Annоtation: The article discusses international projects in the field of librarianship implemented by various countries and organizations, which significantly contribute to improving the quality of libraries and adapting them to societal needs. Within the framework of international projects, libraries can receive new information resources from different countries, as well as books, electronic materials, and journals in various languages. This facilitates access to knowledge in libraries and helps strengthen cultural ties between different nations. Using the example of the National Library of Uzbekistan, the article examines the significance, objectives, and effectiveness of international projects in the development of the library sector. International cooperation aids in elevating Uzbek libraries to a new level and integrating them into the global system of information and knowledge dissemination.

 

Key words: library sector, international projects, international organizations, memorandums, delegations, professional development, new technologies, efficiency and outcomes.

 

Аннотация: В статье рассматриваются международные проекты в области библиотечного дела, реализуемые различными странами и организациями, которые в значительной степени способствуют улучшению качества библиотек и их адаптации к требованиям общества. В рамках международных проектов библиотеки могут получать новые информационные ресурсы из разных стран, а также книги, электронные источники и журналы на различных языках. Это облегчает доступ к знаниям в библиотеках и способствует укреплению культурных связей между различными народами. В статье на примере Национальной библиотеки Узбекистана изучаются значение, цели и эффективность международных проектов в развитии библиотечной отрасли. Международное сотрудничество способствует переходу узбекистанских библиотек на новый уровень и их интеграции в глобальную систему распространения информации и знаний.

 

Ключевые слова: библиотечная сфера, международные проекты, Международные организации, меморандумы, делегации, повышение квалификации, новые технологии, эффективность и результаты

 

Аннотация: Мақолада бугунги кунда кутубхона соҳасидаги халқаро лойиҳалар, яъни турли мамлакатлар ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган глобал дастурлар, кутубхоналарнинг сифатини яхшилаш ва уларни жамият талабларига мослаштиришга катта ёрдам беради. Халқаро лойиҳалар асосида кутубхоналарга турли давлатлардан янги ахборот ресурслари жўнатилиши ва турли тиллардаги китоблар, электрон манбалар ва журналлар тақдим этилиши мумкин. Бу кутубхоналарда билим олиш мумкин бўлган манбаларни кўпайишига турли миллатлар ўртасидаги маданий алоқаларни кучайтиришга ёрдам беради. Бу мақолада Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мисолида кутубхона соҳасини ривожлантиришда халқаро лойиҳаларнинг аҳамияти, мақсадлари ва самарадорлиги ўрганилади. Кутубхона соҳасини ривожлантиришда халқаро лойиҳаларнинг аҳамияти, мақсадлари ва самарадорлиги ўрганилади. Халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон кутубхоналарининг янги босқичга кўтарилишига ва ахборот-билимларни тарқатишда халқаро глобал тизимга интеграция қилишга ёрдам беради.

Калит сўзлар: кутубхона соҳаси, халқаро лойиҳалар, халқаро ташкилотлар, меморандумлар, делегациялар, малака ошириш, янги технологиялар, самарадорлик ва натижалар

 

Ҳаммамизга маълумки, кутубхоналар – билимни сақлаш, тарқатиш ва тақсимлашда муҳим роль ўйнайдиган муассасалардир. Улардаги китоблар, журналлар, электрон манбалар ва бошқа ресурслар билимга эга бўлиш, тадқиқот ўтказиш ва ижтимоий таълимни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда кутубхона соҳасидаги халқаро лойиҳалар, яъни турли мамлакатлар ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган глобал дастурлар, кутубхоналарнинг сифатини яхшилаш ва уларни жамият талабларига мослаштиришга катта ёрдам беради. Бу мақолада кутубхона соҳасини ривожлантиришда халқаро лойиҳаларнинг аҳамияти, мақсадлари ва самарадорлиги ўрганилади.

Халқаро лойиҳаларнинг мақсади нима? Кутубхоналардаги халқаро лойиҳаларнинг асосий мақсадларидан бири — кўп томонлама ҳамкорликни таъминлаш ва билимни тарқатишдир. Бу лойиҳаларда иштирок этган мамлакатлар ва ташкилотлар орасида маълумот алмашинуви, салоҳиятни ошириш ва илғор тажрибаларни ўрганиш амалиёти кўзда тутилади. Бундан ташқари, халқаро лойиҳаларда кутубхоналарнинг инфратузилмаси яхшиланиши, янги технологияларни жорий этиш ва кутубхона ходимларининг малакаси оширилишига катта эътибор қаратилмоқда.

 

Халқаро лойиҳаларнинг самарадорлиги қандай омиллар билан белгиланади?

Биринчидан, инфратузилманинг яхшиланиши. Кутубхоналарнинг техник ва инфратузилмавий жиҳатлари ҳар қандай лойиҳанинг муваффақиятли бўлиши учун муҳим омил ҳисобланади. Халқаро лойиҳалар кутубхоналарга замонавий технологиялар, электрон китоблар, архивлар ва маълумотлар базасини жорий этиш имконини беради. Масалан, Европа Иттифоқининг «Creative Europe» дастури доирасида амалга оширилган лойиҳалар кутубхоналарга интернет ёрдамида талабалар ва тадқиқотчилар учун кенг маълумот базаларини тақдим этишга имкон берди.

Иккинчидан, кутубхона ходимларининг малакасини ошириш. Кутубхона ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш — халқаро лойиҳаларнинг яна бир муҳим жиҳати. Бундан кўзланган мақсад, кутубхоначиларни замонавий билимлар, ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатишнинг янги усуллари билан таништиришдир. Халқаро тажрибалар ва таълим дастурлари орқали кутубхона ходимларининг мутахассислик бўйича янги билимлари оширилади, бу эса уларнинг иш фаолиятига замонавий ёндашиб, юқори самарадорликка эришишга хизмат қилади.

Учинчидан, кутубхона фондлари янги ахборот ресурслари билан тўлдирилиши. Халқаро лойиҳалар асосида кутубхоналарга турли давлатлардан янги ахборот ресурслари жўнатилиши ва турли тиллардаги китоблар, электрон манбалар ва журналлар тақдим этилиши мумкин. Бу кутубхоналарда билимга эга бўлишни осонлаштиради ва турли миллатлар ўртасидаги маданий алоқаларни кучайтиришга ёрдам беради. Масалан, ЮНЕСКО томонидан амалга оширилган «World Digital Library» лойиҳаси, дунё бўйлаб турли халқларнинг маданий меросини электрон шаклда тақдим этишга қаратилган бўлиб, кутубхоналарнинг глобал ресурслар билан бойитилишини таъминлади.

Тўртинчидан, ёшлар эътиборини кутубхоналарга жалб этиш. Кутубхоналар ёшларнинг таълими ва ижтимоий фаолиятида муҳим ўрин тутади. Халқаро лойиҳаларнинг бир қисми ёшларга йўналтирилган бўлиб, уларнинг кутубхоналарга нисбатан қизиқишини ошириш ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилишга қаратилган. Мисол учун, «Reading Together» лойиҳаси доирасида кутубхоналар ёшлар учун махсус тадбирлар, ўқиш мусобақалари ва интерактив форумлар ташкил этган, бу ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини оширди.

Ўзбекистон кутубхоналари учун халқаро лойиҳалар қанчалик самарали? Ўзбекистондаги кутубхоналар халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этиб, ўзига хос ўзгаришларга эришилди. Мамлакатнинг кутубхона соҳасидаги халқаро ҳамкорлик, билимга эга бўлишни осонлаштириш, ахборот алмашинувини ташкил этиш ва замонавий технологиялардан фойдаланишни ўз ичига олади. Халқаро лойиҳалар Ўзбекистондаги кутубхоналарга янги стандартлар, юқори сифатли хизматлар ва маълумотлар билан таъминлашга ёрдам беряпти. Келинг, бу соҳадаги бир қатор самарадорлик натижаларини Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мисолида кўриб чиқайлик:

1. 2017 йилнинг октябрь ойида «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтди (30.09.2017 йил, 12310588-сон) ва лойиҳа Кореянинг Эксимбанки томонидан тасдиқланди (15.11.2017 йил, UZB-8/17-138) ҳамда лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди. 2017 йил декабрь ойида Кореялик мутахассислар, LG CNS компаниясининг Ўзбекистондаги вакиллари Миллий кутубхонага ташриф буюришиб, лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди ва амалиётга тадбиқ этилди.

Самараси: Лойиҳа, кутубхонада ахборот ва коммуникация технологияларини жорий қилиш, электрон ресурслар билан таъминлаш ҳамда кутубхона ходимларини замонавий технологиялардан фойдаланишга ўргатишга қаратилган. Мазкур лойиҳа орқали Ўзбекистон кутубхоналарида электрон китоблар, онлайн маълумотлар базалари ва рақамли архивлар яратилди.

2. «IFLA» (Халқаро Кутубхона Ассоциацияси ва Ташкилотлари) лойиҳалари.

Library Map of the World (Дунё Кутубхоналари Харитаси) – бу Халқаро Кутубхоналар Ассоциациялари ва Муассасалари Федерацияси (IFLA) томонидан амалга ошириладиган ташаббус бўлиб, бутун дунёдаги кутубхоналар ҳолати ҳақида маълумотлар ва таҳлилларни ўз ичига олган онлайн платформа ҳисобланади. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳам 2023 йилда «Дунё кутубхоналари харитаси» платформасига аъзо бўлди. Ушбу лойиҳа турли мамалакатлардаги жамоат, илмий, мактаб ва миллий кутубхоналар ҳақида батафсил статистик маълумотларни, жумладан, кутубхоналар сони, хизмат турлари ва улардан фойдаланиш кўрсаткичларини ўз ичига олади ва маълумотларни ўрганиш имконини берувчи визуал восита ҳисобланади.

Самараси: кутубхоналарни қўллаб-қувватлаш ва улардан маълумотлар олишга, шунингдек, уларнинг БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадларига (БРМ) эришишдаги ўрнини кўрсатишга қаратилган. Аниқ маълумотларга асосланган ҳолда кутубхонларга инвестицияларни асослаш учун маълумотларни тадим этади. Кутубхоналардан фойдаланишдаги тенгсизликни аниқлаш ва уни бартараф этишга ёрдам беради. Инновацияларни қўллаб-қувватлашда янги ёндашувлар учун ғоялар берувчи муваффақиятли тажрибалар билан ўртоқлашади.

3. Ҳар йили Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги» мавзусида Миллий илмий-таълимий форуми ташкил қилинади. Форумда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг раҳбар ва мутахассислари, олий таълим муассасалари, Фанлар академияси илмий институтлари, республиканинг етакчи илмий нашриётлари ва ахборот-кутубхона муассасалари вакиллари, ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар қатнашадилар. Clarivate Analytics, EBSCO information services, Springer Nature каби етакчи илмий-таълимий маълумотлар базалари ва нашриётлар вакилларидан иборат 300 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашиб келмоқдалар.

Бугунда Республикадаги кутубхоналар, муассасалар ва уларнинг китобхонлари учун EIFL халқаро консорсиуми лицензияли дастури орқали қуйидаги Bookshare, Sage journals, OpenEdition journals, eDuke journals, Royal Society Publishing, European respiratory society, The International water Association, Edward Elgar Publishing, Institutional MECHENICAL ENGINEERS, MSP электрон ресурслардан имтиёзли фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

Таъкидлаш лозимки, ҳар йили Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан «Central Asia. Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари ўрни» мавзусида Халқаро конференцияси ўтказилиб келинмоқда. Мазкур конференцияда халқаро кутубхоналарнинг мутахассислари ва делегациялари иштирок этиб, конференциянинг ялпи ва секция йиғилишларидаги маърузалар, тақдимотлар ахборот маданияти ва медиа-ахборот саводхонлиги асослари бўйича машғулотлар, семинар-тренинглар; – «Илмий тадқиқотларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш ва нашр эттириш фаоллиги» маҳорат дарслари, Ўзбекистон Республикаси йиғма электрон каталогини шакллантиришда ахборот-кутубхона муассасаларининг ўрни» ўқув тренинги; – «Электрон дастурлар форматида ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштириш» ўқув тренинглари, EBSCO электрон маълумотлар базалари билан ишлаш асослари» тренинги, кутубхоналарни рақамлаштириш, ноёб нашрларни асраш ва реставрация қилиш каби вазифаларни амалга оширишдаги халқаро тажрибалар ўрганилади. Барча маърузалардан иборат конференция тўплами чоп этилиб, электрон шакли Миллий кутубхона сайти www.natlib.uz га жойлаштириб борилади.

Самараси: Халқаро конференция ва Форумларнинг мақсади – жаҳон кутубхоналарининг тажрибаларини ўрганиш, ресурсларни замонавий усулларда рақамлаштириш, илмий-таълимий маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда илмий ишлар салоҳиятини янада ошириш, хорижий амалиётни ўрганиш, ёш олимларга кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикасида илмий ишлар ва илмий-тадқиқотлар самарадорлигига эришиш ва юқори рейтингли журналларда нашр эттириш фаоллигини ошириш. Форум тўғрисида маълумот ва якуний ҳужжат Миллий кутубхона сайти (natlib.uz)га жойлаштирилган.

Илмий-таълимий базалардан фойдаланиш самарадорлигини қуйидаги статистик маълумотларда кўришимиз мумкин:

1. EBSCOhost платформасидан фойдаланиш бўйича умумий статистика

(EBSCOhost платформасида сўровлар ва мақолалар, китоблар, бўлимлар ва бошқалардан юклаб олинган ҳужжатлар сони) (жадваллар: 1 – 10)

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 2023 йил апрел ойидан эътиборан Znanium электрон кутубхона тизимининг асосий тўпламига кириш имкониятига эга. Znanium.cом ахборот портали ягона виртуал макон бўлиб, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, мақолалар, диссертациялар ва авторефератлар, илмий мақолалар тўпламлари, энцик-
лопедиялар, маълумотномалар, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар, илмий даврий нашрларни ўз ичига олади. EBS Znanium турли тематик соҳалар бўйича 73 000 дан ортиқ ҳужжатларни ўз ичига олади.

Znanium электрон кутубхона тизимидан фойдаланиш статистикаси:

2023 йил январидан 2023 йил декабрь ойининг якунига қадар юклаб олинган тўлиқ матнли ҳужжатларнинг умумий сони 251 та

4. «Кореяга нигоҳ» лойиҳаси доирасида 2016 йилда «Кореяга нигоҳ» ўқув зали Ўзбекистон ва Корея Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистондаги Корея Республикасининг элчихонаси томонидан тақдим этилган ахборот ресурслари билан жиҳозланган. Лойиҳанинг асосий мақсади – ўқувчилар ҳамда фойдаланувчиларга Корея тарихи, анъаналари ва сиёсий ислоҳотлар ҳамда янги ўзгаришлар билан таништиришдан иборат.

5. Миллий кутубхона ва Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида 2018 йил 25 январ куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Америкага нигоҳ» ўқув зали очилди. «Америкага нигоҳ» ўқиш залида китобхонлар томонидан энг кўп сўраладиган нашрлар – IELTS, TOEFL, GRE, GMAT, SAT, LSAT дастурларига оид қўлланмалар ва дарсликлар, луғатлар, бадиий адабиётлар билан тўлдирилган. 20 ўринга мўлжалланган «Америкага нигоҳ» ўқув залида ўқув ўринларидан ташқари дам олиш зонаси ҳам мавжуд.

6. Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида 2022 йил 2 ноябр куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Хитойга нигоҳ» ўқув зали очилди. Мазкур ўқув залида хитой тилидаги дарсликлар, луғатлар, бадиий адабиётлар, шунингдек, Хитой тарихи ва маданиятига оид китоблар билан танишиш имконияти мавжуд.

7. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Туркияга нигоҳ» ўқув зали 2024 йил 8 июл куни очилди ва кенг китобхонлар оммасига хизмат кўрсатишни бошлади. Ўқув залида турк тилидаги дарсликлар, луғатлар, бадиий адабиётлар, шунингдек Туркия тарихи, санъати ва маданиятига оид китоблар билан танишиш имконияти мавжуд. Залда фойдаланувчиларига шахсий компьютерлари, планшетлари орқали симсиз Интернетга уланиш имкони яратилган. 18 ўринга мўлжалланган «Туркияга нигоҳ» ўқув залида ўқув ўринларидан ташқари дам олиш зонаси ҳам мавжуд.

Самараси: Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб туриптики, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси халқаро маданий дипломатия лойиҳаларига ҳам жалб қилинган. Бу лойиҳалар мамлакатнинг маданий меросини жаҳонга танитиш ва турли тиллардаги адабиётларни тақдим этишга қаратилган. Халқаро кутубхона ассоциациялари ва маданий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирлар ва кўргазмалар Ўзбекис-
тон кутубхоналарига халқаро алоқаларни ривожлантиришда ёрдам бермоқда.

Бунинг исботи сифатида келинг, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан амалга оширилган халқаро ҳамкорлик лойиҳаларнинг сўнгги 5 йиллик таҳлилий маълумотларини (жадвалда-11) кўриб чиқсак.

Кутубхона соҳасини такомиллаштириш мақсадида, Хорижий давлатларнинг Миллий кутубхоналарида қандай Халқаро лойиҳалар амалга оширилганини маълумот учун кўриб чиқсак:

1. Америка Қўшма Штатлари Конгресс кутубхонаси (Library of Congress):

World Digital Library: ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ташкил этилган. Қадимий
қўлёзмалар, хариталар ва маданий меросларни рақамлаштириш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.

Chronicling America: АҚШнинг тарихий газеталарини рақамлаштириш ва тақдим қилиш.

AI for Libraries: Ахборот излаш жараёнини автоматлаштириш бўйича сунъий интеллект технологияларини жорий этишда иштирок этган.

2.Буюк Британия Миллий кутубхонаси (British Library):

Europeana: Маданий ҳужжатларни рақамлаштириш ва уларни Европа маданий платформасига жойлаштириш.

Endangered Archives Programme: Кам учрайдиган тиллардаги ҳужжатларни сақлаш ва рақамлаштириш.

Qatar Digital Library: Халқаро ҳамкорликда Қатар маданий меросини рақамлаштириш лойиҳаси.

3. Франция Миллий кутубхонаси (Bibliothèque nationale de France, BnF):

Europeana: Европа Иттифоқи лойиҳасининг асосий иштирокчиларидан бири.

Gallica: Франция маданий меросини рақамлаштириш бўйича ўз платформаси.

International Image Interoperability Framework (IIIF): Турли кутубхоналарнинг тасвир ҳужжатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

4. Германия Миллий кутубхонаси (Deutsche Nationalbibliothek):

Europeana: Германия маданий меросини рақамлаштиришда фаол иштирок этган.

German Digital Library (Deutsche Digitale Bibliothek): Германиянинг барча архивлари, музейлари ва кутубхоналари учун умумий рақамли платформа.

Digital Preservation Europe: Рақамли маълумотларни сақлаш учун халқаро ҳамкорлик лойиҳаси.

5. Япония Миллий кутубхонаси (National Diet Library):

World Digital Library: Япониянинг қадимий қўлёзма ва китобларини рақамлаштириб, халқаро платформага киритган.

Asia Digital Library: Осиё мамлакатлари билан биргаликда маданий ҳужжатларни рақамлаштириш лойиҳасида иштирок этган.

6. Ҳиндистон

Ҳиндистон Миллий кутубхонаси (National Library of India):

Digital Library of India: Ҳиндистоннинг тарихий адабий меросини рақамлаштириш.

SAARC Cultural Centre: Жанубий Осиё давлатлари билан маданий ҳамкорлик.

Бу лойиҳаларда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Япония, Россия, Австралия, Хитой ва Ҳиндистон Миллий кутубхоналари нафақат миллий маданият ва маълумотларни сақлаш, балки жаҳон илмий ва маданий ҳамжамияти билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида фаолият юритган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, халқаро лойиҳаларнинг кутубхоналарга таъсири жуда кенг қамровли. Бундай лойиҳалар орқали кутубхоналарнинг янги тенденцияларга мослашувчанлиги ошади, янгиланган ресурслар ва технологиялар орқали уларнинг фаолияти самарали бўлади.

Хулоса ўрнида шуни айтаманки, кутубхона соҳасини ривожлантиришда халқаро лойиҳаларнинг аҳамияти шубҳасиз каттадир. Бу лойиҳалар кутубхоналарга замонавий технологиялар, янги ахборот манбалари ва кутубхона ходимларининг малакасини ошириб боришга ёрдам беради. Шу билан бирга, халқаро ҳамкорликнинг самарадорлиги, жамиятнинг интеллектуал ривожига катта ҳисса қўшади. Кутубхоналарнинг глобал ривожланиши учун бу лойиҳаларнинг давом эттирилиши ва янги халқаро ташаббуслар илгари сурилиши муҳимдир. Халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон кутубхоналарининг янги босқичга кўтарилишига ва ахборот-билимларни тарқатишда халқаро глобал тизимга интеграция қилишга ёрдам беради.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. YUNESKO. (2020). The Role of Librariyes in the Digital Yera. UNESCO Publishing.

2.IFLA (International Federation of Library Associations and Institutions). (2023). Global Vision for Librariyes: Access and Opportunity for All. IFLA.

3.Library Map of the World (Dunyo Kutubxonalari Xaritasi) platformasi https://librarymap.ifla.org/map/Metric/Number-of-librariyes/LibraryType/National-Librariyes,Academic-Librariyes,Public-Librariyes,Community-Librariyes,School-Librariyes,Other-Librariyes/Country/Uzbekistan/Weight/Totals-by-Country.

4. Navoi National Library of Uzbekistan. (2017, 2018, 2019, 2020, 2021, 2022, 2023). Annual Report on Library Services and International Cooperation. Navoi National Library.

5. UNDP (United Nations Development Programme). (2022). Inclusive Growth and Access to Information. UNDP Publications.

6. Duggan, M., & Smith, A. (2019). Librariyes and the Global Information Sociyety: A New Horizon for Digital Librariyes. Information Sociyety, 35(3), 223-234.

7. Zakariyeva, M. (2021). Modernization of Library Services in Uzbekistan: Challenges and Achiyevements. Tashkent State University Press.

8.УНЕСCО. (2017). Либрариес, Мусеумс, анд Арчивес: Партнеринг фор тҳе Глобал Девелопмент Агенда. УНЕСCО Глобал Репорт.

9. Назаров, М. А. (2020). Кутубхоналарда рақамлаштириш ва ахборот таълими: муаммолар ва ечимлар. Ахборот технологиялари журнали, 12(2), 58-66.

10.Қодиров, Н. Т. (2021). Миллий кутубхоналар ва уларнинг халқаро ҳамкорлиги. Тошкент: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

11.Юнусов, М. Р. (2022). Ўзбекистон кутубхоналарининг халқаро лойиҳалардаги иштироки: таҳлил ва таклифлар. Кутубхоналар ва ахборот хизматлари, 10(4),
77-84.