Annotation: Library’s service to the readers is the main activity of the library, and all other activities (such as the collection and organization of the book fund, the clarification of the contents of the fund, its delivery to the readers) serve the main activity. The main goal of providing services to readers is to satisfy their needs for information and literature as fully as possible and to help them choose literature. In the service of the readers in the libraries, they make it their goal to study their interests. The information-library center named after A.S. Pushkin of Samarkand region always organizes very interesting events in order to make readers more interested in books. At the same time, a number of surveys are being conducted in order to find out the readers’ opinions, demands and suggestions.

 

Key words: reader, library, literature, A. S. Pushkin, books

 

Aннотация: Обслуживание читателей является основной деятельностью библиотеки, а все остальные виды деятельности (такие как сбор и организация книжного фонда, разъяснение содержания фонда, доставка его читателям) служат основной деятельности. Основная цель оказания услуг читателям – максимально полное удовлетворение их потребностей в информации и литературе, помощь в выборе литературы. Служа читателям в библиотеках, они ставят своей целью изучение их интересов. Информационно-библиотечный центр имени А. С. Пушкина Самаркандской области всегда организует очень интересные мероприятия, чтобы еще больше заинтересовать читателей книгами. В то же время проводится ряд опросов с целью узнать мнения, требования и предложения читателей

 

Ключевые слова: читатель, библиотека, литература, А. С. Пушкин, книги

 

Кутубхоначи мутахассис китобхонларнинг ижтимоий, ишлаб чиқаришдаги ўрнини, савиясини, уларнинг маънавий талабларини, касби, билимга қизиқиш даражасини, эстетик диди ва қатор бошқа омилларни мукаммал ўрганиши зарур. Бу мураккаб жараённи ташкил этишга эса китобхонлар қизиқишини мунтазам ўрганиб боришни йўлга қўйиш орқали эришилади.

Китобхонлар қизиқишини ўрганиш ахборот-кутубхона хизматини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, китобхоннинг ахборот ва адабиётларга бўлган талабларини аниқлашда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Кутубхонага ташриф буюрган ҳар бир китобхоннинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда иш олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Китобхонлар доимо ўзига зарур бўлган маълумотларни кутубхона фондида мавжуд бўлган китоблардан, газета ва журналлардан топишга ҳаракат қилади. Кутубхона фондида мавжуд бўлмаса кутубхоначи ҳамкорликда иш олиб борилаётган бошқа кутубхоналар билан алоқага чиқиб маълумотни излаб топишга ҳаракат қилади. Ана шундай ахборот ва адабиётларни билиш ва улар билан ўз фондларини тўлдириб бориш кутубхоначилар олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Самарқанд вилоят A.C.Пушкин номидаги АКМ мутахассислари шоирлар ва ёзувчилар, олимлар, давлат арбоблари ва ташкилот ҳамда ўқув юртлари, маҳаллалар билан ҳамкорликда фаолият олиб борадилар. АКМда ҳар доим китобхонларни китобга янада қизиқтириш мақсадида ранг-баранг тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Шу билан биргаликда китобхонлар фикр-мулоҳазаларини, талаб ва таклифларини билиб бориш мақсадида мунтазам равишда сўровномалар ҳам ўтказилиб келинмоқда.

АКМларда сўровномалар онлайн ва офлайн шаклларда ўтказилиши мумкин. Офлайн шаклда сўровнома ўтказилганда, бевосита кутубхонага ташриф буюрган фойдаланувчилар ўртасида олиб борилади. Онлайн шаклда эса кутубхонанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, расмий веб-сайти орқали турли хил онлайн платформалар ёрдамида тузилган сўровномалар кенг оммага тақдим этилади.

Самарқанд вилоят АКМ да онлайн ва офлайн тарзда ижтимоий тармоқлар орқали китобхонлар билан биргаликда ўтказилган сўровнома таҳлиллари қуйидагилардан иборатдир.

1.Сиз А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказига мунтазам келасизми?

Бу сўровномада 200 нафар китобхонлар офлайн ва онлайн тарзда қатнашган. 41% ҳа деб, 32% фойдаланувчи эса йўқ деб жавоб беришган. Улар АКМ ижтимоий тармоқлари орқали кутубхона фаолияти билан ва бошқа маълумотларни фақат ижтимоий тармоқлардан олишларини айтган. Кутубхонага келишга интилишади, лекин бўш вақтлари камлигини билдирган. 27% китобхонлар фақат зарурат бўлиб қолганда, ўзининг соҳаси юзасидан маълумот керак бўлганда кутубхонага ташриф буюришларини таъкидлаган. Бундан кўриниб турибдики, АКМга ташриф буюрадиган китобхонлар кўпчиликни ташкил қилади.

2.Кутубхонанинг қайси хизматидан фойдаланасиз?

Бу сўровномада барча ёшдаги 230 нафар китобхонлар онлайн тарзда қатнашганлар. Сўровнома таҳлили қуйдагича:

Хорижий адабиётлар залидан 20 % бу залдан чет тилларни мукаммал ўрганган китобхонлар фойдаланишади. Яъни рус тили, француз тили, инглиз тили, немис тили ва
бошқа 40га яқин тилдаги адабиётлардан фойдаланишади. Бошқа адабиётларга нис-
батан кўп фойдаланилган адабиётлар рус тили ва инглиз тилидаги адабиётлардир.

«Адолат» залидан 6%, залда ҳуқуқий адабиётлар жамланганлиги сабабли юридик факультет талабалари ва ўқитувчилар, меъёрий ҳужжатлар билан танишмоқчи бўлган китобхонлар ҳуқуқий адабиётлардан фойдаланиб боришган.

 

 

«Ўзбекистон» залидан 13%, бу залда барча соҳага доир бўлган адабиётлар, газета ва журналлардан кўпроқ фойдаланувчи китобхонлар сўровномада қатнашган.

«Маданий - маърифий ёшлар билан ишлаш» залидан 24 %. Энг кўп китобхонлар «Маданий - маърифий ишлар билан шуғилланган залдан» фойдаланишган. Бу залда ҳам барча соҳага доир адабиётлардан ва санъатга доир адабиётлардан фойдаланишганлигини таъкидлашган. Китобхонларнинг кўпгина қисмини абитуриентлар ташкил қилган.

«Самарқанд» залидан 6%, залда Самарқанд тарихига оид ва библиографик маълумотлар керак бўладиган илмий ишлар билан шуғулланувчи профессорлар фойдаланиши маълум бўлди.

Электрон кутубхона залидан 18 %, «Электрон кутубхона»дан интернет хизматлари, ижтимоий тармоқлар билан танишувчи, ProQuest® Dissertations &Theses Global илмий диссертация базалардан фойдаланувчилар сўровномаларда қатнашдилар.

«Илмий» залдан» 13 % респондет қат-
нашган Залдан кўпгина илм соҳиблари, профессорлар, доцентлар, ўқитувчилар илмий изланишлар билан шуғулланувчилари ташкил этади. Чунки бу залда лабораторияга оид ишлар, янги лойиҳалар асосида ёзилган анъанавий диссертациялар ва адабиётлар мавжуд.

Таҳлиларга кўра «Маданий-марифий ёш-лар билан ишлаш» залидан кўпроқ китобхонлар фойдаланишганлиги кўриниб турибди.

3. Қайси адабиётларни кўпроқ ўқийсиз?

Бадиий адабиётлар 68% китобхон бадиий адабиётларни белгилаган. Бадиий адабиётлар таҳлилига кўра Саид Ахмаднинг «Уфқ « романи, У.Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси», «Дунёнинг ишлари», «Тушда кечган умрлар» «Дафтар ҳошиясидаги битиклар», Жавлон Жовлиевнинг «Қўрқма» асари Пауло Коело «Алкимёгар» , Габриел Гарсиа Маркес: «Ёлғизликнинг юз йили», «Тоҳир Малик» «Одамийлик мулки» асарларини белгилашган. Бу асарлар сўровнома таҳлилига кўра юқори рейтингларда турган асарлардир.

Илмий адабиётларни 6 % китобхон белгилаган. ProQuest® Dissertations &Theses Global илмий дессертация базалардан фойдаланган.

Соҳага доир адабиётларни 15 % китобхон белгилаган. Математика, тарих, психология, физика, кимёга оид китоблардан фойдаланишгани аниқланди.

Ўқиш учун китобларни ўзим билан олиб келаман 11% китобхон белгилаган. Бу тоифадаги китобхонлар дарслари жараёнида керак бўладиган адабиётларини ўзлари билан кутубхонага олиб келиб фойдаланишган. Бу сўровномада қатнашган китобхонлар кўпроқ бадиий адабиётлар мутолаа қилишлари аниқланди.

4. Кутубхона ходимларининг фаолияти ҳамда муомала маданиятини беш баллик тизимда қандай баҳолайсиз?

 

Бу сўровноманинг асосий мақсади кутубхонада фаолият олиб борувчи ходимлар хизматини баҳолашдан иборатдир. Сўровномада 100 нафар китобхон қатнашди. Китобхонлардан мутахассислар хизматига 4 баллдан 5 баллгача баҳолаш белгиланган.

 24 % китобхон 4 балл билан баҳолаган. Кутубхоначи муомаласи, кийиниш маданияти яхши, лекин мен сўраган адабиётларни ўз фондларида мавжуд бўлмаган адабиётларни бошқа кутубхонадан олиб беришга жуда кўп вақти кетганлиги учун 4 балл билан баҳолаган.

76 % китобхон 5 балл билан баҳолаган. Бундан кўриниб турибдики, А.С.Пушкин номидаги АКМ ходимлари меҳнатига ва китобхонларга хизмат кўрсатишига юқори баҳо берилган. Биринчи навбатда муомала маданияти, кийиниш маданияти ва сўралган, талаб қилинган адабиётлар ўз вақтида топиб беришда аъло баҳо қўйишган. Илк маротаба кутубхонага ташриф буюрган китобхонларга яхши маслаҳат бериб тўғри йўналиш бера олгани учун 5 балл билан баҳолашган.

5. Бадиий адабиётларнинг қайси турлари сизни кўпроқ қизиқтиради?

Бу сўровномада 230 дан ортик китобхон қатнашган.

Тарихий бадиий адабиётларни 30% китобхон белгилаган. Ватанимиз ва аждодларимиз тарихини, масалан Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» , Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» , «Бобурнома», Ойбекнинг «Навоий» асари, рус адабиётидан Лев
Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» каби асарлар. Бу асарлар юқори рейтингда турган асарлардир.

Фантастик асарларни – 6 % китобхон белгилаган. Худойберди Тўхтабоев «Сариқ девни миниб», Жоан Роулинг Гарри Потер, Хожиакбар Шайхов «Туташ оламлар» асарлари фантастик жанрда кўп сўралган адабиётлардир.

Детектив жанрдаги асарларни – 41 % китобхон белгилаган Тохир Малик «Шайтанат», «Жиноятнинг узун йўли«, Нуриддин Исмоилов асарлари, чет эл детектив асарлари ва бошқалар.

Назим йўналишларидаги асарлар – 9 % китобхон белгилаган М.Юсуф, Э.Воҳидов, А.Орипов, Зулфия ва бошқалар.

Бошқа – 14 % китобхоннинг  жавоби мавҳум бўлган.

Бу саволимизга китобхонларимиз тарихий бадиий адабиётларга қизиқишлари катта эканлиги кўриниб турибди.

6. Кутубхонада ўқишингиз учун барча шароитлар етарлими?

 64% китобхон ҳа деб жавоб берган. 2020 йилда кутубхона қайта реконструкция қилингандан сўнг шароитлари яхши бўлганлигини ёруғ ва шинам хоналарга эга эканлиниги билдирилган.

29% китобхон йўқ деб жавоб берган, яъни кутубхона шароитлари яхши ташкил қилинган, шунингдек кутубхона 24 соат давомида фаолият кўрсатса яхши бўларди дейишган. Иш вақтидан кейин кутубхонага ташриф буюрувчи китобхонлар кўпчиликни ташкил қилиши талаб ва таклифларда дафтарида кўрсатилган. «Куллер» (сув билан таъминлаш) ташкил қилинишини сўраб фикр билдирганлар ҳам бор. АКМда яратилган барча шароитлар сўровнома таҳлилларига кўра китобхонларни қониқтиради. Шароитлар яхши эканлигини таъқидлаб ўтишган.

7. Сиз А.С.Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг ижтимоий тармоқлари орқали қандай янгиликларни кўпроқ кузатишни истайсиз?

Буктрейлер ва буктюберлар кўпроқ ёритилиш ҳақида 21% китобхон овоз берган. Китобхонлар китоблар ҳақида кисқача маълумотга эга бўлишлари учун мультимедиа, видеоролик, буктрейлер ва қисқа метражли фильмларни кўришади.

Кутубхона ва китоблар ҳакида маълумотлар 45% китобхон кутубхонада мавжуд китоблар ҳақида ва кутубхоналар тарихини билишни хоҳловчи китобхонларни ташкил қилди.

Бестселлер китоблар ҳақида маълумотлар олишга 22% китобхон овоз берган. Китобхонлар энг кўп сотилган китоблар ҳақида маълумот олишни таклиф қилишган. Масалан Жеймс Клир «Атом одатлар», Жорж Оруэлл «Молхона», Рэй Брэдбери «Фаренгейт бў-
йича 451º», Стивен Р. Кови «Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси», Марк Мэнсон «Бепарволикнинг нозик санъати», Жавлон Жовлиев «Қўрқма», Теодор Драйзер «Сармоядор» ва бошқа адабиётлар ҳақида маълумотлар берилишини билдирган.

Жонли эфирларда 28% китобхон Кутубхона фаолияти, китоблар ва мутахассислар ютуқлари ҳақида маълумотлар бериб борилишини сўрашган.

Кун тарихини 19% китобхон қизиқарли фактларга бой маълумотларни ёритиб бориш кераклигини билдирган.

Танлов ва тадбирлар ҳақида эълонларни 21% китобхон кутубхонада ўтказиладиган барча танловлар, тадбирлар ҳақида эълонлар орқали маълумот олиб туришлари ва тадбир ҳамда танловларда қатнашишларини таъкидлаб ўтишган.

Дунё кутубхоналари ҳақида маълумотлар 35% китобхон томонидан белгилаган. Бундан кўриниб турибдики, дунё кутубхоналари ҳақидаги маълумотлар ҳам китобхонлар учун қизиқ. АКМ ижтимоий тармоқларида китобхонлар талабларига биноан дунё кутубхоналари ҳақида маълумотлар қўйилиб борилмоқда.

 Сўровнома таҳлиллари натижасига кўра кутубхона ва китоблар ҳақида кўпрок маълумотлар беришимизни хоҳлашади. Китобхонларни бу талаблари қондирилган ҳолда маълумотлар бериб борилмоқда.

Қайси соҳага оид илмий китоблар ва қўлланмаларни кўпроқ ўқийсиз ва излайсиз?

1. Тил-адабиётни 25% китобхон белгилаган. М.Қурбанова «Тил ва лингвистика» ўқув ва методик қўлланмалар, Р.Жуманиёзов «Нотиқлик санъати», «Ўзбек тили лексикологияси» китоблари кўп ўқилган.

2. Тарихга доир адабиётларни 29% китобхон белгилаган. Р.Шамсиддинов, Қ.Усмонов «Ўзбекистон Тарихи», «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» II, III томлари, Р.Муртазаева. «Ўзбекистон тарихи» ва бошқалар кўп ўқилган адабиётлар рейтингида турибди.

3. Фалсафа фанини 15% китобхон белгилаган. «Фалсафа тарихи», Й.М. Файзиев  нинг Умумий ва тиббий психология адабиётлари кўп мутолаа қилинган.

4. Сиёсатшунослик / Социологияни 10% китобхон белгилаган. Сиёсатшуносликка оид китоблар, Президент асарлари кўп ўқилган.

5. Ҳуқуқшуносликка оид адабиётларни 15% китобхон белгилаган. Ҳуқуқшуносликка оид адабиётлардан кодекслар тўпламлари кўп сўралади.

6. Иқтисод, молияга оид адабиётларни 15% китобхон белгилаган. Иқтисодиёт-бухгалтерия ҳисоби, макро ва микро иқтисодиёт, молия, иқтисодиёт назарияси ва бизнесга оид инсонларга мотивация берадиган китоблар сўралади

7. Биология. Кимё фанларини 10% китобхон белгилаган. Н.К.Аҳмедов «Одам анатомияси» лотин тилида, А.Б.Ғанихўжаева «Умумий микробиология» лотин алифбосидаги китоблар кўп ўқилган.

8. Математика, Физика фанларини 10% китобхон белгилаган. Б.Абдалимовнинг «Олий математика» Алгебра, геометрия китоблари кўп ўқилган.

9. Компьютер соҳасига оид адабиётларни АТ 20% китобхон белгилаган. Компьютер соҳасига доир бўлган янги чоп этилган адабиётлар кўп ўқилган.

10. Тиббиёт соҳасига оид адабиётларни 17% китобхон белгилаган. Зияева М.Ф
«Гинекология» Д.И.Ахмедова «Ҳамширалик иши» адабиётлари кўп ўқилган.

Таҳлиллардан кўриниб турганидек китобхонлар тарих фанини кўп сўрашган. Шуни эътиборга олиб барча кутубхоналар китобхонлар талабини синчиклаб ўрганишини кенг кўламда ташкил этишлари зарур. Китобхонлар талабини ўрганишнинг мақсади уларни илмий ва умуммаданий дунёқарашини шакллантириш, умумтаълим ва касбий маҳоратини такомиллаштириш, ахборот-кутубхона марказларига ташриф буюрган китобхонлар ўз-ўзини ахлоқий, меҳнат, ҳуқуқий, эстетик тарбиялаш учун зарур ахборотлар ва асарларни танлаш ва улардан маънавий камолотларини шакллантириш йўлида фойдаланишларида яқиндан ёрдам беришдир.

Бундан ташқари АКМларда китобхонлар ёшидан қатъий назар турли ёшдаги китобхонлар қизиқиши ўрганиб чиқилади. Китобхонлар ёшига мос равишда китоблар танланиб, бир қатор лойиҳалар асосида тадбирлар, китоб кўргазмалари, китоб тарғиботлари ташкил қилинади. Амалга оширилаётган бир неча лойиҳалар билан таништириб ўтамиз.

«Сиз хоҳлаган китобни ўқиймиз».

Ёш китобхонлардан «Сен қайси китобни ўқиб беришимни хоҳлайсан?»  деб жажжи китобхондан сўраймиз. Жажжи китобхон расмли эртак китоблар ичидан ўзи хоҳлаган китобини кутубхоначига танлаб беради ва кутубхоначи китобхон танлаб берган китобни ўқиб беради. Кўпгина тажрибалардан кўрамизки бола ҳамма эртак китобларни ўқишни хоҳламайди. Кичиклигидан ўзи хоҳлаган китобни ўқиши ҳам келажакда ёш китобхонларни ўзи қизиққан китобларини ўқишни шакиллантиради. Болага ёқтирмаган китобни мажбурлаб ўқитса, ки-
тобга бўлган қизиқиши камаяди.

Китобхонларнинг қизиқишлари ўрганилиб фойдаланувчиларга замонавий хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш мақсадида, «Кутубхонада Квест» ўйини, «Китоб ўқинг совға ютиб олинг», «Китоб ва мен», «Севимли ёзувчим билан учрашув» лойиҳалар тадбиқ этилди.

Маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида «Халқ оғзаки ижодида аёллар тимсоли» номли лойиҳа асосида давра суҳбати ташкил этилади. Халқ оғзаки ижодининг дурдона дос-
тонлари «Орзигул», «Кунтуғмиш», «Алпомиш» кабиларда хотин-қизлар тимсолини ўрганиш бўйича давра суҳбатлари ташкил қилинади. Ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларини шакллантиришда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланилади. Таклиф қилинган китобхон аёллар достонлар ҳақида ўзларини фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашиб уларнинг ёшлар тарбиясидаги роли ҳақида суҳбатлашади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, китобхонлар қизиқишини ўрганиш ва уларни китоб ўкишга қизиқтириш учун янги ғоялар, лойиҳаларни амалга ошириш керак. Замонавий китобхонлар истак ва талабларидан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатишни амалга ошириш зарур. Китобхонларда илмий-оммабоп, бадиий асарларни ўқишга бўлган қизиқишни ошириш орқали уларда атрофидаги воқеа-ҳодисаларга тўғри, оқилона муносабат шакллантирилади, оламни ўрганишлари осонлашади. Ёш китобхонлар ўз тенгдошлари, уларнинг ҳаёти, саргузаштлари тўғрисида, она табиатни авайлаб-асраш хусусида, ватанимиз тарихи тўғрисидаги дастлабки маълумотлар асосида тажриба тўпланишига ҳам ёрдам беради.

Шунинг учун барча тизимдаги кутубхоналарда ижодкор шоирлар, қизиқарли асар муаллифлари билан учрашувлар, ёш китобхонлар ўртасида китобхонлик кечалари, турли мушоиралар, давра суҳбатлар, китобхонлар билан биргаликда викториналар, интеллектуал ўйинлар ташкил этиш ва янги лойиҳалар билан ишлаш мақсадга мувофиқдир.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Кутубхоначига ёрдам: дайжест / Алишер Навоий номидаги Ўзбекистан Миллий кутубхонаси; тузувчи М. Камилова; муҳаррир Д. Мансуров; масъул муҳаррир У. Тешабаева – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистан Миллий кутубхонаси нашриёти, 2019. – 64 б.

2. Ахборот-кутубхона муассасаларида хизмат кўрсатиш  услублари. услубий қўлланма. 2019.й

3. Ахборот-кутубхона мутахассисининг ахлоқ  меъёрлари.

4. Ўзбекистон республикаси Қонуни. «Ахборот-кутубхона фаолияти» тўғрисида. Тошкент ш., 2011 йил 13 апрель, ЎРҚ-280-сон

5. «Кутубхоначилик соҳасидаги  изланишларнинг илмметрик кўрсатгичлари» макола. Ғ. Б. Илхамовна. 2021 й.

6.Умумий кутубхонашунослик: Тошкент «Ўқитувчи» 1994 й.