Данная статья информирует о деятельности информационно-ресурсного центра Ташкентского государственного педагогического университета имени Низами. В статье представлена информация об электронной библиотеке университета, которая создана на основании Указа Президента Республики Узбекистан «О мерах по реализации проекта «Организации электронной библиотеки в Ташкентском государственном педагогическом университета имени Низами и Ташкентском государственном институте востоковедения с привлечением гранта Правительства Республики Корея».
Республикамизда қисқа давр ичида амалга оширилган кенг кўламли яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари асрларга татигуликдир. Бугунги кундан мамнунлик ва шукроналик, ўз иқболи, истиқболи, эртанги кунига ишонч ҳар бир юртдошимизнинг қалбига жо бўлиб, ҳаёти ва фаолияти маёғига айланди. Мустақиллик йилларида катта эътибор қаратилган йўналишлардан бири таълим-тарбия соҳаси бўлди. Ўтган давр мобайнида республикамиздаги барча таълим-тарбия муассасалари тўлиқ таъмирланди ёки қайтадан қурилди, десак янглишмаймиз. Ёшлар тарбияси, уларнинг келажаги учун қайғуриш давлат даражасидаги масалага айланди.
Республикамизда таълим-тарбия тизимига берилаётган эътиборнинг ёрқин намуналаридан бири сифатида университетимиз ҳудудида Корея Республикаси ҳукуматининг грантини жалб қилган ҳолда, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент шарқшунослик институтида замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган электрон кутубхоналарни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди ва бу кутубхона 2013 йил октябрида фойдаланишга топширилди.
Кейинги йилларда университетимиз кутубхонаси такомиллашиб, ўз қиёфасини ва хизмат кўрсатиш тизимини тамоман ўзгартириб, ахборот-ресурс марказига айлантирилди ва унинг моддий-техник базаси таъминоти сезиларли даражада яхшиланди.
Электрон кутубхона замонавий ва юқори самарадорликка эга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, тақдим этиладиган ахборот олиш манбалари, шакллари ва услубларини танлаш имкониятини таъминлаш принципи асосида жиҳозланган бўлиб, унинг фаолияти университет профессор-ўқитувчилари, талабалари ва атроф ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал ва маданий эҳтиёжларини максимал даражада қондиришни таъминлашга қаратилган.
Шу мақсадда:
- мавжуд электрон ресурсларни ўз ичига олган маълумотларни ички ва узоқ масофадан туриб фойдаланишда тезкор излаш имкониятини таъминловчи автоматлаштириш тизими жорий этилди;
- маълумотларни қидириш ва олиш учун визуал ва виртуал ахборот тақдим этган ҳолда, интерфаол ахборот воситалари, актив панеллар ва мониторлар орқали кутубхона фойдаланувчиларини хабардор қилишнинг замонавий тизими ўрнатилди;
- электрон кутубхона юқори тезликда ишловчи интернет тармоғига уланди;
- Интернет тизими орқали Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва бошқа хорижий ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон-ресурс базалари тармоғига уланиш имконияти яратилди;
- 87 дона компьютер жамланмаси, 2 та тезкор сканер, 7 дона замонавий принтер ҳамда нусха кўпайтириш, қоғоз қирқиш ва муқовалаш аппаратлари билан таъминланди;
- замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида электрон кутубхонанинг самарали фаолиятини таъминлаш учун кореялик мутахассисларни жалб қилган ҳолда, кутубхона ходимларининг малакасини ошириш ташкил этилди.
Бугунги кунда университет ахборот-ресурс марказида мавжуд 300 минг нусхадан ортиқ дарслик, 450 мингга яқин ўқув қўлланма, 110 мингдан ортиқ илмий, жумладан, 3,5 мингга яқин чет эл адабиёти намуналарини электрон шаклга ўтказиш, АРМнинг университет факультетларида мавжуд филиалларини электрон кутубхона тармоғига улаш ишлари олиб борилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ахборот-ресурс маркази фондидаги мавжуд (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилган нашр этиш ҳуқуқига эга бўлган) барча ўқув қўлланма ва дарсликларнинг электрон шакли яратиб бўлинди. Улардан нафақат университетимиз, балки электрон кутубхонамизга аъзо бўлган Республикамизнинг турли вилоятларидаги китобхонлар ҳам фойдалана олишлари учун имконият яратилди.


Тошкент шаҳридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, шунингдек, университетга келган мазкур бўғин ўқитувчилари, яъни малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети тингловчилари ҳам электрон кутубхонага аъзо бўлишмоқда. Бу эса, улар кейинчалик бизнинг электрон кутубхонага келмасдан туриб, ўзлари ишлаб турган таълим муассасасидаги Интернет тармоғи орқали, ўзларига тегишли ID рақами (логин ва пароль) воситасида электрон кутубхона фондидан фойдаланишлари мумкин. Электрон кутубхонага аъзо бўлган китобхон ушбу кутубхонадан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Кутубхона билан танишиш, мавжуд адабиётлардан фойдаланиш учун www.library.tdpu.uz манзили орқали электрон кутубхона сайтига кирилади. Буларнинг барчаси ахборот истеъмолчилари учун миллий ва хорижий ахборот-кутубхона фондларидан кенг фойдаланиш имконини берувчи замонавий, юқори, халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган ахборот-ресурс маркази сифатида фаолият юритишини таъминлашга қаратилган.
2014 йил сентябрь ойида университетнинг магистратура бўлими янги бинога кўчиши муносабати билан университет ахборот-ресурс марказининг магистратура бўлими филиали ташкил этилди. Ахборот-ресурс маркази электрон фонди симсиз тармоқ орқали магистратура бўлими билан боғланди. У ерда мутахассисликлар кесимида махсус китоб фонди яратилди ва магистратура талабаларига абонемент орқали хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилди. Абонементда хизмат кўрсатиш бўлими адабиётлар, монографиялар, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, магистрлик диссертациялари, газета ва журналлар билан бойитилди. Магистратура бўлими филиалининг китоб фонди 3445 номда 8949 нусхадан иборатдир. Шундан 117 нусхаси илмий адабиётлар, 64 нусхаси методик қўлланмалар, 160 нусхаси ижтимоий адабиётлар, 2750 нусхаси дарсликлар, 3718 нусхаси ўқув қўлланмалар, 2140 нусхаси монографиялардир.
Бизнинг университет бўлажак ўқитувчиларни тайёрлар экан, уларга кутубхоналарнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни муҳим эканлигини кўрсатиш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Зеро, педагогика кутубхоналардан бошланади.
