Annotation. The article of creating and managing mahalla libraries in our country is one of the most urgent today. A number of resolutions and orders of the President and the Cabinet of Ministers were adopted to further improve the information and library services for the population. These decisions and decrees are being implemented everywhere. This article presents software for creating and managing electronic libraries and their analysis, which is a key factor in further improving the quantity and quality of services provided to readers in mahalla libraries. First of all, on the basis of various definitions, the concept of an electronic library is explained. The requirements for software for creating electronic libraries are given. There is a talk about the components for the automated software of the mahalla library. The article also lists programs for creating and managing electronic libraries in mahalla libraries, their features and capabilities.

Аннотация. Вопрос создания и управления махаллинскими библиотеками в нашей стране является одним из самых актуальных на сегодняшний день. Принят ряд постановлений и распоряжений Президента и Кабинета Министров по дальнейшему совершенствованию информационно-библиотечного обслуживания населения. Эти решения и указы повсеместно выполняются. В данной статье представлено программное обеспечение для создания и управления электронными библиотеками и их анализа, что является ключевым фактором дальнейшего повышения количества и качества услуг, предоставляемых читателям в махаллинскых библиотеках. Прежде всего, на основе различных определений разъясняется понятие электронная библиотека. Приведены требования к программному обеспечению для создания электронных библиотек. Ведется разговор о компонентах для автоматизированного программного обеспечения махаллинской библиотеки. Также в статье перечислены программы для создания и управления электронными библиотеками в махаллинских библиотеках, их особенностях и возможностях.

Keywords. Electronic library, software, electronic fund, electronic catalogue, Caliber, DefView, Alpha Ebooks Manager, All My Books, MyHomeLib, MyRuLib.

Ключевые слова. Электронная библиотека, программное обеспечение, электронный фонд, электронный каталог, Calibre, DefView, Alpha Ebooks Manager, All My Books, MyHomeLib, MyRuLib.

Барчага маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимиз шаҳар ва қишлоқларида маҳалла кутубхоналари очиш ва уларни керакли адабиётлар билан таъминлаш долзарб масалага айланган. Маҳалла кутубхоналарида китобхонларнинг электрон ахборот ресурсларидан оммавий, шу жумладан масофавий фойдаланишини таъминлаш фан, таълим ва маданият соҳаларига ахборот хизматлари кўрсатишнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бунга сабаб маҳалла кутубхоналарида ахборот хизмати тизимини яхши йўлга қўйиш орқали кутубхоналардаги мавжуд бўлган маълумотларга чексиз миқдорда кириш имконига эришишга интилишдир. Бунда Интернет тармоғи асосида тузилган «электрон кутубхоналар» катта рол ўйнайди. Ҳозирда мамлакатимизда кутубхона хизматларини яхшилаш мақсадида маҳалла кутубхоналарида Интернетнинг WWW (World Wide Web) хизматига асосланган ҳолда ахборот билан таъминлашга қаратилган электрон кутубхоналар яратишга ва ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Ривожланган мамалакатларнинг барча кутубхоналари ўзларининг электрон кутубхоналарига эга. Шундай бўлсада, фанда ҳозиргача электрон кутубхонага аниқ қатъий таъриф берилмаган. Шу муносабат билан аввал электрон кутубхоналарга берилган баъзи таърифлар билан танишиб чиқамиз.

Электрон кутубхона – бу кўриш ва қидириш воситалари билан жиҳозланган турли хил электрон ҳужжатларнинг (шу жумладан электрон китоблар, журналлар) тартибланган мажмуидир [1, 29б.].

Электрон кутубхона – бу маълум мезонларга мувофиқ шакллантирилган, умумий фойдаланиш ва кутубхона фондини сақлаш учун мўлжалланган электрон ҳужжатларнинг буюртма фондини ўз ичига олган ахборот тизимидир [2, 130б].

Электрон кутубхона – кўп функцияли хизмат кўрсатиш имкониятларига эга электрон тўплам бўлиб, у кутубхонанинг тармоқ ресурсларига ташриф буюрувчилар сонини сезиларли даражада ошириши ва шу билан кутубхона ишининг самарадорлик кўрсаткичини яхшилайди. [3, 3б].

Рус олимаси А.Л.Цветкова «электрон кутубхона» тушунчасига қуйидагича таъриф беради: «Электрон кутубхона – бу ягона тузилиш ва мурожаат қилиш тамойили асосида бирлаштирилган маҳаллий ёки тақсимланган электрон ресурслар тўпламидир» [4, 70б].

Яна бир рус олими В.К.Ивановнинг таъкидлашича, «электрон кутубхона» тушунчаси замонавий компьютер технологиялари асосида илмий ва ўқув жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган хизматлар тўпламини таъминлайдиган техник, дастурий ва ахборот воситаларининг бутун мажмуасини ўз ичига олади. Шундай қилиб, электрон кутубхона шунчаки тўлиқ матнли электрон ҳужжатлар тўплами эмас, у автоматлаштирилган ахборот тизимидир. [5, 22б].

Электрон тўплам – бу маълум хусусиятларга кўра ўзаро боғланган, узоқ вақт давомида тўплам мавзусини тўлиқ очиб берадиган, унинг элементларини автоматлаштирилган ҳолда қидириш имкониятига эга бўлган машинада ўқиладиган ҳужжатлар-маълумотлар тўпламидир. [2, 155б].

Одатда электрон кутубхоналар веб интерфейс кўринишида бўлиб, унда турли матн-
лар (кўпроқ бадиий адабиётлар, шунингдек, илмий ва бошқалар адабиётларидан тортиб то компьютер дастурларигача) ва медиа файллар аста-секин тўпланиб боради ва исталган вақтда китобхонлар томонидан унга мурожаат қилиниши мумкин бўлади. Электрон кутубхоналар универсал бўлиши ҳам мумкин, бунда улар ўз таркибига ҳар хил соҳага тегишли материалларни ҳам олади.

Юқорида келтирилган таърифларни умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, электрон кутубхона – бу электрон ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланишни автоматлаштирадиган тизим бўлиб, у қуйидаги асосий мантиқий модуллардан ташкил топади:

Электрон фонд – электрон ҳужжатларни сақлаш ва юритишга мўлжалланган мантиқий модул;

Электрон каталог – электрон ҳужжатлар орқали навигация ва қидирувни таъминловчи мантиқий модул;

Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш модули – бу фойдаланувчиларнинг тизим билан ўзаро алоқасини амалга оширади.

Электрон кутубхона яратиш ва уни бошқаришга мўлжалланган барча дастурлар мажмуаси электрон кутубхонанинг дастурий таъминоти деб аталади. Электрон кутубхонага қўйиладиган асосий талаблардан келиб чиққан ҳолда дастурий таъминотларга ҳам бир қанча талаблар қўйилади:

бир электрон кутубхона доирасида гетероген (бир жинсли бўлмаган) ахборот ресурсларининг ўзаро ишлашига эришиш;

электрон ҳужжатларнинг гетероген тўпламларида маълумотларни қидириш, уларни янгилашни таъминлайдиган маълумотлар базалари, дастурий интерфейслар, маълумотлар тузилмалари ва хизматларини яратиш, қўллаб-қувватлашни таъминлаш;

 корпоратив ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда иштирок этиш;

маълумотларни ҳимоя қилиш ва руҳсат этилган фойдаланишни таъминлаш;

китобхонлар томонидан берилган сўровни бир вақтнинг ўзида бир нечта электрон ресурслар тўпламлари серверларига юбориш ва улардан олинган жавобларни қайта ишлаш имконияти;

лицензиялаш ва техник ёрдам қўллаб қувватлаш;

маълумотлар турлари сонини кўпайтириш имконияти;

ахборот ресурсларни тақсимланган ҳолда, сақлаш тизимларини қўллаб-қувватлаш;

кўп тилли матнли маълумотларни ҳужжатлар ва мета-маълумотлар асосида қайта ишлаш қобилияти;

бошқа электрон кутубхоналар билан мувофиқлиги ва ишончлилик;

халқаро стандартлар (UNIMARC, RUSMARC ва бошқалар) асосида электрон ресурсларни каталоглаштириш, «ваколатли» файллар яратиш каби амалларни бажариш имкониятларига эга бўлиши лозим.

Электрон кутубхоналарнинг дастурий таъминоти автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимларидан (AKAT) ва унга ёрдамчи дастурий таъминотлардан ташкил топади. Бунда AKAT лар асосан икки қисмдан иборат бўлади:

Сервер қисм – бу сўровларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва жавоб бериш воситалари топламидан иборат дастурий таъминотдир.

Мижоз қисми – бу одатда тизим маъмурлари ва фойдаланувчиларнинг компьютерларида веб-интерфейс орқали амалга ошириладиган дастурий таъминот бўлиб, асосан маълумотларни киритиш, таҳрирлаш, серверга сўровларни узатиш ва аксинча қабул қилиш каби амалларни бажаради.

AKATлар мижоз-сервер архитектураси асосида қурилади. Мижозлар ва серверлар ўртасидаги алоқа HTTP тармоқ протоколи ҳамда маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) орқали ташкил этилади. Мижоз қисми IBM PC русумидаги компьютерлардаги стандарт веб-браузерларда ишлайди. Сервер қисми эса стандарт веб-серверлар ва маълумотлар базаси серверларини қўллаб-қувватлайдиган бир процессорли ва кўп процессорли компьютерларда ишлайди.

Уй, маҳалла, мактаб ҳамда ташкилотлар тассаруфидаги ҳажм жиҳатдан унча катта бўлмаган кутубхоналарда электрон ресурсларни ташкил этиш ва уларни бошқаришга мўлжалланган қуйидаги дастурларни келтириш мумкин:

Calibre - бу кутубхоналардаги турли форматдаги электрон китобларни ўқиш, яратиш ва сақлаш учун бепул ва очиқ кодли дастурий таъминот бўлиб, Amazon, Android, Apple, Barnes&Noble каби ўндан ортиқ турли ишлаб чиқарувчиларнинг электрон китоб ўқувчи дастурлари билан синхронлашиш (бир-бирига ресурс алмашиш) имкониятига эга.

Calibre дастури электрон китобларни бошқариш ва конвертация (бир форматдан бошқа форматга ўтказиш) қилувчи дастурлар турига мансуб бўлиб, дастурнинг биринчи таҳририяти 31-октябрь 2006 йилда Ковид Гоял томонидан ишлаб чиқилган. Бу дастур Python, С++ , JavaScript каби дастурлаш тилларида яратилган. Дастур интерфейсини рус, инглиз ва бошқа тилларга ўтказиш мумкин. Дастур Linux, Microsoft Windows ва macOS каби операцион тизимлар муҳитида ишлай олади. Дастурнинг охирги таҳририяти Calibre 5.38.0 деб аталиб, у 2022-йилнинг 4-мартида ишлаб чиқилган. Бу таҳририятини https://www.calibre-ebook.com Интернет сайтидан юклаб олиш мумкин. Дастур GNU GPL лицензияси остида бепул тарқатиладиган дастурлар туркумига киради.

Calibre – бу электрон китобларни бошқаришга мўлжалланган кучли ва ишлаш учун оддий бўлган дастур ҳисобланади. Фойдаланувчилардан бу дастур ҳақида ўз фикрини билдиришни сўралса, улар «ажойиб» ва «муҳим» дейишади [6]. Дастур электрон китоблар билан деярли барча мумкин бўлган амалларни бажариш имкониятига эга. Бундан ташқари, у мутлақо бепул, очиқ манба ва оддий фойдаланувчилар, компьютер мутахассислари томонидан яхши дастур деб тан олинган.

Calibre электрон китоблар билан ишлаш воситаси ҳисобланади. Дастур китоблар ҳақидаги барча маълумотларни (номи, муаллифи, муқоваси, рейтинги, теглари, чиқарилган санаси, нашриёт) ўзининг маълумотлар базасида сақлайди. Маълумотлар базасига китоб қўшилганда у ҳақидаги барча маълумотлар қўшилади ва электрон китоб файли кутубхона папкасига жойлаштирилади. Бундан ташқари, китоб ҳақидаги маълумотларни ISBN орқали Интернетдан олиш мумкин. Қўллаб-қувватланадиган форматлар: azw, azw1, azw2, azw3, cbr, cbz, chm, epub, fb2, html, imp, lit, lrf, lrx, mobi, odt, oebzip, opf, pdb, pdf, pml, pmlz, prc, rar, rb, rtf, snb, tpz, txt va zip.

Calibre дастури электрон ҳужжатлар билан ишлаш бўйича қуйидаги имкониятларга эга:

Электрон ҳужжатларни тез ўқиш тизими;

Caliber ўзи қўллаб-қувватлайдиган форматлардаги электрон китобларни ўқувчи иловага эга;

cbz, cbr, cbc, epub, fb2, html, lit, lrf форматларини, шунингдек, pdb, pdf, pml, pmlz, prc, rar, rb, rtf форматларини ўқий олади;

Электрон китобларни бир форматдан бошқа форматга ўтказувчи конверторни ўз ичига олади;

Ресурсда юзлаб янгиликлар манбалари мавжуд;

Керакли китобни топиш учун кенгайтирилган қидирув мавжуд;

Caliber дастурини бепул юклаб олишингиз мумкин;

Calibre дастуридан фойдаланиб, электрон ҳужжатларнинг керакли форматини танлаш мумкин;

Дастур Windows операцион тизимининг ҳар қандай таҳририяти муҳитида ишлайди.

Электрон китоблар тўпламини бошқариш орқали фойдаланувчи вақтни тежайди;

Дастурдан ҳар қандай жойда ва ҳар хил қурилмаларда фойдаланиш мумкин;

Электрон китобларни тўлақонли ўқишга имкон беради;

Интернетдан янгиликларни ва даврий нашрларни юклаб олиш мумкин;

Кутубхонадаги электрон китобларни бошқалар билан баҳам кўриш ва уларни захира нусхаларини яратиш мумкин;

Электрон китоб тўпламидаги китобларни таҳрирлаш мумкин;

Китобхонларнинг электрон китобларга бўлган барча эҳтиёжини қондириш ва улар билан ишлашга доир ёрдам олиш мумкин.

Сalibre дастури билан бирга E-book viewer дастур ҳам ўрнатилади. Бу дастурнинг асосий вазифаси электрон китобларни ўқиш ҳисобланади. Шу ўринда айтиш лозимки, дастур Сalibre қўллаб-қувватлайдиган барча форматларни ўқий олмайди. Бундай электрон китоблар Сalibre таркибига кирувчи стандарт ўқиш иловалари орқали очилади.

Calibre дастури электрон китобларни бошқариш ва созлаш учун катта имкониятларга эга. Дастурнинг кўпгина имкониятлари (масалан, кутубхонани ва китоб ҳақидаги маълумотларни бошқариш) фойдаланувчи томонидан яратилган қоидалардан фойдаланиш имконини беради.

Фойдаланувчи ўз қоидаларини яратиш учун қуйидагилардан фойдаланиши мумкин:

• андозалар – китоб ҳақидаги ахборот ёзувларининг номлари (муаллиф, нашриёт, теглар ва бошқалар). Улардан қидириш ёки кўриш учун янги майдонлар яратишда фойдаланиш мумкин;

• Python дастурлаш тилининг стандарт функциялар тўплами ёрдамида ўз функцияларини яратиш имконияти мавжуд;

• мунтазам иборалар – бу матн билан ишлайдиган компьютер дастурларида қўлланилади, мета-белгилардан фойдаланишга асосланган расмий тил. Қидириш учун белгилар ва мета-белгилардан ва қидириш қоидасидан фойдаланиш мумкин бўлган намуна-қатори ишлатилади.

• XPath (XML Path Language) - XML ​​ҳужжати элементлари учун сўровлар тили.

• Стандарт функциялар ва мунтазам ифодалардан шаблонлар яратишда фойдаланиш мумкин. Calibre дастурининг қўшимча имкониятлари ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин:

• плагинларни қўллаб-қувватлаш;

• баъзи сайтлардан янгиликларни автоматик равишда олиш ва электрон кўринишда сақлаш;

• айлантириш;

• Интернет орқали кириш учун сервер режими мавжуд;

• тўғридан-тўғри уланиш имкони бўлмаганда китобларни электрон почта орқали юбориш.

DefView - бу PDF форматидаги электрон ҳужжатларни хавфсиз кўриш тизими бўлиб, у 2007-йилда Россия Давлат кутубхонаси учун яратилган[7]. Дастур китоб фонди ҳажми катта бўлган ва бўлимлари географик жиҳатдан узоқ бўлган кутубхоналарда китоблар, диссертациялар ва бошқа ҳужжатларга ишлов бериш, шунингдек, уларга масофавий киришни таъминлайди. DefView кутубхоналарга муаллифлик ҳуқуқи қонуни талабларига риоя қилиш имконини беради. Ҳозирги вақтда DefView дастури – электрон маълумотлар базаларида жойлашган китоблар, илмий ва диссертациялар матнларини кўриш имконини берувчи энг машҳур умумий дастур ҳисобланади.

Уч тармоқли архитектура қуйидаги афзалликларга эга бўлади:

фойдаланувчи аралашувисиз сақлаш сервери орқали маълумотларга кириш, уларнинг хавфсизлигини ва сақланувчанлигини оширади;

бошқа маълумотлар форматлари билан ишлайдиган сақлаш серверларини ишлаб чиқиш ва уларни битта дастур серверига улаш имконини берувчи тизим даражасигача кенгайтирилиши мумкин.

DefView дастурининг хусусиятлари ҳақида қуйидагиларни келтириш мумкин:

мижоз томонидан ҳужжатларни саҳифама-саҳифа кўриш;

саҳифаларни рухсатсиз нусхалашни тақиқлаш;

рухсат этилган операциялар тўплами (масалан, кўриш, чоп этиш, юклаб олиш кабилар) фойдаланувчи ҳуқуқлари билан белгиланади;

саҳифаларни олдиндан кўриш, катталаштириш ва айлантириш мумкин;

ҳужжатлар бўйича тезкор навигация;

тўлиқ экран режимида кўриш имконияти;

ҳужжат тилининг морфологиясини ҳисобга олган ҳолда ҳужжатдаги сўз ва ибораларни излаш.

Дастур Microsoft Windows Server 2003, Internet Information Server 6.0, Microsoft SQL Server 2005 каби операцион тизим ва маълумотлар базаси муҳитларида ишлайди.

Alfa Ebooks Manager – бу Microsoft Windows операцион тизими остида ишловчи шартли-бепул дастур бўлиб, электрон китоблар кутубхонасини бошқариш, китобларнинг электрон каталогини яратиш учун мўлжалланган. Дастурда маълумотлар базасидаги ҳар бир китоб учун турли майдонлар билан карта яратилади, масалан: сарлавҳа, муаллиф, нашриёт, серия, ISBN, нашр этилган сана, саҳифалар сони ва бошқалар. Фойдаланувчи ўз майдонларини яратиши, шунингдек китобларга рўйхатдан тегларни ва жанрларни белгилаши мумкин. Каталогизатор китобларни турли параметрлар бўйича тезда саралаш ва топиш имконини беради. Alfa Ebooks Manager дастурида бир нечта тайёр шаблонлар борки, улар ёрдамида китоблар рўйхатини тақдим этиш, ранглар схемасини ва бошқариш элементларини ихтиёрий тарзда ўзгартириш имкониятига эга.

Дастур ҳам электрон, ҳам босма китоблар билан ишлаш имконини беради. Электрон китобларни қаттиқ дискингиздан автоматик равишда импорт қилиш ва уларнинг мета-маълумотларини чиқариш мумкин. Электрон китобларнинг барча машҳур форматларини (PDF, MOBI, EPUB, FB2, TXT, DJVU, CBR/CBZ, MP3 va M4B) қўллаб-қувватлайди. Электрон китобларни ўзининг кўриш дастури ёрдамида очиш мумкин. Аудио китоблар учун аудио плеер мавжуд. Шунингдек, дастурда мета-маълумотларни таҳрирлаш, китоб файлларини бошқариш, китоб форматларини ўзгартириш, Интернет сайтларидаги китоблар ҳақидаги маълумотларни янгилаш (OZON, LitRes, Google Books ва бошқалар), китоблар рўйхатларини импорт ва экспорт қилиш воситалари мавжуд.

Alfa Ebooks Manager дастури уйдаги шахсий ҳамда кичик корпоратив электрон кутубхоналар (маҳалла кутубхоналари) учун мўлжалланган. Маҳаллий тармоққа киришни ташкил қилиш учун дастур кутубхонадаги китобларни қидириш, китобларни юклаб олиш ва уларни браузерда ўқиш учун очиш имконини берувчи веб-интерфейсни тақдим этади. Мобил қурилмалардан ҳам кириш мумкин.

All My Books – бу Microsoft Windows операцион тизими муҳитида уй шахсий кутубхонасини яратиш учун мўлжалланган умумий дастур ҳисобланади. All My Books  дастури тармоқда ишлаш режимини қўллаб-қувватлаган ҳолда ноёб шахсий каталог яратиш учун мўлжалланган бўлиб, маҳаллий уй тармоғига кириш имконига эга бўлган компьютердан электрон каталогга киришни ташкил қилиш имконини беради. Дастур нафақат электрон ва босма нашрларни (FB2, FB2.ZIP, LRF, LIT, MOBI, PRC, PDB, EPUB), балки аудио китобларни (MP3, WMA, OGG) ҳам қайта ишлай олади ва ўзининг стандарт аудио-плеер дастури ёрдамида тинглаш имконини ҳам беради.

Шунингдек, дастурда шахслар ва дўстлар ҳақидаги маълумотномалар мавжуд бўлиб, улар ёрдамида тезда дўстлар ҳақидаги маълумотларни ташкил қилиш мумкин. Ойнанинг чап қисмида барча шахслар рўйхати кўрсатилади, юқори қисмида А...Z алифбоси қатори кўрсатилади, унинг ёрдамида қидириш ва тез топишни амалга ошириш мумкин. Дастур онлайн кутубхоналардан китоблар батафсил тавсифи (муқоваси, нусхаси, рецензияси, сюжет, серия, йил, қадoғи, ISBN, файл формати, саҳифалар сони, тил, жанр, муаллиф, нашриёт ва бошқалар) билан тез юклаб олишни имконига эга.

Электрон кутубхона дастурининг ташқи кўринишини HTML шаблонлари ёрдамида таҳрирлаш мумкин. All My Books дастурида маълумотларни жанр, муаллиф, муқова расми ва бошқалар бўйича саралаш ва кўриш имконини берувчи қулай статистика мавжуд. Дастур электрон ресурсларни PDF форматга экспорт қилиш, уларни чоп этишни, дизайнини ўзгартириш, плагинлар қўшиш, шунингдек стандарт шаблонга киритилмаган матн тегларини яратиш учун махсус майдонларни қўллаб-қувватлайди.

Бутун рақамли кутубхонани исталган вақтда HTML, CHM, XLS форматига ёки мобил қурилмага экспорт қилиш мумкин. Дастур доирасида электрон китобларни очиш, электрон китоб маълумотларини импорт қилиш учун онлайн манбаларни қўшиш ва матнли ҳужжатлардан ёки Microsoft Excel электрон жадвалидан маълумотларни импорт қилиш имконига эга.

All My Books дастурида электрон каталогдан маълумотларни калит сўзлар ёки махсус мезонлар бўйича ҳам стандарт, ҳам шахсий майдонлардан фойдаланган ҳолда қидириш мумкин. Дастур таркибига кирувчи «Индивидуал китоб менежери» бир ёки бир нечта китоблар кимга берилганлигини ўзида сақлаб туради. Яратилган маълумотлар базасига рухсатсиз киришни парол билан ҳимоялаб қўйиш мумкин.

Дастурда маслаҳат берувчи мулоқат ойна ва «Sample.amb» намунавий ўқув маълумотлар базаси мавжудки, улар ёрдамида ҳатто янги бошланувчилар ҳам осонгина тизимда ишлай олади.

MyHomeLib дастури – бу электрон китоблар кутубхонаси ташкил этиш ва бошқариш учун мўлжалланган компьютер дастури ҳисобланади. MyHomeLib дастуридан нафақат электрон китоблар билан файллар тўпламини каталоглаш учун, балки «Librusec» кутубхонаси ва шунга ўхшаш (Flibusta ва бошқалар) бошқа кутубхоналар билан ишлаш учун мижоз сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Librusek - бу веб интерфейсли электрон кутубхона бўлиб, фойдаланувчиларга китобларнинг, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган матнларни ўқиш ва юклаб олиш имкониятини беради. Librusec Эквадор қонунлари асосида ишлайди ва бу қонунлар фойдаланувчиларнинг ўз мамлакати қонунчилигига зид бўлса, ундан фойдаланмаслик-
лари керак [8].

Бу MIT лицензияси остида бепул тарқатиладиган ва Object Pascal дастурлаш тилида ёзилган дастурий таъминот. Дастур Windows операцион тизимида ишлаш учун мўлжалланган. Дастур электрон китоблар кутубхонасини бошқариш турига кирувчи дастур бўлиб, дастурчилар Алексей Пенков ва Николай Римановлар томонидан ишлаб чиқилган. Дастурнинг охирги MyHomeLib 2.3.3 таҳририяти 2019-йил 7-майда ишлаб чиқилган. Дастурни юклаб олиш учун ушбу Интернет сайтига кириш керак. https://github.com/OleksiyPenkov/MyHomeLib. Дастур Windows операцион тизимида муҳитида ишлайди.

MyRuLib – бу уй электрон китоблар кутубхонасини бошқариш дастури бўлиб, MyHomeLib дастури каби Librusec, Flibust ва Library Genesis электрон кутубхоналари билан ишлаш имкониятига эга. Шу билан бирга GNU GPL шартлари бўйича тарқатилган ва C++ дастурлаш тилида ёзилган бепул дастурий таъминот ҳамдир. Дастур Linux, Mac OS X, Windows каби операцион тизимлар муҳитида ишлайди. Дастурни https://only-soft.org/viewtopic.php?t = 130693 ҳаволаси орқали юклаб олиш мумкин. Бу дастур ҳам электрон кутубхона ташкил қилиш ва уларни бошқариш борасида юқорида келтирилган дастурлар каби бир қанча имкониятларга ва афзалликларга эга.

Ҳулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган амалий дастурлар уй, маҳалла, мактаб, ташкилот ва шунга ўхшаш унча катта бўлмаган кутубхоналарда электрон китобларни, журналларни ва бошқа электрон ҳужжатларни электрон кўринишда узоқ муддатларга сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнини бошқариш ишларини амалга оширади. Бу эса ўз навбатида кутубхонларда китобхонларга кўрсатиладиган хизматлар сонини ҳамда уларни самарадорлигини оширишга олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

Шрайберг, Я.Л. Электронная книга, будущее библиотеки и общественное сознание: попытка осмысления и предвидения. Ежегодный доклад Конференции «Крым». Год 2013/ Я.Л. Шрайберг // Науч. и техн. б-ки. - 2013. - №11. - С. 3-55.

Электронные документы: создание и использование в публичных библиотеках: справочник / науч. ред.: проф. Р.С. Гиляревский, проф. Г.Ф. Гордукалова. - Санкт-Петербург: Профессия, 2007. - 664 с.

Прозоров, И.Е. Электронные коллекции в публичном пространстве: новые возможности раскрытия фондов / И.Е. Прозоров // Библ. дело. - 2013. - №6. - С. 2-4.

Цветкова, А.Л. Электронная библиотека на основе информационной среды образовательного учреждения / А.Л. Цветкова // Науч. и техн. б-ки. - 2010. - №5. - С. 67-75.

Иванов, В.К. Электронная библиотека как индикатор статуса университета / В.К. Иванов // Науч. и техн. б-ки. - 2007. - №8. - С. 22-31

Интернет манбалар

calibre-ebook.com/ru/about