Annotation: It is known that the main task of school libraries is cooperation with teachers in the implementation of educational programs, as well as with their parents in completing homework and self-preparation of students, their desire to communicate, as well as to listen to and understand literary text. is to raise interest to the level of curiosity in everything that creates the basis, the foundation for raising people with a perfect education in the future. This scientific article covers the issues of promoting library and bibliographic knowledge, conducting surveys to study students’ information needs, organizing interviews, studying students, and conducting observations.

 

Keywords: Reading, reading culture, catalogue, card index, bibliographic knowledge, information culture, reading process, media literacy, individual leadership, level of demand, creation of a fund, service.

 

Аннотация: Известно, что основной задачей школьных библиотек является сотрудничество с учителями при реализации образовательных программ, а также с их родителями при выполнении домашних заданий и самостоятельной подготовке учащихся, их стремлении к общению, а также к прослушиванию и пониманию художественного текста. заключается в том, чтобы поднять интерес до уровня любознательности ко всему, что создает основу, фундамент для воспитания людей с совершенным образованием в будущем. В данной научной статье освещены вопросы пропаганды библиотечных и библиографических знаний, проведения опросов для изучения потребностей студентов в информации, организации интервью, изучения студентов, проведения наблюдений.

 

Ключевые слова: Чтение, культура чтения, каталог, картотека, библиографические знания, информационная культура, процесс чтения, медиа грамотность, индивидуальное лидерство, уровень спроса, создание фонда, сервис.

 

Аннотация: Маълумки, мактаб кутубхоналариннинг асосий вазифаси – ўқув дастурларини амалга оширишда ўқитувчилар билан, ўқувчиларнинг уй вазифаларини бажариши ва мус-тақил тайёргарлик кўришида эса уларнинг ота-оналари билан ҳамкорлик қилиш, уларнинг маълумот, ахборот, билим олишларига барқарор қизиқиш ва мулоқотда бўлиш истаги, бадиий матнни тинглаш, тушуниш қобилияти, келажакда мукаммал маълумотга эга бўлган инсонларни тарбиялаш учун асос, пойдевор яратадиган ҳамма нарсага қизиқишни эҳтиёж даражасига кўтаришдан иборатдир. Ушбу илмий мақолада мақсадларга эришиш учун кутубхона ва библиографик билимларни тарғиб қилиш, ўқувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш учун сўровномалар ўтказиш, суҳбатлар уюштириш, ўқувчиларни ўрганиш, кузатиш олиб бориш масалалари ёритилган.

 

Калит сўзлар: Мутолаа, мутолаа маданияти, каталог, картотека, библиографик билим, ахборот маданияти, мутолаа жараёни, медиа саводхонлик, индивидуал раҳбарлик, эхтиёж даражаси, пойдевор яратиш, хизмат.

 

Мактаб кутубхонасининг асосий вазифаси – ўқув дастурларини амалга оширишда  ўқитувчилар

билан ҳамкорлик қилиш, ўқувчиларнинг уй вазифаларини бажариш ва мустақил тайёргарлик кўришида  уларнинг ота-оналари билан ҳамкорлик қилиши, ўқувчиларда китобга барқарор қизиқиш,  у билан мулоқот қилиш қилиш  истаги, бадиий матнни тинглаш ва тушуниш қобилияти, умуман, келажакда мукаммал маълумотли  инсонни тарбиялаш учун асос, пойдевор яратадиган ҳамма нарсага қизиқишни эҳтиёж даражасига кўтаришдан иборатдир.

Бундан ташқари, ўқувчиларни кутубхона – ахборот – библиографик хизматнинг барча шакллари ва усуллари билан  таъминлаш, ўқитувчилар жамоаси билан биргаликда ўқувчиларнинг ўқишлари учун тавсия этилган китоб-
лар рўйхатини тузиш, ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш, илмий қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш учун ўқувчиларда илмий-оммабоп адабиётларни ўқишга қизиқиш уйғотиш, ўқитувчиларнинг  илмий, услубий, педагогик маҳоратини оширишга кўмаклашиш ҳам асосий вазифалар сирасига киради.

Мактаб кутубхонасида хизмат кўрсатиш, энг аввало, кутубхона ва библиографик билимларни тарғиб қилишдан бошланиши керак. Библиографик иш – кутубхона ва библиографик билимларни тарғиб қилиш бўйича иш бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

1.    Ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда маълумотнома – библиографик аппаратни сақлаш:

Каталоглар;

Картотекалар;

Тавсия қилинадиган рўйхатлар.

2.    Ўқувчиларни кутубхона ва библиографик билимлар билан таништириш:

Кутубхонадан фойдаланиш қоидалари билан таништириш;

Фондни тартибга солиш билан таништириш;

Маълумотнома ва библиографик аппарат билан ишлаш усуллари;

Китобнинг тузилиши билан таништириш;

Маълумотномалар билан ишлаш кўникмаларини ўзлаштириш ва ҳоказо.

3.    Кутубхона ва библиографик билимларни тарғиб қилиш бўйича синфдан ташқари ишлар ва тўгараклар ташкил қилиш.

Библиографик маълумотлар оммавий, гуруҳли, индивидуал маълумот беришдан иборат бўлиб, библиографик қидирув бўйича  топшириқлар, библиографик шарҳлар, тўгаракларда тарғибот ишларининг олиб бориш кабиларни ўз ичига олади.

Ахборот ишлари – кутубхона ишининг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Ахборот ишининг моҳияти шундан иборатки, кутубхоначи мунтазам равишда ўқувчиларга кутубхона фондига келиб тушган  янги адабиётлар, долзарб мавзуларга бағишланган нашрлар тўғрисида маълумот бериб боради.

Ўқувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш учун сўровномалар ўтказиш, суҳбатлар уюштириш, ўқувчиларни ўрганиш, кузатиш олиб бориш мумкин.

Замонавий мактаб кутубхонаси мутолаа ва ахборот  маданияти, медиа саводхонликни шакллантириш маркази ҳамдир. Мактаб кутубхонасининг китоблар ва китобхонликни тарғиб қилиш бўйича барча ишлари ўқувчиларни имкон қадар кўпроқ фондга жалб қилиш, улар устида ишлашга ўргатиш, мавжуд маълумотларни  анъанавий ва ноаньанавий қайта ишлашга қаратилган тарзда ташкил этилиши керак.

Мактаб кутубхоналарида бошланғич синф ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантириш асосан китоб билан мустақил ишлаш қобиляти, китобга ҳурмат, мутолаа жараёнида диққатни жамлаш, рационал мутолаа техникасини билиш, фондда мавжуд бўлган китобларни тез топиш қобилияти ва бошқаларни ривожлантиришдан иборатдир.

Мутолаа маданиятини тарбиялаш мактаб кутубхонасининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб, кутубхоначи – ўқувчи – фан ўқитувчиси – ота-оналар ҳамкорлигини талаб қилади. Бошланғич синф ўқувчиларида китобхонлик маданиятини тарбиялаш мақоллар, топишмоқлар, ҳикматли сўзлар воситасида халқ донишмандлигига таянган ҳолда ҳам амалга оширилади. Айниқса, биринчи синф ўқувчиларини кутубхонага аъзо сифатида  қабул қилиш «кутубхона билан танишиш» мавзусида байрам шаклида ўтказиш ва бунда:

1.    Кутубхонага саёҳат;

2.    Кутубхона тушунчаси, кутубхонага аъзо бўлиш ва ўқув зали ҳақида маълумотлар;

3.    Мустақил китоб танлай билиш;

4.    Китобга ҳурмат;

5.    Китоб билан ишлаш қоидалари таништирилиши керак.

Бошланғич синф ўқувчиларини  китоб ва китобхонлик қоидалари билан таништириш шунинг учун ҳам зарурки, уларнинг бугунги ва эртанги тақдири, ўқиш-ўқимаслиги, нимани ва қандай ўқиганлигига боғлиқдир.

Кутубхоначи фойдаланувчи – китоб, фойдаланувчи ва ёзувчи ўртасидаги воситачи сифатида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида эркин ва дўстона мулоқот муҳитини ярата билиши зарур.

Бошланғич синф ўқувчиларининг мутолаа маданиятини шакллантиришда кутубхоначилар олдида турган муаммолардан бири бу китобларга бўлган қизиқиш ва мутолаадаги қийинчилик-
ларни енгиш истагини кучайтиришдир.

Шунинг учун биринчи синф ўқувчиларини мактаб кутубхонасига аъзо сифатида қайд этишда уларнинг нимани ўқишини хоҳлашларини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Бу мустақил мутолаа учун қайси китобларни тавсия қилишни, фан ўқитувчиси, ота-оналар, кутубхоначиларнинг қайси китоблар билан танишишлари лозимлигини аниқлашга ёрдам беради. 7-9 ёшли ўқувчилар аллақачон ўзларининг қаҳрамонларига эга бўлиб, китобда тас-
вирланган воқеаларга ичкаридан эмас, балки  ташқаридан қарай оладиган бўлганликлари учун тасвирланган ҳолатни чуқурроқ баҳолай олишлари учун шароит яратиш зарур бўлади. Чунки уларнинг ўқиган нарсаларига муносабатини ифодалаши қийинроқ кечиб, ўзларининг фикрларини бир сўз билан ифодалайдилар. Мутолаа муносабатининг ушбу мезони айнан ёш психологиясига хос хусусият ҳисобланади. Кутубхона ходимининг бошланғич синф ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантиришга таъсири каттадир. Агар бошланғич синф ўқувчиси кутубхоначидан ёрдам сўраб мурожаат этганида унинг қиёфасида меҳрибон, билимли, ақлли суҳбатдошни, маслаҳатчини кўрсагина кутубхоначининг таъсир ўтказиш даражаси кенгайиб боради. Бунда энг муҳими бошланғич синф ўқувчисининг руҳий дунёсига кира олишдир, бу унинг ривожланиш даражасига, ақлий, ҳиссий, эстетик ва шу билан бирга унинг кейинги ривожланишига ёрдам беради.

Бунинг учун мактаб кутубхонасининг ҳар бир ходими давлат таълим стандарти, кутубхона стандарти, хуқуқий – меъёрий ҳужжатлари, таълим сифатини ошириш, ўз-ўзини тарбиялаш ва тадқиқот фаолияти мавзуларини, шунингдек, мактаб кутубхонаси ишининг шакллари ва усулларини  ҳисобга олган ҳолда  турли маълумот ва ахборот манбаларини, даврий нашрларни диққат билан мунтазам тарзда ўрганиб боришлари керак.

Мактаб кутубхоналари амалиётида мутолаага якка ва оммавий раҳбарлик қилиш усуллари ва шакллари қўлланилади. Энг катта таъсир ушбу усулларнинг изчил ва тизимли қўлланилишидан келиб чиқади. Мутолаага раҳбарлик қилишнинг индивидуал усули бошланғич синф ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантиришнинг индивидуал хусусиятларини, унинг қизиқишлари, қобилиятлари, севимли машғулотларини ҳисобга олишни талаб қилади.

Мутолаага индивидуал раҳбарлик қилишнинг энг кўп тарқалган шаклларидан бир бу – суҳбатдир.

Мактаб кутубхонасининг кундалик ишларида маслаҳат сухбатлари, ўқилган китоблар тўғрисидаги суҳбатлар, китоб кўргазмаларидаги индивидуал маслаҳатлар кенг тарқалган. Суҳбат давомида кутубхоначи нафақат маълум бир китобни танлашга ёрдам беради, балки китобга бўлган қизиқишини уйғотади, унинг идрокига тегишли бўлган муҳитни яратади. Ушбу суҳбатнинг характери ўқувчининг сўровларига, ривожланиш даражасига боғлиқ.

Кутубхоначи, энг аввало, ўқувчи нимани ўқишини хоҳлашини билиб олиши, сўнгра уларнинг мазмуни билан қисқача таништириш, турли мавзулардаги китобларни намо-
йиш эта билиши керак. Бу ўқувчиларда танлов қилиш имкониятини яратади. Мактаб кутубхонасида ўқувчиларни мутолаа маданиятини шакллантиришга қаратилган оммавий тадбирлар ҳам ўтказилиб, китоблар кўргазмаси, адабиётлар шарҳи, ўқилган китоблар тўғрисида оммавий суҳбатлар, китоблар муҳокамаси, ўқувчилар анжуманлари, турли хил ўйинлар, оғзаки журналлар, адабий тадбирлар сингари шакллари мавжуддир.

Бошланғич синф ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантиришнинг энг самарали усулларидан бири кутубхона дарсларидир. Кутубхона дарслари шахсий ахборот маданияти дастурининг  бир қисми бўлиб, сараланган бадиий адабиётларни ўқиш, болаларнинг маънавий дунёси, ахлоқи, тафаккури, ҳиссиётлари, нутқи, ижодий ёндошувларини шакллантиришда алоҳида  ўрин тутади. Бошланғич синф ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантириш орқали кутубхона ходими нафақат муҳим маълумотлар, ахборотлар, билимлар манбаларига йўл очиб беради, балки унинг руҳини озиқлантиради, ўз-ўзини англашига ёрдам беради.

Бошланғич синфлардаги кутубхона дарс-
лари ўқувчиларнинг бадиий-эстетик дидини ривожлантириш, адабиётга ва бошқа фанларга барқарор қизиқишни шакллантириш билан бирга қуйидаги вазифаларни бажаради:

-      Маълумотнома адабиётларига қизиқиш уйғотиш;

-      Китоб билан мустақил ишлаш, маълумот, ахборот қидириш кўникмаларини ри-
вожлантиришга кўмаклашиш;

-      У ёки бу матн олинган манбани кўрсатиш одатини ривожлантириш.

Кутубхона дарслари хилма-хил: библиографик ўйинлар, амалий машғулотлар, театр-
лаштирилган дарс тарзида ташкил этилганлигидагина ўқувчилар уларни дарс сифатидагина эмас, балки эркин тарзда қизиқарли машғулот сифатида қабул қиладилар.

Масалан йил давомида 2-4 синф ўқувчилари учун «Китоб дўстлари» дарсларини ташкил қилиш мумкин.  Дарсларнинг асосий вазифаси мактаб ўқувчиларига таълим ва тарбия воситаси сифатида болалар мутолаасининг ҳамда китобга бўлган ижобий муносабатнинг аҳамиятини тушунишга ёрдам бериш, уларнинг келажак ҳаётий тақдири кафолати сифатида ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантиришдир. «Китоб дўстлари» дарсларининг асосий мақсади:

Бошланғич синф ўқувчиларининг китоб, унинг яратилиши ва келиб чиқиши, тузилиши, турли халқлар маданиятидаги ўрни тўғрисидаги билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш;

Қизиқувчанлик ва ижодкорликни ри-
вожлантириш;

Китоб билан ишлаш, ундаги маълумотлардан фойдаланиш қобилиятини ривож-
лантириш ва мустаҳкамлаш.

Бошланган нарсани охиригача етказиш қобилиятини шакллантириш;

Мустақиллик ва ташаббускорликни ривожлантиришга ёрдам беришдан иборат бўлиши керак.

«Китоб дўстлари» дарслари мунтазам ва ўқувчилар қизиқишлари тўғри ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилган кутубхоналарда қуйидаги натижаларга эришилди:

Барча керакли маълумотларни китобдан топишга ўрганиш;

Кутубхонанинг маълумот аппаратларидан фойдалана билиши;

Луғатлар, энциклопедиялардан фойдалана билиш;

Каталоглар ва картотекалардан фойдалана билиши;

Очиқ фонд шароитида китоб жовонидан керакли китобни тезда топа билиш кўникмаси шаклланади.

Адабиётларни кўргазмали тарғиб қилишнинг асосий шакли китоб кўргазмаси бўлиб, махсус танланган ва тизимлаштирилган матбуот нашрларининг мажмуаси сифатида ўқувчилар танишиб чиқишлари учун ташкил этилади.

Китоб кўргазмаси адабиётларни тарғиб қилишнинг анъанавий шаклларидан бўлиб, «Бизнинг янгиликларимиз», «Китоблар оламига саёҳат», «Китоблар юбилейлари» мавзуларида бўлиши мумкин.

Кўргазмани ташкил этиш мақсадга мувофиқ адабиётлар, иқтибослар, иллюстрацияларни танлаш, саволлар тайёрлаш,мавзуни белгилаш, композиция ва дизайнни яратиш, ашёларни жойлаштириш каби босқичларни ўз ичига олади. Муайян мавзуга  бағишланган кўргазмалар қайси китобларга талаб катта эканлигини, умуман ўқилмайдиган ёки болаларда қизиқиш уйғотмаган китобларни аниқ белгилаб олишга ёрдам беради.

Бошланғич синф ўқувчиларининг мутолаа доирасини таҳлил қилиш учун улар ўртасида сўровномалар ҳам ташкил этиш мумкин. Булар китобга ва мутолаага бўлган муносабатини аниқлашга, таҳлил қилишга, шунингдек, оила кутубхонасининг мавжудлигини билишга имкон беради.

Бугунги кунда  бошланғич синф ўқувчилари билан иш олиб бориш учун мактаб кутубхоначиси юқори касбий маҳоратга эга бўлишидан ташқари, ўз ишини ва болаларни севиши, уларнинг ички дунёси ва муаммоларни англаши, ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашиш, янги ўқув дастурлари билан танишиб бориши, амалга оширилаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиши, битта умумий мақсад – ўқувчини тарбиялаш ва ўқитиш учун ўқитувчи, кутубхоначи ва ота-оналар фаолиятини мувофиқлаштириш кўникмасига ва малакасига эга бўлиши керак.

Маълумки, кутубхонага ихтиёрий қатнаш фойдаланувчилар сонини ташкил этишнинг муҳим тамойилидир. Кутубхонага ихтиёрий қатнаш бошланғич синф ўқувчиларининг бўш вақтларини қизиқарли ва фойдали нарсалар билан тўлдиради, дунёқарашини кенгайтиради, ижтимоий фаолиятга, масъулият ва жавобгарликга, жамоавийликка ўргатади.

Ушбу йўналишни янада ривожлантириш учун фаол ўқувчилар билан ишлаш тўгарак-
ларни ташкил этиш мумкин. Масалан «Китоб дўстлари» тўгарак аъзолари кутубхонанинг барча ишларида кўмаклашишлари, бошқа тенгдошларини тўгаракга жалб қилишлари, оммавий тадбирларни тайёрлашда, китоб-
ларни таъмирлашда қатнашишлари мумкин. Бундан ташқари, кутубхоначи уларнинг севимли машғулотларини, нимага кўпроқ мо-
йиллигини ўрганиши асосида китоб билан ишлашни, фаол ва мустақил бўлишни, қизиқишларини босқичма-босқич ошириб боришни ўргатади.

Умуман олганда хизматлар яхши ташкил этилган мактаб кутубхонаси ўқув жараёнининг юраги бўлиб, тарбиявий вазифаларни ҳам бажаради. Биргаликда ўқитувчи – болалар – кутубхона – ота-оналар мураккаб педагогик муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилишлари мумкин. Айниқса ота-оналарнинг китоб билан ишлашда иштирок этиши авлодлар ўртасидаги боғланишни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эгадир. Бошланғич синф ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантиришдаги муҳим омиллардан бири кутубхоначиларнинг ўқувчиларнинг ота-онаси билан ҳамкорлигидир.

Кутубхоначи сўровномалар ўтказиш орқали ота-оналарнинг фарзандларининг китоб ўқишига қизиқиш уйғотишда иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги, оиланинг шахсий кутубхонасининг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, ўқиб чиқилган китоблар муҳокама қилинадими, ота-оналар фарзандларига овоз чиқариб ўқиб берадиларми, фарзандлар ўқиган китоблари ҳақида гапириб берадими ёки йўқми, аниқлаб олишлари мумкин.

Шундан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг ота-оналари мактабда ва кутубхонада ўтказиладиган кутубхона дарслари, турли тўгарак-
лар, «Кутубхона билан танишиш», «Алифбе билан хайрлашиш», «Болалар китоби ҳафталиги» сингари тадбирларга таклиф этилиши зарур. Ота-оналарга оилада китоб билан ишлаш усуллари (суҳбатлашиш, овоз чиқариб ўқиш ва ҳоказо) ҳақида мунтазам йўналиш бериб бориш муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай ҳамкорлик, энг аввало, мутолаа маданиятини шакллантириш сифатини оширишга, бунда оиланинг ролини алоҳида кўрсатиб беришга, оила олдида кутубхона ва кутубхоначининг имижи ошиб боришига таъсир кўрсатади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, замонавий мактаб кутубхоначиси бошланғич синф ўқувчиларида мутолаа маданиятини шакллантиришни янги сифат босқичига кўтариш учун кутубхоналар, биринчидан, билиш, ўрганиш, маданият ва бағрикенгликни тарбиялаш, маълумот олиш сингари ижтимоий функцияларни умумлаштирилган тарзда бажарадиган масканга айлантирилиши зарур.

Иккинчидан, нафақат бошланғич синф ўқувчилари, балки уларнинг ота-оналари турли фанлар ўқитувчилари билан ҳам ҳамкорликда ишлаш учун педагогика ва психология асослари билан бирга бошқа фанларнинг асосий йўналишларидан  ҳам хабардор бўлишлари зарур. Ана шундагина замонавий мактаб кутубхонаси:

-      Билим омбори;

-      Медиа шаклдаги маълумот манбалари маскани;

-      Кутубхоначи ахборот мутахассиси бўлган марказ;

-      Кутубхоначидан маслаҳат ва маълумотларни олиш мумкин бўлган жой;

-      Ахборотлар қидириладиган марказ бўлиб қолиши мумкин.

Энг асосийси, «Китоб ва мутолаанинг умри ўтди» деган технократик қарашларга мутолаа орқалигини рад жавоби бериш имконияти  яратилади.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1.    Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Учинчи нашр.– Тошкент: Ўзбекистон нашриёти, 2022.– 440 бет.

2.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши. Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида. 2017 йил, 12 январь.

3.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия чора-тадбирлар дастури тўғрисида. 2017 йил,  13 сентябрь.

4.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот - кутубхона хизмати кўрсатишни янада шакллантириш тўғрисида. 2019 йил, 7 июнь.

5.    Йўлдошев Э. Кутубхонада болалар ўқишига раҳбарлик қилиш. –Тошкент: Ўзбекистон, 2002. –128 б.

6.    Мелентьева Ю.П. Общая теория чтения. Москва, Наука, 2015.-230 с.

7.    Мелентьева Ю.П. Чтение: явление, процесс, деятельность. Москва, Наука, 2018.-282 с.

8.    Чудинова В.П. Развитие наций читателей в разных странах мира: исследования, стратегии, проекты, практики. Москва, Книга, 2014.-344 с.

9.    Умаров А.О. Мутолаа маданияти: Шахс, жамият, тараққиёт. –Тошкент: Фан, 2004. –194 б.

10.    Фалсафа: Қомусий луғат. –Тошкент: «Шарқ»НМАК Бош таҳририяти, 2004.– 469 б.