Annotation: This article talks about the participation of the delegation of the National Library of Uzbekistan at the 29th conference of directors of National libraries of Asia and Oceania on the theme «Collect and Engage: National libraries and Their collections», which was held at the National Library of Qatar, and their gained experience from the conference.

 

Key words: Qatar, National libraries, collections, fund. conservation and reservation

 

Аннотация: В данной статье рассказывается об участии делегации Национальной библиотеки Узбекистана на 29-й конференции директоров национальных библиотек стран Азии и Океании на тему «Собирать и привлекать: Национальные библиотеки и их коллекции», которая прошла в Национальной библиотеке Катара, и полученный опыт на конференции.

 

Ключевые слова: Катар, Национальные библиотеки, коллекции, фонды, консервация и реставрация

 

Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистон Миллий кутубхонаси вакилларининг Қатар Миллий кутубхонасида ўтказилган “Миллий кутубхоналар ва уларнинг коллекциялари: тўплаш ва жалб қилиш” мавзуидаги 29-Осиё ва Океания Миллий кутубхоналар директорлари конференциясидаги иштироки, орттирилган тажрибалар, шунингдек, Осиё ва Океания минтақасидаги Миллий кутубхона фондларида сақланилаётган коллекциялар ва уларни сақлаш ҳақида сўз боради.

 

Калит сўзлар: Қатар, Миллий кутубхоналар, фонд, коллекциялар, консервация ва рес-
товрация

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бир қатор хорижий ахборот-кутубхона ва таълим муассасалари, ташкилотлар, нашриётлар ва Ўзбекистондаги хорижий дипломатик ваколатхоналар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини олиб боради. Ахборот-кутубхона фаолияти, таълим ва маданият соҳаларида халқаро илмий-амалий конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, кўргазмалар ўтказишда, шунингдек, кутубхонанинг муҳим халқаро лойиҳаларда иштирок этиши бўйича икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик дас-
турларини амалга оширади. Бугунги кунда, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси дунёнинг 17 мамлакат  кутубхоналари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолаган. Имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва шартномалар доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси «Хитойга нигоҳ», Кореяга нигоҳ», Америкага нигоҳ», Қозоғистон адабиёти ва маданияти маркази бурчаги, Озарбайжон адабиёти бурчаги ва  Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг билимлар зали лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, Миллий кутубхона IFLA (Кутубхона ассоциациялари ва муассасаларининг халқаро федерацияси), БАЕ (Евроосиё кутубхоналар Ассамблеяси), ISBN (Халқаро стандарт китоб рақами), ISSN (Халқаро стандарт серия рақами), IBBY (Ёшлар учун китоблар бўйича халқаро кенгаш) ЭИФЛ (Кутубхоналар учун электрон ахборот) халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланади. Бу каби халқаро ташкилотларга аъзолигимиз ва хорижий давлатлар кутубхоналари билан ҳамкорлик амалга ошириш, нафақат Миллий кутубхона, балки Ўзбекистон кутубхоналарининг фаолиятини, юртимизда китобхонлик, кутубхоналарга берилаётган имкониятлар ҳақида халқаро майдонда кўрсата олишимизга катта туртки бўлмоқда.

2023 йил 1-2-ноябрь кунлари Доха шаҳрида Қатар Миллий кутубхонаси томонидан Осиё ва Океания Миллий кутубхоналар директорлари конференцияси ўтказилди. 29-маротаба ўтказилаётган ушбу конференцияда Ўзбекистон Миллий кутбхонасининг илк иштироки амалга оширилди. Бу йилги конференция «Миллий кутубхоналар ва уларнинг коллекциялари: тўплаш ва жалб қилиш» мавзуида ўтказилган бўлиб, йиғилишда жисмоний шахслардан контент йиғиш (нашр ва рақамли), тўпламларни сақлаш ва улардан фойдаланиш имкониятини яратиш, жамоатчиликни халқ коллекциялари билан таништириш каби масалалар кўрилди.

Анжуманда 26 та давлатдан, хусусан, Фаластин ва Австралия Миллий кутубхона директорлари ҳамда Халқаро Кутубхоналар ассамблеяси федерацияси ИФЛА Президенти онлайн равишда ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Шунингдек, 26 давлатнинг Миллий кутубхона директорлари ўз тақдимотларини намойиш қилдилар. Конференцияда умумий ҳисобда 55 та хорижий иштирокчи, улардан 3 таси онлайн равишда иштирок этди.

Осиё ва Океания Миллий кутубхоналари директорлари конференцияси (СDNLAO) ҳар йили умумий манфаатларга эга бўлган кутубхона масалаларини муҳокама қилиш ва Осиё-Тинч океани минтақасида ресурслар ва маълумотлар алмашишни рағбатлантириш учун йиғилади. Илк бор бу  йиғилиш 1979 йилда бўлиб ўтган ва Миллий кутубхоналар директорлари ушбу йиғилишда СDNLAO нинг асосий мақсадлари:

Осиё ва Океания кутубхоналарини ри-
вожлантириш учун ахборот алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш;

ривожланаётган мамлакатлар кутубхоналарига ҳамкорлик орқали ёрдам бериш;

Осиё ва Океания кутубхоналари ўртасида кутубхоналар ривожланиши ҳолатини ўрганиш.

Кутубхоналарнинг вазифалардан бири фондларидаги манбаларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва кейинги авлодга уларни имкон қадар бус-бутунлигича етказиб беришдир. Ушбу йўналишда айнан Осиё ва Океания минтақасидаги йирик кутубхоналарда манбаларни сақлаш, илмий изланишлар асосида, яъни алоҳида қийматга эга нашрлар, ресурслар, қўлёзмаларнинг қоғози, бўёқлари, намлик ва ёруғлик, биологик ва табиий факторлар ҳамда рақамли муҳитда улардан фойдаланиш имконини яратиш борасидаги лойиҳалар, изланишлар натижалари ва ўз тажрибалари директорлар тақдимотларида ёритилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси «Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тўп-
ламларни сақлаш ва фойдаланиш имкониятлари» мавзуидаги тақдимотида фондлардаги нодир ва алоҳида қийматга эга манбалар, турли коллекциялар (нодир нашрлар, диссертациялар, хариталар, грампластинкалар, даврий нашрлар, плакатлар, открыткалар, афишалар, микрофиш ва микрофильмлар, аудио-визуал коллекциялар) ва уларнинг маълумотлар базалари, уларни сақлаш ва китобхонларга фойдаланиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистондаги кутубхоналар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги тақдимотини намойиш қилди. Тақдимот хорижий иштирокчиларда, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси коллекцияларига катта қизиқиш уйғотди.

Анжуманни Қатар Миллий кутубхонаси директори Тан Хуисм очиб берди ва Қатар Миллий кутубхонаси коллекциялари ва уларни сақлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар, консервация ва рестоврация маркази ҳақида маълумот бериб ўтди. Қатар Миллий кутубхонаси учун ушбу йиллик анжуманни илк бор ўтказилиш муҳим воқеалиги, Қатар Миллий кутубхонаси Осиё ва Океания бўйлаб кутубхоналарнинг жамоавий саъй-ҳаракатларини кучайтириш, ахборот алмашинувини рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади. Қайд этиш жоизки, Қатар Миллий кутубхонаси 2023 йил август ойида Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақавий идораси сифатида белгиланган. Кутубхона, шунинг-
дек, араб мамлакатлари учун ИФЛА сақлаш ва рестоврация маркази сифатида ўзининг ролини белгилаб берди, у консервация ва рестоврация билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқариш ва нашр этиш, араб кутубхоналарига табиатни муҳофаза қилиш масалаларида ёрдам бериш, офатни бартараф этиш режаларини ишлаб чиқишда раҳбарлик қилиш, курслар, семинарлар ташкил этишни мувофиқлаштиради.

Бундан ташқари, Кутубхона ўзининг янги лойиҳалари ва ташаббусларини таъкидлаб ўтди, хусусан Қатар Атроф-муҳит ва Энергетика Институти билан сиёҳ ва сиёҳнинг ким-
ёвий  (вердегрис) ёмонлашувини ўрганиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳага эътибор қаратди.

Конференциянинг 2-кунида иштирокчиларга Қатар Миллий кутубхонаси бўйлаб экскурсия ташкил қилинди. Мазкур кутубхона 2018-йил ташкил этилган бўлиб, Қатар Амири Шайх Тамим Бин Ҳамад Ол Соний очиб берган. Қатар Миллий кутубхонаси 1 миллион китоблар ва 500 мингдан ортиқ электрон ресурсларга эга, 100 мингдан ортиқ даврий нашрлар, 100 мингдан ортиқ болалар адабиёти, имконияти чекланганлар учун алоҳида бўлим ҳамда Брайл ёзувидаги нашрлар, 175 мингдан ортиқ нодир коллекциялар фондига эга.

Бундан ташқари, 2023 йил «Қатар-Индонезия маданият йили» доирасида Индонезия Миллий кутубхонаси томонидан ташкиллаштирилган китоблар кўргазмаси анжуман иштирокчиларига намойиш этилди.

Тақдимотларга қўйилган талаблардан  коллекциялар ва уларни сақлаш, кутубхона тарихи ҳақида эканлигини инобатга олиб, Осиё мамлакатлари Миллий кутубхоналари тақдимотларидан қисқача маълумот ва уларнинг ичида энг қадимий кутубхона ва фондида сақланилаётган ноёб коллекциялари таҳлилини бериб ўтишни жоиз деб билдим. Конференцияда 14 та Миллий кутубхоналар раҳбарлари ўз тақдимотларини намойиш этдилар.

Дастлабки тақдимотлар ИФЛА Президенти Виcки МcДональд ва Австралия Миллий кутубхонаси Бош директори  Марие-Лоуисе Айреснинг қутловлари билан бошланди. Сўнг дастур бўйича куннинг биринчи ярмида «Жамиятдан контентларни йиғиш» мавзусида Озарбайжон, Хитой, Фаластин, Бирлашган Араб Амирликлари, Вануату Миллий кутубхоналари директорларининг тақдимотлари тақдим этилди.

Виcки МcДональд ўз тақдимотида ИФЛА минтақавий таркиби ва ҳар бир минтақанинг бош штаб квартираси жойлашуви, минтақа таркибига кирган кутубхоналар рўйхати, Library map of the World лойиҳасига кирган кутубхоналар, ИФЛАнинг асосий вазифаси халқаро кутубхона ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва бутун дунё кутубхоналарида юқори даражадаги ахборот ва кутубхона хизматларини, шунингдек, ахборот-кутубхонашунослик соҳасидаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт ва маданиятнинг турли соҳаларида юқори сифатли ахборот-кутубхона хизматларининг қиймати ва аҳамияти ҳақида тушунчаларни тарқатишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Озарбайжоннинг Бош кутубхонаси нафақат Кавказда, балки бутун Европа қитъасида ва бутун дунёда машҳур бўлган энг йирик миллий кутубхоналардан биридир. Кутубхона 1922 йилда ташкил этилган. Демак, бу йил кутубхона ўз 100-йиллигини нишонлади. Озарбайжон Миллий кутубхонасида энг қадимий китоблардан бири ака-ука Элсевир томонидан 1573 йилда нашр этилган «Гомернинг адабий тарихи» ҳисобланади. Фондларда 16-17-18-асрларга оид немис, лотин, иброний ва туркий тиллардаги кўплаб китоб-
лар ҳам мавжуд.

Хитой Миллий кутубхонаси директори Ҳуо Руижуаннинг ўз тақдимотида кўра, кутубхона 1909 йилда ташкил топган бўлиб, умумий ҳисобда 43 млндан зиёд коллекциялар сақланилишини, улардан 3 миллиондан ортиғи қадимий ва махсус коллекциялар ташкил этишини, анъанавий нашрлардан китоблар, журналлар, газеталар, электрон ва аудио-визуал нашрлар, диссертацилар ҳамда замонавий турдаги нашрлар, яъни электрон ресурслар, вебсайт ва ижтимоий тармоқдаги ресурслар коллекцияларини, консервация ва реставрация марказларини  кўрсатиб ўтди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Миллий кутубхонаси ва Архиви 1968 йилда ташкил топган бўлиб, 5 млн фондига эга. Тақдимотларга асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, кутубхонанинг қадимийлиги, унинг нодир нашрлари ҳақида маълумот берилмаган, лекин кутубхона бугунги замон технологиялари билан жиҳозланган ва коллекцияларнинг асосий қисми рақамлаштирилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Шри-Ланка Миллий кутубхонаси 1970 йилда асос солинган ва бугунги кунда умумий фонди 1 миллиондан ошиқ. Кутубхонанинг қимматли ҳужжатларидан бири номоддий маданий мерос коллекциялари ҳисобланади. Ушбу коллекцияда Сингал фольклори, халқ қўшиқлари, халқ эртаклари, Сингал афсоналари, урф-одатлари, маросимлари, худолари ва бошқа мавзуларга оид катта қўлёзмалар ҳамда микрофиш ва микроплёнкалар сақланади.

Иордания Миллий кутубхонаси 1977 йилда очилган. Бугунги кунда кутубхонанинг асосий вазифаси ахборот-кутубхона ресурс-
ларини сақлаш, келажак авлодга етказиб
бериш, мамлакатда  чоп этилган нашрлар мажбурий нусха сифатида 3 нусхада Иордания Миллий кутубхонасига топширилади. Электрон кўринишдаги ресурсларни ўрнатилган тартибда Миллий кутубхонадан олса бўлади, яъни муаллифлик ҳуқуқи Иордания Миллий кутубхонаси ваколатига берилган.

Арманистон Миллий кутубхонаси – дунё-
даги энг йирик арман нашрларига эга, шунингдек кутубхонашунослик ва ахборот маркази сифатида маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш учун барча шарт-шароитларни яратиб берувчи ва китобхонларни ҳар томонлама ахборот олишни таъминлайди. Миллий кутубхона фондлари атоқли давлат, жамоат ва маданият арбоблари: А. Мясникян,
Н. Аргутян, Б. Горганян, Лео ва бошқаларнинг шахсий кутубхоналари, коллекциялари ва хайриялари асосида шакллантирилган.

Кутубхона бой фондга (китоб, журнал, газета, эълонлар, пластинка, тангалар, диссертациялар ва бошқалар) эга бўлиб, унда биринчи арман босма китоби «Урбатагирк» («Жума куни китоби», Венеция, 1512), биринчи арман даврий нашри «Аздарар» («Ахборотнома», Мадрас, 1794) ва биринчи босма харита «Аматаратс Ашкҳаратсуйтс» (Амстердам, 1695) мавжуд.

Арманистон Миллий кутубхонаси тарихининг бошланиши Ереван эркаклар гимназия кутубхонаси ташкил этилгандан бошлаб, яъни 1832 йилларга тўғри келади.

Бутан Миллий кутубхонаси 1967 йилда ташкил топган, 2006 йилда эса архив ҳужжатлари ҳам Миллий кутубхона таркибига киритилган. Унинг фонди 1 миллиондан ортиқ бўлиб, инглиз ва бошқа тиллардаги нашрлар, электрон нашрлар, ксилографик тахтали блоклар, илмий ишлардан иборат.

Ливан Миллий кутубхонаси – 1979 йилда Ливандаги фуқаролар уруши туфайли жамоатчиликка ёпилган ва сақланиб қолган коллекциялари омборга жойлаштирилган. Унинг коллекцияларини тиклаш 1999 йилда бошланган. Фондида 7 миллион китоблар, 10 мингдан ортиқ расмлар, 20 мингта хариталар, 25 мингта 16-асрга тегишли нашрлар, 8 мингта қўлёзмалар мавжуд.

Сингапур Миллий кутубхонаси – 1995 йилда асос солинган. Ҳозирда кутубхона энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Китобхонларни кутубхонага жалб қилиш учун турли тадбирлар ташкил қилинади. Ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон кўринишида онлайн хизмат кўрсатилади, кутубхона мобил иловаси 24/7 режимида ишлайди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, анжумандаги Осиё ва Океания Миллий кутубхоналари тақдимотлари ичида энг қадимий кутубхона бу Арманистон Миллий кутубхонаси, фонди жиҳатидан эса энг бой Хитой Миллий кутубхонасини кўриш мумкин. Замонавийлиги, янги технологиялар билан жиҳозланганлиги, кутубхонада автоматлаштирилган тизим жорий қилинганлиги билан Сингапур, Дубай, Хитой, Қатар Миллий кутубхоналари ажралиб туришини кўриш мумкин. Шу ўринда, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳам ўзининг қадимийлиги (1870 йилда ташкил топган), бой фонди (8 миллиондан ортиқ), илмий-таълимий базалари,  нодир нашрлар ва коллекцияларининг ягоналиги билан юқоридаги кутубхоналар орасида муносиб ўринга эга.

Сафар натижаларига кўра, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Қатар Миллий кутубхонаси билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича музокаралар олиб борилди ва 2024 йилда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан ўтказиладиган «Central Asia: «Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурс-
лари» Халқаро конференцияси доирасида меморандум имзолаш келишиб олинди.

Меморандум доирасида – кутубхоналар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, илмий, маданий ва маърифий соҳалардаги касбий тажриба, миллий мерос, китоб айрибошлаш, замонавий кутубхона технологияларини, ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишнинг энг янги шакли ва услуб-
ларини, ахборот-кутубхоначилик иш жараёнларини тўғри ташкил қилишдаги халқаро меъёрлар, стандартларни ўрганиш ва тадбиқ қилишдан иборат бўлади.