Данная статья информирует о библиографическом указателе, который ежемесячно издается в Национальной библиотеке Узбекистана им. Алишера Навои – «Летопись печати Республики Узбекистан». Указатель состоит из разделов: «Книжная летопись», «Летопись журнальных статей» и «Летопись газетных статей». В настоящее время «Летопись печати Республики Узбекистан» охватывает все виды печатной продукции, выходящей на территории республики. Издание предназначено для широкого круга пользователей, заинтересованных и изучающих историю, экономику и культуру Узбекистана. В статье также представлен краткий обзор новых выпусков онлайновой версии летописи,  доступной для Интернет-пользователей.

     Самарқандда 1926 йил 3 январда ташкил этилган Республика Миллий китоб палатаси Ўзбекистондаги библиография ва матбаа статистикаси соҳасидаги марказ бўлиб фаолият юритган. 1934 йилга келиб эса Тошкентга кўчирилган. Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси (МКП) матбуот статистикаси материалларини тайёрлаш, республикада нашриётчиликнинг ривожланиш даражасини баҳолаш, уни режалаштиришга ёрдам бериб келган. Республикадаги барча нашриёт ва нашриёт ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар маҳсулотини қабул қилиб, уларнинг статистикаси билан шуғулланиш, барча китоблар, шунингдек, журналлар, тўплам ва газеталардаги асосий материаллар библиографиясини тайёрлаш ушбу марказнинг асосий вазифаларидан бири бўлган. МКП таркибида назорат нусхасини қабул қилиш ва матбуот статистикаси, кундалик библиография, библиографик маълумотномалар, каталоглар, матбаа архиви каби тармоқлар мавжуд бўлган. 1927 йилдан республикадаги матбуот нашрларининг мажбурий нусхасини олиб, улар асосида илмий библиография, матбуот статистикасини амалга оширган. 1969 йилдан ўзбек тилида, 1971 йилдан рус тилида алифбо ва систематик каталоглар ёрдамида турли библиографик маълумотномалар тайёрланган.

ХХ асрнинг биринчи ярмидаги библиография ҳаётида муҳим воқеаларидан бири, бу, шубҳасиз, матбуот солномасининг биринчи нашридир. 1928 йилдан «Ўзбекистон матбуоти солномаси» ва унинг таркибида 3 ойда 1 марта «Танқидий мақолалар солномаси», «Тасвирий санъат асарлари солномаси», «Вақтли нашрлар солномаси» ва бошқалар нашр этилган. 1976 йилдан эътиборан Ўзбе-кистонда (1920 йиллардан) чоп этилган китоблар библиографиясини тайёрлаш ишлари олиб борилади ва бугунги кунгача 30 жилдли китоблар солномаси тайёрланган. Шу билан бирга, турли соҳаларга оид ўнлаб махсус нашрлар ҳам ўқувчиларга тақдим этилган.

Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитаси ҳузурида иш юритган Миллий китоб палатаси 2002 йилга келиб Ўзбекистон Миллий кутубхонаси таркибига ўтказилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сон қарорига мувофиқ Миллий китоб палатаси функциялари Миллий кутубхонага берилди ва Миллий кутубхона тузилмасида Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизматига давлат библиографиясини ҳисобга олиш вазифаси ҳамда китоблар ва даврий нашрларнинг халқаро стандарт рақамлари (ISBN ва ISSN)ни бериш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистонда нашр қилинган барча босма нашрлар маданий-тарихий қадриятлар ва миллий мулк сифатида комплектланади ва фондида сақланади: китоблар, брошюралар, газеталар, журналлар, авторефератлар, диссертациялар, календарлар, плакатлар, афишалар, альбомлар шулар жумласидандир. Миллий кутубхона икки типологик хусусиятга эга, бу – фондни шакллантириш ва библиографик ҳисобга олиш. Улар орқали ҳужжатли база яратилади ва ҳар бир манбада акс этган керакли маълумотларни топишга имконият беради.

Миллий кутубхонанинг Ахборот-кутубхона фондларини комплектлаш хизматига мажбурий нусха асосида келиб тушадиган миллий ҳужжатлар: китоблар (ўзбек, рус, қардош ва чет тилларида); журналлар, газеталар: (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида) давлат библиографик ҳисобини Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизмати олиб боради. Ушбу хизмат томонидан китоблар, газета ва журнал мақолаларига аналитик-библиографик тавсиф берилади.

Давлат библиографияси – мамлакат ҳудудида нашр этиладиган барча матбуот асарлари тўғрисида давлат ҳисобини олиб бориш ва улар ҳақида ахборот бериш дегани. Давлат миқёсида тўлиқ бўлишини таъминлаш мақсадида, барча нашриётлар ва полиграфия корхоналаридан Миллий кутубхонага келиб тушадиган мажбурий нусха асосида иш олиб борилади. Ушбу кўрсаткич фойдаланувчиларга зарур ҳужжатлар ва материалларни тез ва осон қидириб топишга ёрдам беради.

Солнома, аслида, «воқеа ёзувлари»ни англатади. Бу солномалар ҳамма воқеаларни битта китоб шаклида акс эттиради. Бу улкан ахборотларни тушунмоқ учун ахборот оқими ва истеъмолчи ўртасида воситачи керак. Бу воситачи «матбуот солномаси»дир. Бугунги кунда фойдаланувчилар қизиқарли ва керакли материалларни айнан шу солномадан топиш имкониятига эга. Ҳар қандай тадқиқотчи, аспирант, талаба ўз ишини солномадан ўргана бошлаши лозим, ундан кейин эса бошқа манбаларга мурожаат этиши даркор.

«Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси» ойлик библиографик кўрсаткич бўлиб, илмий-техникавий маълумотлар бериш тизимида алоҳида ўринга эга, у «Китоб солномаси», «Журнал мақолалари солномаси», «Газета мақолалари солномаси» бўлимларидан иборат. Солнома республика ҳудудий ой мобайнида босмадан чиққан китоблар, шунингдек, вақтли нашрлардаги мақолалар тавсифини ўз ичига олади. Республика сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги муҳим воқеаларга, алоҳида шахслар, ташкилотларнинг юбилейига бағишланган материалларни ажратиб кўрсатиш учун тармоқ бўлимлари ичида мавзулар бўйича муваққат рукн қўлланилади. Журнал, газета мақолалари библиографик тавсифи УЎК (универсал ўнлик классификацияси) жадвали тартибида жойлаштирилади.

«Китоб солномаси» оммавий-сиёсий адабиётлар, илмий монографиялар ва мақолалар тўпламлари, илмий-оммабоп нашрлар, ўқув муассасалари учун мўлжалланган дарсликлар, ўқитувчилар учун мўлжалланган ўқув-услубий нашрлар, амалий қўлланмалар, маълумотнома ва луғатлар, бадиий асарлар, болалар ва ўсмирлар учун нашрлар, илмий-техник ахборот нашрлари, республикадаги йирик кутубхоналарнинг библиографик қўлланмалари ҳақида ахборот беради.

Библиографик тавсиф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тартиб сони;

- библиографик тавсиф;

- нашрларнинг кутубхонада рўйхатга олин-ган рақами (тавсиф охирида квадрат қавс-ларда кўрсатилади);

- асарларнинг нашри тўғрисидаги маълу-мот (давлат рўйхат рақамидан кейин) кўрса-тилади:

«б» – китоб ёки брошюраларнинг биринчи нашри эканлигини, «и» – иккинчи ёки ундан кейинги нашр эканлигини билдиради);

- босма усул тўғрисидаги маълумотлар, агар нашрда келтирилган бўлса, қуйидаги шартли белгилар билан, яъни «юқ» – юқори босма усулда чоп этилган, «тк» – текст босма усулда чоп этилган, матн босма турлари кўрсатилиши мумкин: «оф» – офсет, «лт» – литография, «фт» – фототипия.

- «Журнал мақолалар солномаси» республикада чоп этиладиган журнал мақолаларида илмий аҳамиятга эга бўлган муҳим ва долзарб мавзудаги таҳлилий, танқидий, бадиий, техникавий, тиббий, ижтимоий-фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий материаллар тўғрисида хабар беради.

- «Газета мақолалари солномаси»да ҳам шундай йўл тутилади. Республика газеталаридаги энг муҳим ва долзарб таҳлилий, танқидий, бадиий, ижтимоий-фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий материаллар тўғрисида хабар беради.

«Солнома»нинг ҳар бир бўлими охирида «Тиллар рўйхати» (ўзбек ва рус тилидан бошқа тилларда нашр қилинган китоблар ва мақолалар) жойлашади. «Солнома»нинг ҳар бир сонига жамланган «Исмлар кўрсаткичи» тузилади. «Исмлар кўрсаткичи»га муаллиф, ҳаммуаллиф, муҳаррир, таржимонлар, тузувчилар, рассомлар, шу жумладан, китоб, мақолалар бағишланган шахсларнинг номлари (персоналиялар) киради. Исм-шарифи бир хил муаллифлар бир рукнга жойлаштирилади. Персоналия сифатида берилган муаллифларга ҳар бир тартиб рақами қўйилади.

2002 йилдан библиографик солномаларни китоб шаклида чоп этиш тўхтатилиб, электрон шаклда тайёрлашга ўтилган. Мажбурий нусха асосида келиб тушаётган ҳужжатлар тўлиқ бўлмагани сабабли давлат библиографиясини юритиш борасида қийинчиликлар туғилмоқда. 2013 – 2014 йилларда кутубхонага бир ярим мингдан ортиқ китоб келиб тушган, ваҳоланки ушбу хизмат томонидан нашриётларга шу йил мобайнида  уч ярим мингга яқин ISBN халқаро рақамлари тақдим этилган. Бу кўрсаткичга эътибор бериб, китобларнинг келиб тушиши кескин камайиб бораётганига амин бўламиз. Шунингдек, даврий нашрлар (журналлар)нинг айрим сонлари нашриётлар томонидан тақдим этилмагани ва кечикиб келиши сабабли «Ўзбекистон матбуоти солномаси» ойлик библиографик кўрсаткичини тузишда катта муаммога дуч келинмоқда. Давлат библиографик ҳисобини юритишдаги муаммоларни бартараф этишда қуйидаги Низомга мувофиқ ишни ташкил қилиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2014 йил 20 фев-раль, 76-МҲ-сон Қарори билан тасдиқланган Низом «Ахборот-кутубхона марказлари томонидан тегишли ҳудудда чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхаси асосида уларнинг ҳудудий библиографик ҳисобини юритиш ва ҳар чоракда мазкур нашрлар ҳақидаги библиографик маълумотларни Миллий кутубхонага тақдим этилишини таъминлаш орқали Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритиш» вазифаси белгиланган.

Ушбу низомга кўра, ҳудудлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва Республика матбуоти ҳақидаги ахборот тўлиқлигини таъминлашга эришиш даркор. Бунинг учун давлат библиографияси ҳисобини олиб боришда ҳудудий нашрлар ҳақидаги маълумотларни вилоят АКМларидан олиш мақсадга мувофиқдир. Миллий кутубхонада мавжуд бўлмаган вилоятларда чоп этилган босма нашрлар ҳақидаги бирламчи маълумот берувчи библиографик рўйхатлари йиғилса, бу билан нафақат «Ўзбекистон Республикасининг матбуоти солномаси»ни тўлиқлиги таъминлаган бўлар эди, балки кундалик ва ретроспектив аҳамиятга эга мавзули кўрсаткичлар ҳамда адабиётлар ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган бўларди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан қуйидаги библиографик кўрсаткичлар тайёрланиб, электрон шакли тақдим этилмоқда:

- «Ўзбекистонда 2010 – 2014 йилларда нашр қилинган бадиий адабиётлар»нинг тавсия библиографик кўрсаткичи;

- «Ўзбекистонда 2010 – 2014 йилларда нашр қилинган юридик адабиётлар»нинг тўлиқ матнли тавсия библиографик кўрсаткичи;

- Давлат ва жамоат арбоблари, фан фидойиларининг илмий ижоди акс этган рукнлардан ташкил топган тўлиқ матнли дискларда шахс библиографиялари;

- Тошкент ҳайвонот боғи» тўлиқ матнли дискда адабиётларнинг библиографияси.

Истиқболда қуйидаги кўрсаткичларни тайёрлаш режалаштирилган:

- «Тасвирий нашрлар солномаси» – тасвирий санъат асарлар кўрсаткичини тайёрлаш;

- «Вақтли нашрлар солномаси»ни тайёрлаш, чоп этиш;

- «Электрон солнома» – сайт ёрдамида тақдим этиш;

- Ўзбекистон ёзувчиларининг қардош республикаларда нашр қилинган асарлари китоб кўрсаткичини тайёрлаш;

- Вилоят ахборот-кутубхона марказлари, ахборот-ресурс марказлари билан ҳамкорликда ишлаш, нашрларни солиштириш ва тўлиқлигини аниқлаш, келиб тушган электрон ҳужжатлар асосида ўлкашунослик библиографик кўрсаткичини тузиш;

- Ёрдамчи кўрсаткичлар сифатида: географик кўрсаткичлар; предмет кўрсаткичлар; нашр қилинган жойи кўрсаткичлари; ҳудудда чиқариладиган нашрларнинг жойи кўрсаткичини киритиш.

Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси Миллий кутубхонада хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга, китобхонлар, талабалар, ўқувчилар, турли йўналишдаги мутахассислар эҳтиёжларининг қондирилишига хизмат қилади ва самарали фойдаланиши учун катта имкониятлар яратади.