Данная статья информирует о стажировке в Республику Корея в период с 24 августа по 1 сентября текущего года информационно-библиотечных специалистов из Узбекистана. В статье дана информация о деятельности библиотеки университета Кёнхи и других библиотек Республики Корея, а также о проведенных презентациях и  лекциях, проводимых в рамках учебной стажировки.

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги 1992 йилда ўрнатилган дипломатик алоқалар натижасида барча жабҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Айни пайтда, ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида ҳам катта тажрибага эга Жанубий Корея Республикаси билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик икки тараф қизиқишлари асосида йўлга қўйилган. Ҳамкорлик натижасида «Кореяга йўл» («Окно в Корею») лойиҳаси, 2014 йилда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Кёнхи университетининг Марказий кутубхонаси ўртасида имзоланган меморандум доирасида жорий йилнинг 24 августдан 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Давлат илмий тиббиёт кутубхонаси, Республика кўзи ожизлар кутубхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-ресурс маркази, Республика болалар кутубхонаси, Самарқанд давлат университети АРМ, Тошкент Молия институти АРМ мутахассисларидан иборат 18 кишилик гуруҳ Кореянинг Кёнхи университети ташкил этиб келаётган Ўзбекистон ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари учун ўқув дастури бўйича Корея Республикасининг Сеул шаҳрида малака оширишди. Кутубхона ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун имкониятларнинг мавжудлиги кутубхонанинг муваффақиятли ривожланиши ва фойдаланувчиларнинг ахборот ва билим олишга бўлган талабини қондиришнинг асосий омили ҳисобланади.

Кёнхи университети мутахассислари томонидан тайёрланган махсус дастур бўйича:

- Кёнхи университетининг асосий кутубхонаси;

- Кёнхи университети ҳуқуқ факультети кутубхонаси;

- Сежонг шаҳридаги Корея Миллий кутубхонаси;

- Пажу шаҳридаги Гёха Оммавий кутубхонаси;

- Корея университети электрон кутубхонаси;

- Инчо шаҳридаги Йонсей университети кутубхоналарига ташрифлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, замонавий кутубхоналар учун махсус композициялар;

- кутубхонада хизмат кўрсатиш маркетинг ва стратегия;

- жамоани жалб этиш ва ҳамкорлик қилиш;

- кутубхона коллекцияларини рақамлаштириш;

- RISS ва йиғма каталог;

- электрон ресурслар, ахборот тадқиқотлар ечими мавзуларида маъруза ва тақдимотлар ташкил этилди.

Ташрифимизнинг биринчи куни Корея Республикаси Кёнхи университети кутубхонасида ўқув дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда университет ректори ходимларининг малака ошириш давомида бўлиб ўтадиган ўқув машғулотлар ҳақида маълумотлар берди. Сўнгра Кёнхи университети асосий кутубхонасига экскурсия ташкил этилди. Экскурсия чоғида мазкур кутубхона тарихи ва унинг бугунги фаолияти, зиё масканида китобхонлар учун тайёрланган шароитлар ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир маълумотлар берилди.

Кёнхи универститети кутубхонаси 1951 йилда ташкил этилган бўлиб, у:

- Ҳуқуқ кутубхонаси;

- Шарқ табобати кутубхонаси;

- Тиббиёт кутубхонаси;

- Мусиқий адабиётлар кутубхонаси;

- Тасвирий санъат асарлари кутубхонаси;

- Тиббиёт маркази кутубхоналарини ўз ичига олади.

Кутубхонанинг китоб фонди 1 421 410 нусҳадан зиёд адабиётларни жамлаган ва йиллик фойдаланувчиларнинг ташрифи 806 мингдан ортиқ.

Ташрифимизнинг иккинчи кунида амалий ва назарий дарслар бошланди.

Индук университети профессори Ли Жеонгми «Замонавий кутубхоналар учун махсус композициялар» ҳақида маъруза қилиб, тақдимотда кутубхоналарда фойдаланувчи учун қулай шароит яратиш мақсадга мувофиқлиги ва Корея кутубхоналарида бу масалага жиддий ёндошиб дизайн масаласи биринчи ўринга қўйилиши, айниқса, болалар томонидан китоб ўқишни ривожлантириш ва кутубхонага жалб қилишда кутубхона дизайни ва жойлашган ўрнининг аҳамияти беқиёслиги ҳақида тўхталиб ўтди.

«Кутубхона хизмати кўрсатиш ва маркетинг стратегияси» номли тақдимотни Кёнхи университети кутубхонаси ходимлари Йонхи Чой ва Мисук Ли ўтказдилар. Маъруза давомида кутубхонадаги хизмат турлари, ахборот технологиялари ва ахборот ресурслари, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг  имкониятлари ҳақида тўлиқ маълумот берди, «checkaut» адабиётларни кутубхона ташқарисида топшириш имконини берувчи автоматлаштирилган аппарат ҳақида алоҳида тўхталди, бундан ташқари, кутубхонада ташкил этиладиган оммавий тадбир ва кўргазмалар кутубхонанинг самарали фаолият юритишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шу куни яна бир тақдимотни Мёнгжи уни-верситети профессори Ким Йонинг-сеок ўтказди. У «Жамоани жалб этиш ва ҳамкорлик қилиш» маърузасида кутубхона дўстлари лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Бу лойиҳа ҳомий ташкилотлар, индивидуал қобилиятли фойдаланувчилар ва гуруҳларни кутубхонага кўпроқ жалб қилиш ва ҳамкорликда лойиҳа, тадбир, учрашувлар ташкил қилишни кўзда тутади.

1968 йилда Франция Миллий кутубхонасида биринчи кутубхона дўстлари гуруҳи рўйхатга олинган бўлиб, бугунги кунга келиб бундай гуруҳлар дунё кутубхоналари миқёсида 135 мингдан зиёдни ташкил қилади. Кореяда бундай гуруҳлар 30 дан ортиқ. Буюк Британия кутубхоналарида 1989 йилда илк гуруҳ рўйхатга олинган бўлиб, бугунги кунда кутубхона дўстлари 3000 мингдан зиёд. Расмий рўйхатга олинган гуруҳлар кутубхона учун ихтиёрий равишда йиллик бадал пуллари ўтказадилар, шу билан биргаликда, кутубхонанинг моддий техника базасини яхшилаш учун ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Малака ошириш давомида Корея Миллий кутубхонаси ва Пажу шаҳридаги Гёха оммавий кутубхонасига ташриф уюштирилди. Бу учрашувда Корея Миллий кутубхонаси фаолияти ҳамда Гёха оммавий кутубхонаси фаолияти ҳақида кутубхона ходимлари суҳбат ўтказдилар. Тақдимотда замонавий ахборот технологиялари ва ахборот ресурслар, электрон манбалар, ташрифлар статистикаси ҳақида маълумот берилди.

Корея Миллий кутубхонаси 1945 йил ташкил этилган, бугунги кунда фонди 10 000 000 нусҳадан зиёд. Корея Миллий кутубхонаси электрон кутубхонага ташрифи бўйича дунёда 15 ўринда туради. Кутубхонада ташкил этилган индивидуал, гуруҳли фойдаланиш учун яратилган кабиналар, дам олиш зоналари, медиа марказ, кичик студиялар ва махсус хариталар, глобуслар коллекцияси, географияга доир қадимий ва замонавий манбалар жамланган География ўқув зали иштирокчиларда қизиқиш уйғотди.

Корея Миллий кутубхонаси ходими Чой Ю-жин Чой «Кутубхона фондини рақамлаштириш» ва Корея таълим тадқиқот ахборот қи-дирув хизмати ходими Жанг Геум-йеон «Йиғма электрон каталог» ҳақида тақдимот қилдилар. RISS(Research Information Sharing Service) 1999 йилда ишлаб чиқилган дастурда ЙЭК (Йиғма электрон каталог) яратилиб келмоқда. ЙЭКда 738 та кутубхона иштирок этади. Библиографик ёзувлар сони 10 000 000 (2014 й.) KОRMARC стандарти асосида ишлайди.

«Технологик йўналишлар» мавзусида Чой Йоунг-жун ҳамда «Электрон ресурслар, ахборот тадқиқотлар ечими» мавзусида Ли Ёнг-сунг тақдимотлари барчамизда қизиқиш уйғотди. Тақдимотда электрон манбалар афзалликлари ҳақида тўхталар экан, электрон маълумотлар тез фойдаланиш имконини бериши ва масофа ажратмай, бутун дунё фойдаланувчилари учун бирдай очиқлигини алоҳида таъкидладилар ҳамда ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мавжуд Pro-Quest диссертация ва авторефератлар базаси манбалари, статистик маълумотномалари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Корея университети 2014 йилда ўтказган сўровнома асосида ташриф буюрган фойдаланувчиларнинг 30фоизи кутубхонага дам олиш маскани сифатида қарашини ва ҳордиқ чиқариш учун ташриф буюриши аниқланди. Шу маълумотнинг ўзи ҳам кутубхоналар жамият тараққиётида муҳим аҳамият касб этишини ва мақомни янада юқорига кўтариш, такомиллаштириш учун кутубхоналар доимий изланишда бўлиб фойдаланувчилар учун янги қулайликлар яратишлари, янги хизмат турларини иш фаолиятига жалб қилишларини тақозо этади. Иш фаолиятига янгиликларни жорий қилишда бундай тажриба ошириш дастурларининг ўрни беқиёс. Бундай ҳамкорликдаги лойиҳалар келажакда Ўзбекистон кутубхоналари ривожида ўзининг ижобий самарасини беришига шубҳа йўқ.

Ташкил этилган сафар доирасида Ўзбекистон кутубхоналари фолиятини ривожлантириш учун янги ҳамкорлик лойиҳалари, кутубхона дўстларини кўпроқ жалб қилиш, фойдаланувчиларга янги дам олиш зоналарини яратиш, RFID тизими фаолиятини такомиллаштириш, имконияти чекланган фойдаланувчилар учун кенгроқ имкониятлар яратиш, янги турдаги кўргазма тадбирлар орқали фойдаланувчи савиясини юксалтириш каби ғояларни кутубхоналар фаолиятига жорий қилиш, мавжудларини такомиллаштириш масаласида Корея иш тажрибаси кўникмалари асосида вазифалар белгилаб олинди. Сафар якунлари бўйича ўзаро академик ресурсларни айирбошлаш юзасидан келишувга эришилди. Бундан ташқари, Жанубий кореялик мутахасисслардан Тошкентга хизмат сафарини ташкил этиш ҳақида таклиф олинди. Мазкур  ўқув дастури икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишида муҳим бир қадам бўлди.