Booktube инглиз тилидан таржима қилинганда book – китоб ва tube — жаргондан олинганда телевизор маъноларини англатади. Booktuberчилар ҳаракати ўқиган китоблари ҳақида видео суратга олаётган блогерлар бутун дунёда кучайиб бормоқда. Ғарбда анъанавий ноширлар, ҳатто booktuberларга эътибор беришди, сотувчилар китоб блогерларининг шарҳлари сотувга таъсир қилишини пайқашди. Ўзбекистонда ҳам bооk блогерлик аста-секинлик билан жамиятга кириб келмоқда.

Кутубхона учун booktube қандай фойда келтириши мумкин? Ғалати савол шундай эмасми? Aгар биз ёшларни китоб мутолаасига жалб қилмоқчи бўлсак, улар билан уларнинг тилида гаплашиш керак, яъни кутубхоначилар кутубхона соҳасини youtube билан бирлаштириши керак.

Масалан, китоб мутолаасига жалб қилиш вақтида қўшимча равишда сиз кутубхона фаолияти ва хизмат турлари бўйича маълумотларни айтиб ўтишингиз мумкин. Кўпчилик кутубхонанинг «нариги томонида» нима борлигини билишга қизиқади. Кутубхона ҳақида ҳеч ким эшитмаган тарзда гапириш усулини топишингиз керак. Шундай қилиб, одамлар бу ерга хотиржамлик учун келишлари, қулай муҳитда стулда ўқишлари, бегона фикрлардан узилиб қолишлари мумкин бўлган жой эканлигини ҳис қилишлари керак.

Booktuberлар – бу китобларнинг видео шарҳларини интернет тармоғида ёритиб борадиган блогерлардир. Биз booktube каналларини ривожлантиришнинг иккита йўналишини ажратиб кўрсатишимиз мумкин: ижтимоий ва техник.

Техник йўналиш қуйидагиларни ўз ичига олади: китобнинг техник маълумотлари; нархлар ва сотиб олиш жойлари; сюжетни кўриб чиқиш; муаллиф ҳақидаги фикр. Умуман олганда, блогерлар китоб сифатига сезиларли эътибор бермайдилар, нарх хусусиятлари ва харид қилиш жойларини эътиборсиз қолдирадилар, сюжет маълумотларидан қочишга ҳаракат қиладилар, муаллиф ҳақида фақат керак бўлганда маълумот беришади.

Ижтимоий йўналиш қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳикоя модели; видео формати.

Ҳикоя модели томошабин билан суҳбат стратегиясини яратишни ўз ичига олади. Стилистика ва ҳиссиёт жиҳатидан муаллифнинг услубига қарамай, умуман олганда, муаллифларнинг нутқи саводхонлик, жаргондан минимал фойдаланиш ва аниқ диксия билан ажралиб туради. Видеоларнинг формати аксарият ҳолларда анимация ёки бирон бир қўшимчанинг мавжудлигини таъминламайди. Кўпгина ҳолларда, видеолар битта-битта суҳбатнинг тақлидидир.

Шуни айтишим мумкинки, аксарият китоб мавзусидаги Youtube каналлари фақат сюжетнинг қисқача тавсифини ва китоб ёки муаллифнинг ўзи ҳақида оммалашган фикрни тақдим этади. Кўпгина видеоларда скрипт, қизиқарли тақдимот ёки оддий экран пардаси йўқ. Aммо, қандайдир тарзда, бундай Youtube каналлари ўқиш маданиятини мақсадли аудиториясига сингдиришга ҳаракат қилмоқда.

Кутубхона фаолиятида booktube китоб тарғиботини ҳамда уни мутолаа қилиш қизиқувчи китобхонлар сафини оширишда самарали натижа беради. Китобхон кутубхонага ўзига керакли маълумотни олиш, билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун келади, бу табиий албатта. Лекин бадиий асар танлашда бир оз қийинчиликларга учрайди. Чунки барча китобларда ҳам аннотациясида китоб ҳақида қизиқарли фикрлар қолдирилмайди. Шунда энг замонавий усул booktube олдинга чиқади.

Booktube китобда ёритилган асар қаҳрамонлари ва  воқеаликлар ҳақида  қизиқарли тарзда ёритиб беради. Кутубхоначилар китобларни энг қизиқарли бўлган нуқталарини артистик тарзда китобхонга етказиб беришга ҳаракат қилади. Қизиқарли ва ёрқин олинган видеороликларда қисқача ҳикоя қилинган ҳодисалар китобхонни ўзига жалб қилмасдан қўймайди.

Китобхонларни китоб мутолаасига жалб қилишда энг яхши усул Instagram, Facebook, Telegram ҳамда youtube ижтимоий тармоқларидир.

Ҳозирги кунга келиб оммалашиб бораётган нафақат ёшларни, балки катта ёшдаги фойдаланувчиларни ўзига кундан кунга жалб қилаётган тармоқ Instagram тармоғидир. Унинг қулайликлари ҳақида гапирадиган бўлсак, кутубхона соҳасини ривожлантиришдаги ўрни аҳамиятлироқ. Чунки бу тизимдаги функциялар бошқа ижтимоий тармоқларга нисбатан анча ривожланган ва имкониятлари кенг. Битта пост қўйишнингиз, 24 соат давомида фаол бўлиб турадиган тарих (история), 1 дақиқадан 3 дақиқагача бўлган Reels видео жойлашингиз мумкин. Instagramда сизни кутубхонангизга келган китобхонлар сизни белгилаши, манзилингизни кўрсатишлари мумкин бўлади. Instagramдаги бундай қулайликлар китоб ўқишга жалб қилишнинг энг фойдали жиҳатларини кўрсатади.

Кутубхоналарда неча йиллардан бери Telegram ижтимоий тармоғида саҳифа юритилиб келинмоқда. Ундаги янгиликлардан бири Telegram премиум бўлиб, жойланган постлар остидаги матнга турли хил белгиларни ҳаракатланадиган шаклда қўйиш ҳамда юборилаётган маълумот файл ҳажмини 4гб гача ошириш имконини берди. Бу орқали эътиборни жалб қилишга эришиш осон бўлди. Катта ўзгаришлар қилингани учун ижтимоий тармоғи фаол ва фойдаланувчилар сони ошиб бормоқда.

Юқорида келтирилган ижтимоий тармоқлардан фарқли ўлароқ, Youtube видеохостинг тармоғи ҳам энг глобал тармоқ ҳисобланмоқда. Эндиликда ушбу тармоқ кичик ҳажмда 1 дақиқагача бўлган видеолар учун Shorts деб номланган панел ишга туширди. Смартфон орқали youtubeга кирилганда видеолар кўриниши ушбу панелда смартфонингиз диаметрига мослашган бўлади ва бу орқали фойдаланувчи бемалол ёрқин катта ҳажмда видеони томоша қилиши мумкин. Бунинг учун смартфонни горизонтал ёки верткал томонга буриш шарт эмас. Бундай қулайлик китоб тарғиботида қисқа аммо керакли бўлган маълумотларни етказиб беришда самарали натижа келтиради.

Бугунги кунга келиб, катта ёшдаги китобхонлар анъанавий китоб ўқишнинг қанчалик фойда келтириши ҳақида билишади. Шунинг учун ҳам катталар электрон китоб мутолаасидан кўра, босма шаклдаги асарларни ўқишни тавсия этишади. Ёш авлодни китоб мутолаасига жалб қилиш энг долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Уларни виртуал оламдан олиб чиқиш, чет эл ҳамда ўзбек адабиётининг классик жанрига жалб қилиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини орттириш нафақат ота-оналарнинг, балки биз кутубхона мутахассисларининг ҳам олий мақсадимиздир.

Бу борада Тошкент шаҳар “Bilim” ахборот-кутубхона маркази мутахассислари ҳам аҳолига китобхонликни тарғиб қилишнинг замонавий ҳамда инновацион усулларидан фойдаланиб келмоқдалар. Ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойланиб борилаётган booktariler, booktube ҳамда мултимедиа материаллари бунинг яққол исботидир.

Биз мутахассислар нафақат адабиётларни, балки таниқли ёзувчи, шоирларимизнинг уй музейларига ташриф буюриб, уларга виртуал саёҳат ҳам ташкил этамиз. Бунда музей биносини ва ундаги экспонатлар  видеога олиниб, улар ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Сўнг видеони монтаж қилиб ижтимоий тармоқларга жойлаймиз.

Booktube юритишдан асосий мақсад китобхонларга, қолаверса, аҳолининг барча қатламига фойдали контент яратиш ва уларни китоб мутолаасига жалб қилиш, адабиётга бўлган қизиқишларини орттиришдан иборат.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб шуни айтиш мумкинки, инновацион технологиялар жадал ривожланиб бораётган даврда Aхборот-кутубхона муассасалари мутахассислари ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб фаолият олиб боришлари, ўз малака ва кўникмаларини оширишлари, китоб тарғиботларини янги креатив усулларини ўрганишлари, энг аввало, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб чиқишлари лозим.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Инновацион фаолият тўғрисида : Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 24 июль, ЎРҚ-630-сон Қонуни // Халқ сўзи. – 2020. – 25 июль.

2. Кассел, Кей Энн. XXI фсрда маълумот ва ахборот хизматлари / К. Э. Кассан, У. Хайрмат. – Тошкент : Baktriya press, 2014. – 464 б.

3. Рийз, Терри. «Рақамли кутубхонани барпо қилиш. Бу қандай қилинади» йўриқномаси / Т. Рийз, К. ва К. Банержский. – Тошкент : Baktriya press, 2012. – 272 б.