The author of the article deals with the possibility of improving the skills of managers and employees of information and library institutions using Internet technologies.
One of the actual tasks of solving this issue is the widespread use of electronic distance learning of specialists, based on international practice. A public open online course is one of the forms of distance learning, which has many functions that provide interactive access via the Internet, where using electronic technologies you can get a lot of information for advanced qualifications.
Автор статьи затрагивает вопросы возможности повышения квалификации руководи-телей и сотрудников информационно-библиотечных учреждений с использованием интернет-технологий. Одной из актуальных задач решения этого вопроса является широкое применение электронного дистанционного обучения специалистов, исходя из мировой практики. Публичный открытый онлайн-курс - это одна из форм дистанционного обучения, имеющий много функций, которые обеспечивают интерактивный доступ через интернет, где с помощью электронных технологий можно будет получить много информации для повышения квалификации.
Бугунги кунда ахборот-кутубхона муассасаларининг раҳбар кадрлари ва ходимларини интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда малакасини ошириш имконияти мавжуд. Бу борада жаҳон амалиётида бу каби муаммоларни ҳал қилиш учун ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали электрон таълим (e-learning) ва масофавий ўқитиш имкониятларидан фойдаланиб келинмоқда.
Республикамизда ахборот-кутубхона муассасаларининг сони 12198 та бўлиб, уларда 29 мингга яқин ходим меҳнат қилади. Электрон кутубхоналарга талабнинг ошиши, шунингдек бу борада янги технологияларнинг татбиқ қилинаётганини ҳисобга олсак, уларнинг замонавий ахборот-кутубхоначилик бўйича билим ва кўникмаларини ошириб бориш – долзарб масала ҳисобланади.

Кутубхоначилар учун узлуксиз таълим курсларини ташкиллаштириш, кутубхона ходимлари учун масофавий таълим курсларини ривожлантириш ҳозирги вақтда муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бугунчи нунда оммавий очиқ онлайн курс (ОООК) (инглиз тилидан МООС – Massive Open Online Course) масофавий таълим шаклларидан бири бўлиб, интернет орқали эркин кириш ва электрон таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив қатнашиш имконини берувчи оммавий ўқув курсларидир.
Ўқув курсининг анъанавий материаллари, жумладан, видео, ўқиш ва уй вазифаларига қўшимча тарзда оммавий очиқ онлайн курслар талабаларга, ўқитувчилар ва ассистентлар жамоаларини яратиш ва қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган интерактив форумларида қатнашиш имконини беради.
Қуйида келтирилган 2-жадвалда эса ахборот-кутубхона мутахассисларининг малакасини оширишга тавсия этилаётган курслар ўз аксини топган.

Оммавий очиқ онлайн курслар 2008 йилда масофавий таълим соҳасида пайдо бўлди, лекин 2012 йилда Coursera, Udacity ва Udemy каби лойиҳалар биринчи инвестицияларни жалб қилгандан кейин чиндан ҳам машҳур бўлди. ОООКнинг дастлабки веб-сайтлари (масалан, Udacity), асосан, эркин фойдаланиш концепцияси (очиқ контент) ни тарғиб қилди. Кейинчалик сайтлар тўлиқ ёки қисман бепул таълим олиш имкониятини қолдириб, пулли контентга ўтишди. Баъзи платформаларда ўзларининг хусусий контентлари (таълим материаллари) мавжуд эмас, аммо улар дунёнинг етакчи университетлари билан келишган ҳолда улардан контент олишади. Олинган ўқув материалларини ўқувчилар учун қулай, тизимли тартибда ўз платформаларида жойлаштиришади.
Мисол учун, энг машҳур платформалардан бири Coursera дунёнинг 150 дан ортиқ етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади (1-жадвал) ва талабаларга жаҳоннинг етакчи олий ўқув юртларининг онлайн курсларини таклиф этади. Кўпгина ўқувчиларга таълим олиш учун жуда қулай механизм бўлгани учун улар оммалашган ва талаб юқоридир. Юқорида келтирилган ўқув курсларида ўқиш билим олувчида инглиз тилининг B1 даражада билишлик талаб қилинади. Шунингдек, курсни ўзлаштириши учун компьютер саводхонлиги бўлиш керак. Агар билим олувчида юқорида санаб ўтилган билим малакаси бўлмаса, айнан шу ОООК орқали инглиз тили ва компьютер саводхонлиги бўйича махсус ўқув курсларига ёзилиб (рўйхатдан ўтиб) билим олишлари тавсия этилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ОООК технологияларини муваффақиятли жорий этиш ахборот-кутубхона соҳасида улкан ижобий ўзгаришларга олиб келади.
