Аннотация: В целях создания творческого имиджа профессии библиотекаря и развития здоровой конкуренции в отрасли, проведен конкурс «Лучший информационно-библиотечный специалист года» среди информационно-библиотечных учреждений системы Агентства информации и массовых коммуникаций, который проходил в 3 этапа. На конкурсе были представлены стартап-проекты, предложенные отрасли, актуальные, практичные, креативные стартап-проекты, способствующие развитию отрасли.
Аннотация: Кутубхоначи касбининг ижодий имижини шакллантириш, соҳада соғлом рақобатни ривожлантириш мақсадида, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида 3 босқичда “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик танлови ўтказилди.
Ахборот-кутубхона мутахассисининг кас-бий малакасини ошириш ва ривожлантириш, инновацион
фаолияти ҳамда ижодий ташаббусларини рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, мутахассисларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш, кутубхоначи касбининг ижодий имижини шакллантириш, ахборот-кутубхона марказлари ўртасида ижтимоий ҳамкорлик ва соғлом рақобатни ривожлантириш соҳада ўсиш суръатини оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишининг 2022-йил 17-майдаги 48-сон баёни талабларидан келиб чиқиб, тизимидаги Ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ҳамда уларда фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, аҳолига замонавий ва сифатли ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни тарғиб қилиш, соҳада турли танловларни ўтказиб бориш, соғлом рақобат муҳитини яратиш барча мутахассислар учун ўз устида ишлаш, касб маҳоратини ошириш ҳамда тажриба алмашиш, янги ғоялар яратилиши учун муҳим имконият яратади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида «Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона муассасаси» ва «Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси» кўрик танловларини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 4-июлдаги 140-сон, 2022 йил 2-августдаги 157-сон буйруқлари қабул қилинди.
«Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низомда кўрик-танловни ўтказиш ҳамда натижаларини аниқлаб бериш учун баҳолаш мезонлари, баҳолаш мезонлари бўйича методик тавсиялар, кўрик-танловнинг ҳудудий ва республика босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бў-
йича ишчи гуруҳ таркиби, кўрик-танловнинг ҳудудий ва республика босқичларида ғолиб ва совриндорларни аниқлаш учун ҳакамлар ҳайъати таркиблари тасдиқланди. Танлов 2022 йилдан бошлаб агентлиги тизимидаги Ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида ўтказилиб келинмоқда.
Ушбу танловда қатнашиш учун 2022 йилда номзодлар томонидан 259 та ариза ҳамда портфолиолар келиб тушган бўлса, 2023 йилда танловда қатнашиш учун номзодлар томонидан жами 295 та ариза ҳамда портфолиолар келиб тушган. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларидан – 286 та, Миллий кутубхонадан – 9 тани ташкил этди. Ўтган йилгига нисбатан 12% кўпроқ аризалар келиб тушган.
Жорий йилда ҳам танлов тасдиқланган Низом асосида уч босқичда бўлиб ўтди. Биринчи ва иккинчи босқичлар ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган «Ҳудудий ишчи гуруҳ» томонидан амалга оширилади. Учинчи босқич якуний Республика босқичи бўлиб, кўрик-танлов Низомига илова қилинган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
Кўрик-танловнинг биринчи босқичида номзодларнинг портфолиолари йиғилди. Ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан танловда қатнашишни истаган Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Республика йиғма электрон каталог маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари портфолиоларининг электрон шакли жамланиб, ҳужжатлар ҳақиқийлиги текширилди ҳамда сараланади. Портфолио Низом билан тасдиқланган «Кўрик-танловни ўтказиш ҳамда натижаларини аниқлаб бериш учун баҳолаш мезонларининг намунавий шакли» асосида белгиланган мезонларга кўра баҳоланди.
Кўрик-танловининг 2-босқичи Ўзбекис-
тон Миллий кутубхонаси, Республика йиғма электрон каталог маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоят ахборот-кутубхона марказларида жорий йилнинг 23-сентябрдан 11-октабрга қадар бўлиб ўтди.
Танловнинг иккинчи босқичи Низом билан тасдиқланган «Кўрик-танловни ўтказиш ҳамда натижаларини аниқлаб бериш учун баҳолаш мезонларининг намунавий шакли»да келтирилган мезонлар бўйича 2 та шарт асосида ўтказилди.1-шарт тест синови бўлиб, бунда иштирокчиларнинг соҳа бўйича билимлари синовдан ўтказилди. 2-шартда эса қатнашчиларнинг booktuberлик маҳоратлари синалди.
Кўрик-танловининг 3-босқичи Ўзбекис-
тон Миллий кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоят ахборот-кутубхона марказларидан саралаб олинган 15 нафар иштирокчи ўртасида 2023 йилнинг 25-26 октябрь кунлари «INFOLIB O‘ZBEKISTON – 2023» ХII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилди.
Кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирокчилар танлов Низомига ва баҳолаш мезонлари методикасига асосан қуйидаги 5 шарт бўйича беллашдилар:
1-шарт: Кутубхоначи келажак касбими ёки …
2-шарт: Соҳадаги муаммоли масалаларни ҳал этиш қобилиятини баҳолаш
3-шарт: Бадиий асар билимдони
4-шарт: Соҳага таклиф этиладиган стартап лойиҳалар
5-шарт: Психологик имтиҳон натижаси
Кутубхоначи келажак касбими ёки … Бу шарт бўйича номзодлардан мавзу бўйича изланиб, ноодатий усулда 5 дақиқа давомида фикр-мулоҳазасини баён этиши талаб этилди. Ҳар бир иштирокчининг белгиланган регламентга риоя қилиши назорат қилиб борилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчи шартни бажаришда мавзуга креатив ёндашганлиги, унинг долзарблиги, мавзу тўлиқ очиб берилганлигига кўра баҳоланди.
Жиззах вилояти Дўстлик тумани ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Нарбаев Ўткирбек Кутубхоначи келажак касбими ёки... шартида оддий бир дарахт орқали ўз фикрини тасвирлаб берди. Кутубхоначилар ҳам жамиятнинг ажралмас бир бўлаги, уларсиз жамиятни тасаввур қилиб бўлмайди. Тўғри бу касб эгалари иши кўримсиздек туюлиши мумкин. Худди дарахт илдизи ер остида кўринмаганидек. Лекин улар жамиятнинг асосий бир бўғинидир. Шундай экан кутубхоначилар бор экан, юртбошимиз бизни қўллаб-қувватлар экан, биз ҳеч қачон кераксиз касб эгаси бўла олмаймиз. Кутубхоначи бу келажак касбидир деб креатив ёндашган ҳолда фикрини баён этди.
Соҳадаги муаммоли масалаларни ҳал этиш шартида иштирокчилар қобилиятини баҳолаш бўйича соҳага оид муаммоли вазиятлар акс эттирилган саволлар берилди. Ушбу шартда соҳада вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлар келтирилган билетлар иштирокчилар томонидан танланди ва ундаги саволга жавоб берилди, бунинг учун уларга 2 дақиқа вақт ажратилди. Муаммони ҳал қилиш даражасига қараб 12 баллгача баҳоланди. Иштирокчилар ўртасида билетдаги саволни тўлиқ тушуниб етмаганликлари, мақбул ечимлар тақдим этилмаганлиги, ҳар бир кутубхоначи муаммоли вазиятларда ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишлари ҳамда саволга жавоб беришда тор доирада эмас, аксинча, кенгроқ фикрлашлари кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Бадиий асар билимдони. Ушбу шартда олдиндан берилган китоблар рўйхати бўйича 5 та савол берилди. Ҳар бир номзод учун 5 та саволдан иборат вариантлар тақдим этилди. Вариантларда бадиий адабиёт (жаҳон ва ўзбек адабиёти) га оид саволлар берилган бўлиб, иштирокчилар билетларни танлашди ва тушган саволларнинг ҳар бирига ўйлаш учун 30 сониядан вақт берилди. Шарт сўнгида ҳакамлар ҳайъати аъзоси, шоир Муҳиддин Омонов томонидан саволларга тўғри ва аниқ жавоб берилмаганлиги, берилган адабиётлар иштирокчилар томонидан тўлиқ ўқиб чиқилмаганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу шартда мутахассислар бадий асарларни мутолаа қилиш паст даражада эканлиги сезилди.
Соҳага таклиф этиладиган стартап ло-
йиҳалар. Ушбу шартда соҳа ривожига ҳисса қўшадиган, янги, ҳеч қаерда эълон қилинмаган, долзарб, амалиётга реал татбиқ қилинадиган, креатив стартап лойиҳалар тақдим этилади.
Соҳага таклиф этиладиган стартап ло-
йиҳалар, соҳа ривожига ҳисса қўшадиган, долзарб, амалиётга реал татбиқ қилинадиган, креатив стартап лойиҳалар тақдим этилиши белгиланди ва баҳолашнинг максимал балли 20 баллни ташкил этди. Ло-
йиҳа тақдимоти учун 7 дақиқа вақт берилди. Олдинги танловларда намойиш қилинган, соҳадан ташқари бўлган, эски лойиҳалар ҳисобга олинмади. Иштирокчилар белгиланган тартибда лойиҳаларини намойиш этдилар. Мазкур шарт турли муҳокамаларга ва савол-жавобларга бой бўлди. Бу борада Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи, ҳакамлар ҳайъати аъзоси А.Рахмонов ўз фикрларини билдириб ўтди. Хусусан, иштирокчилар томонидан амалиётга жорий этилган, пухта ишланган ло-
йиҳалар ҳам тақдим этилганлигини, шу билан бирга, стартап мақомига тўғри келмайдиган, аввал яратилган, фаолиятда қўлланган, номи ўзгартириб намойиш этилган лойиҳалар ҳам тақдим қилинганлигини таъкидлади.
Муҳокамалардан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан натижалар эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят АКМлар номини 15 нафар иштирокчи ҳимоя қилиб, кўрик танлов якунида 1-ўрин – Зуҳрахон Каримова, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ахборот-кутубхона мутахассиси; 2-ўрин – Гулзодахон Довронова, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассиси; 3-ўрин – Зебинисо Ибрагимова, Навоий вилояти Нурота тумани ахборот-кутубхона маркази мутахассислари ғолиб бўлишди. Шунингдек, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ахборот-кутубхона мутахассиси Нарбаев Ўткирбек «Креатив ёндашув» номинацияси; Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Шамсиева Ирода «Шижоатли кутубхоначи» номинацияси; Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Абдуллаева Ойгулхон «Энг яхши стартап лойиҳа» номинацияси ғолиблари сифатида эътироф этилди.
1-ўринни олган З.Каримова «IELTS LIBRARY» лойиҳасида АКМлар қошида
инглиз тилини ўргатадиган online дастур ва махсус жиҳозланган ахборот-кутубхона маркази ҳақида маълумот берди. Ушбу дастурни АКМга бевосита аъзо бўлган китобхонгина фойдалана олиши, дастурдаги берилган топшириқларни АКМдаги махсус леарнинг хоналаридан фойдаланган ҳолда бажариши мумкинлигини айтиб ўтди.
2-ўринни олган Г.Довронова эса «Library booking» лойиҳасида бугунги кунда Ахборот-кутубхона марказларида фойдаланувчилар учун ўринларни етишмаётганини, шу сабабли, маълум вақт доирасида бўш жойларни олдиндан брон қилиш лойиҳасини илгари сурди.
3-ўринни олган З. Ибрагимова Е-мактаб дастурига мактаб кутубхонаси тизимини ҳам киритиш ва бу орқали мактаб ўқувчиларининг online ўқиши, натижалари ва мактаблараро умумий натижаларни кўриш мумкинлиги ҳақида тўхталди. Натижада мактаб кесимида ўқувчиларнинг китобхонлик контингенти аниқланади, ўқиган асарларига қараб ўқувчининг психологик, ғоявий ҳолати аниқланади, мактаб ва синфлар кесимида зукко китобхонлар аниқланиб, рағбатлантириб борилади. Юқоридаги бу лойиҳа мактаб кутубхоналари учун болалар китобхонлигини оширида олиб борилаётган ҳаракатларга яқиндан ёрдам беради.
Бундан ташқари, «Креатив ёндашув» номинацияси ғолиби Ў.Нарбаев «Аудио кутубхона» лойиҳаси билан иштирок этди. Ушбу дастурда бадиий асарнинг матн ҳолати келтирилган бўлиб, кутубхонага аъзо бўлган китобхон махсус дастур орқали рўйхатдан ўтади. Асарни овозли ҳолатда ўқиб, аудио ҳолатини дастурнинг керакли бўлимига юклайди. Ўнта асарни аудио ҳолатини дас-
турга юклагач, китобхонга сертификат тақдим этилиши ҳам кўзда тутилган. Дастурнинг яна бир аҳамиятли томони борки, у ҳам бўлса китобхон дастлаб китобни мажбурликдан ўқийди. Лекин кейинчалик асар ичига қандай кириб қолганини ўзи ҳам билмай қолади ва ўз-ўзидан китобга бўлган қизиқиши уйғонади. Дастурда китобхонни жалб қиладиган яна бир жиҳати бу ўқилаётган китоблар юзасидан ҳеч қандай савол-жавоб қилинмайди. Шунчаки ўқиб чиқилса бўлди. Сиз истаган вақтда ўқисангиз бўлади. Бу лойиҳа билан китобхонни нутқ маданияти фикрлаш қобил-
яти ҳам ўсиб боради.
Бухоро вилоят Ғиждувон тумани ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Жўраева Меҳрининг «Book-taxi» лойиҳаси ҳам амалда қўлланилгани билан эътиборли бўлди. Ло-
йиҳа туман аҳолисини бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва китобга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, халқимизнинг маънавий бойликларини етказиш мақсадида амалга оширилди. Лойиҳа учун телеграмм ижтимоий тармоғида очилган бот ёки мурожаат учун телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали буюртма берилган китобларни китобхонларга тез ва осон бепул етказиб бериш йўлга қўйилди. Бунинг учун шахсий ҳайдовчилик ҳамда автомашина гувоҳномалари, барча ҳужжатлари тўлиқ бўлиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, Ахборот-кутубхона марказининг фаол китобхонлари қатлами вужудга келди. Китоб тарғиботи такомиллашди, ижтимоий тармоқларимизда фойдаланувчилар сони янада ошди, электрон,аудио китобларга талаб ва буюртмалар сони ортади, аҳоли беғараз моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.
«Шижоатли кутубхоначи» номинацияси ғолиби И.Шамсиева китобхонлар учун тақдим этилаётган янги асарларни таниқли актёр-актрисалар, сўз усталари видео ҳолатда реклама қилишлари ва ушбу видеони ижтимоий тармоқларга юклаб, асарга китобхоннинг қизиқишини янада ошириш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари ва қарашларини баён қилди.
«Энг яхши стартап лойиҳа» номинацияси ғолиби О.Абдуллаева мобил иловалар орқали китобхонлик маданияти ва салоҳиятини оширадиган ўйин мобил дастурларни оммалаштириш, ёш доираси бўйича ишлаб чиқиш таклифини киритди. Мазкур шарт сўнгида эса Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабаева намойиш этилган стартап лойиҳаларнинг моҳияти, амалга ошириш механизми ва касбий фаолиятдаги истиқболлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, тақдим этилган лойиҳалар амалда қўллаш имкони хусусида тўхталди.
Психологик имтиҳон натижаси. Иштирокчиларни психологик жиҳатдан синаш мақсадида Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги психологи Камалова Дилафруз таклиф этилди. Психолог танлов иштирокчиларини 2 кун давомида кузатиб борди. Шунингдек, замонавий психологик тест синови туридан фойдаланиб, уларни психологик жиҳатдан баҳолаш белгиланди. Иштирокчилар, ҳакамлар ҳайъати ва психолог, холис кузатувчилар билан биргаликда алоҳида хонада психологик тестлардан ўтказилди.
Танлов шартлари тугагандан сўнг, ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан якуний баллар ҳисобланиб, натижалар эълон қилинди. Барча шартларда танлов Низоми ва баҳолаш мезонлари, ҳамда методикасига асосан иштирокчилар баҳоланди. Шартлар бўйича умумий баллар ҳисобланди ва ғолиблар аниқланди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Миллий кутубхона директори У. Тешабаева танловни ўтказишда шаффофликни таъминлаш, соҳа вакилларини янада рағбатлантириш ва руҳлантириш мақсадида иштирокчилар орасида фаол бўлган мутахассисларга ҳар бир шартда кўрсатган маҳоратларига кўра номинациялар жорий қилиш таклифини киритди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ушбу фикр маъқулланди. Унга кўра иштирокчиларнинг 3 нафарига турли номинациялар бўйича Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.
Бугунги ривожланган ҳар қандай мамлакат иқтисодиётига назар ташлайдиган бўлсак, уларни янгича фикрлар, инновацион ғоялари, соғлом рақобат муҳитига гувоҳи бўламиз. Шундай экан, мамлакатимизда ҳам ёшларнинг ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижаларининг рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш, ёшларининг турли соҳалардаги лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.
