Annotation: The miniature occupies a worthy place in world art and is the property of the peoples of the East. Manuscripts created by various artists, illustrators and painters are a valuable source for studying and understanding the culture of the past. Basically, the miniature served as an illustration. This made it possible to supplement the artistic text with visual images, making reading and understanding the text easier and more enjoyable. The miniature, which has always developed at the intersection of literature and painting, combines the features of both artistic and poetic language.

Plots for drawings are taken from folk art, often from the works of great Uzbek poets - Navoi, Jami, Furkat, Nizami. A feature of the miniature is a minimum of details and the plot should be in full view.

 

Keywords: miniature, miniature book, rare manuscript, calligrapher, artist, jeweler, cover, adornment, title, design, painters, sophistication, nanobooks, illustration, microminiature, bridle art.

 

Аннотация: Миниатюра занимает достойное место в мировом искусстве и является достоянием народов Востока. Ценным источником для изучения и познания культуры минувших времен являются рукописи, созданные различными художниками, иллюстраторами и живописцами. В основном, миниатюра выполняла функцию иллюстрации. Это позволяло дополнить художественный текст зрительными образами, делало чтение и понимание текста более легким и приятным.

Миниатюра, всегда развивавшаяся на стыке литературы и живописи, сочетала в себе особенности как художественного, так и поэтического языка. Сюжеты для рисунков берутся из народного творчества, зачастую – из произведений великих узбекских поэтов – Навои, Джами, Фурката, Низами. Особенность миниатюры – минимум деталей и сюжет должен быть как на ладони.

 

Ключевые слова: миниатюра, миниатюрная книга, редкая рукопись, каллиграф, художник.

 

Қадимги нодир қўлёзмалар ичида бизгача сақланиб қолган нафис, мўъжиза расмлар алоҳида ўзига хос гўзаллик, нафосат оламига эга. Уларнинг ёрқин ранглари, нозик чизиқлар ва ажойиб мутаносиблиги ҳамон томошабинга эстетик завқ бағишлайди. Шунинг учун ҳам бу рассомлик обидалари жаҳоннинг энг нуфузли музей, кутубхона ва мажмуаларида ҳанузгача асраб-авайлаб сақланмоқда.

Жаҳон тасвирий санъати хазинасидан муносиб ўрин олган миниатюралар Шарқ халқларининг муштарак бадиий меросидир. У анъанавий китобат санъатининг таркибий қисми бўлиб, қадимги нодир қўлёзмаларни зийнатлаш билан бирга, мазкур асарлардаги илғор инсонпарварлик ғоялари, олижанобликка бўлган интилиш, гўзаллик тўғрисидаги тасаввурни ифодалашга ҳам хизмат қилган. Турли санъаткорлар – хаттот, рассом, музаҳҳиб, муқовасоз, жадвалкаш ва бошқаларнинг ижодий ҳамкорлигида яратилган нодир қўлёзмалар ўша давр маданий, ижтимоий ҳаётини ҳамда бадиий – эстетик қарашларини ўрганишда қимматли манбалардан ҳисобланади.

Яқин ва Ўрта Шарқ маданий марказлари бўлмиш Боғдод, Табриз, Самарқанд, Бухоро, Ҳирот, Шероз каби шаҳарларда X – XIX асрлар давомида махсус миниатюра мактаблари мавжуд бўлиб, баъзан юксак даражада ривожланган, баъзан эса таназзулга юз тутган.

Миниатюра нодир қўлёзмалар зийнатлари бўлмиш шамс, зарварақ, унвон, ҳошия нақши, лавҳа, хотима каби безаклар билан умумий услубий уйғунликка эга. Бу китоблар зийнатларнинг декоратив хусусияти улар яратилган давр дунёқараши, тафаккур тарзи билан бевосита боғлиқдир.

Нафис мўъжаз расмлар асосан илмий, бадиий ва тарихий асарларнинг нодир қўлёзмаларини безашга хизмат қилган. Рассомлар асарларнинг етакчи ғоялари ва асосий қаҳрамонлари образларини ранглар воситасида ифодалаганлар. Шу сабабли миниатюра санъати тараққиётига Шарқнинг атоқли алломалари Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, мутафаккир ва шоирлар Абдулқосим Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ҳамда машҳур тарихчилар Фазлуллоҳ Рашидиддин, Шараффиддин Али  Яздий ва бошқалар асарларидаги илғор инсонпарварлик ғоялари ижобий таъсир кўрсатиб, унинг асосий тараққиёти йўналишини, етакчи бадиий-эстетик принцип-
ларини шакллантиришга хизмат қилган. 

Донишмандлар бу дунёда инсон учун икки нарсани мукаррам ва азиз тутишган, уларнинг бири нон бўлса, иккинчиси китобдир. Нон инсон танасига куч-қувват берса, китоб маънавий қудрат тимсоли. Китоб мутолааси руҳни, тафаккурни озиқлантиради. Шу боис, уни нонга менгзашади. Зотан, фарзанд-
ларимизнинг бир қўлига нон, бир қўлига китоб бериб улғайтириш шарқликларга хосдир.

Мутахассисларнинг фикрича, болани 3-4 ёшиданоқ китоб ўқишга ўргатиш керак экан. Айтишларича, дунёда 95 фоиз одамлар дақиқасига 210 сўз ёки 2 дақиқада бир ярим саҳифа китоб ўқишади. Лекин машҳур француз ёзувчиси Оноре де Бальзак ярим соатда 200 бет, император Наполеон эса дақиқасига 2000 та сўзни ўқиган. Булар мутолаанинг зоҳирий белгилари, албатта. Унинг ботинимизга сингийдиган фазилатлари эса беҳисобдир.

Бугун биз ўта кичкина, мини китобчалар ҳақида мухтасар сўз юритмоқчимиз. Аслида китоб ўлчами унинг мазмунига асло боғлиқ эмаслиги – ҳаммага аён. Мутафаккирларимиз китобнинг бизга ўргатадиган энг эзгу ва улкан сабоғи тўғри сўзлик, яхши китобларни ўқиш эса дунёнинг энг доно кишилари суҳбатида бўлишдир, деганлар. Бугунги техник тараққиёт даврида китобларни турли ўлчам ва шаклларда чоп этиш имконияти ғоятда кенгайди. Рақамли технологиялар ёрдамида исталган китобни интернет орқали қўл телефонимизга юклаб олишимиз, дунёдаги машҳур, катта кутубхоналарни айланиб чиқишимиз ва исталган китобни осонлик билан қўлга киритишимиз мумкин. Лекин табиий қоғозга ёзилган китоблардан оладиган роҳатни ҳеч қайси замонавий технология бера олмайди. Миниатюра китобининг гўзаллиги шундаки, у кичик бўлса-да, китобнинг барча фазилатларини – инсон донолигининг энг буюк xазинаси, инсон даҳосининг масканини ўзида сақлаб қолади ва буни англаш китоблар тўпламини сақлаш ва кўпайтириш йўлидаги барча қи-
йинчиликларни оқлайди.

Xўш, митти (миниатюра) китоби нима? Ягона таъриф йўқ. Илгари собиқ иттифоқда ва ҳозирда Россияда миниатюра китоби максимал блок ҳажми 100 мм. дан ошмайдиган нашр (муқовада ёки боғловчи қопқоқда) ҳисобланади.

Миниатюра китоблари пайдо бўлиши узоқ ва қизиқарли тарихга эга. Унинг дастлабки шакллари бундан 4000 йил аввал Бобилда ясалган кичик лой плиткалари, дейиш мумкин.

Қадимги Рим шоири Плиний Элдернинг “Табиат тариxидан 37 китоб” асарида Гомернинг “Илиада” достонини эслатиб ўтган, унинг матни 15 686 шеърий мисралар ичидан қисқача қилиб қўйилган кичик пергамент варақлардан иборат бўлган.

Xитойда топилган, эрамиздан аввалги 770-йилга оид ибодат матни кенглиги 57 мм бўлган қоғоз ўрами бўлиб, пагода кўринишидаги ёғоч қутига жойлаштирилган. Россия федерациясининг Новгород губернияси яқинидаги қазишмалар пайтида олимлар XIII-асрга оид қайин қобиғининг ҳарфларини топдилар, улар орасида ибодат матнлари, шу жумладан, алифбоси бўлган миниатюра ҳарфлари ҳам бор эди.

Қолаверса, бобомиз Амир Темур даврида ҳам митти китоблар ясовчи хаттотлар фаолият кўрсатгани ҳақида тарихий манбаларда қайд этилган.

Ўрта асрларда Европада энг кенг тарқалган қўлда ёзилган китоблар ибодат китоблари, Инжиллар эди. Уларнинг жуда қимматлиги (иш жуда оғир ва машаққатли) туфайли уларни фақат бадавлат одамлар сотиб
олишлари мумкин эди. Қўлда бўялган кўплаб қўлёзма китоблар зодагонлар, аристократлар ва қирол оилалари аъзоларининг буйруғи билан ёзилган.

Бокунинг Ичери шеҳерда Миниатюра китоб музейи жойлашган. Музейнинг ўзига хослиги шундаки, унда дунёнинг энг кичик ҳажмдаги китоблари йиғилган. Бу ерда ҳатто ҳажми 1 мм. ҳам чиқмайдиган наноки-
тоблар бор экан. Маълумотларга кўра, айни пайтда музейда 83 давлатдан 6 мингга яқин китоблар жамланган. 26-жавонда эса айнан Ўзбекистонга тегишли бўлган ўзбекча китоб-
ларни учратасиз. Алишер Навоий, Зулфия, Фурқат ва бошқалар ижодлари, Ўзбекистон давлати ва мустақиллиги ҳақида ва  Биринчи Президент И.А.Каримов китоби ҳам ўрин олган. Музей митти китобларининг кўплиги хусусиятига кўра Гиннес рекордлари китобига киритилган.

Китоб матбаасининг дастлабки босқичида китобларнинг минимал ҳажми усталарнинг қобилиятлари билан аниқланган бўлса, кейинчалик – оптика ва дастгоҳлар такомиллашувидаги теxник ютуқлар билан белгиланадиган бўлди. Илғорлик учун курашга нафақат нашриётлар, балки кўплаб мамлакатлардан (Голландия, АҚШ, Германия, Италия, Украина, Франция, Япония, Венгрия, Испания, Югославия, Шотландия, Россия ва Тайван) микроминиатюрачилар ҳам қўшилди.

Китоб ишқибозлари (коллекционерлар) китоб нашр этиш билан бирга пайдо бўлади. Нодир китоблар йиғиш иштиёқи кўплаб тариxий шаxсларга xос эди. Шу ўринда, Амир Темур бобомизнинг бутун Шарқ мамлакатларидан тўпланган ноёб китоблар жамланган машҳур кутубхонасини эслаш кифоя. Бундай ишқибозлик Шарқу Ғарб учун бирдек хос, дейиш мумкин. Масалан, Наполеон Бонапарт миниатюра китобларининг катта муxлиси эди.

Буюк Британиянинг сўнгги қироличаси Елизавета II учун миниатюра қўғирчоқ уйи ясалган, унинг xоналаридан бирида 1-2 дюймли миниатюра китоблари бўлган кутубxона жойлашган. Собиқ СССРда, КПСС Марказий Комитети Бош котиби Л.И. Брежнев миниатюра китоблари тўпламига эга бўлиб, у ўз столида сақлаган ва энг яқин ҳамкасбларига мамнуният билан кўрсатган.

Венгриялик Ёжеф Тари дунёдаги энг кичик китоблар коллекциясига эга. Унинг xазинасида 4500 дан ортиқ китоб мавжуд. Уларнинг энг каттасининг ҳажми 7 сантиметрдан ошмайди. Ёжеф митти китоблар йиғишни 1972 йилдан бошлаган. Ер юзидаги энг митти китоб ҳам айнан унинг коллекциясида сақланади. Шунингдек, у митти газеталарни ҳам йиғиб боради. Бугунги митти китоб пайдо бўлиш босқичлари қуйидагича: аввало, митти китоб тайёрлаш жараёни ғоя туғилишидан бошланади. Ғоя ҳар қандай нарса бўлиши мумкин, мисол учун, шоирнинг ўз шеърлари, асар учун рассомнинг чизган суратлари ёки ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари.

Ҳозирги кунда исталган бир ғоя танланганидан сўнг, унинг оптимал матни тузиб чиқилади. Асарлар бир нечта вариантдан иборат бўлади. Матн тайёр бўлгач, безак ишлари қилинади. Макет ҳосил бўлгач эса, компьютерда биринчи синов нусхаси тайёрланади. Агар барчаси жойида бўлса, макет босмахонага жўнатилади.

Босмахонада китоб ёзиладиган қоғоз танланади. Таққослаш учун учта ўлчам мавжуд. Халқаро стандартдаги мини китоб 76 мм. дан катта бўлмаслиги керак. Агар китоб 10 мм. дан кичик бўлса бу микрокитоб ҳисоб-
ланади. Катта қоғозлар ўлчаб қўйилган белгилар асосида майда бўлакларга бўлинади. Ҳар бир кесилган қоғоз иккига буклаб қўйилади ва у тўрт бет бўлади.

Шундан сўнг варақлар тўрт варақли дафтардек қилиб тахланади. Дафтарлар сони матннинг катта-кичиклигига боғлиқ. Улар оддий игна ва оддий ипда тикилади ва сўнгра елимланади. Варақлар тахламини текислаш учун махсус пластинкаларда қисилади ва текисланади. Муқовалар ҳам уйда тайёрланади. Уларни қотириш ва шакл бериш мақсадида нашриётга олиб келинади. Ва қолган жараёнлар махсус ускуналар ёрдамида бажарилади. Катта бўлмаган қисувчи махсус штамп ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида муқовага шакл ва нақшлар берилади. Иш бош-
лашдан олдин китоб тикувчилар ўзларига шаблон ясаб олишади ва шунга қараб пресс остидаги маҳсулот текисланади.

Бир неча сония пресс пастдан юқорига кўтарилгач, чиройли муқова пайдо бўлади. Кейинги ишлар – тикиш, дафтарларни елимлаш ва китоб тайёр. Ўз китобларидан ташқари нашриёт бошқа кичик китоб ишлаб чиқарувчи нашриётлардан ҳам буюртмалар олишади. Агар бошқа буюртмалар бўлмаса қолипчиларни фанатазияси чексиз, битта маҳсулот ҳар хил кўринишда ҳам чиқарилиши мумкин. Максимал адад 500 нусхадан иборат бўлади. Уларнинг айримлари тери билан
қопланган, айримлари коллекция учун тилла ва кумуш суви югуртирилган бўлади.

Мини-китоблар ҳар доим оддий китоб-
ларга қараганда кичикроқ тиражда нашр этилган. Қўлда ёзилган ва умуман кичик китобларнинг тиражи чекланган: 10 дан 100 нусxагача. Миниатюра китоблари кўпинча санъат ишқибозлари томонидан нашр этилади ва уларни яратиш учун сарфланган меҳнат, вақт ва материалларнинг ҳақиқий қийматидан анча паст баҳоланади.

Аксарият миниатюра китоблари арзон сувенирлар эмас. Қадим замонларда бўлганидек, китоб бир неча кишилар меҳнати самараси бўлганида ҳам, айниқса, матбаа (ёзув), иллюстрация ва жиловлаш усталарининг санъати намунаси бўлса, у ҳамон диққатни тортади. Булар китоб нашр этиш санъатининг жиддий намуналари бўлиб, уларни яратишда ҳам қадимий теxнологиялар, ҳам энг сўнгги теxнологик ютуқлар қўлланилади. Миниатюра китоблари бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида нашр этилмоқда ва шунингдек, ушбу китоблар жуда катта мавзуни қамраб олади – адабиётдан пазандачиликгача, тариxдан илм-фангача. Уни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган усуллар ҳам ҳар xил – бу қўлда ёзилган матн ёки рақамли босма бўлиши мумкин.

Ватан равнақи илмдадир деб бежиз айтилмаган. Шундай экан илм-фан юксалган юртда фан ютуқлари барча соҳаларга кириб боради. Илмий изланишлар, кашфиётлар, тадқиқотлар мамлакатни, миллатни дунёга танитади. Илм мўъжизаси халқни буюк мақсадлар сари бошлайди. Барча китобхон ёшларнинг келгусида Ўзбекистон илму маърифатини юксалтириш учун зукко олим, таниқли ёзувчи, ҳассос шоир бўлишни ният қилган халқимиз орзулари руёбида кўрса не бахт! Ҳар кандай китоб  инсон тафаккурига таъсир қила олади, инсонни уйлашга тафаккурини юритишга ундайди. Бежиз айтишмаган инсоннинг қиймати  ўқиган  китоблари билан ўлчанади деб. Шундай экан  кўп китоб мутолаа қилган инсонни маънавияти юксак бўлади, маънавиятли инсон ўз атрофидагиларни ҳам маънавиятини юксалтиради, маънавияти юксак юртни келажаги буюк бўлади.

 

Адабиётлар рўйхати

1 Шабаратов, П. П. Миниатюра: педагогика олийгоҳлари талабалари учун ўқув қўлланма/ П. П. Шабаратов; масъул муҳаррир С. С. Булатов; ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Низомий номидаги Тош. Дав. пед ун-ти. – Т.: Tafakkur, 2011.-128 бет.

2 Есенбаев З. И., Ахунданов Э. А. Здраствуй, книга: Становление, развитие и современное состояние книгоиздательского дела, полиграфии и книжной торговли в Узбекистание (1917-1982 гг.). Т.: Узбекис-
тан, 1982.-274 с.

3 Ибн Сино Абу Али. Ўгитлари: Шеърлар (Тўпловчи таржимон А. Ирисов) – Т.: “Ёш гвардия”, 1980; 112 б.

4 Шарқ миниатюра мактаблари: Мақолалар тўплами/ Тўпловчи: Мадраимов А., Норматов Н. – Т.: Адабиёт ва санъат нашри. 1989. – 184 б.

6 Мирмухсин. Лирик шеърлар. – Т.: Ёш гвардия, 1984. – 96 б.

7 Увайси Лирика:/Пер. С. Ўзб. Н. Гребнева; Сост. А. Валиханов; Художн. И. Кириакиди. – Т.: Изд. лит. и искусства, 1984. – 148 с.

8 Шоёқубов Ш. Замонавий Ўзбекистон миниатюраси: [Альбом]/Ш. Шоёқубов. – Т.: “O`zbekiston” НМИУ. 2006. – 376 б.

9 Ғулом Ғафур. Вақт. Шеърлар. – Т.: “Ёш гвардия”, 1983. – 128 б.

10 Ойбек. Адабият ва умр: Лирика (Тузувчи ва сўзбоши муаллифи Н. Каримов). Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985. – 80 б.

11 Йўлдошев Э. Кутубхона ва ёш китобхон. – Тошкент: Ўзбекистон, 2003. – 298 б.