В статье рассказывается о целях и задачах территориальных информационно-биб-лиотечных центров, ныне действующих при Национальной библиотеке Узбекистана имени Алишера Навои. Сегодня по республике действует 14 областных и 186 районных (городских) ИБЦ. Как подчеркивает автор, их объединение вокруг главной библиотеки страны послужило своеобразным толчком к популяризации культуры чтения среди населения, в целом - еще большей активизации читательского движения.
Организационно-структурные преобразования стали возможны в соответствии с концепцией развития информационно-библиотечной сферы на 2019-2024 годы. Тем не менее, как отмечает автор, предстоит решить еще немало вопросов, чтобы добиться намеченных целей и задач по дальнейшему совершенствованию деятельности библио-тек в соответствии с требованиями нынешнего времени.
Ҳозирги тезкор замонда ахборот-кутубхона марказлари ўз фаолиятида фойдаланувчилар талаблари-ни тез ва сифатли бажариш, уларга самарали хизмат қилиш ва шу билан бирга кутубхоналарга кўпроқ жалб қилиб, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, аҳлоқий-тарбиявий, эстетик ва маданий жиҳатларини юксалтириш, ёш авлод таълим-тарбияси, билимини мунтазам бойитишга, салоҳиятини намоён этишга таъсир кўрсата оладиган ва имкон яратиб берадиган ижтимоий институт сифатида намоён бўлиши керак.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфида республикамиз бўйича 14 та вилоят ва 186 та туман (шаҳар) АКМ ларининг ташкил этилиши китобхонлик ҳаракати ривожига, мутолаа маданияти ўсишига кучли туртки бўлди.

Айтиб ўтиш жоизки, бу борада 2019–2024 йиллар учун ишлаб чиқилган ахборот-кутуб-хона соҳасини ривожлантириш концепцияси қўйидаги мақсад ва вазифаларни ўз ичига қамрайди:
- фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминловчи ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш, миллий ва жаҳон маданий бойликлари, амалий ва фундаментал билимлар билан таништириш, шунингдек АКМларда мавжуд моддий-маънавий меросни асраб-авайлаб сақлаш…
Албатта, белгиланган мақсадларга эришишда ўзига яраша ечими устида бош қотиралаётган масалалар ҳам бор. Жумладан:
- ахборот ва рақамли технологиялар ривожланиши ҳамда замонавий умумжаҳон тенденцияларни эътиборга олган ҳолда ахборот-кутубхона соҳасини ислоҳ қилишни жадаллаштириш;
- бугунги кун талабларига биноан АКМлар ривожланиши, аҳолининг ахборот-кутубхона хизматларидан фойдаланишнинг ижтимоий кафолатларини таъминлаш мақсадида меъёрий-ҳуқуқий негизни янада такомиллашти-риш;
- АКМнинг моддий-техник негизини ривожлантириш, хусусан, янги бино ва иншоотлар қуриш, амалдагиларини таъмирлаш ва замонавий ускуналар билан таъминлаш;
- энг янги ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, корпоратив тизимларни ривожлантириш;
- ахборот-кутубхона соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни, мамлакатдаги хусусий ва рақамли (виртуал) ахборот-кутубхона муассасалари тармоғини ривожлантириш;
- миллий ва жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида ахборот-кутубхона муас-сасалари хавфсизлигини ва ахборот-кутубхона фондининг сақланишини таъминлаш;
- жамиятнинг ахборот маданиятини, миллий тарих ва маданиятга қизиқишини шакллантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва тарғиб қилиш;
- ахборот-кутубхона муассасаларини малакали ходимлар билан таъминлаш ва бошқалар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ташкилий тузилмасида бугунги кунда ҳудудий ахборот-кутубхона марказ (ҲАКМ)ларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш хизмати тузилди. Хизмат вилоят, шаҳар ва туман АКМлари фаолиятини мувофиқлаштиради. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, жами 200 та ҲАКМ бўлса, шундан 67 таси (33,5%) ўз би-носига эга, 133 таси (66,5%) ўз тасарруфида бўлмаган бинода жойлашган. 2021 йил биринчи ярим йиллик ҳолатига маълумотларни 1-жадвалда кўриш мумкин.
Ҳудудий ахборот-кутубхона марказлари фондини бутлаш ва моддий-техник негизини мустаҳкамлаш учун ҳокимликлар томонидан ажратилган маблағлар янги адабиётлар учун сарфланган (2-3-жадвалларда келтириб ўтилган). Энг юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти мисолида кўриш мумкин. Ушбу ви-лоятдаги 19 та АКМ учун 475 862 миллион сўмга янги адабиётлар ҳарид қилинган. Андижон вилояти АКМ 2021 йил май ойида капитал таъмирдан чиқарилган, китоб фондни мустаҳкамлаш учун 2 130 518 сўм маблағ сарфланган.
Аҳолининг электрон ресурслардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, АКМларни бирлаштириш ва уларни ягона умумтаълим электрон кутубхона тизими – Gov.uz.га улаш, идоралараро электрон ҳамкорлик – Ijro.uz тизимини такомиллаштириш мақсадида «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси асосида АКМларда босқичма-босқич замонавий ахборот ва электрон технологиялари татбиқ этилмоқда. Жумладан, «UzNEL» дастурий таъминотида ишлаб, янги ёзув яратиш ва тўлиқ матн улаш бўйича амалий ишлар қилинди (4-жадвал).
2019-2020 йилларда фавқулодда «Covid-19» пандемияси сабабли карантин эълон қилинган бўлсада, аслида вилоят АКМларининг расмий веб-сайтларидан фойдаланиш кўрсаткичи 2019 йилга нисбатан 2020 йилда кўпроқ бўлгани қувонарли, албатта (5-жадвал).


Ахборот-кутубхона муассасаларида меҳ-натга ҳақ тўлаш даражаси пастлиги, номуво-фиқ оғир меҳнат шароитлари ва уларга ишо-ниб топширилган фондларни сақлаш масъулияти малакали кадрларнинг ишдан кетиши, мамлакат маданий мулкини ва интеллектуал салоҳиятини сақлаш учун хавфли ҳисоблангани кадрлар қўнимсизлигини вужудга келтирмоқда. Бунинг тасдиғини 200 та АКМ мутахассислари ҳақидаги статистик маълумотда кузатиш мумкин. Жами 396 445 нафар (100%) кадрдан аёллар 300 545 (83,6%) эркаклар 959 (16,4%) тани ташкил қилади. Шундан:
- олий маълумотли кутубхоначи – 4 015 (10%)
- олий маълумотли (АКТ) – 89,5 (2%)
- олий маълумотли (бошқа соҳа) – 40 225 (10%)
- ўрта-махсус маълумотли кутубхоначи – 1606 25 (40%)
- ўрта-махсус маълумотли (АКТ) – 140 (4%)
- ўрта-махсус маълумотли (бошқа соҳа) – 1092 (28%)
Хулоса қилиб айтганда, 2019-2024 йилларда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепциясига мувофиқ қуйидаги устувор йўналишларни ривожлантириш зарур:
- қонунчилик базасини ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ривожлантириш вази-фаларига мос равишда мувофиқлаштириш;
- АКМни жамлаш механизмини яратиш, шу жумладан электрон ва бошқа ташувчиларда нашрлар ҳақидаги маълумотлар тизимини шакллантириш;
- ахборот-кутубхона фонлдлари сақлани-шини таъминлаш;
- янги ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;
- замонавий ахборот-кутубхона технологиялари асосида кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
- АКМ ходимлари самарали меҳнат қилиши ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун муносиб шароитлар яратиш;
- АКМларнинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш;
- барча тизимлар ва идоралар АКМларини бошқаришни мувофиқлаштириш;
- халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва жаҳон ахборот-кутубхона ҳамжамиятига ки-риш.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 4354-Қарори // ЎзР. Қонун ҳужжатлари маълумотлари мил-лий базаси, 07.06.2019.
2. Ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс марказлари ишини ташкил қилиш (ҳужжатлар тўплами) // А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Т.: 2007 й.
3. Infolib журнали. Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2020, № 4. Б.13.
4. Kutubxona.Uz. журнал. Т.: А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 2020, № 3. Б.1-3.
5. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги 14 та вилоят ва 186 та туман АКМлари бўйича 2021 йил июнь ҳолатига статистик маълумотлар.
