Автор статьи поделился своими мыслями о том, что библиотека для слепых Навоийской области ведёт активную деятельность, подчеркнул роль таких библиотек в воспитании молодёжи в духе патриотизма значительной степенью выделяется.
Также подчеркнул то, что интеллектуальный и культурный уровень молодого поколения с инвалидностью нужно обогощать всестроные, помогать укреплять самостоятельное мышление и образование, эффективность работ в данном направление по пропаганде чтения во всех слоях общества, удовлетворять потребности инвалидов области улучшении качества услуг, а также широко распространять литературу, предназначенную для развития духовности и самостоятельного мышления читателей.
Республикамиз вилоят ва туман ахборот-кутубхона марказлари фаолиятининг умумий ва ўзига хос хусусиятлари шундаки, китоб жамғармасининг тузилиши ва таркиби маълум бир мақсад сари йўналтирилган бўлади. Бунда асосий эътибор фойдаланувчилар талабларини қондириш, китобхонлар тоифаларини ўрганиш орқали ахборот-кутубхоналар ишининг самарадорлигини оширишга қаратилган бўлади.
Мамлакатимизда махсус кутубхоналар бугунги кунда кенг фаолият олиб бормоқда. Уларнинг асосий вазифаси махсус адабиётларга талаб ва қизиқишларни қондириш, ки-тоб жамғармаларини тўлдириш, улар асосида фойдаланувчиларга хизмат қилишдир.
Кутубхоналар орасида кўзи ожизлар учун кутубхоналар алоҳида аҳамиятга эга. Бу кутубхоналарнинг ўзига хос хусусияти шундаки, алоҳида тоифадаги ўқувчилар махсус ахборот тарқатувчи қавариқ нуқтали ҳарфларда босилган ҳолда магнит лентасига ёзилган китоблар ва вақтли матбуот нашрлари, аудио-китоблар, пайпаслаб сезиш ва тинглаб идрок қилиш учун мослаштирилган ахборот етказиш воситаларидан фойдаланади. Шундай масканлардан бири Навоий вилояти кўзи ожизлар кутубхонасидир.

Кутубхона 1973 йил Абдулла Қодирий номидаги вилоят универсал-илмий кутубхонаси қошида ташкил топган, 2007 йилгача Кармана тумани маданият ва спорт ишлари бўлими тасарруфида фаолият юритиб келган.
Кутубхона кўзи ожиз китобхонлар билан биргаликда аҳолининг барча қатламига ҳам бирдай хизмат кўрсатади. Китобхонларга тўрт турдаги, яъни брайл ёзувидаги, ясси ҳарфли, аудио ҳамда электрон шаклдаги китоблар орқали хизмат кўрсатилади.
2018 йил 18 сентябрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорида 250 нафар кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар яшайдиган туман (шаҳар)ларда янги кўзи ожизлар кутубхонаси филиалларини ташкил этиш кўрсатилган. Шунга биноан, 2020 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб Нурота ва Хатирчи туманларида ҳам кутубхона филиаллари очилди. Вилоятда кутубхонанинг яна Қизилтепа ва Навбаҳор, туманлари филиаллари мавжуд. Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг китоб жамғармаси 20 600 дан зиёдни ташкил қилади.
2020 йилдан фойдаланувчиларга кенг қамровли хизмат кўрсатиш мақсадида чекка ҳудудларда яшовчи кўзи ожиз китобхонлар учун 10 та кўчма кутубхона хизмати йўлга қўйилди. Йил давомида муҳим саналарга бағишлаб учрашувлар, шоир ва ёзувчиларнинг таваллуд кунларига оид адабий-бадиий кечалар, давра суҳбатлари, ижодкор ёшлар ўртасида кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда. Ёши улуғ, имконияти чекланган китобхонларнинг сўрови бўйича хонадонларга кутубхона ходимлари томонидан китоб, босма нашрлар ва аудио дисклар ҳам етказиб берилмоқда. Кўзи ожизларга замонавий хизматни кўрсатиш мақсадида махсус хонада фонддаги барча аудио китобларнинг электрон нусхалари сақланган компьютерлар фойдаланиш йўлга қўйилган ихтиёрида. Компьютерларга тегишли JAWS дастури, интернет тармоғига уланган ҳамда қулоқчинлар билан таъминланган.
Ҳеч кимга сир эмаски, бугун жаҳонни ташвишга солган COVID-19 пандемияси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай бўлсада, кутубхона ходимлари томонидан китобхонларга масофадан онлайн хизмат кўрсатиб келинди. Онлайн фаолиятимиз давомида бизни қувонтирган нарса шу бўлдики, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари аҳолиси орасида китобхонлар сони ортди. Кутубхонада ташкил этилган «Ижодкор ёшлар» гуруҳига кўзи ожиз китобхонлар ҳам аъзо. Улар ижодини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида кутубхона мутахассислари томонидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Кўзи ожиз китобхонлар, ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, электрон ва аудиокитобларни тақдим этиш, улар иштирокида адабий-бадиий кечалар ташкил қилиш, ижодкор аъзоларимиз китобхонлар билан китобхонлик клубини юритиш, махсус дастур асосида компьютер саводхонлигини оширишни йўлга қўймоқдамиз. Кутубхонада брайл ёзувидаги ресурслар ва аудио китоблар аҳолининг кенг қатлами ҳамда кўзи ожиз китобхонларга тақдим этиб келинмоқда.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан кўзи ожизлар кутубхоналарига кўрсатилаётган эътибор кутубхона ходимлари ҳамда имконияти чекланган китобхонлар қалбида, касбимизга ва китобга бўлган меҳрни янада оширмоқда. Шу ўринда, кўзи ожизлар кутубхоналарини замон талабларига мос равишда ривожлантириш йўлида бир нечта таклиф беришни лозим топдим:
