В статье освещена роль Музея редких книг Национальной библиотеки Узбекистана имени Алишера Навои в условиях фундаментального изменения современного мира, который становится все более глобальным и виртуальным. Испокон веков музеи были традиционно важными участниками процесса культурной политики и дипломатии государств. Именно музеи во многих исторических контекстах выступали мостами культурных связей, способствовали международному диалогу, развивали культурные вопросы, играли важную образовательную роль.

Юртимизда аждодларимиз томонидан яратилган қадимий ҳужжатли меросларни сақлаш, уларни кенг жамоатчилик эътиборига маълум қилиш борасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси музейининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Кутубхонанинг китоб музейида «Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар» хизмати фондидаги қадимий китоблар, альбомлар, газета ва журналлардан ҳар ойда мавзули кўргазмалари  уюштириб келинмоқда.

Замонавий ахборот технологиялари инсонлар, давлатлар ўртасида қулай интерактив маданиятлараро мулоқотларни ҳамда ўзаро муносабатларни ривожлантиришга имкониятлар яратади. Кўпгина ривожланган давлатлар: АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция, Германия ва бошқа давлатлар ўзларининг «Маданий дипломатия»ларида ижтимоий медиалардан унумли фойдаланмоқдалар. Мисол учун, Лондондаги Британия музейи ўзининг ташкил топишидан эътиборан Британия Бирлашган Қироллигида муҳим дипломатик ролни бажариб келган. Ушбу фаолият 1753 йил Англия Парламенти томонидан Музей Низоми орқали мустаҳкамлаб қўйилган. Яъни, музейда қадимий ёки ҳозирги давр объектлари билан бирга замонавий сиёсат ва халқаро муносабатлар масалаларига эътибор берган ҳолда ташриф буюрувчилар кўнглини кўтариш кераклиги таъкидланган. Бу ўринда Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ҳам худди шундай ишлар жорий қилинмоқда. Музейга тайёрланган кўргазмалар онлайн тизими орқали эълон қилиниши, уларнинг кутубхона Веб-саҳифаси орқали музейдаги кўргазмаларнинг расмли тасвирлари жаҳон оммаси эътиборига тақдим этилиб, ойда бир марта янгиланиб борилмоқда.

Бу ўринда «Маданий дипломатия» тушунчасини очиб бериш зарур. «Маданий дипломатия» бу ғоя, ахборот, санъат ва маданиятнинг бошқа омиллари орқали миллатлараро, элатлараро, халқаро муносабатларнинг ўзаро маданий-маърифий соҳаларда алмашиниш мақсадини мустаҳкамлаш маъносини англатади .

Мазкур дипломатия халқаро мулоқотларда коммуникацион технологияларни қўллайди. Бундай технологиялар орқали бошқа давлатларнинг маданий маконлари билан танишиш имкониятларини беради. Бу билан ўзаро ишонч тамойиллари асосида ўрнатилган муносабатлар янада мустаҳкамланишига олиб келади. «Маданий дипломатия», биринчи навбатда, маданиятлараро мулоқотни умумтаълим асосида инсоний мулоқотлар орқали маданий маълумотларни тарқатади.

Айниқса, ҳозирги глобаллашув жараёнлари, ўзаро маданиятлараро мулоқотлар, турли ижтимоий соҳадаги салбий оқибатларнинг авж олиши даврида кенг жамоатчилик эътиборини ижобий томонга, маданиятлараро мулоқотларни ривожлантириш, миллий анъаналар билан ўзаро танитиш ҳамда маънавий-маърифий озуқа билан янада бойитишни тақозо этмоқда. Бу борада заминимизда яшаб ижод этган буюк мутафаккир, олиму уламоларимиз томонидан яратилган тарихий ноёб маънавий ҳужжатли меросларни кутубхона музейи орқали танитиш ишлари йўлга қўйилган. Музей кўргазмалари бўйича мавзулар режаси тузилиб, кутубхона аъзолари, фойдаланувчилар эътиборига ҳавола қилиб борилмоқда.

Кутубхонага ташриф буюрган китобхонлар, кутубхона фаолияти билан танишиш учун келган маҳаллий ва хорижий меҳмонлар, энг аввало, кутубхона музейини томоша қилишдан бошлайдилар. Кутубхона ўз фаолиятини бошлашидан эътиборан унга кўпгина хорижий давлат ва ҳукумат аъзолари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Тошкентдаги дипломатик ваколатхона раҳбарлари ва ходимлари, хорижий журналистлар, олимлар ташриф буюрмоқдалар.

Масалан, Европа Иттифоқининг «Европа дўстлари» нотижорат ахборот ташкилотининг Берлин ваколатхонаси директори ўринбосари Вернер Фухрман, Қоҳира шаҳрининг «Ал-Масоийа» (Миср) газетасининг бош муҳаррири Муҳаммад Салама ва бошқа бир қатор хорижлик меҳмонлар кутубхона музейи билан танишиб, ушбу кўргазмалардаги китоблар, асарлар ўтмишдаги ўзаро алоқаларни замонавий даврда ҳам боғловчи восита ва тамал тоши эканлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Музейдаги китоблар билан таништиришда АҚШдан «Бенедикт» коллежининг «Замонавий хорижий ва мумтоз тиллар» кафедраси профессори Эдвард Можаровский,  профессор Э.Можаровский тарихда Ўзбекистон ҳудудига XIX аср ўрталарида машҳур рус ёзувчилари Тургенев ва Толстойларга таржимонлик қилган ҳамда Ўрта Осиёга биринчи ташриф буюрган америкалик дипломат, олим, ёзувчи, саёҳатчи Южин Скайлер (1840 – 1890) томонидан яратилган икки жилдлик «Туркистон» номли асар (китоб)ни кўриб беҳад хурсанд бўлди. Ю. Скайлер китобида XIX аср ўрталарида ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Хитой ва бошқа ҳудудлардаги халқлар ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилганлиги ҳақида гапириб берилди. Шунингдек, профессор    Э. Можаровский ўзбек халқининг буюк мутафаккирларидан бири, тиббиёт фанининг асосчиси Абу Али ибн Сино ҳаёти, ижоди ва фаолияти билан қизиқиши ҳақида гапириб берди. АҚШда Ибн Синонинг асарлари жуда қизиқиш билан ўрганилаётганлиги, асарлари замонавий тиббиёт, фалсафа ва бошқа фан соҳаларининг ривожланишига қарамай, ҳозирги вақтда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлигини, шу билан бирга, кўпгина ривожланган машҳур олий ўқув юртларида мутафаккирнинг «Тиб қонунлари», «Китоб аш-Шифо» ва бошқа асарлари алоҳида фан сифати-да талаба ёшларга ўқитилаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Н. Хёфер-Виссинг бошчилигидаги элчихона ходимлари кутубхонамизга ташриф буюриб, кўпгина қизиқарли қадимий китоблар билан танишдилар.

Яна қувонарли ҳоллардан бири музей экспозициясига ташриф буюрган германиялик журналист В. Фухрман у ердаги китобларни кўриб,  ўз ҳамюртининг китобига қизиқиш билдирди. Асар муаллифи XIX аср охирларида Тошкент астрономик обсерваториясига ишга тайинланиб, 15 йилдан ортиқ Туркистон ҳудуди бўйича фаолият олиб борганлиги ҳамда шу давр мобайнида у нафақат соҳаси бўйича ишлаганлиги, балки ушбу асарни ёзиш учун Марказий Осиё тарихи, географияси, халқлари, этнографияси ва бошқа соҳаларини ўрганган йирик олимларнинг асарлари бўйича маълумотлар тўплаб, 1900 йилда ушбу асарни нашр эттирганлиги ҳақида сўз борди. 

Хулоса қилиб айтганда, замонавий музейчилик фаолиятини «Маданий дипломатия» тамойиллари орқали ўрганиш кўплаб ижобий натижаларни беради. Чунки умуминсонийлик ғоялари акс этган маданий меросимиз асрий дўстлик ришталарининг калитидир.