В этой статье приведены следующие сведения: значение информационной инфраструктуры библиотеки инженерного института Бухары, редкие тенденции, работа специалистов информационно-ресурсного центра, подготовлены и изменения, которые собираются там.

Читая статью этого автора, вы будете в курсе последних изменений в сфере библиотеки. Когда он говорит о настоящем библиотеки он отвечает за быстрое изменение в жизни современной информационной библиотеки. В статье говориться об огромной ответственности и долге, которые возложены на настоящих библиотекарей.

Биз «кутубхона» деган тушунчани яхши биламиз. Мамлакатимизда кутубхоналар ҳозирги замон талаблари асосида «Ахборот-ресурс маркази» деб юритила бошланди. Илм зиё масканининг янги мақоми унинг бугунги кун талаблари асосида фаолият юритишини таъминлади. Ана шундай ахборот-ресурс маркази Бухоро муҳандислик технология институти ҳузурида ҳам иш олиб бормоқда.

Институт ташкил этилгандан буён энг катта махсус, яъни маълум бир фан йўналишлардаги адабиётлар билан бойитилган институт кутубхонаси турдошлари орасида мустаҳкам мавқега эга эканлиги билан ажралиб туради. Узоқ йиллар давомида унинг нодир адабиётлар фондини кенгайтириш, талабалар, институт профессор-ўқитувчилари учун зарур адабиётлар билан бойитиш баробарида унинг дунёвий билимлар жамланган марказга айлантирилишига эришилди.

Ҳозирда унинг тасарруфида Когон ва Бухоро туманлари ҳудудида жойлашган 2 та тармоғи ҳам мавжуд. Марказ тузилмасига эса илмий-услубий, қабул қилиш ва каталоглаштириш, маркетинг ва ахборот хизмат кўрсатиш, адабиётлар ва электрон ахборот ресурслар, фондларни сақлаш бўлимлари билан бирга қироатхона, электрон кутубхона, компьютерлар зали, ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар фондлари киради. Қолаверса, институт кафедраларида ўқув-услубий адабиётларнинг маъруза, тажриба ва амалий семинар машғулотлари, курс иши ва лойиҳалари учун кўп миқдордаги тарқатма материаллар фонди мавжуд.

Марказ фаолияти кўламининг кенг қамровлилигини белгилаб берувчи хусусиятлардан бири унинг фондлари янги турдаги электрон ахборот-ресурслари билан бойитилганлиги бўлиб, институтда ўқитиладиган барча фанлар бўйича таълимнинг электрон шаклдаги базалари яратилган. Ўқув йили давомида ахборот-ресурс маркази фонди 448 та фаннинг барчасидан лотин алифбосида ва рус гуруҳлари учун рус тилида янги турдаги электрон ахборот-ресурслари, яъни электрон мажмуалар билан бойитилди. Шу билан бирга, Республика ва хорижий давлатлар кутубхоналари базасидаги ўқув, илмий, бадиий, оммабоп ахборот-ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенг қўлланилмоқда.

Бухоро муҳандислик-технология институти Ахборот-ресурс маркази республикамиздаги етакчи таълим муассасалари АРМлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ва доимий равишда тажриба алмашиб келмоқда. Таянч АРМлар билан ҳамкорликда 15600 номда кутубхона фондида мавжуд бўлмаган адабиётларнинг электрон варианти билан бойитилди ва бундан китобхонларимиз ўз билимларини оширишда самарали фойдаланишмоқда.

2013–2015 ўқув йиллари давомида ахборот-ресурс маркази замонавий техник воситалар, жумладан: 120 дона янги, замонавий компьютерлар, 5 дона лазерли принтерлар, 4 дона тезкор сканерлар, 1 дона проектор, шу билан бирга, ўқув заллари ва фондлар учун янги мебеллар билан жиҳозланди. АРМ ҳисобидаги 100 дан зиёд компьютерлар Интернет тармоғига уланган бўлиб, китобхонларга янада кенг имкониятлар яратиш, Республика миқёсидаги оптик толали корпоратив тармоқда институтимиз томонидан 11 700 га яқин адабиётларнинг библиографик ёзуви киритилган каталоги яратилди ва кўп фойдаланиладиган адабиётлар электрон шаклга ўтказилиб, ҳозирда уларнинг сони кўпайтирилмоқда. Қисқача қилиб айтганда, мавжуд моддий-техник базадан оқилона фойдаланиб, Интернет тизими орқали дунё янгиликларидан, соҳада кечаётган ислоҳотлардан доимо бохабарлик услубида иш юритилмоқда.

Ахборот-ресурс марказида бир йиллик қатновлар сони 187 000 тани ташкил этди. Профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, талабалар ва маҳаллий аҳолилар жами 5 000 нафардан ортиқ китобхон обуна қилиниб, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Бугунги кунда ахборот-ресурс маркази фондида 12 193 номдаги 278 150 нусхадан зиёд адабиётлар мавжуд бўлиб, асосий қисмини дарсликлар, ўқув қўлланмалар, Президент асарлари, бадиий адабиётлар ва электрон нашрлардан ташкил топган. Манбаалар ўзбек, рус, инглиз, немис, француз ва тожик тилларида жамланган. Бу ҳам ҳар қандай фойдаланувчининг талабларини қондиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг бир кўринишидир.

Лотин алифбосидаги адабиётларга бўлган талабни қондириш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари томонидан дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари, услубий кўрсатмалар тайёрланиб, талабалар фойдаланишлари учун ахборот-ресурс маркази фонди бойитилмоқда. Сўнгги 2 йил давомида 12 номдаги дарсликлар, 35 номдаги ўқув қўлланмалар, 420 номдаги маъруза матнлари, 524 номдаги услубий кўрсатмалар чоп этилган.

Интернет тармоғидан фойдаланувчилар   учун www.bmti.uz сайтида 2008 – 2016 йиллар оралиғида институт АРМида сақланаётган барча китоблар рўйхати ва улар тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Шу билан бирга, ушбу сайтдан кутубхона бўлимлари, бажариладиган ишлар ва ўтказилган тадбирлар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиш имконияти мавжуд.

Хулоса қилиб айтганда, ёшларимизни ҳар томонлама етук, ватанпарвар инсон бўлиб камол топиши учун қатор маънавий-маърифий масканлар орасида ахборот-ресурс марказларининг ҳиссаси каттадир. Биз, зиё тарқатувчиларнинг мақсадимиз эса китобхонлар сонини тобора ошириш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашдан иборат. Зеро китобга ошно бўлган қалблардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.