Статья посвящена деятельности Республиканской детской библиотеки. Республиканская детская библиотека Узбекистана располагается в старинном особняке, построенном в 1907 году, памятнике архитектуры, находящимся под охраной государства. Республиканская детская биб-лиотека была создана в 1965 году на базе фонда юношеского отдела Государственной Республи-канской библиотеки имени Алишера Навои. Библиотека стремится к новому уровню информа-ционно-библиотечного обслуживания населения, применяя как новые, так и традиционные биб-лиотечные технологии. Республиканская детская библиотека создала собственный сайт www.kitob.uz. Здесь сосредоточена богатейшая информация о мировой и узбекской литературе, ре-фераты, электронные и аудио книги, сценарии детских праздников. С января 2016 года Рес-публиканская детская библиотека издаёт журнал «Болалар адабиёти» с приложением на CD дис-ке. Журнал рассчитан на учащихся младшего и среднего школьного возраста.
Руководствуясь национальной идеи узбекского общества, библиотека проводит большую работу по приобщению детей к чтению, воспитанию детей и подростков как патриотов своей Родины, что служит созданию интеллектуально развитого поколения.
Китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Халқимиз илм ва фан, адабиёт ва санъатга оид нодир қўлланмалар, адабиётлари билан ҳақли равишда фахрланади. Дунёнинг қайси бир машҳур кутубхонасида бўлманг, халқимизнинг улуғ алломалари, тафаккур хазинасини яратган донишмандларининг қўлёзмаларини китоб ҳолига келтирган хаттотлар, мусаввирлар меҳнатини кўриш мумкин.
Ватанимиз келажагининг янада равнақ топишида, ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда, улар онгида олийжаноб туйғуларни чуқурлаштиришда, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва маънавий бойлигимиз бўлган китобларни тарғиб қилишда Республика болалар кутубхонасининг ўрни катта. Бу маскан 50 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда кутубхона фондида 200 мингдан ортиқ нусхадаги адабиётлар сақланиб келинмоқда. Ҳар йили 13 мингдан зиёд китобхонларга хизмат кўрсатилади. Китобхонларнинг талаб ва эҳтиёжларини, шунингдек, уларнинг ахборотга бўлган талабларини қондириш мақсадида ҳар йили кутубхона фонди янги адабиётлар билан тўлдириб келинмоқда. Кутубхонада фаннинг барча соҳалари бўйича бадиий адабиётлар, илмий-оммабоп нашрлар, ижтимоий-сиёсий китоблар, ўзбек ва рус тилларида нашр этилган болалар ҳамда катталар учун энциклопедия ва луғатлар, аудио ва электрон дарсликлар мавжуд. Шунингдек, ахборот-ресурс марказлари мутахассислари учун услубий ва библиографик тавсияномалар ҳам бор.
Ҳозирги кунда Республика болалар кутубхонасида 8 та бўлим: Мактаб ёшигача ва 1-4 синф ўқувчиларига ахборот хизмат кўрсатиш, 5-9 синф ўқувчиларига таълим ресурслари бўйича ахборот хизмати кўрсатиш, маънавият, маърифат ва санъат бўйича медиаресурс, китоб жамлаш, комплектлаш ва янги ресурсларнинг электрон каталогини яратиш, маълумот библиография ва ўлкашунослик-ахборот, илмий услубиёт ва мактаб ахборот-ресурс марказлари мутахассислари малакасини ошириш, китоб сақлаш ва ретрокаталог яратиш, жаҳон ахборот-ресурслари ва янги технология бўлимлари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Кутубхонанинг жаҳон ахборот-ресурслари ва янги технология бўлими қошида «Медиа-марказ» ташкил қилинган бўлиб, бу ерда аудио, видео ресурсларини ёзиш ва овозни қайта тиклаш хизмати ташкил этилган.
Марказ китобхонлар учун мактаб дастуридан ташқари, болалар ва ўсмирлар қобилиятларини ривожлантирадиган ахборот, илмий ва бадиий видео ресурсларни намойиш этади.
Бундан ташқари, кутубхонанинг «www. kitob.uz» сайти турли мавзулардаги маълумотлар билан бойитиб борилмоқда. Ушбу сайтда фойдаланувчилар китобларни электрон шаклда мутолаа қилишлари ва ўз компьютерлари ва уяли алоқа воситаларига юклаб олишлари мумкин.


2014 йилда янги www.taqvim.uz сайти яратилди. Сайт 7 саҳифа ва 7 бўлимдан иборат бўлиб, муштарийлар сайтга қўйиб борилаётган ҳар бир кунга оид бўлган маълумотларни мутолаа қилишлари мумкин. «Биласизми?», «Турфа олам», «Рефератлар», «Халқ оғзаки ижодиёти» ва «Тарихий саналар» бўлимлари ўзига хос маълумотлар билан бойитиб борилмоқда. Cайтнинг ташкил этилганига оз фурсат бўлишига қарамасдан, у кенг ўқувчилар оммасини қамраб олмоқда.
Республика болалар кутубхонасида ҳар йили 2 апрель – «Халқаро болалар китоби куни» муносабати билан «Фарзандимга китоб совға қиламан» лойиҳаси доирасида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилади. Тадбир доирасида Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил қилинади. Етакчи нашриёт ва китоб дўконлари билан ҳамкорликда китоб кўргазмалари ташкил қилинади.
Ҳар йили кутубхона томонидан болалар ва ўсмирлар китобхонлигини таҳлил қилиш, уларнинг ўқиш маданиятини шакллантириш мақсадида анъанавий тарзда Республика миқиёсида «XXI асрда болалар китобхонлиги» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиб борилади.
Ўқувчилар ўртасида бадиий адабиёт мутолаасига бўлган қизиқишни янада ошириш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида «Энг фаол китобхон» Республика кўрик танловини ўтказиш анъанага айланиб қолган. Ўзбекистон мустақиллигига бағишлаб ёш авлод қалбида Ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш, улар онгида унутилиб бораётган миллий урф одатлар, анъаналарни тиклаш ҳамда қадрлашга ўргатиш, республикамиз чекка ҳудудларидаги истеъдодли ёшларни кашф этиш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Тонг юлдузи» – болалар ва ўсмирлар газетаси ҳамкорлигида ҳар йили феврал ойидан август ойига қадар умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Мустақиллик мадҳи болалар ижодида» республика ижодий ишлар кўрик-танлови ўтказилади. Кўрик-танлов Мустақиллик йилларида амалга оширилган эзгу ишлар, иқтисодий, маънавий-маърифий ва турли соҳаларда қўлга киритилган ютуқларини тарғиб этишга қаратилган.
Китобга дўст тутинган боланинг келажаги равон бўлади. Китобларга меҳр уйғотибгина ўғил қизларнинг эртасига умид боғлаш мумкин. Республика болалар кутубхонаси томонидан ана шундай улуғ мақсадни кўзлаб янги «Bolalar adabiyoti» журнали нашр этила бошлади.
Журнал ўз номи билан болалар ва ўсмирларнинг адабий-бадиий нашри ҳисобланиб, 2016 йилнинг январидан ҳар ойда бир марта босмадан чиқади. Журнал саҳифаларида ўзбек ва жаҳон болалар ёзувчиларининг энг сара асарлари, халқ оғзаки ижодиётидан мақоллар, топишмоқ ва тез айтишлар, эртаклар, шунингдек, педагог ходимлар учун байрам тадбир сценарийларининг чоп этилиши назарда тутилган. Қувонарлиси, юртимизда илк маротаба болалар журналига илова СD диск тақдим этилиб, ундан журнал саҳифаларида эълон қилинган асарларнинг электрон ва овозли шакли ўрин олади.
Жаҳон болалар адабиёти намояндаларининг юксак ижод намуналари журнал саҳифаларидан ўрин олади. Эндиликда уларни нафақат ўқиб, балки аудио шаклда тинглаб, воқеаларни тасаввурда жонлантириш мумкин. «Bolalar adabiyoti» ўзининг мазмундорлиги, замонавий ахборот технологиясига ўринли мурожаати билан ҳам ўқувчиларга манзур бўлиши, шубҳасиз.
2007 йилда Республика болалар кутубхонасига Япония ҳукумати томонидан маданиятни ривожлантириш ва келажак авлодни тарбиялашда кўмаклашиш мақсадида беғараз гранти асосида аудиовизуал жиҳозлар ажратилган. Мазкур грант ҳисобига кутубхонада маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган аудиовизуал жиҳозлар, масофадан бошқариладиган киноэкранлар, янги авлод проекторлари, аудио, видео техника, симсиз овоз кучайтиргичлардан ташкил топган замонавий жиҳозлар, кутубхона тўпламларидаги аудио ва видео тасмалар, электрон дарсликларни намойиш қилиш ва ретро тасмалар, грампластинкаларни рақамли форматга кўчирувчи ҳамда чет тилларини ўрганиш учун мўлжалланган ускуналар олинган. Бу аудиовизуал жиҳозлардан имконияти чекланган болалар, ўсмирлар фойдаланишлари мумкин.
Кутубхонада лингофон хона мавжуд бўлиб, у ерда жаҳон мумтоз ва миллий мусиқали асарларни эшитишлари ҳамда чет тилларни ўрганишлари мумкин. Бу кутубхона ишини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Юртбошимиз энг бебаҳо ресурс интеллектуал салоҳият эканини, ақл-заковатли, юксак маданиятли авлодни тарбияласаккина, олдимизга қўйган мақсадларга эриша олишимиз, шундагина юртимизда фаровонлик ва тараққиёт қарор топиши, мамлакат ривожи учун интеллектуал салоҳият нақадар муҳимлигини доимо таъкидлаб келадилар. Шундай экан, биз кутубхонага билим, маънавият, комиллик излаб келган ҳар бир китобхон дардига малҳам бўлишимиз, мушкулини осон этишга алоҳида эътибор беришимиз керак. Маънавият тарғиботчилари бўлган кутубхоначилар ўз фаолиятига ижодий ёндошиб китобхонликни оммалаштириш орқали эртамиз эгаларининг вояга етишига кўмаклашиш, Ватан ривожига муносиб ҳисса қўшишдек катта мақсадлар билан яшашга ундашни ўз бурчи деб ҳисоблашлари лозим.
