The author of the article gives a wide view about the book, smoothly turning to handwritten books, noting the importance of these national values. He talks about the profession of «Book Healers», na-mely about restorers, about the types of technologies for restoring handwritten books, while demontrating a deep understanding of the issue and an original point of view. Reveals the works of our specialists and scientific institutions in this area.
Автор статьи дает широкое представление о книге, плавно переходя к рукописным книгам, отмечая важность этих национальных культурных ценностей. Он рассказывает о профессии «Книжных лекарей», то есть о реставраторах, о разновидностях технологий реставрации рукописных книг, при этом демонстрирует глубокое понимание вопроса и оригинальную точку зрения. Раскрывает труды наших специалистов и научных институтов, работающих в этой сфере. Кроме этого автор приводит три основных способа реставрации редких изданий книг. Первый - механическим способом, при котором применяется современное технологическое оборудование, второй - с применением специальной тепло-энергетической технологии, а также третий - ручным способом, где специалист тщательно анализирует процесс износа рукописи, далее отдельно разбирает каждый лист и после обработки восстанавливает в исходном положении.
Қадим қадимдан барча халқларда китоб яхшиликка етакловчи эзгулик манбаи сифатида қадрланиб келинган. Китоб билан боғлиқ ҳар қандай яхши иш ҳам шарафли ҳисобланган.
Китоб маданият ва маърифат, тараққиёт манбаи, ундаги илм ақл камолати, қалб ва руҳ сокинлиги озуқаси, шунингдек, башариятни эзгулик сари етакловчи сарбондир.
Китоблар оламида бебаҳо бойлик бўлган, бугунги тараққиётимизнинг илк манбаси, илдизи бўлган қўлёзма нусхалари мавжуд. Мазкур китоблар бизнинг фондларимиздан жой олгунга қадар бир қанча табиий ва сунъий та-лофатлардан ўтган ва уларнинг катта қисмига жиддий зарар еган.
Заҳматкаш ота-боболаримиз бу бебаҳо хазинани вужудга келтириш учун қанча вақт ва кўз нурларини кетказганлар, биргина имом Бухорий ҳазратларининг «Саҳиҳ ал-жомеъ» тўпламлари ўн беш йиллик меҳнатларининг самарасидир. Ибн Ҳажар Асқалоний эса «Саҳиҳ ал-жомеъ»га шарҳ ёзиш учун ўттиз йил умрларини сарф қилган эканлар.
Қўлёзма китоблар ўзига хос бир сирли сеҳр хусусияти билан босма китоблардан ажралиб туради. Уларни мутолаа қилар экансиз, ҳар бир сатри, аждодларимизни нақадар билимли бўлганликларини ҳис қилиб турасиз. Улар келажак авлодлар учун бор имкониятларини ишга солганлар. Юсуф Хос Ҳожиб айтганларидай:
Битиб қўймасайди доно қалами,
Қоронғу қолурди мозий олами.
Айрим қўлёзма китоблар инсоният тараққиёти учун жуда катта аҳамиятга эга бўлишига қарамай, уларнинг муаллифлари номларини ҳам ёзиб қолдирмаганлар. Айримларини излаб муаллиф ёзиладиган ўринларни ўқир экансиз, «Аллоҳнинг раҳматига муҳтож банда номидан» деган холисона сатрларга кўзингиз тушади.
Мана шундай бебаҳо қадриятимизга айланган қўлёзма китобларнинг энг қадимгиларининг ёши 1400 йилдан ошмоқда. Шу нуқтаи назардан уларнинг кўплари қайта таъмирлашга муҳтож. Ҳозирги кунда «китоб табиблари» деб ном олган нодир касб соҳиблари оз бўлсада, юртимизда ҳам сақланиб қолган. Улар бу соҳада ўтмиш билан келажак ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилмоқдалар. Бугунги кунда бу соҳанинг қайта жонланиши анча жадал тус ола бошлади. Юртимизда ҳам бу соҳада бир қанча лабораториялар фаолият олиб бормоқда. Жумладан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди, Халқаро ислом академияси университети, Марказий давлат архиви, кўплаб музей ва кутубхоналар таркибида ташкил этилган.
Бугунги кунда бебаҳо меросимизни ўрганиш билан бирга, турли хил сабабларга кўра талофат кўрганларини имкон қадар қайта тикланмоқда.
Агар қўлёзма китобнинг вужудга келиш тарихига назар солсак, унда бир неча кишиларнинг иштирокига гувоҳ бўламиз, жумладан, қоғоз ясовчидан тортиб, китоб таълиф қилган олим, яъни китобнинг муаллифи биринчи қўлёзма нусхаси, сўнг уни бир неча сонда кўпайтириш учун хаттотлар, котиблар, варақларни (курросаларга) жойлаб тикувчи ва муқоваловчи саҳҳофлар иштирок этишган.
Бугунги кунда қадимги китобларни таъмирлашнинг 3 та усули ривожланмоқда:
- махсус замонавий жиҳозлар ёрдамида механик усул;
- иссиқлик энергияси воситасида махсус жиҳозлар орқали;
- қўл меҳнати орқали.
Механик усул орқали таъмирлаш, асосан, тошбосма китобларни тиклашда қўлланилади. Бу усулда замонавий технологиялар ёрдамида дарахт пўстлоқларидан олинган табиий ашёлар ва турли хил кукунлардан фойдаланилади. Кукунлардан қоғоз рангига қараб муносиб ранг танланади, шунингдек, қоғознинг қалин ёки юпқалигига қараб кукун миқдори ҳам белгиланиб сувда эритма тайёрланади. Китобнинг талофат кўрган саҳифалари алоҳида ажратиб олинади ва махсус идишларга жойлаштирилади. Махсус идишларнинг ост қисми жуда ҳам майда тешикчалардан иборат бўлиб, керакли пайтда ичидаги қоришмали сув шу ўта майда тешиклар орқали тушириб юборилади, натижада варақлардаги йиртилган бўш жойларга кукун қуйқалари тўлиб варақлар бутланади.
Иккинчи усул бу иссиқлик энергияси орқали таъмирлаш бўлиб, бу усулдаги таъмирлашда ҳам асосан, тошбосма китоблар таъмирланади. Замонавий махсус жиҳозда кенг ва узун тасмалар бўлади, шу тасмалар юзасига китобниг талофат кўрган саҳифалари териб чиқилади ва устидан махсус елимли қоғоз ёпилади. Тасма варақларни юқори ҳарорат-ли махсус жиҳоз (печ)га олиб киради, натижада талофат кўрган варақлар елим ва қоғоз орқали тикланади. Бу икки усул орқали таъмирлаш жараёнида китобнинг қоғозлари маълум даражада зарарланиши мумкин.
Қўл меҳнати орқали таъмирлаш энг қадимий усул ҳисобланиб, бу айниқса, нодир қўлёзма китоблар учун энг муносиб усулдир. Бунда қўлёзманинг асл нусхасига умуман ўзгариш ва салбий таъсир етмайди. Унга кўра, таъмирталаб қўлёзманинг аввал барча саҳифалари рақамланади ва алоҳида ажратилади, талофат етган, йиртилган ёки куйган, шунингдек биологик зараркунандалардан талофот етган саҳифалар ажратиб олинади. Китоб саҳифасининг ҳажмига тенг, айни шу саҳифа сифатига яқин келадиган қоғоз тайёрланади ёки матни мутлоқ талофат кўрган китобларнинг, бўш қоғозлари матн четларидаги тоза қоғозларидан фойдаланилади. Сўнг китобнинг йиртилган варағи билан янги қоғоз табиий елим билан ёпиштирилади ва янги қоғознинг ортиқча қисмлари махсус пичоқча ёрдамида кесиб ташланади, четлари майин қум қоғоз ёрдамида текисланади, натижада яхлит саҳифа вужудга келади.
Бу соҳа вакиллари ота-боболаримиз меросига жуда ҳам диққат эътиборли, шунингдек, ўта сабрли бўлишлари лозим. Қўлёзмаларнинг умрини узайтириб, инсоноият камолоти учун хизмат қилишдек хайрли ишлар қилиш, шунингдек, бу соҳанинг фидойи мутахассислари ота-боболарининг бебаҳо меросларини омонат билиб, авлодларга бусбутун ҳолда қолдиришдек шарафли вазифаларидан фахрланадилар ва азиз умрларини сарф қиладилар.
