотечные документы для дальнейшего использования пользователями информационно-библиотечного центра.
Ёшлар маънавий оламини юксалтириш, энг аввало, улар учун ахборот-кутубхона муассасалари, маданият-маърифат масканларига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Камол топиб келаётган авлодни китобга муҳаббат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг маънавий жиҳатдан юксалишига кўмаклашадиган маънавий-маърифий марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш зарур.
Ахборот-кутубхона фаолиятига оид қабул қилинган қонун ва меъёрий ҳужжатларда замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантириш ва аҳолига сифатли ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этишга катта эътибор берилаётганлиги ахборот-кутубхона мутахассисларига янада кўпроқ масъулият юклайди. Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳам замонавий, илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланиб, фойдаланувчилар эҳтиёжларини қондирадиган, замон талабларига жавоб берадиган ахборот-кутубхона марказига айлантирилди.

Бугунги кунда ахборот-кутубхона маркази фондида 314 минг нусхадан ортиқ адабиётлар мавжуд бўлиб, шундан кутубхона ва ахборот ҳужжатларини сақлаш бўлимида 200 минг нусхага яқин адабиёт ҳамда вақтли матбуот нашрлари мавжуд.
Кутубхона фонди турли тил ва соҳалардаги китоб, газета ва журналлар билан янада бойитиб борилаётганлиги фойдаланувчи ёшлар сафининг кенгайишига, ахборот олиш ва билимини мустаҳкамланишига хизмат қилаяпти.
Ахборот-кутубхона муассасаларининг мақсади талаб даражасида иш олиб бориш, ҳамманинг билим олиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг имкони борича сақлаш муддатини узайтиришдан иборат. Бунинг учун соҳанинг ҳар бир ходимидан ҳужжатларни сақлашнинг санитар-гигиеник, кимёвий ва биологик усулларини билиш талаб этилади. Кутубхона фондини сақлашда ҳужжатлар қоронғиликда ёки тарқоқ ёруғлик билан ёритилган ҳолда сақланади. Ҳужжатлар қуёшнинг тик нурлари остида қолиб кетишига йўл қўйилмайди. Улар сақланадиган хоналарда ҳаво ҳарорати 18-19 даража, нисбий намлик 55-55,5 фоиз, пергамент ва терига ёзилган ҳужжатлар сақланадиган хонада ҳавонинг нисбий намлиги 60-65 фоиз бўлиши белгиланган ва у ҳар доим назорат қилиб борилади.
Кутубхона ва ахборот ҳужжатларини сақлаш бўлимида кўп нусхадаги адабиётлар, вақтли матбуот асарларининг олдинги йиллардаги сонлари, кам нусхадаги кўп йиллар учун сақланишга мўлжалланган адабиётлар ва бошқа ҳужжатлар сақланади. Ходимлардан бўлимдаги ҳужжатлар билан алоҳида иш олиб бориш талаб этилади. Бу бўлимда ишлаш очиқ фондлардаги ҳужжатлар билан ишлашдан кўра масъулиятли ва мураккабдир. Ҳужжатлар сақланадиган ёпиқ жавонлар ва китоб жавонлари камида ҳафтада икки марта шамоллатиб турилади.
Кейинги йилларда ахборот-кутубхона марказида янги таркибий бўлимлар ташкил этилиб, автоматлаштириш ва хизматлар доирасини кенгайтиришга эришилди. Янги ахборот технологияларини ривожлантириш ва татбиқ этиш, электрон ресурслар яратиш, маълумотлар базаси ва фойдаланувчиларга янги хизмат турларини тақдим этишни амалга оширувчи Ахборот технологиялари бўлими ва Электрон ўқув зали, шунингдек, АКМда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш мақсадида Маънавият ва маърифат сектори ташкил этилди.
АКМ ўтган вақт давомида 71 та компьютер, нусха кўчириш ва сканер ускуналари билан таъминланди. Фойдаланувчилар, энг аввало, ёшларимизнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ахборот-кутубхона марказининг электрон ўқув залида Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти ҳам яратилди. АКМ кенг китобхонлар оммасига ахборот технологияларини тақдим этиш борасида ҳам катта тажрибага эга. Фойдаланувчилар «Право» ва «NORMA» ҳуқуқий ахборот базаларидан эркин фойдаланишлари мумкин.
Фарғона вилояти аҳолисини, айниқса, ёшларни, ахборот олиш имконини кенгайтириш мақсадида, АКМ электрон ахборот-ресурслар яратиш бўйича ишларни олиб бормоқда. Жумладан, кутубхона фондидан кўп сўраладиган нашрларни рақамлаштириш, яъни электрон шаклини яратиш учун стандартларга мос А2 форматгача бўлган ҳужжатларни рақамлаштиришга «By Metis» русумидаги сканер сотиб олинди. Шунингдек, ҳозирда АКМнинг барча фондларда сақланаётган адабиётларнинг библиографик тавсифи электрон каталогга киритилиб, таҳрир қилиш ишлари олиб борилмоқда.
АКМнинг таркибий бўлимларидан яна бири хорижий адабиётлар залидир. У чет тилларига қизиқувчи, билимдон, излан-увчан ёшларнинг севимли марказига айланган. Ўқиш залида 70 минг нусхадан ортиқ хорижий ва ўзбек тилларидаги китоб, журнал ва қўлёзмалар сақланиб,

улар ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, маъ-навий-маърифий соҳадаги билимларини мустаҳкамлашда муҳим восита бўлиб келмоқда.
Ҳаётимизга замонавий ахборот технологияларининг кириб бориши, АКМ фойдаланувчиларнинг кутубхонага бўлган талабларининг ортиши шу соҳа мутахассисларидан юқори малака, ташаббус ва масъулиятни талаб этмоқда. Шуларни инобатга олиб, вилоят ахборот-кутубхона маркази Халқ университетлари немис уюшмасининг халқаро алоқалар институти (DVV International)нинг молиявий кўмагида ахборот-ресурс марказлари кутубхоначиларини ўқитиш учун «Кутубхоначилар мактаби», «Замонавий кутубхона – жамоатчилик муҳитини интеграцияси ва аҳоли билимини оширишга жавоб берувчи восита» курсларини ташкил этди. Лойиҳанинг мақсади аҳолини, айниқса, ёшларнинг илм салоҳиятини оширишда кутубхоналарни малакали кадрлар билан таъминлаш, ахборот коммуникация воситалари ёрдамида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш, ёшларни ахборот-кутубхона муассасаларига жалб қилишда оммавий тадбирлар ўтказиш бўйича кўникмаларини оширишдир.
Шу ўринда айтиш жоизки, ёшларни ахборот-кутубхона муассасаларига жалб этиш, уларни китобга бўлган қизиқишини ошириш, халқимиз тарихи, маънавий-маданий меросига доир адабиётларни ўрганишни шаклланиришда ахборот-кутубхона муассасалари ходимларининг ўрни беқиёсдир. Зеро ёшлар учун соғлом ахборот муҳитини яратиш ва миллий, умуминсоний ғоялар сингдирилган манбалар билан фарзандларимизни таъминлашимиз бизнинг асосий вазифамиздир.
