Автор статьи поделился мыслями о внедрение проводимые реформах в области информационно-библиотечных деятельности, при меняющейся методах для обслуживания читателей библиотеки всегда остаётся неотъемлемая части развивающего общества. Статье отмечается, что из бюджета городской администрации было выделено средства для капитального ремонта здание библиотеки и приобретено компьютерные и другие технические оснащения. Все эти условия было создано основной для школьников объединяющей 13 образовательных учреждения города Зарафшана. Кроме этого библиотеке часто проводится различные мероприятие для самосовершенствование подрастающего поколению и в этом плане активное работа ведётся специалистами опытными социологами, а также психологами. В библиотеки основной книжный фонд составляет более 43 000 единиц печатных изданий из них около 12 000 издание является электронными книгами для активным пользователям создана Wi-Fi зона, которые могут получит дополнительные информации из различных научных сайтов.
Бугунги кунда ҳар бир соҳа сингари ахборот-кутубхона тизими ҳам кундан-кунга дунё тажрибасига таяниб иш олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда ахборот-кутубхона муассасаларида хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада оширишни ҳар биримиз ўз олдимизда катта мақсад қилиб фаолият юритиб келмоқдамиз. Ривожланиб бораётган техника асрида замонавий кутубхона тизимини жорий этишда ҳар бир интеллектуал фикрлайдиган замонавий қарашларга эга кутубхоначи мутахассислар ўзининг соҳасига ва баркамол авлод таълим-тарбиясига оид ахборотларни мунтазам ўрганиб, уларни ўз меҳнат фаолиятларида изчил қўллай билиш маҳоратига эга бўлиш бугунги куннинг асосий талабидир.
Маълумки, кутубхоналар қадим-қадимдан инсонлар учун маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб хизмат қилган. Инсон зоти борки, доим китобларга интилиб яшаб келган. Ҳар доим кутубхоналар жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган. Фақат кутубхоналар туфайлигина қадимги қўлёзмалар, босма китоблар, тарихий шахслар ҳақидаги манбалар тўлиқ-лигича бизгача етиб келган.
Зарафшон шаҳар 2-умумтаълим мактаб ҳузуридаги ахборот-ресурс маркази тугатилиб, замонавий ҳамда кўплаб қулайликларни ўз ичига олган Зарафшон шаҳар Ахборот-кутубхона маркази 2020 йил январ ойида китобхонларга фойдаланиш учун топширилди. Мазкур кутубхона маҳаллий ҳокимлик бюджети ҳисобидан маблағ ажратилиб, бино капитал таъмирдан чиқарилди, замонавий талаблар асосида жиҳозланиб, шу қаторда моддий техник воситалар билан ҳам таъминланди. Барча компьютерлар интернет тармоғига уланиб ва кутубхонада Wi-Fi ҳудуд ташкил этилди.
Бугунги кундаги ахборот-кутубхона марказининг асосий вазифаларидан бири фойдаланувчиларни тўлақонли ахборот билан таъминлашда замонавий тажрибаларига таянган ҳолда, ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатишдан иборат.
Ахборот-кутубхона марказимизнинг умумий китоб фонди 43413 тани ташкил этади, шундан босма нусхадаги китоблар 30890 тани, электрон китоблар сони эса 12523 тани ташкил этади. Болалар адабиёти 4897 та, бадиий адабиёт 20404 та, методик адабиётлар 2009 та, сиёсий-иқтисодий адабиётлар 3475 та, маълумотномалар 105 тани ташкил этади.
Ҳудудимиз аҳолисига асосий китоб фондларидан кўрсатилган хизмат фаолияти 2020 йил март ойи ҳолати (пандимия даври)га қадар китобхон сони 3478, қатнов 9600 (кунлик қатнов ва экскурсига келганлар сони ўртача 200 нафар), китоб берилиши 15370 тани ташкил этган.
Пандимия даврида аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш қолаверса, аҳолини карантин давридан унумли фойдаланиши ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларга маърифат нурини улашишни мақсадида ахборот-кутубхона маркази ходимлари «Сиз уйда қолинг, биз сизга китоб улашамиз» шиори остида онлайн хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиб, барча аҳоли қатламига масофадан туриб ижтимоий тармоқларида хизмат кўрсатиб келинмоқда. Марказимиз томонидан «Zarafshon shahаr аxborot kutubxona markazi», «Zarafshon elektron kutubxona», «Китоб-маънавият кўзгуси», «Zarlib.uz», «Зарафшон_ библиографияси», «Za-rafshon bilim_ziyo maskani» телеграмм канал ва гуруҳлари ҳамда Facebook орқали аҳолини китоб ўқишга бўлган талабини қондириш мақсадида китобхонларга масофадан хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Ижтимоий тармоқларимиздаги 18600 нафар фойдаланувчиларимиз талабларига биноан, 34342 та китобларнинг аудио, PDF, APK форматида телеграмм каналларига юклаб тарқатилди. Китобхонлар томонидан сўралган электрон адабиётлар бир кунда ўртача 100 тани ташкил этади.
Бундан ташқари китобхонларимизни китоб мутолаасига янада қизиқтириш ҳамда уларнинг китобхонлик салоҳиятини янада ошириш мақсадида ҳафтанинг ҳар бир кунида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, «Заковат» интеллектуал уйинлари, «Ҳафтада бир китоб мутолааси» танлови, бугунги кун турмуш тарзи ва оилавий муносабатларнинг долзарб мавзулар хусусида шаҳар отинойилари, шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, психологлар, устозлар, ота-оналар, маҳалла маслаҳатчилари, мактабдаги маънавий ишлари раҳбарлари ҳамда фахрий китобхонларимиз иштирокида онлайн давра суҳбатлари ҳамда ўқувчилар иштирокида кўнгилочар викториналар, «Энг сара китоблар тақдимоти», «Асар ҳақида менинг фикрим» номли китобхонлар мунозаралари, фаол фойдаланувчилар ўртасида «Китоб эстафетаси», «Ўлкамиз тарихини биласизми?» викториналар, «Белгиларда яширинган асарлар», каби турли хил ҳажмдаги мантиқий ўйинлар, «Мен ўқидим, сизчи?» номли оммавий китобхонлик лойиҳаси, «Буюк мутафаккирлар ҳақида биласизми?», «Ҳафта билимдонлари» танловлари, «Адабий қаҳрамонлар менинг талқинимда» рукни остида фойдаланувчилар ўртасида видео танловлар мунтазам ва тизимли равишда ўтказилиб китобхонлар кўламини кенгайтириб келинмоқда. Бу каби тадбирларни ташкил этишдан мақсад китобхонларнинг маънавий-маърифий, маданий салоҳиятини ривожлантиришга, аҳоли орасида китобхонликни янада кенг тарғиб қилиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишдан иборатдир. Ҳар бир ўтказилган онлайн тадбирларда фаол иштирок этган китобхонларга махсус эсдалик ва совғалар билан тақдирланиб келинмоқда.
Қолаверса, ахборот-кутубхона марказининг Facebook тармоғида «Китоб бизни бирлаштиради» онлайн лойиҳасида энг сара китоб тақдимотларини, ибратли ва ҳикматли ривоятлар ҳамда тарбиявий аҳамиятга эга ҳикоялар мунтазам равишда бериб бориш орқали фойдаланувчилар ҳикояларни оила даврасида кенг муҳокама қилиниши, ҳар бир китобхоннинг ижобий фикрлашига, эзгулик ва савобли амаллардан ибрат олишга, мутолаа завқидан баҳра олиш билан бирга маънавий ҳордиқ олишларига замин яратиши бизнинг эзгу мақсадларимиздан бири ҳисобланади.
Марказимизда ташкил этилган «Нурли юзлилар» клубимиз аъзолари ҳисобланмиш нафақадаги бувижонлар билан шаҳримизнинг вояга етган ўсмир ёшлари иштирокида оилада, ҳаётда ва кўплаб ёшлар ўртасидаги тарбиявий аҳамиятга эга долзарб мавзулардаги «Бувижоним ўгитлари» номли давра суҳбатларини доимий равишда ташкил этиш самарали йўлга қўйилган. Интернетдан унумли фойдалан ҳолда «Умидли учқунлар – бизнинг юлдузларимиз» номли гуҳимизда шаҳримиздаги ижодга ошно қалб эгаларига ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли шоирлар ва ёзувчилар билан ҳамкорликда маҳорат дарслари ташкил этилган. Бу эса, ўсиб келаётган бўлажак ижодкорларнинг самарали қалам тебратишида устоз ижодкорларнинг ўрни беқиёс. Ҳар йилнинг якунида шаҳримиздаги энг намунали деб топилган ёшларимизнинг ижод намуналари китоб ҳолида чоп этилади.
Бизнинг мақсадимиз эса, қобилиятли ёшларимизни имкон қадар фаолликка чақириш, маҳаллий ижодкорлар сафини кенгайтириш, уларни ижодини қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб рағбатлантиришда кўмакчи бўлишдир.
