Статья посвящена системе и механизмам информатизации и цифровизации печатных изданий в библиотеках. Отмечая актуальность цифровизации в мировом пространстве, автор переводит тему в русло данных процессов. Так, подчеркивается, что всеобщие процессы, в свою очередь, требуют изменений в деятельности библиотек, адаптации ко времени, открытия отделов, работающих с информационными технологиями. К нынешним требованиям приспособились, безусловно, издатели, которые одновременно предлагают и бумажную, и электронную версию новой книги.
Йилдан-йилга босма асарларнинг катта миқдорда ишлаб чиқарилиши кутубхоналар олдида катта ҳажмдаги нашрларни танлаш, саралаш, оқилона сақлаш, компьютер воситасида излаб топиш ва тезда китобхонга етқазиш масалаларини кўндаланг қилиб қўймоқда. Сўнгги йилларда электрон китобларга талаб кескин ортиб кетди. Натижада кутубхоналар ўз фондларидаги китобларни ахборотлаштириш, электрон шаклга ўтказишига тўғри келяпти. Aхборотлаштириш бир қанча қулайликларни яратади, чунончи:

Бу жараёнлар, ўз навбатида, кутубхоналар фаолиятида ҳам ўзгаришлар бўлишини, замонга мослашишни, ахборот технологиялари билан ишловчи бўлимлар очилишини талаб қилади. Бугунги кундаги нашриётлар янги китоб чиқараётганда, бир вақтнинг ўзида ҳам қоғоз вариант, ҳам электрон шаклда тақдим этади. Бу PDF, Word, Epub шаклларида бўлиши мумкин.
Аммо кутубхонлар фондидаги асосий китоблар илгари нашр этилган, уларни электрон шаклга ўтказиш керак бўлиб, бу рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлаш хизмати томонидан амалга оширилади. Бу жараёнда сифатсиз сканер қилинган китоблар устида ишланади, электрон кўринишда тозаланади, ранг берилади. Kитоб, газета, авторефератлар, нодир нашрлар электрон шаклга ўгирилиб, сайтга жойланиб, китобхонга тақдим этилмоқда. Mасалан, Natlib.uz сайти фойдаланувчиларгa jpeg, doc, pdf, zip каби шаклларда электрон китобларни тақдим этади. Kитобхон сайтда рўйхатдан ўтиб, ундан бемалол фойдалана олади.
Kитоблар электрон шаклга ўтказилиб, бирор дастур иловаси ёки алоҳида сайтларга жойлаштирилиши фойдаланувчиларга уларни тезроқ топиш, бир вақтнинг ўзида бир жойда туриб, бир нечта кутубхона базалари билан танишиш, улардан фойдаланиш имкониятини беради, шунингдек босма китобга кетадиган харажатларни камайтирган ҳолда унинг кўпроқ фойдаланувчига етиб боришига хизмат қилади. Яхши маълумки, нодир китобларнинг босма нашрлари жуда кам, аммо уларга талаб бир неча марта кўп. Шу боис нодир китобларни электрон шаклга ўтказиш уларни келажак авлод учун асраб, сақлаб қолиш, кенгроқ тарғиб қилиш, тезроқ топилишига хизмат қилади.

Электрон шаклдаги матнлардан фойдаланиш учун кўпчилик электрон китоблардан фойдаланади. Электрон китоб – электрон шаклда тақдим этилган матнли ахборотларни акс эттиришга мўлжалланган тор ихтисослаштирган ихчам планшетли қурилмалар гуруҳининг умумий номи.
Электрон китобларни қоғоз китоблар билан солиштирилганда, уларнинг бир қанча афзалликлари кўзга ташланади.
Электрон китобларда матн бўйича излаш, гипериловалар бўйича ўтиш, вақтинчалик ажратиш ва иловаларни акс эттиришни амалга ошириш мумкин.
Бир қурилмада юзлаб ва минглаб китоблар сақланиши мумкин, электрон китобнинг оғирлиги ва ҳажми кичиклиги учун босма китобларга қараганда олиб юриш осон. Шрифт тузилиши ва катталигини ўзгартириш мумкин.
Қуйидагиларга эътибор берайлик:
электрон китоб анимацион суратлар, мультимедия клипларни акс эттириши мумкин ёки аудиовариантини ҳам тинглаш мумкин,
Бугун жамиятимизда ҳам китобхонликни ривожлантириш, aйниқсa ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини оширишга давлат даражасида жиддий эътибор қаратиляпти . Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Kитоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги Фармойиши, 2017 йил 13 сентябрдаги «Kитоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2018 йил 12 майдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорлари моҳиятан катта аҳамиятга эга. 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Миллий дастурининг мақсади ҳам китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ижодкорлик, ноширлар ва китоб тарқатувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини изчил ва самарали ташкил этиш орқали фаол китобхонлар сафини кенгайтириш, аҳоли, aйниқса ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган. Мазкур дастурда ҳам юқорида биз фикр юритган соҳаларга эътибор қаратилган, хусусан, китобхонлик соҳасидаги инфратузилмани, яъни кутубхоналар, ахборот-ресурс марказлари, китоб дўконларини ривожлантириш, моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, ноширлик, матбaa, ахборот-кутубхонa муассасаларининг самарали фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, бу борада бугунги кунда изчил саъй-ҳаракатлар давом этаётир.


