В статьи рассказывает о участия в VII международного семинара «Лики памяти. Новейшие технологии сохранения и восстановления рукописного и печатного наследия» котором  состоялся 26-29 сентябре в городе Ереване. Закономерно, что организатором «Лики памяти» является Научно-исследовательский институт древних  рукописей им. Месропа Маштоца «Матенадаран», который обладает как уникальными фондами, так и уникальными опитом и методиками их реставрации и сохранения. В международном конференции участвовали из 15 стран около 200 специалистов и было слушана более 60 докладов и презентации.

Китоб инсон маънавий ҳаётининг ажралмас қисмидир. Китобни сақлаб қолиш, яратилиши ва ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ барча жараёнлар инсониятнинг энг эзгу ишларидан биридир. Шу муносабат билан китобларни бугунги авлодга асраб-авайлаб етказиб берадиган кутубхоналарнинг вазифалари умум томонидан эътироф этилган.

Бугунги кун кутубхона мутахассисларининг фикрлари марказида жамиятнинг интеллектуал мулкини сақлаш ва уни антропоген, илмий, техникавий, саноат ва ижтимоий тартибларнинг омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш вазифаси турибди. Кутубхоналар ўзларининг вазифаларини бажариши ва инсониятнинг ахборот хотираси бўлиши учун ҳужжатларнинг хавфсизлигини таъминлаши лозим.

Бу борада консервация ушбу фаолият соҳасининг ажралмас қисми ҳисобланади ҳамда барча кутубхоналарнинг хилма-хиллиги, мультидименсиаллиги (кўп ўлчамли), унинг ҳолати ва сифатини белгилайди. Нодир нашрлар ва қўлёзмаларни ўрганиш ва тавсифлаш, уларни сақлаш ва консервациялашни таъминлаш, халқаро тажрибаларни ўрганиш бўйича Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Ахборот-кутубхона фондларини консервация ва реставрация қилиш хизмати ҳам бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 26–29сентябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида «Қўлёзма ва босма меросни сақлаш ва тиклашда янги технологиялар» VII Халқаро илмий-амалий конференциясида турли кутубхоналар ходимларидан бир гуруҳи, яъни, 15 та давлатдан 200 га яқин соҳа вакиллари, 60 дан ортиқ тақдимотлар билан қатнашишди.

Ушбу халқаро конференциянинг асосий мақсади МДҲ давлатлари музей, архив ва кутубхоналарининг консервация, реставрация жараёнларида янги шакл ва усулларни татбиқ этиш ва ўргатиш эди. Конференция ташкилотчилари томонидан Германия, Италия, Буюк Британиядан 5 нафар малакали мутахассис таклиф қилиниб, уларнинг фикрлари тингланди.   

Тўрт кун давом этган анжуманнинг биринчи кунида Ҳангольф Ульбрихт (Германия) томонидан қоғоз идентификатори, қоғоз тайёрлаш тарихи ҳақида, шунингдек, қоғозни реставрация қилишда сув ва елимлар билан ишлаш жуда муҳим эканлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Иккинчи куни Германиянинг Берлин шаҳридаги Фраунҳофер технологик ишлаб чиқариш ва дизайн илмий тадқиқот институтининг техника фанлари доктори Бертрам Николай икки йилдан буён ўз иш фаолиятини дунёдаги энг йирик қўлёзмалар сақловига эга «Матенадаран» арман қадимий қўлёзмалар институти билан ҳамкорликда иш олиб боришини ҳамда титилган ва мўрт бўлиб қолган қимматли қоғоз парчаларини рақамлаштириш орқали уларни тиклаш дастурини амалиётда қўллаб кўплаб ютуқларга эришганлиги тўғрисида сўзлади. Ишни олиб боришда қўлланилаётган сканер икки тарафлама бўлиб, шу асосда китоблар реставрация қилинишини қайд қилиб ўтди.

Конференциянинг қолган кунларида асосан, тери устидаги детисни тозалаш учун совун кўпигидан фойдаланиш юқори натижа бериши, алюмин сульфат қоғозни узоқ вақт давомида чидамлилигини оширишга хизмат қилиши ва шу каби кўплаб маълумотларга эга бўлинди. Шунингдек, қадимий қўлёзмаларни асраш ва тиклашнинг замонавий усуллари, ҳар хил ташқи таъсирлардан дезинфекция қилишнинг янги усуллари ҳам тақдим этилди.

Барча тақдимотларнинг намойиш этилишидан асосий мақсад қадимги қўлёзма асарларни асл ҳолда асраб қолиш ва узоқ муддатга етказиш кўзда тутилган. Ушбу Халқаро илмий-амалий конференциядан олинган билим ва кўникмалар асосида қуйидаги таклифларни беришни мақсадга мувофиқ:

- аxборот-кутубхона ресурсларининг узоқ муддат сақланишини таъминлаш мақсадида уларни таъмирлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш; (чанг, моғордан, емирилишдан тозаловчи, қоғозларни ювишга, қуритишга, текислашга, тирқишларни ямашга ва ҳ.к. мўлжалланган ускуналар);

- кимёвий тиклаш ускуналари, ҳар хил турдаги пресслар, кесиш (пабшер) ва микроскопик ускуналарни харид қилиш;

- емирилиши бошланган аxборот-кутубхона ресурсларини ва қўлёзма нашрларнинг узоқ муддат сақланишини таъминлаш учун керакли материаллар (махсус турдаги қоғозлар, чарм маҳсулотлари, папкалар ва қутилар) билан таъминланиш;

- таъмирланган аxборот-кутубхона ресурсларини қутиларда сақлаш;

- кадрлар билим ва кўникмаларини оширишда республика ва хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда кутубхоналарда буюк аждодлар қолдирган бебаҳо мерослар асраб-авайланиб келинмоқда. Уларни йиғиш, сақлаш ва фойдаланувчиларга тақдим этиш кутубхона ходимлари олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шундай экан ҳар бир соҳа ривожи малакали кадрларнинг салоҳиятига боғлиқ. Бунда халқаро  тажриба аламашинувларининг ўрни жуда ҳам муҳим. Зеро, китоблар тарихимизни ўрганишда, тилларнинг ривожланишида, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишда, ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.